УМР ДАФТАРИМ

Description
📚 Сиз телеграмдаги
энг ибратли ва қизиқарли каналдасиз!

Каналда 👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар;
📚 Ибратли аудио ва видеолар;
😃 Қизиқарли ва кўнгил очар видеолар;
📝 Шеълар ва табриклар.

Биз ибрат улашамиз
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

1 month, 2 weeks ago
***❗️*****АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!**

❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

1 month, 3 weeks ago

Нишонга урилган гаплар: “Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”

Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!

Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”

Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан

Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!

Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!

Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.

Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.

Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш

Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.

Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)

Нозимжон Иминжонов

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

1 month, 3 weeks ago

КЎРНАМАК

Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Булар доимо одамлар орасида янграйдиган гап.

Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак,  нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим...

Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофдаги нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.

Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.

Инсонни икки нарса ҳор қилар экан:

МИННАТ – қилган яхшилигини юзига солиш.
ТАЪМА – одамлардан нимадир кутиш.

Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.

Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.

Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап менга қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.

Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан, - дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай.  Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.

Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.

Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, одамларни ўзига эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.

Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.

Саид Ислом

#Мулоҳаза_учун

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

4 months, 1 week ago

#Ибратли_хикоя

АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА

Жаноби пайғамбар (саллаллоху алйхи васалам) Хайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди.

Пайғамбар (саллаллоҳу алайхи васалам) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:

– Нима учун йиғлаяпсан, эй бола?

– Мен етимман ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ.

Жаноб пайғамбар соллаллоху алйхи вассалам бағирларига босиб, пешонасини силаб:

– Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар. Яна боладан сўрадилар:

– Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми?

–Албатта ҳоҳлайман. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман.
Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:

– Мен Муҳаммад саллаллоҳу алайхи васалам сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин.
Бола хурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин бола айтди:

– Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти.

Расуллулоҳ саллаллоҳу алайхи васалам болани қўлларидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:

– Эй, отажон. Анави болаларни қаранг, улар ота-оналар туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди.

Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб, етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофга болачаларига қараб:

– Ё Расуллулоҳ, ану болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди.

Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди. Баъзи туяларнинг овоз бериб «афф-афф» дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар соллаллоху алайхи вассаламга:

– Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг, овоз бериб, «афф-афф» дейди. Нега меники аффламайди, –деди.

Шунда Жаброил амин алайхи вассалам келиб:

– Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, «Жамики умматимни гуноҳини авф қил» дея икки бор «афф-афф» денг.
Ҳабибимиз саллаллоху алайхи васалам
Ҳабибимиз соллаллоху алайхи вассалам икки бор «афф-афф» деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар:

– Эй, Муҳаммад учинчи авфни айтманг. Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг...
«Дурратул воизин» китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

4 months, 1 week ago

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?#Албатта_ўқинг

**– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.

– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.

– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.

– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.

– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
–Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.

– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.

– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқелик ва жиддийликни акс эттиради.

– Она муҳаббатини туғилгандан бошлаб биласиз.
– Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз.

Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Доимо: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.

Эй оламлар Роббиси! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил! Амийн! ?*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

4 months, 2 weeks ago
​​[БАЛКИ](https://telegra.ph/file/91d6301a4447f9a8eb1ad.mp4) БУ НАЖОТИНГДИР...

​​БАЛКИ  БУ  НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу менинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу Сизнинг  нажотингиздир!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

6 months ago

НАМОЗЛАРНИ УЙИНГИЗДА ЎҚИСАНГИЗ...Асҳоби киромдан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир куни мусулмонларга шуларни сўзлади:
- Эртага Аллоҳнинг ҳузурига мусулмон ўлароқ боришни истаган киши ҳар доим фарз намозларини азон айтилган жойда ўқисин. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло бизнинг Пайғамбаримизга ҳидоят йўлларини кўрсатган. Бу намозлар ҳам ҳидоят йўлларидандир. Уйингизда намоз ўқийдиган бир жой бор. Агар сиз ҳам жамоатга келмасдан намозни уйида ўқиган кимсалар каби намозларни уйингизда ўқисангиз, Пайғамбаримизнинг суннатини тарк этган бўласиз. Пайғамбаримизнинг суннатини тарк этсангиз, йўлингиздан, албатта, адашиб кетасиз. Бир киши чиройли таҳорат олиб, сўнгра масжидлардан бирига йўл олса, ташлаган ҳар бир қадами учун Аллоҳ таоло унга бир савоб ёзади, даражасини бир босқич юксалтиради ва битта гуноҳини афу этади. Шуни аниқ биламанки, Пайғамбар алайҳиссалом замонида масжидга ва жамоатга мунофиқ экани ҳаммага аён бўлганлардан ташқари саҳобаларнинг ҳаммаси келардилар. Яна шуни ҳам аниқ биламанки, икки кишининг қўлтиғида оёқлари ерга судралган ҳолда келтирилган ва сафга жойлаштирилган кишилар ҳам бўларди.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

6 months, 1 week ago

#Ибрат

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди,- дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар!- деди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман...- деди.
Тонг отди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади?- деб сўради.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади,- деди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?!- деди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади!-деди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллади. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!..

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани?- деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар...- деди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими-а?- деди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз?- дея сўради.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор?- деди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон-бир тайёр таом келтира қоли-и-инг...- деди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига-устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз!» Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган!- деди.
Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago