Ўктам Муҳаммад Садин ижодидан

Description
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 week, 6 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

1 day, 21 hours ago
МАРҲУМ СИНФДОШЛАРИМ ХОТИРАСИГА

МАРҲУМ СИНФДОШЛАРИМ ХОТИРАСИГА

Ўтказсак-да эсон-омон,
Умримиздан бир кунни.
Абдураҳмат,Ҳасан йўқ,
Бериб қўйдик Эркинни.

Бекпўлат йўқ орамизда,
Эслаяпман Мелини.
Абдуқодир,Ойқиз,Давлат,
Ташлаб кетди элини.

Болиёрку эрта кетди,
Бўзлаб кетди Шафоат.
Икки ўғлин орқасидан,
Излаб кетди Шафоат.

Абдураззоқ тортди қанча,
Бу ҳаётнинг жабрини.
Тушларимда излагайман,
Норқувватнинг қабрини.

Қизлармано кун кўрмади,
Ҳаёт завқин сурмади.
Ўғилларин никоҳ тўйин,
Минг афсуски кўрмади.

Ўтаётган умримизда,
Билмам қанча тўлган ой.
Айтинг яшаб нима кўрди,
Хумчаой ва Тўлғоной.

Қирқ йил олдин бир синфда,
Тугал эдик,жам эдик.
Гўё мангу ёнадиган,
Чироқ эдик,шам эдик.

Афсус дўстлар бу ҳаётнинг,
Бордир ғаму,фироғи.
Кимнингдир кеч,кимнинг эрта,
Сўнар экан чироғи.

Ўтганларни хотирладим,
Кўздан тўкиб ёшларим.
Қолганларга умр берсин,
Азиз синфдошларим.

Ўктам Муҳаммад Садин

https://t.me/uktamsadinijodidan

4 days, 2 hours ago
АЛДАЙДИ

АЛДАЙДИ

Катта кетиб керилиб,каслар мени алдайди,
Ичиб олиб алжираб,мастлар мени алдайди.
Ўзларидан худолар ясаб олган зотлар-у,
Лек қадри йўқ бир тийинча пастлар мени алдайди.

Бу дунёни ёлғон деб овутади ўзларин,
Ёлғонлардан безатиб жимжимадор сўзларин.
Ростини айт десангиз узмай ердан нигоҳин,
Ёлғонларга қўшилиб,ростлар мени алдайди.

Кетишга йўл бермайди, кетай десанг тўғридан,
Қутулмадик муттаҳам гала олғир,ўғридан.
Чўкаяпман йўқчилик деган кўлга,дарёга,
Қутқаэгин деб ёпмшсам,хаслар мени алдайди.

Аввалгидек исрофсиз марака-ю,тўй қани,
Ота-бобом эшитган ашула-ю,куй қани.
Жонли қўшиқ айт десанг чиқиб кетар жонлари,
Янграётган садо-ю,саслар мени алдайди.

Қоғозларга чаккиллаб томиб турар терларим,
Терларимдан яралган бор яхшиям шеърларим.
Куйинмагин эй Ўктам, кўниккин бу замонга,
Одамларни аслида одаммаслар алдайди.

Ўктам Муҳаммад Садин

https://t.me/uktamsadinijodidan

5 days, 3 hours ago
ЯРАШМАСЛИК ЯРАШМАС БИЗГА

ЯРАШМАСЛИК ЯРАШМАС БИЗГА

Юрагимда бор битта тугун,
Сал қўполроқ гапирдим сизга.
Дил дардимни айтаман бугун,
Ярашмаслик ярашмас бизга.

Ёшимиз ҳам борди бир жойга,
Гиналардан қилмайлик пойга.
Аразлашиб борардик қайга,
Ярашмаслик ярашмас бизга.

Кўз ёшимни тўкайми айтинг,
Кўз ёшимга чўкайми айтинг.
Яна боплаб сўкайми айтинг,
Ярашмаслик ярашмас бизга.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months ago
БАҲОР

БАҲОР

Исмоил акани келгин сўроқлаб,
Эслатиб юборма ҳозирча ёзни.
Гулларга буркагин Бахтинисони,
Ёдингдан чиқарма Али Ниёзни.

Муҳаммад Очилнинг қабрига қўнгин
Бўйнингдан улоқтир маржон дурни ҳам..
Ҳосият,Назира,Гелди Бердини,
Эсга олиб тургин Самар Нурни ҳам.

Эй,баҳор қанчаси етмади сенга,
Эсласам соғинчдан кўзларим ҳўлдир.
Ўзинг ҳар келганда уларнинг қабрин,
Нурлардан ясалган гулларга тўлдир.

Ўктам Муҳаммал Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months, 1 week ago
ҲИЗИР БОБО ЙЎЛИҚҚАНИДА

ҲИЗИР БОБО ЙЎЛИҚҚАНИДА

Дардин айтиб кабағал,ночор,
Йиғлаб ранги униққанида.
Бахт сўрардим шуларга илк бор,
Ҳизир бобо йўлиққанида.

Юракларда қолмасин армон,
Беморларга бер дердим дармон.
Сўрар эдим қалбларга имон,
Ҳизир бобо йўлиққанида.

Ғурур ва ор бўлсинлар байроқ,
Кўпайсин деб бой, ҳотамтойроқ.
Юртимизга тилардим равнақ,
Ҳизир бобо йўлиққанида.

Ортда қолсин ғам деган довон,
Мушкулларни қил дердим осон.
Тилар эдим мусаффо осмон,
Ҳизир бобо йўлиққанида.

Шерик қилмай шайтонга,жинга,
Шукур дердим ҳар ўтган кунга,
Кўп гапим бор дуч келсам унга,
Ҳизир бобо йўлиққанида.

Ўктам Муҳаммад Садин
2-3 феврал 2024 йил
https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months, 1 week ago

ҚУДАЛАРИМ,АНДАЛАРИМ

Бу дунёда инсон зотин,
Дейди Аллоҳ бандаларим.
Энди яқин қариндошмиз,
Қудаларим,андаларим.

Четга тортманг ўзингизни,
Еганмиз нон-тузингизни.
Келиб туринг,борайлик биз,
Қудаларим,андаларим.

Шукур дейлик ёруғдир юз,.
Бутдир ахир ҳам ризқу-рўз.
Узилмасин ришталар ҳеч,
Қудаларим,андаларим.

Орулар ҳам кўрсатди бўй,
Янграмоқда қўшиқ ва куй.
Ёшлар бахтли бўлсин илло,
Қудаларим,андаларим.

Келин олдик,узатдик қиз,
Кетмагаймиз демак беиз.
Ўктам дейди бўлинг омон,
Қудаларим,андаларим.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months, 2 weeks ago
НОН ТАЪМИ

НОН ТАЪМИ
(қўшиқ)

Онам ўтин ёқарди,
Лойсувоқли ўчоққа.
Тандир тўла нонлари,
Сиғмас эди қучоққа.

Битта ўзи бутларди,
Рўзғоримиз камини.
Ҳамон думоқ қумсайди,
Нонларининг таъмини.

Ўша нонлар қуввати,
Қолиб кетган танимда.
Энди тандир,ўчоқ йўқ,
Онам ҳам йўқ ёнимда.

Кеча қизим нон ёпиб,
Бизларга ҳам илинди.
Эсладим ғўр ёшлкни,
Онам қадри билинди.

Анъаналар инсоннинг,
Оқар экан қонида.
Энди қизим нон ёпар,
Ўғилчаси ёнида.

Онам ўтин ёқарди,
Лойсувоқли ўчоққа.
Тандир тўла нонлари,
Сиғмас эди қучоққа.

Ўктам Муҳаммад Садин

https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months, 2 weeks ago
ХАФАМАН

ХАФАМАН

Кўрсатиб зўр томоним,
Баъзан айбим ёпаман.
Шунинг учун доимо,
Мен ўзимдан хафаман.

Ўтаяпти ҳар дамим,
Элга тегмай ёрдамим,
Қўлим қилар калталик,
Мен ўзимдан хафаман.

Сал нарсага ранжийман,
Гар май ичсам санжийман.
Оғритсам биров дилин,
Мен ўзимдан хафаман.

Кўкка етарми оҳим,
Менинг ҳам кўп гуноҳим.
Ёдга олсам бирма-бир,
Мен ўзимдан хафаман.

Узун ташлаб арқонни,
Ишлатганман ёлғонни.
Бажаролмай ваъдамни,
Мен ўзимдан хафаман.

Ҳозир кўплар талтайди,
Мени ҳам хўп алдайди.
Ишониб эх,уларга,
Мен ўзимдан хафаман.

Боқиб ноҳақ кўзига,
Айтолмайман ўзига.
Мен шунақа қўрқоқман,
Мен ўзимдан хафаман.

Дейсиз йўғ-ай яхшисиз,
Одамларнинг нақшисиз.
Сизга шундай туюлар,
Мен ўзимдан хафаман.

Келгандекман эртакдан,
Қўлим чиқмас чунтакдан.
Бордир шунақа феълим,
Мен ўзимдан хафаман.

Мени шундай яратган,
Кечиргин эй,Яратган.
Ҳеч кимданмас, аслида,
Мен ўзимдан хафаман.

Шеър тугади азизлар,
Дард дафтарим ёпаман.
Мен бир ёмон шоирман,
Мен ўзимдан хафаман.

Ўктам Муҳаммал Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months, 2 weeks ago
ҲОЛ СЎРАДИ

ҲОЛ СЎРАДИ

Сигирингиз соғми,беряптими сут,
Кўпайиб қолдими қўйлар,товуқлар.
Қишга етадими арпа,буғдой,ўт,
Таъсир қилмайдими аёз,совуқлар.

Ҳеч нарса қолмади сўради чунон,
Шунақа дўстларим бор менинг "жумард".
Ҳатто итимдан ҳам ҳол сўрди нодон,
Лек бир бор соғлигим сўрмади номард.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

2 months, 3 weeks ago
БЕКАТ

БЕКАТ

Ҳаёт бекатида ўтирибди чол,
Йўқотган кўринар бир оз эсини.
Ёнида бир ўсмир сурганча хаёл,
Кўтяпти умрнинг автобусини.

Келди автобус ҳам миндилар шоша,
Дуч келди қуёшга,ёмғирга,дўлга.
Ўсмир кетаверди манзиллар оша,
Чол етиб келганди сўнгги манзилга.

Ўктам Муҳаммад Садин

https://t.me/uktamsadinijodidan

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 week, 6 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago