PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Ўрмонимиз бўрилари
Кийиклар бегуноҳ ўтхўр жонивор.
Бўрилар эса ваҳший қонхўр ҳайвон:
Бўрилар — душман. Кийиклар — дўст, дейиларди 100 йил аввал.
Шу фикрлаш билан — 1926-йили «Yellowstone» ўрмонида ходимлар барча бўриларни қириб ташлайди.
Мақсад: душман бўриларни камайтириб — кийикларни кўпайтириш.
Бўриларсиз ҳаёт даҳшатли фалокат олиб келади.
Ўрмон экологик мувозанати ишдан чиқади:
Кийиклар ҳаддан зиёд кўпайиб, кичик ниҳол ва ўтларни еб тугатади.
Кийиклар кўпайишда давом этиб — 20,000 дан ошиб кетади.
Ходимлар — чорасиз.
Ҳукумат бўриларни йўқ қилиш катта хатолигини тушуниб етади:
1995-йилда Канада ўрмонларидан бўрилар тутилиб, Yellowstone ҳудудига қайта олиб келинади.
Ҳаётимизда ҳам бизга салбий кўринадиган "қонхўр бўрилар" бор:
Гўштимизни ейди, азоблайди, қўрқитади.
Ҳаётингизда шундайлар борми? сиқилманг, беҳикмат эмас!
Улар, аслида, бизни шахс сифатида ривожлантираётган бўлади.
Уларни қадрлаш керак.
Ўткир Ҳошимов айтганидек:
Ёмонларни эҳтиёт қилинг! Ёмон йўқ бўлса, яхшининг қадри билинмай қолади!
Ҳамма ўқувчиларга бирдек ёқмоқчи бўлсанг — устоз бўлма, музқаймоқ сот.
~~Стив Жобс~~
Ёлғончи болалар ва болалар ёлғончилиги ҳақида
Уч ёшдан кичик болалар ҳам одатда ёлғонни билдириб қўядиган имо-ишораларни кўрсатмай, яъни ёлғонни ниқоблаб, алдашга қодир бўларкан.
Кузатувлардан маълумки, бола ёлғонлари кўпинча жазоланиш эҳтимолидан сақланиш усули бўлиб хизмат қилади.
Хусусан, болага қўлланадиган жазо даражаси қанчалик оғир бўлса, ёлғоннинг кўлами ва оғирлиги ҳам шунчалик юқори бўлади.
Бошқача айтганда, ёлғон ҳам ўзгарувчан ташқи муҳитга мослашишнинг ўзига хос усули сифатида хизмат қилади.
**Бундан ота-она ва тарбиячиларга амалий хулоса:
Бола ёлғон гапира бошладими, демак, тегишли вазиятларда ўзини хавфсиз ҳис этмаяпти.**
Бу мантиққа кўра, болага унинг хавотирлари ўринсиз эканини кўрсата олсак, бу билан ёлғонга ўзини ҳимоя қилиш воситаси сифатида мурожаат этиш заруратини сусайтирган бўлар эдик.
Нимани ёлғон деб тушуниш ҳам ёшга боғлиқ экан:
- 5 ёшли болалар ёлғон деганда ҳар қандай нотўғри маълумот бериладиган вазиятни тушунадилар;
- тахминан 7 ёшга келиб, болалар одам бировни атайин эмас, бехосдан чалғитиб қўйган ҳолатни ёлғон ишлатилган вазият деб баҳоламай қўяди;
- 11 ёшли болалар 9 ёшли болалардан фарқли равишда бирор нарсани била туриб, индамай қўя қолишни худди шундай ёлғон вазияти сифатида тушунмайди
5 ёшли болалардан фарқли ўлароқ 11 ёшли болалар яхшилик мақсадида қилинган ёлғонни энди ёлғон деб билмайди;
Мутахассислар ота-она ва педагогларга бола феъл-атворида ёлғон ишлатишдек зарарли одат чуқур илдиз отиб кетишига йўл қўймаслик учун қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишни тавсия этадилар:
1)бола ёлғонига дуч келганда асосий эътиборни ёлғон ишлатилган вазиятга эмас, шу вазиятни юзага келтирган сабабларга қаратиш ақллироқ ишдир;
2)“билганинг фақат ёлғон”, “алдаганинг алдаган”, “рост гапирганингни ҳам эшитармиканмиз” каби тамғасифат мулоҳазалардан фойдаланмаслик;
3)тарбиявий ишлар индивидуал ўтказилиши самаралироқ бўлиб, бунда ишни “аввалдан бекор қилинган танқид” услубида, яъни бола, албатта, муваффақият қозониши, ёлғондан қутила олишиги умид намоён этиш орқали унда ўзига ишончни уйғотиш муҳимдир;
4)болалар ёлғончилигини тўғрилашда унинг ҳам ақлий, ҳам эмоционал-мотивацион соҳасига таъсир кўрсатиш, яъни тарбиявий таъсирни вербал ва ҳаракат йўналишида амалга ошириш (масалан, ёлғончи болага бирор ўйинда шунчаки бошқалар назоратчиси эмас, балки қолганларга тўғри иш қилишни ўргатувчи ўқитувчи, маслаҳатчи қилиб тайинлаш тўғри бўлади.
Бир сўз билан айтганда, ёлғон ва ёлғончилик ҳам яхши инсон тарбияси йўлида ота-она ва педагоглар олдидан чиқадиган кўп сонли давонлардан биридир.
Уни енгиб ўтиш ҳам улкан сабр-тоқатни ва ҳаётий донишмандликни талаб қилади.
Бу жабҳадаги кураш ҳам осон кечмаслиги аниқ. Ахир бу ҳақиқий инсон учун тарбия майдонларида кечадиган оғир жангларнинг биридир.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
2 ой ишсиз юрдим
Ич-ичимдан ўйлардим. Мен ҳеч қачон ишсиз қолмайман.
Мабодо ишсиз қолсам ҳам:
а) Инглиз тили билан «любой» жойга кириб кетаман;
б) Диплом балим 96%. Давлат ишхоналари шундоқ ишга олади;
с) Иш тажрибага эгаман, умуман муаммо бўлмайди;
д) Рус тилини мулоқот даражасида биламан, талаб юқори;
э) Блогим бор. 1000 тача одам ўқийди;
ф) Амакимга алоқага чиқаман, мактабга жойлаб қўяди;
ҳ) Ўлдим деганда, устозларимга ёзаман — иш топиб беради.
Хуллас, ҳамма сабаблар бор. Ҳеч ким мени тўхтатиб қололмайди!
Ичимда ўйлаган кун келди. Бирдан ишсиз қолдим:
а) Инглиз тили мактаблари тўлган;
б) Диплом баҳойим билан итам қизиқмади;
с) Қаерларда ишлагансан дейдиган одам йўқ;
д) Рус тилини идеал билиш керак дейишди;
э) Блогимда ёздим. Ёрдам бўлмади;
ф) Амаким ишга жойлай олмади;
ҳ) Устозлар дуо қиламиз деёлди холос..
2 ой қийналдим. Қарзга ботдим. Эркак киши ишсиз қолиши азоб экан..
Охири тушундим — обрўли жойда ўқишим, яхши жойларда ишлашим, хуллас барчаси — тиришқоқлигимдан эмас, балки Аллоҳнинг раҳматидан экан.
Биз унутувчимиз. Сабаблар билан ўралашиб қоламизда, барча нарсанинг ортида Аллоҳ турганини эсдан чиқарамиз. Ўзим эришяпман деган ҳиссиёт ўтади.
а, б, с, д... алфавит тўла сабаб бўлмайдими — Аллоҳ изн бермаса бир тийн экан.
Сиз ишонаётган — амаки, тоға, амма. хола, оппоқ дода ёрдам беришга қодир эмас. Ишонаверинг.
Охири синиқлик билан таҳажжудда дуо қилдим.
Бирдан йўлим очилди. Бир нечта жой ишга чақиришни бошлади. Ҳаммаси жойига тушди.
Хулоса, дунёнинг илми сизда бўлса ҳам, 20 йиллик мутахассис бўлсангиз ҳам, 88 та тил билсангиз ҳам — Аллоҳ изн бермаса бир тийн.
Ва уларга: «Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган бутларингиз қани?!
Улар сизларга ёрдам бера олурми ёки ўзлари ёрдам ола билурми?!», дейилди.
Шуъаро (92,93)
**Бошимда айланиб юрган саволлар
—** Тўйингни кўрсам қабримда тинч ётаман дейдиган момолар қабрида, ҳақиқатдан, тинч ётармикан?
— Абдуллоҳ домла бирор нимани реклама қилсалар, ўша маҳсулотни савдоси неча баробарга ошар экан-а?
— Намоз пайти бирор қизиқарли ғоя келиб қолса, қандай қилиб эслаб қолса бўлар экан-а?
— Бу дунёда бирор амални 100% ихлос билан қилишни иложи бормикан-а?
— Ҳидоят энди келган даврдаги иймон маззасини яна қайта ҳис қилишни иложи бормикан-а?
— Нега биз овқатдан, тўй ҳашамдан пул қизғонмаймизу, такси ҳайдовчисидан пул қизғониб, автобусда юрамиз?
— Жаннатда бу дунёдаги қайси давримизни кўпроқ эслар эканмиз-а?
— Кўпроқ ақлли бўлишгами ё ақлли кўринишга ҳаракат қилармиканмиз?
— Ҳамма "вақт тез ўтяпти", деб нолийди. Тушунмайман, вақт секин ўтади деб қаерда ёзилган?
— Қора мушук ўтса орқага 7 қадам ташла деган иримни ким ва нима учун чиқарган экан-а?
— Ичи қора одам ўзини ичи қоралигини сезармикан?
— Худосиз (атеист) стресс ва депрессияни қандай ўтказар экан-а?
— Ётоқхонасида расмга тушиб, интернетга расм жойлайдиган янги келин-куёвларни юзига бир шапалоқ туширилса савоб бўлармикан?
Сени қандай саволлар қийнаяпти ёзиб қолдир.
Моҳир Мирзахмедов.
Кеч қолувчилар психологияси
Дунё бўйлаб 20% аҳоли сурункали кеч қолади.
Бизни халқларда 50% бўлса керак).
Шахсан ўзим — "Кеч қолувчилардан азият чекиш" фахрий кўкрак нишони эгасиман.
Билсам — кеч қолувчилар атай эмас, асосан қуйидаги сабаблар орқали кеч қоларкан:
Перфекционизм. Баъзи инсонлар ишини мукаммал тугатиб, кейин ўрнидан туришга одатланади. Мукаммаллик — ушланиб қолиб, кечикишига сабабчи бўлади.
Кутишни ёмон кўриш. Айрим кеч қолувчилар учун эрта келиб, бошқаларни кутиб ўтириш — дўзах азоби. Шу сабабли, вақтига тақаб келишга ҳаракат қилади.
Вақтни ўлчай олмаслик. Баъзи кеч қолувчилар вақтни ҳис қила олишмайди: улар учун 1 соатлик йўл — 20 дақиқадек гўё.
Ортиқча оптимизм синдроми. Кеч қолувчилар учун фавқулодда ҳолатлар мавжуд эмас: улар наздида доимо йўллари бўм-бўш, фақат яшил чироқ ёнади.
Йўқ дея олмаслик. Айримлар ўзига ишончи пастлиги сабабли — «йўқ» дея олишмайди. Ҳаммага ёқаман деб, кунлик вақтларини тартибсиз ҳолатга келтиришади.
Маданият таъсири. Шаҳарлашув, завод-фабрика ва поездлар кеч кириб келган ўлкаларда инсонлар — қатъий эмас, мослашувчан тизимга кўникишган.
— Ечим қандай?
— Бу энди бошқа постда.
P.s: Ҳаммамиз кеч қоламиз. Пост сурункали кеч қолувчилар ҳақида эди.
Фойдаландим: TEDx Talks, Psychology Today
Постни кеч қолувчиларга юбориб қўямиз.
Чопишни ўрган
Сафарга таклиф қилишди — йўқ деёлмадим.
Кеч келдим — 3 соат ухладим.
Уйқусизлик сабаб — машғулотларни тарк қилдим.
Жисмоний нофаоллик, кам уйқу — касбий толиқишга олиб келди.
Касбий толиқиш — дарсга бўлган муҳаббатимни камайтирди.
Уйқусизлик + нофаоллик + чарчоқ + ишдан совиш = дарсга тайёрланмай боришга сабабчи бўлди.
Дарсга тайёрланмаслик — болаларни зерикишига;
Ўқувчиларнинг зерикиши — дарс бошқарувини ёқотишга;
Дарс бошқарувини ёқотиш — стрессга
Стресс — қувватсизликка
Қувватсизлик — кайфиятсизликка
Кайфиятсизлик — ёлғизликка
Ёлғизлик — ўзимни солиштиришга
Ўзимни солиштириш — ношукрликка
Ношукрлик — бир қанча вақт бадбахтликка сабабчи бўлди.
Шу биргина сафар ортидан шунча муаммо..
Хулоса
«Йўқ» дейишни ўрган.
Ўғлимнинг устози!
Ушбу хат ҳиндистонлик ота томонидан ўғлининг устозига бағишлаб ёзилган.
Ўғлимнинг устози! Ўғлимга у билиши керак бўлган нарсаларни ўргатинг, агар қўлингиздан келса мулойим бўлинг. Унга ўргатингки, модомики душманлари бор экан, унинг дўстлари ҳам бўлади.
У билсинки, бу дунёда барча инсонлар адолатли ва ҳақиқий эмасдир. Унга яна ўргатингки хар бир разилнинг қаршисида бир қаҳрамон ва ҳар бир сотқин сиёсатчи қаршисида бир содиқ сиёсатчи бордир. Агар қўлингиздан келса унга ҳалол йўл билан топилган бир цент, эгри йўл билан топилган бир доллардан қадрлироқ еканини ўргатинг. Яна унга ўргатингки, ёлғон билан ғалаба қозонгандан кўра, рост билан муваффақиятсизликка учраш афзалдир.
Унга шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун, ютқазиш аламини тотиб кўриши кераклигини англаб етсин. Унга ўргатингки, у юмшоқ инсонлар билан — юмшоқ, қаҳрлилар билан эса — қахрли бўлсин. Агар қўлингиздан келса, унга ҳасад оловидан четда бўлишни ва самимий кулишни ўргатинг. Яна унга маҳзун кунларда кулишни, вақти келганда, кўз ёш тўкишни ва буни уят емаслигини ўргатинг. У шуни билсинки, шарафли мағлубият шармандалик ғалабадан устундир.
Ўғлимнинг устози! Ўғлимга китобларга ошно бўлишни ўргатинг. Унга яна кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан, ва бу гуллардан бол йиғиб олаётган асаларилардан таъсирлана оладиган инсон бўлишни ўргатинг. Ўғлимга унга бутун дунё ишонмаса ҳам ўз ғоясида содиқ қолишни ўргатинг.
Ўғлимга кучли бўлишни ўргатингки, у ҳеч қачон оломонга кўр-кўрона эргашиб кетмасин. Унга ҳаммани ешитишни ва ўз навбатида ҳақ ва ноҳақни ажратишни ўргатинг. Унга кучи ва салоҳиятини қимматга сотишни, аммо виждони ва руҳини сотишга ҳаққи йўқ эканлигини ўргатинг.
Ўғлимга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш кераклигини ўргатинг. Унда ўзига бўлган ишонч ҳиссини шакллантиришига кўмаклашинг, шунда у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади. Биламан сиздан истаётганларимни бажариш осон эмас, аммо сўраганларимдан қўлингиздан келганларини ўргатинг. У ажойиб бола! Яхши бола! У менинг ўғлимдир. @Ustoz_kundaligi
•Нималар бўляпти ўзи?
•Нима хато қилдим?
•Нега ҳаётим остин-устун бўлиб кетди?
•Қаерда камчиликка йўл қўйдим?
•Нега ундай бўляпти?
•Нима гуноҳ қилдим экан-а?
Инсон қийин вақтларда шу каби фикрларни ичидан ўтказади.
Нега Аллоҳ бандасини шундай вазиятларга солади?
Сабаби, инсон ўзини тафтиш қилишини хоҳлайди:
Банда қийинчиликда экан, бирма-бир қилган ишларини таҳлил қилади.
Таҳлил қилар экан, хатоларини кўради. Истиғфор айтади. Тузатади. Хулоса олади. Роббисига яқинлашади.
Хуллас
Юқоридаги саволлар сени ҳам қийнаяптими?
Сабабини ҳам тушунгандирсан.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago