🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 16 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 9 hours ago
...***МУҲАББАТ
Билмайман қандай туйғу у?!
Кўнглим сизда шуни биламан,
Қанча чеккан бўлсам истироб,
Ундан ортиқ бахтли қиламан.
Сизни деган туйғуларим чин,
Кўнглингизни қидириб етган.
Тақдиримиз бегим шу сизнинг,
Қошингиздек туташиб кетган.
Бошқачасиз ҳаммадан бўлак,
Жонимни тутволиб турар кўзингиз.
Мен сизни дуолар қиламан токи,
Йўлингиздек ёришиб кетсин кўнглингиз.
Бир кун йўлларимиз бирлашгунича,
Ёлғиз Аллоҳимга омонатимсиз.
Келинг қўлларини сўрамоқ учун,
Жонини ҳам қўшиб беради бир қиз.
Саҳарликда айтилган дуо.....
Ҳудо деган ишқи буюгим,
Сизни сўраб Ҳақдан ёлворсам,
Сиз ҳам дуо қиляпсиз балким... ХОНЗОДАБЕГИМ
2017 йил*.
https://t.me/xonzoda_jamolova
Telegram
Xonzodabegim Jamolova
* * * Аввалим... оҳирим оҳирим... Кўкламлар кўз очар кўнглимда Бодомзор очади ишқ сирин Кўксимда шеър ҳиди гупиллар. Ичимда яшаган шоирим.. (Хонзодабегим Жамолова - 1999-2021)
Сўров
*Ўн саккиз баҳорим - бокира ҳислар!
Қайсар туйғуларим мудом танноздир,
Баҳор қуёшимни етаклаб келган,
Менинг қуёшимнинг юраги ёздир.
Бунча ишқингизнинг осмони интиқ,
Менинг қуёшимни олиб кетгани,
Бир йўл топинг, изланг қидиринг чора -
Кўнглингизга кўнглим етгани!
Бахтлар кўрдингизми ёки кўзимдан,
Мудом юрагингиз севги сайлими?
Исмимга жой борми юрагингизда?
Шу жойда бир умр қолсам майлими?*
Хонзодабегим Жамолова
https://t.me/xonzoda_jamolova
Telegram
Xonzodabegim Jamolova
* * * Аввалим... оҳирим оҳирим... Кўкламлар кўз очар кўнглимда Бодомзор очади ишқ сирин Кўксимда шеър ҳиди гупиллар. Ичимда яшаган шоирим.. (Хонзодабегим Жамолова - 1999-2021)
Mазлумнинг ҳақи Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
- Лаббай, устоз?
- Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
- Қани, нари тур,- деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим?-деб сўради устози.
- Булоқдан сув олаётган эдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
- Йўқ, ҳеч нима демадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин. Яна тезда ортга қайт.
Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди.
Устози:
- Гапирдингми? - деб сўради.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай, югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди.
Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна сўради:
- Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
- Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди.
Исмоил ҳазратлари:
- Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг! Бу энди қандоқ бўлди?! Унга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди...- дедилар.
Исмоил фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар: - Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик,- дейишди.
- Ҳа,- деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари,- бир золим бирор кишини хафа қилса, йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
- Нима қилиб қўйдинг?- деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...
Telegram
Xonzodabegim Jamolova
* * * Аввалим... оҳирим оҳирим... Кўкламлар кўз очар кўнглимда Бодомзор очади ишқ сирин Кўксимда шеър ҳиди гупиллар. Ичимда яшаган шоирим.. (Хонзодабегим Жамолова - 1999-2021)
Шеърий иқтибослар
*Ҳансираб нафасин ютаётир ер
Ҳаворанг туйғулар сузар кўзимда...
Манави чинорлар икки юз йиллик
Кўкси чақмоқларда қорайган қисмат...
Осмонга кўзгусин тутган кўлмаклар
Менинг қадамимдан унсиз синади...
Ажаб, шитирлашиб сирлашган кўкнинг
Баргдаги титроқча қолмади ҳоли...*
Хонзодабегим.
Telegram
Xonzodabegim Jamolova
* * * Аввалим... оҳирим оҳирим... Кўкламлар кўз очар кўнглимда Бодомзор очади ишқ сирин Кўксимда шеър ҳиди гупиллар. Ичимда яшаган шоирим.. (Хонзодабегим Жамолова - 1999-2021)
**Avvalim..
Oxirim..
Oxirim..
✍? Xonzodabegim Jamolova
? Mahliyo Isaqulova**
https://t.me/xonzoda_jamolova
Фақат сенинг йўлларингга боқарман мен,
Бошинг узра ёмғир бўлиб ёғарман мен...
Индамаслар Олами.
https://youtube.com/watch?v=wWst44NBENE&si=CVRe1w7DJkTfXJPw
YouTube