Ўзгачасан Ўзбегим/ O‘zgachasan O‘zbegim

Description
Дунё, Ўзбекистон муҳим янгиликларни, гўзал панд насихатлар, маънавий маърифий каналимиз Ўзгачасан Ўзбегимда.
Фейсбукда:
https://www.facebook.com/share/g/aZfjk95Wo5M339XD/?mibextid=A7sQZp
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 2 months ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 6 months ago

3 weeks, 6 days ago
Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти.

Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.

Муҳиддин саххоф
https://t.me/vodiydangapirurlar

3 weeks, 6 days ago
Ўзгачасан Ўзбегим/ O‘zgachasan O‘zbegim
4 weeks ago

🍃Жалолиддин Румий. "Маснавий”дан

БАХИЛ БАДАВИЙ

☘️Бир бадавийнинг ити ўлар ҳолатда эди. Эгаси хафа бўлиб,
кўзидан ёмғирдек ёш оқизиб нола қиларди. Шу орада бир
тиланчи ўтиб қолди. У бадавийдан: «Нега йиғлаяпсан, ким учун
бунчалик қайғураяпсан?», деб сўради.
Бадавий: «Кучугимдан айриляпман, у ўлаяпти. Кундузлари
мен учун овчи, кечалари қоровул эди. Ундан на бир ўлжа ва на
ўғри қочиб қутиларди. Ана шундай қийматли жонивор эди!»,
деб жавоб берди.
Тиланчи: «Дарди нима экан?», деб сўради.
Бадавий: «Уни очлик шу аҳволга туширди, итим очлигидан
ўлаяпти», деб жавоб берди.
Тиланчи: «Халтачангда нима бор?», деб сўради.
Бадавий: «Кечадан қолган нон ва егулигим бор», деди.
Тиланчи: «Ундай бўлса, итинга нега бир бурда нон
бермадинг?», деди.
Бадавий жавоб қилди: «Нон текинга келмайди, кўз ёш эса
текиндир».
Тиланчи ҳайратланиб: «Эй марҳаматсиз инсон! Бошингдан
тупроқ сочилгур, сенингча кўз ёши нондан ҳам қадрсизми?! »,
деди.

🌱Қийин вақтларда инсон инсонлигини намоён этсин, вафосини кўрсатсин. Бекордан-бекор нолаю фиғон ҳеч нарсани ҳал қилиб қўймайди.
http://t.me/vodiydangapirurlar

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 2 months ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 6 months ago