АБДУСАЛОМ ИСАҚОВ

Description
Ассалому алайкум.

Андижонлик ижодкор Абдусалом Исақовнинг телеграм каналига хуш келибсиз.

Мурожаат учун:
+998993930240
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

1 month ago

Китоб ўқи хам тутгин қулоқ
У очади дунё сирини
Уни билсанг қалбинг бўлар оқ
Териб ундан дурлар дурини
Қулоқ тутсанг унинг сўзига
Адашмайсан асло йўлингдан
Уни севаб қўл берсанг унга
Ёмонликни кўрмайсан ундан
Кўплар уни қўлига олмас
Сахифасин очиб кўрмайди
Китоб зиё эканин билмас
Билмаганлар одам бўлмайди

1 month ago
АБДУСАЛОМ ИСАҚОВ
1 month ago
Ўзим ҳам 2024-йилда 2 та тарихий …

Ўзим ҳам 2024-йилда 2 та тарихий қисса ёзиб, ўқувчиларга тақдим этдим. "Бегона" номли қиссамда шўролар давридаги воқеалар акс эттирилган бўлса, "Мастура" номли қиссамдаги воқеа қадимда бўлиб ўтган бўлиб, унда ўзбек қизининг эгаллаган илм чўққилари баён этилган. Бу асарда қадимда ҳам ўзбек аёллари орасида етук илмга эга бўлганлари бор экани ёзилган. Бу қиссалар тарихий воқеалар асосида ёзилган бўлиб, бадиийлаштирилган жойлари ҳам бор. Бу китоблар вилоятимиздаги кутубхоналарга совға қилинди.

1 month ago
АБДУСАЛОМ ИСАҚОВ
1 month ago
5

5
Яқинда даврадош қадрдонларимдан бири Асакалик ижодкор Равшан Мирзо бир китоб совға қилди. Китоб "Уммон оҳанграбоси" деб номланиб, унда Андижонлик 10 та ижодкорларнинг шеърлари чоп этилибди. Уларнинг кўплари бошқа соҳа вакиллари экан. Шунга қарамай, ижод билан шуғулланиб, ўзбек шеъриятига ўз ҳиссасини қўшиб келишмоқда экан. Шеърларни ўқиб, уларнинг ҳар бири ўз йўлига эга эканини англадим. Шеъриятга бўлган мехрларини эса таърифлашга сўз йўқ. Адабиётнинг шундай жонкуярлари бор экан, ўзбек адабиёти гуллаб-яшнайверади.

1 month, 1 week ago
АБДУСАЛОМ ИСАҚОВ
1 month, 1 week ago
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, бугунги кундаги …

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, бугунги кундаги кўзга кўринган хажвчи ёзувчи Хабиб Сиддиқ билан танишганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Шунга қарамай, қадрдонлашиб кетдик. Чунки у яхши ёзувчи бўлиши билан бирга яхши дўст ҳам экан. Биздан ёш бўлишига қарамай, даврамизнинг раиси. Раисликни адолат билан олиб бормоқда. Яқинда янги чоп этилган "Сайланма" китобини совға қилди. Китобга унинг сара асарлари киритилибди. Ўқиган одам табассум билан ўқийди. Шундай инсон билан қадрдон бўлганимдан шодман.

1 month, 1 week ago
АБДУСАЛОМ ИСАҚОВ
1 month, 1 week ago
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, вилоятимизнинг кўзга …

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, вилоятимизнинг кўзга кўринган шоири ва ёзувчиси Фарид Усмон "Руҳ булбули" деган китобини совға қилди. Бу китобга унинг шеър ва ғазаллари туширилган бўлиб, ўқиган одамга лаззат бахш этади. У аслида яхши шоир. Аммо кейинги йилларда насрда ҳам кўплаб асарлар яратиб, ўқувчиларга тақдим этмоқда. Яқинда, Хонлар тарихини ёритган китоби дунё юзини кўрди. Биз узоқ йиллик қадрдонмиз. Балки бу тенгдош эканимиздандир. Балки фикримизнинг яқинлигидандир. Нима бўлганда ҳам шундай инсон билан ҳамсуҳбат бўлиб келаётганимдан мамнунман.

1 month, 1 week ago
Яқинда вилоятимизнинг бугунги кундаги отахон ижодкори …

Яқинда вилоятимизнинг бугунги кундаги отахон ижодкори Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Қамчибек Кенжа янги китобини совға қилди. Китобнинг номи "Қалб созининг созандаси" деб номланиб, Ўзбекистон ижод ахлининг 100 дан ортиғини Қамчибек Кенжа тўғрисида ёзган фикрлари экан. Улар орасида: Иброхим Ғофуров, Назир Сафаров, Миртемир, Одил Ёқубов, Тохир Малик, Ўткир Хошимовларнинг борлигининг ўзи Камчибек Кенжанинг ким эканини намоён этади. Мен шундай инсон билан ҳамсухбат бўлиб келаётганимдан фахрланаман.

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago