Ҳаёт мактаби

Description
✅Соглом хаёт сирлари;
✅Гўзаллик, ёш колиш;
✅Болалар учун машғулотлар;
✅Психология;
✅Омад сирлари.
✅Каналимизга аъзо бўлинг ва буларнинг барчасидан воқиф бўласиз!!!
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

4 years, 1 month ago

Янги каналга кўчиб ўтдик.
Сизни ҳам таклиф қиламиз.
https://t.me/blogoterapiya

Telegram

Madina Zarif

Ёзиш мен учун ишқ; Сўз мен учун севги; Жумла мен учун муҳаббат. Каналда келтирилган текст ва расмлар @MadinaZarif томонидан ёзилган ва суратга олинган.

Янги каналга кўчиб ўтдик.
5 years, 2 months ago

​​ҚУЛУПНОЙ ва МОМОМ
Тонг саҳарда совуқдан уйғониб кетдим. Ёнимда момом йўқ эдилар. Печка аллақачон совиб қолганди. Ойнадан қарадим, ғира шира ёруғ тушиб турарди. Кўрпага қанча бўрканмай исина олмагач, ўрнимдан туриб ҳовлига чиқдим. Ҳовлининг нариги бурчагидан “шиғ-шиғ” деган овоз эшитиларди. Момом сигир соғяпти. Ҳовлига қарадим, эсимга тушган нарсадан хурсанд бўлиб кетдим. Совуққотаётганимни ҳам унутиб яшил жўяларга югурдим.
- Қулупной! Пишиб қолгандир!

Қулупной поялари остига мўраладим, қизариб қараб туришарди. Қувончимдан ичимга сиғмайман. Ошхонага югурдим. Қўлимга илинган косани олиб ортга отилдим. Товланиб турган қулупнойларни тезроқ териб олгим, еб қўйгим келарди. Оёқларимни шудринг қитиқлайди. Бобом билан бирга гўнг сепганим учунми қулупнойларни шундайлигича ейишга жазм қила олмадим. Ўзимдан ўзим жуда мағрурландим.

Бир коса... бир коса севинч, бахт, орзу, Баҳор. Бу косани ҳали ҳам яхши эслайман.
Қулупнойларни яхшилаб ювдим. Мағрурлигим янада ошди. Биринчи нишона берган қулупнойлар... Ўтириб ҳаммасини паққос туширдим.
Қувончимдан ичимга сиғмайман. Эртага ҳам чиқиб тераман, эртага ҳам пишади. Шу хаёллар оғушида ўтирар эканман, илғар илғамас тутун бурқсиган сут челагини кўтариб момом келди.

- Турдингми, болам? Сут ичасанми?
Сут ичгим келмасди, тезроқ момомга айтиб бергим келарди. Момом ёғдан ялтираган, томирлари чиқиб кетган қўллари билан сутни 3 литрли банкага суза бошлади. Сутни докадан сизиб банкага тўкилишини томоша қилиб момомга мақтандим:
- Момо, қулупной пишибди!
- Ростан-а?
- Ҳа.
- Термадингми, нонуштага ердик.
- Тердим, тердим, дедим ҳайиқиб. - Биир коса чиқди. Бобомни косасига тердим. Кейин яхшилаб ювдим, кейин эса едим.

Бир томондан қулупной еганимни қувончи, бошқа томондан эса: момом албатта ҳозир мени мақтайди, дея ич ичимга сиғмайман. Ахир мен қулупнойларни ювиб едимку. Момомнинг кейинги гапларини эшитдиму, бутун қувончим бир зумда йўқолди.

- Ҳаммасини ўзинг еб қўйдингми? Бизга қолдирмадингми?
Бирдан қилган ишимдан уялиб кетдим.
- Мен ҳам кутаётгандим қачон пишаркин қулупной, деб, - дедилар момом.

Ҳаётимдаги энг уялган ишим бўлса керак ўша ишим. Ичим сизиб кетди, бирданига ўзим қанчалик шу қулупнойни егим келганини, еяётганда хурсандлигимни эсладим. Ва бундай қувончдан момомни маҳрум қолдирганимни ич ичимдан ҳис қилдим. Қулупной мавсуми тугагунга қадар терган ҳосилимни момом ва опододам билан бирга еган бўлсам ҳам, айни ўша кунгиси армон бўлиб қолаверди ичимда. Аммо момомнинг бу дарси менга бўлишишни, бошқаларни ҳам ўйлашни ўргатганди.

Бизга таълим берганларни, ўтиб кетган бобо ва момоларимизни Аллоҳ раҳмат қилсин, қабрлари нурга тўлсин.
@Мадина Зариф

[​​](https://telegra.ph/file/ccc083c22a86e01dcc171.jpg)ҚУЛУПНОЙ ва МОМОМ
5 years, 2 months ago

*Университет ўқийман, ёшим йигирма бирда (21).
Интернет асрида ижтимоий тармоқларда фикрларни ўқиб тураман. Катталар ёшлардан шикоятда: “Ёшлар қаёққа қараб кетяпти?” деган гаплар кўп учраб туради.

Ёшлар деганда университет, коллеж ва мактабларда ўқийдиган талаба, ўқувчилар назарда тутилса керак. Мен ўша сиз қаёққа қараб кетаётганини билишни истаган гуруҳнинг бир аъзосиман.

Аҳолимизни икки гуруҳ: ёшлар ва катталарга ажратар экансиз, сиз катталарга саволларим бор.
Ёшлар қаёққа қараб кетяпти, дейиш ўрнига, катталарнинг қаерда тургани билан қизиқиб кўрдингизми?

Ватаннинг бошига бало очаётганларнинг асосийси ёшларми ёки катталарми?

Бу мамлакатда юз мингларча ўқувчи тестдан бир савол кўпроқ еча олиш учун тирсак чиритаркан, кимлардир синов саволларини билан бирга ёшларнинг ҳаётини ҳам ўғирлади ва келажагини чиритди.

Университетга киришни “кимнинг пули кўп” кимошди савдосига айлантирган порахўрлар қайси коллеж ўқувчилари эди?
Пора эвазига чўнтак қаппайтириш коллежи ўқувчиларидир балки улар?

Болахонадор қилиб сўкинаётган, ходимларини ариққа тушириб, тош кўтартирган ҳокимлар нечанчи синфда ўқишарди?

Миллатнинг юзига тик қараб ёлғон гапирган сиёсатчилар қайси университетда таҳсил олади?

Санъатчиман, дея ҳар турли ахлоқсизликни қилаётганлар ўсмирлик даврини яшаяптими?
Аскиячимиз дея, зал тўла концерт бериб, белдан паст ҳазилидан кўтарила олмаганлар қайси синфни битиришяпти?

Дин одами бўла туриб ТВга чиқиб имонимга, қадриятларимни оёқ ости қилганларнинг ёши неччида?
Давоми
*

https://telegra.ph/YOshlar-va-Kattalar-09-01

Telegraph

Ёшлар ва Катталар

Университет ўқийман, ёшим йигирма бирда (21).  Интернет асрида ижтимоий тармоқларда фикрларни ўқиб тураман. Катталар ёшлардан шикоятда: “Ёшлар қаёққа қараб кетяпти?” деган гаплар кўп учраб туради. Ёшлар деганда университет, коллеж ва мактабларда ўқийдиган…

*Университет ўқийман, ёшим йигирма бирда (21).
5 years, 10 months ago

https://www.instagram.com/p/Bsw-KiSBhPB/

Instagram

🔞Кавсар Асхобова🔞

Сирли нонвой Лайк босинг ва улашинг. Ҳар якшанба соат 10 га яқин эшигим жиринглайди. Ўғлим эшик тагига югуради: - Она, она, динг-донг, - дея. Бироз эшик тагида кутаман, подъездаги оёқ овозлари узоқлашгач, эшикни очаман. ⠀ - Ширмой нон, - деган овоз келади…

Ҳаёт мактаби
6 years, 1 month ago

​​Муҳим бўлган 5 витамин
Қиш турли касалликлар мавсуми ҳисобланади. Ёз ва куз эса витаминларга туйиб олиш вақти, аммо барчамизда ҳам бундай имконият йўқ. Чунки ҳамма ҳам мева ва сабзавотни севиб истеъмол қилмайди.
Витаминлар, витаминлар
Танамиз ёз ойларида қишдан кўра кўпроқ витаминга туйинади. Шу сабабли шифокорлар ёз ойларида витамин воситаларини қабул қилишни тўхтатишни тавсия қилишади.
Аммо шундай витаминлар борки, улар танамизнинг фундаментини тутиб туради, десак бўлади. Ва бу витаминлар танқислиги айниқса катта шаҳарларда истиқомат қилувчи аҳолида кўпроқ кузатилади.
Бу дегани витаминларни ҳовуч ҳовуч ичиш керак дегани эмас, албатта. Аммо шифокордан бу витаминлар ҳақида маълумот олиб, танангизда бу витаминлар танқислиги борми ёки йўқ текшириб туриш фойдали.

[​​](https://telegra.ph/file/bbca95dbdd2b1dcc153e5.jpg)**Муҳим бўлган 5 витамин**
6 years, 1 month ago

​​Хайрли тонг, азиз мухлислар!
Узоқ муддат давом этган жимжитликдан сўнгра каналимизни яна ривожлантиришга ва мухлисларимизни фойдали маълумотлардан баҳраманд қилишга қарор бердик.
Шу жумладан, бугунга қадар биз қолганингиз учун ўз ташаккуримизни Сизга изҳор этамиз.
Барча мухлисларимизга, каналга нима бўлди, дея қизиққанларга эса алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
Биз яна Сиз билан биргамиз!

[​​](https://telegra.ph/file/c466c41322aecee9e7b4c.jpg)Хайрли тонг, азиз мухлислар!
6 years, 8 months ago

*❤️ Бахт сири нимада, деб сўрашса нима деб жавоб берган бўлардингиз? Одатда бахт мол мулк, ёки севган инсонларимиз бизни қанчалик қадрлашига боғлиқ деб ўйлаймиз. Аслида эса, бахтиёрлик ҳисси кимёга боғлиқ. Мияда ишлаб чиқариладиган 4 асосий нарса бизга бахтлилик ҳиссини беради. Бу яхши хабар, чунки атроф муҳит биз истагандек бўлмаган тақдирда ҳам "бахт гормонларини" оширган ҳолда, ўз кайфиятимизни аъло даражага ўзгартиришмиз мумкин.*
http://telegra.ph/Bahtiyorlik-gormonlarini-kўpajtirsa-bўladimi-03-05

Telegraph

Бахтиёрлик гормонларини кўпайтирса бўладими?

Бахт сири нимада, деб сўрашса нима деб жавоб берган бўлардингиз? Одатда бахт мол мулк, ёки севган инсонларимиз бизни қанчалик қадрлашига боғлиқ деб ўйлаймиз. Аслида эса, бахтиёрлик ҳисси кимёга боғлиқ. Мияда ишлаб чиқариладиган 4 асосий нарса бизга бахтлилик…

*****❤️*** Бахт сири нимада, деб сўрашса нима деб жавоб берган бўлардингиз? Одатда бахт мол мулк, ёки севган инсонларимиз бизни қанчалик …
6 years, 8 months ago

http://telegra.ph/Tibet-gimnastikasi-03-03

Telegraph

Тибет гимнастикаси

Тонгги гимнастика фойдали эканлиги барчага маълум. Тонгда 7 дақиқангизни ажратиб ушбу машқларни қилсангиз, танангиз сиздан миннатдор бўлади! Уйғонгач, 5 дақиқа кўзларингизни юмиб ётинг. Сўнгра қўлларингизни бир бирига яхшилаб ишқаланг. Уларда иссиқлик сезганингиздан…

Ҳаёт мактаби
6 years, 9 months ago

http://telegra.ph/Vuzhudingizga-zarar-bergan-5-tujғu-02-17

Telegraph

Вужудингизга зарар берган 5 туйғу

Хитой тиббиётига кўра, ҳар қандай ҳиссиёт, инсон вужудидаги маълум бир орган ва фаолиятларга боғлиқдир. Касалликларга олиб келувчи сабаблар орасида салбий ҳиссиётлар ва туйғулар бор: ўзини айбдор ҳис қилиш, дарғазаблик, ўзига эътибор қаратиш истаги ва қурқув.…

[http://telegra.ph/Vuzhudingizga-zarar-bergan-5-tujғu-02-17](http://telegra.ph/Vuzhudingizga-zarar-bergan-5-tuj%D2%93u-02-17)
6 years, 9 months ago
Яхшилик

Яхшилик

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago