🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
**Кулиб юр синглим
Кўзларингдан ёш оқса синглим
Қон бўлиб йиглайди менинг бу кўнглим
Онам мехридек мехрибон дилим
Хамиша кулиб юр фаришта синглим
Дуолар қиламан сен учун хар он
Бахт қасринг бўлсин нурларга макон
Бу хаёт йўлида опангдур қалқон
Йиғлама кулиб юр фаришта синглим
Сен кулсанг оламалар нурга тўлади
Тонгда қуёш тунда ой хам кулади
Шундан юрагим бахтга толади
Йиғлама кулиб юр фаришта синглим
Сен менга мен сенга дилдошмиз доим
Дардимиз айтгувчи сирдошмиз доим
Жон деса бергувчи қондошмиз доим
Бахтимга кулиб юр фаришта синглим
Кулсанг кулгуларинг бўлади қувват
Сен борлигинг ўзи гўзал бахт
Шодлиги ғамларга қилгувчи тоқат
Табассум қилиб юр фаришта синглим
Бизларни дуолар қилар онамиз
Омон бол болам деб куяр отамиз
Саломат юршсин ака укамиз
Барчамиз учун кулиб юр синглим
✍ШОИРАГИНАМ**
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
ЕТТИ ҲАҚИҚАТИброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;
3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.
**Rosululloh sollallohu alayhi va sallam shunday dedilar:
“Kim juma kuni Kahf surasini o‘qisa kelasi jumagacha undan nur taralib turadi”.
(Bayhaqiy “Sunanul kubro”da (5996) rivoyat qilgan, bu hadisni shayx Alboniy rohimahulloh sahih degan).
Do'stlaringizga ham ulashing!**@soliha_ayollarga
Бойкот ишига бепарво бўлган пайтингизда ўзингизга буни эслатинг:
У: «Эй Роббим, менга берган неъматнинг ҳаққи-ҳурмати ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деди.
("Қасос" сураси, 17-оят)
***Икки иш борки, унга амал қилинса, уйлардаги баракалар кўпаяди ва у уйларни шайтонлар тарк қилади.
?Биринчиси:
Уйга ўнг оёқ билан "БИСМИЛЛАҲ", деб киришлик.
Агар инсон уйига "БИСМИЛЛАҲ", деб кирса, у билан келган шайтоннинг йўли тўсилиб, "бизга бу уйда ётоқ йўқ энди", деб қайтади.
?Иккинчиси:
Уйга кирган киши ўз аҳлига САЛОМ беришидир.
Ҳар таомланиш олдидан БИСМИЛЛАҲ айтилса, шайтон шерикларига:
"Бизга бу уйда таом ҳам йўқ энди", дейди.
Уйга кирган эркак кишига аёл ёки фарзанд биринчи бўлиб салом бериши шарт бизнинг урф одатларимизда,
лекин шариъат одобларида эса кўчадан кирган киши уйдагиларга салом беради, шунда уйдаги ризқларга, фарзанд, аҳли-оилага барокатлар берилади.
Барокатлар берилса, фарзандингиз, жуфтингиз яқинларингизни ҳидоятлайди, ризқингиз ҳалолдан кўпаяди, топган ҳалол молингиз фақат хайрли ишларга сарф бўлади, Аллоҳнинг тоатида яшашингиз, ибодатларни эринмай қилишингизга куч-қувват бўлади.
Унутилган суннатларни тирилтириб яшанг.
Аҳли-аёлингизга яхшилик илиниб яшанг.
Кўчада юз кишини ишини жилмайиб, битириб бериб, уйга келиб, энг яқин инсонингизга қовоғингизни солманг.
Кўчадагилар бир дуо қилиб унутадилар,
сизни доим дуода эслаб турувчи инсонларни эҳтиёт қилинг.
Уларнинг дуолари тилларидан эмас, балки қалбларидан чиқади.
Худди шундай, зулм қилсангиз ҳам, Аллоҳга нолалари қалбларидан отилиб чиқади.
Мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, дуолари тўғри Аллоҳга етиб боради.
Заифа аёлга зўровонлик қилманг, чунки у Аллоҳнинг омонати, сизга у заифанинг кучи етмайди, лекин у амонатнинг эгаси Аллоҳ эканлигини унутиб қўйманг, чунки у Зот сизни тинч қўймайди.
Ёки билагингизда кучингиз борлигида оёғингиз тагига йиқитиб уринг, сўкинг, хақоратланг...
Кучларингиз қолмаганда, Аллоҳ ҳам сизни оёқлар тагига йиқитишини бир-бир эслаб туринг.
Аёл бечора, аёл заифа, йиллаб нохақ калтаклар еб, хорланиб, охирида бир марта яхши гапириб, узр сўраган жуфтини қувониб, ёмонликларини унутиб юборади.
Жуфти кечиради, Аллоҳчи?!
Узоқ тунлар қақшаб, йиғлаган кўзларни Аллоҳ унутадими?!
Узоқ йиллар хаққи паймол бўлганларни Аллоҳ унутадими?!
Фақирликда сабр қилиб, калтакланган, ҳомиладор бўлгани учун ҳар сафар калтакланган, илм олаётгани учун лаънатланиб, калтакланаётган, фаҳш ҳаётга рози бўлмаётгани учун калтакланаётганларнинг ҳимоячиси Аллоҳ эканлигини унутиб қўйманг.
Қўлингизда кимнинг амонати турганини унутиб қўйманг.
Аллоҳ буюргани учун сизни "бегим", деб, бўйин эгган аёллингизнинг Эгаси, Ҳожаси, Улуғ Аллоҳ эканлигини унутиб қўйманг.
Бугун у мазлума, хаққини ололмас балки, лекин Қиёматда у заифага сиз зўровоннинг барча ибодатларингизни ажри тўлиқ олиб берилади.
Аёлингиз қиммат амонатингиз -уни Эгасига топширгунча авайлаб тутинг, мукофотланасиз.
Хорласангиз - хорланаси***з!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, - деб амирул мўминийн сўрадилар. Қизлари:
- Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман, - дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга:
- Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми, - дедилар. Хазинабон:
- Нега, ё амирал мўминийн, - деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар. Шунда хазинабон:
- Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, - деди. Умар:
- У қандай шарт экан, - дедилар. Хазинабон:
- Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди. Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари:
- Отажон, нима бўлди? - деб сўрашди. Умар дедилар:
- Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради.
Шунда болалари:
- Сабр қиламиз, отажон, дея жавоб қилишди.
???
#диккат
Куни кеча аёлим телеграм каналдан бир зарур дорини излаб топиб қўнғироқ қилса,
Унга тезда телеграмдан ўзини шифкорман деб таништирган бир аёл ўша препаратни “олмасангиз бўлмайди, бу жуда зарур дори, кечиктирманг!” Деган охангда
1.300.000 га элтиб биришга келишишган.
Уйга келиб хотиржам ўша дори хақида сўрадим, аввалига майли, дедиму, бир қарайчи ким экан у шифкор? деб аёлимдан телеграм канал хаволасини олдим.
Каналга кирсам 300 тача обуначи бор.
Ўша препаратдан даволанган бир қанча мижозларни “ташаккурнома” ли ёзишмаларни жойлаб ташлашган.
Шифокорман деган одамнинг ёзишмаларни ўқисам, на савод бор, на маданият бор, одночиларни ёзишмасига ўхшайди.
Препаратни гуглга ташлаб кўрдим, у ерда хам уларнинг доменсиз, теппа текинга олинган арзон шаблон сайти чиқиб келди.
Сайт худди “қоринни йўқотамиз” , “жинсий заифликни йўқотамиз” деб иконкаси мўралаб турадиган фирибгар сайтларнинг ўзгинаси.
Ўзини шифокорман деб таништирган аёлнинг телеграмда на расми на исми бор.
“Биз фақат онлайн даволаймиз, мижозларимиз кўп бўлгани учун клиникамизга чақира олмаймиз” деган иддао билан чиққан.
“Бизни хатто телевизорда кўрсатишган” деб ташлаган видеосини кўрсам,
Миллий ТВ да бошловчи аёллар саломатлиги хақида гап бошлаган тасвирни давомига, монтаж тасма улаб юборган.
У аёлга бир қанча саволлар йўлладим:
Препаратнинг сертификатини.
Шифокорнинг шифокорлиги хақида аниқ малумот.
Шахардаги уларнинг клиника манзили, бориб кўриб олиш учун.
Нега булар 1.300.000 га сотаётган дори бошқа жойларда 97.000 дан 130.000 гача (худди ўша таркибда) нега буларда қиммат, эканини сўрадим.
Эрталаб қарасак ёзишмалар таг туги билан йўқ, ўчириб ташланган.
Каналига кириб изохда хам ўша матнни ташладим.
Кейин мени блок қилишди.
Аёлимга: бошқа тайинли одамдан топамиз, деб қўяқолдим.
Хурматли аёллар!
Онлайн “шифокор”,
Онлайн “психолог”
Онлайн “косметолог”
Онлайн “диетолог” лардан бирон нарса сотиб олманг!
Ўзингиз таниган шахси аниқ одам бўлса бошқа гап.
Огох бўлинг...
Камолиддин Мухаммад
@soliha_ayollarga
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.
3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago