Ўктам Муҳаммад Садин ижодидан

Description
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

3 weeks ago
5 ёшли набирам Солиҳа бобо ароқ …

5 ёшли набирам Солиҳа бобо ароқ ичманг,ичсангиз осмонга учиб кетасиз.Кейин мен сизни соғиниб қоламан деди.
Ўйлайманки бу шеър бошқаларга ҳам таъсир қилиб,шу зормандаги ташлаб кетса.

МАЙ ИЧМАЙМАН

Мажбурламанг, май тутқазманг қўлларимга,
Дўст бўлсангиз қўйманг мени таҳликага.
Ўтиради кўз тикканча йўлларимга,
Ичмайман деб сўз берганман Солиҳага.

Бўлди,басдир етар шунча ичганимиз,
Ёзда тупроқ,қишда лойлар кечганимиз.
Бу кетишда бут бўлмади ҳеч камимиз,
Ичмайман деб сўз берганман Солиҳага.

Майни дея соғлигимни олдирмайман.
Майхўрликнинг созин энди чалдирмайман,
Набирамнинг сўзин ерда қолдирмайман,
Ичмайман деб сўз берганман Солиҳага.

Олтмиш баҳор эшигимдан боқаяпти,
Майга кетган пул чунтакни чақаяпти.
Май ўрнига кўк чой бирам ёқаяпти,
Ичмайман деб сўз берганман Солиҳага.

Майни кўрсам чирт юмаман кўзимни мен,
Майга тобе қилдирмайман ўзимни мен.
Бурай энди қиблагоҳга юзимни мен,
Ичмайман деб сўз берганман Солиҳага.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

4 weeks, 1 day ago

ОДАМЛАРДА ҚОЛМАДИ УЯТ

Одамларда қолмади уят,
Йўқолмоқда шарм ва хаё.
Тарк этмоқда меҳр,оқибат,
Ё,қиёмат соляпми соя.

Қиздай қилиқ қилар кампирлар,
Ёш боладай гўёки чоллар.
Қайда қолди Алпқомат эрлар,
Қайда қоли ғурурлар,орлар.

Бачканалик сурмоқда ҳукум,
Маънавият афсуски ўлди.
Пулга ўрнин бўшатди илм,
Маърифатнинг ранглари сўлди.

Нафс балоси олмоқда чирмаб,
Пул десалар берарлар жонни.
Ким кафлат берар бундайлар,
Сотмайди деб юртни, Ватанни.

Ўй сураман,ўйларим чигал,
Тиқилади бўғзимга нидо.
Бу юрт,миллат топмасин завол,
Ўзинг инсоф,имон бер ХУДО.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

1 month ago

Таниқли хонанда Жасурбек Мирзажонов "Болаликка қайтиб келдим"деб номланган шеъримни ажойиб қўшиқ қилиб ижро қилибди.

3 months ago
ШУКРОНАЛИК

ШУКРОНАЛИК

Бахтин кўрдим ўғлимнинг,
Қувончларни қучяпман.
Шукур, мен ҳам келиннинг, Қўлидан чой ичяпман.

Қутулдим мен ҳаётнинг,
Яна битта юкидан.
Битта қизим бор эди,
Энди бўлди иккита.

Зир югуриб хизматда,
Ширин сўзли,мулойим.
Кўнгилдаги келинчак,
Кўз тегмасин илоҳим.

Топилади мол-дунё,
Топар илло тахтини.
Авваломбор топсинлар,
Бу дунёда бахтини.

Шодлик чертсин эшигин,
Ғам-аламлар арисин.
Ўғлим ҳамда келиним,
Бирга қўша қарисин.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

3 months, 1 week ago

МУСОФИРЛИК ҚУРСИН-АЙ
(ўзгартирилган шеър)

Маймун йиғлар ҳолинга,
Ич ачийди жонинга.
Туҳмат ёғар шаънинга,
Мусофирлик қурсун-ай,
Йиғламагин Турсуной.

Кўниб йўғу-борига,
Пул тополмай дорига.
Қўл силтайсан барига,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной.

Аниқ, бу қиш совушинг,
Йиртиқ,ёмоқ ковушинг.
Ичдан чиқмас товушинг,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной.

Гар бермасанг "нарзинг"ни,
Тингламайди арзингни
Узолмайсан қарзингни,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной.

Ўйлагин ҳар томон-ла,
Ўз кунингни амалла.
У ёқда йўқ Маҳалла,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной.

Эгиласан эш йўқдир,
Хориждасан хеш йўқдир.
Қилай дейсан иш йўқдир,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной.

На қирда, на ўрдасан,
Қарагин бир бурдасан.
Гўё тирик мурдасан,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной.

Тўрт боланг бор,эринг йўқ,
Арслонинг йўқ,шеринг йўқ.
Зоринг бору,зўринг йўқ,
Мусофирлик қурсун-ай,
Йиғламанин Турсуной.

Ўхшаб рангинг сомонга,
Учрадинг кўп ёмонга.
Қайтгин Она Ватанга,
Мусофирлик қурсунай,
Йиғламагин Турсуной.

Қутуласан бор ғамдан,
Нажот сўра Эгамдан.
Ранжимагин Ўктамдан,
Мусофирлик қурсин-ай,
Йиғламагин Турсуной

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

3 months, 1 week ago

ЗАМОН ШУНДАЙ КЕТАВЕРСА

Кўнгил боғинг сўлар экан,
Бағрингни қон этаверса.
Билмам нима бўлар экан,
Замон шунлай кетаверса

Бир-бирини алдаб яшар,
Бойни кўрса алқаб яшар.
Маддоҳларнинг куни келгай,
Замон шундай кетаверса.

Нафс отининг жилови йўқ,
Эзгуликнинг улови йўқ.
Бир кун афсус қилмаймизми,
Замон шундай кетаверса.

Ишқ,севгилар ёлғонлашди,
Инсон қадри арзонлашди.
Оқибатни топмоқ қийин,
Замон шундай кетаверса.

Қайга боқманг ичроф,увол,
Йўқдир нега деган савол.
Ахир бунинг жавоби бор,
Замон шундай кетаверса.

Ўтирибсан маъюс,мубҳам,
Қўй,куюнма шоир Ўктам.
Аламингни олгин шеърдан,
Замон шундай кетаверса.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

3 months, 1 week ago

ДЎСТЛАРИМГА

Манзил узоқ,қалблар яқин,
Энди давру-даврон суринг.
Узоқлашиб кетманг тағин,
Бориб турай,келиб туринг.

Вақт-югурик шошаяпти,
Ким йўқ,кимлар яшаяпти.
Ёш олтмишдан ошаяпти,
Бориб турай,келиб туринг.

Ниҳоллар хам кўрсатди бўй,
Дилда гўзал орзу ва ўй.
Тўй қиламиз,қиласиз тўй,
Бориб турай, келиб туринг.

Ўзгармоқда замон кунда,
Шундай эсон-омон кунда.
Яхши кунда,ёмон кунда,
Бориб турай,келиб туринг.

Энди кайфу-сафо қани,
Ўтди,жабру-жафо қани.
Олаяпмиз нафақани,
Бориб турай,келиб туринг.

Ўктам Муҳаммад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

3 months, 1 week ago

КУТДИЛАР
(Орамизда шундайлар учраб туради)

Ғамлар чекдинг,фарзандларинг,
кулишингни кутдилар.
Ота бўлиб,ёнларида юришингни кутдилар.
Ишонмасди еру-кўкка,мансабинг бор,бойлик бор,
Доим шундай давру-даврон суришингни кутдилар.

Йиллар ўтди отди тонглар,ботди қуёш,
Фарзандларинг ўртасида мерос талаш,дунё талаш.
Ҳар кун жанжал,ҳар кун ғавғо,атрофингда,
Сен уларга берадиган,
Улушингни кутдилар.

Кетиб қувват белларингдан,
иш келмагач қўлларингдан.
Энди ажал йўқлаб турар ҳам ўнгу,ҳам сўлларингдан.
Аввалгудек шиддатинг йўқ,мадоринг йўқ танангда,
Касал бўлдинг, безор бўлиб,
Ўлишингни кутдилар.

Ўктам Муҳамад Садин
https://t.me/uktamsadinijodidan

3 months, 2 weeks ago

Футболчилар югурдилар,чопдилар,
Ёзган шеърим ўз исботин топдилар.

БАРЧАГА ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН!
https://t.me/uktamsadinijodidan

3 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago