🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Sodig'im bir vafoligim,
Faqat bilasiz borligim.
Dardimga davo davoligim,
Siz malhamsiz dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
Bosh silasangiz tuzalar,
Tanamdagi bu kasallar.
Davosiz boshqa narsalar,
Siz malhamsiz, dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
Shifo sizsiz shifokorim,
Vafo sizda vafodorim.
Aytay sizga dil izhorim,
Siz malhamsiz dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
Daldangiz berar tasalli,
Xaloskorsiz siz misoli.
Dardlardan qilasiz xoli,
Siz malhamsiz dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
So'zingizdan qalb yashnaydi,
Siz borsiz yurak yashaydi.
Baxt quyoshim ko'p yonadi,
Siz malhamsiz dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
Soxtalar qilishsa o'yin,
Ularning borligi bir tiyin.
O'g'lingiz baxtli siz qo'ying,
Siz malhamsiz dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
Bo'lmasangiz men vayrona,
Go'zalligim sizsiz jayrona.
Hamisha menga parvona,
Siz malhamsiz dori ona,
Izlash shartmas dorixona.
Ilhom Rashid
23:07
02.01.2025
Тоғларни соғиндим қучгим келади,
Бургутдек қирларда учгим келади.
Қорларни тиззалаб кечгим келади.
Наманган-эй, менинг она диёрим.
Машраб осилган дорни ёғочи бутун,
Ўйласам бағримдан чиқади тутун.
Биламан дунёга бўлмайман устун,
Наманган-эй, менинг она диёрим.
Боғларин соғиндим гуллар шаҳрини,
Ичаман ҳар лаҳза соғинч заҳрини.
Нолиб келтиргим йўқ, Худо қаҳрини,
Наманган-эй, менинг она диёрим.
Қарғанинг қаноти бўлсам ҳам майли,
Менсиз ҳам ўтади минг бор гул сайли,
Тақдир шу экан-да замона зайли
Наманган-эй, менинг она диёрим
Наргиза Ҳайдарова.
Санкт Петербург
**ОҚИБАТГА БОҒЛАЙМИЗ
РИШТА.
Янги йилда дўстларни йўқлаб,
Ўксик ярим дилларни тўқлаб.
Ўша ширин дийдорни тиклаб,
Оқибатга боғлаймиз ришта.
Бошим осмон дея керилмай,
Мол-дунё деб хаёл бўлинмай,
Телефонга асло берилмай,
Садоқатга боғлаймиз ришта.
Ночорларни кўнглини сўраб,
Қалбимизни меҳрга ўраб,
Ҳаётимиз кетмайин нураб,
Мурувватга боғлаймиз ришта.
Орзуларга қўямиз нарвон,
Биз буюк юрт, давомли карвон.
Бизга берсин бу ҳаёт унвон,
Саодатга боғлаймиз ришта.
Ошиқ дилни ранжитиб қўймай,
Ишқ ўтида оловсиз куймай.
Ширин туйғу- ҳисларга тўймай,
Муҳаббатга боғлаймиз ришта.
Ниқоб киймай гўзал юзларга,
Ўрнак бўлиб ўғил-қизларга.
Савоб тушаб босган изларга,
Диёнатга боғлаймиз ришта.
Бормоқдамиз довонлар ўтиб,
Аждодларнинг йўллари тутиб.
Бир-биримиз соғиниб кутиб,
Оқибатга боғлаймиз ришта.
🌹🌹🌹🌹
Фароғат ФАРМОНОВА.
УРГУТ.**
= УСТОЗ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУД САНАСИГА БАҒИШЛАНАДИ =
ГУМБУРЛАГАН САДО КЕЛАДИ
("НИДО" достонини ўқиб)
Осмон олис, ер қаттиқ, дардим кимга айтайин,
Қўшади деб қўшнига айтмадим мен атайин.
Доно аёл эридан гап эшитса тўрига Қочади у сиримиз билмасин деб бетайин.
Рўзғорнинг оғир юкин елкасига ортади,
Кейин мазаси қочиб азобни у тортади.
Айтишади эр-хотин қўш ҳўкиз рўзғорида,
Буни билганлар доим ширин тамин тотади.
Баъзан чидолмай аёл тўкади кўз ёшини,
Осмон гуё гумбурлаб синайди бардошини.
Гўзал турмуш кўпинча аёл киши қўлида,
Заифа-чи рўзғорда ажратар мош тошини.
Талабалик дамларим эслаб роса энтикдим,
Худди мана шу палла тарихга кўзим тикдим.
Маданият саройи... Мушоира бошланди,
Шоирларнинг шеъридан жуда кўп
нарса уқдим.
Энг бахтиёр авлодман ижод аҳлин зўрини,
Учрашиб, суҳбат қурдим баъзида хўп ғўрини.
Улар ичида лекин Эркин Воҳидов билан
Мулоқот эсдан чиқмас, айтай дилда борини.
Олтиариқ сувини ичган шундай бўларми,
Эркин фикрлар айтиб, илҳом қайнаб тўларми?
Охунжон қўшиқлари каби содда,
дилтортар,
Ёмонликни кўришса зумда гулдай сўларми?
"ЎЗБЕГИМ"ни юракдан суйиб, суйиб ўқирдик,
"НИДО"сидай сўзларни биз ҳам топиб тўқирдик.
Сирин қаранг билгандай худди "ҲОЗИРГИ ЁШЛАР",
Бошқача-ку, зўр, олғир, биз-чи ростдан сўқирдик.
Қай ижодин айтайин, сўйлай қай бир суҳбатин,
Баён этай сизларга унинг қадр-қимматин.
Унутмайман у дамлар хаёлимдан кетмайди,
Юрмоқдаман ўшани эслаб ажиб ҳикматин.
Тўғрисини гапирсам мен-чи шу дам азизлар,
Ўрганганман улардан мен учун нурли излар.
Илҳом, ижод бариси Роббим мағфиратидан,
Тангрим дилга солгандан ижод қиляпмиз бизлар.
МАҒФИРАТ,
Хоразм , Хива
= ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНАДИ =
БАЙРАМ БУГУН
Шоду хуррамлик бутун дунёда хўп кўркам бугун,
Нелардир равшан манга байрам бугун, байрам бугун.
Бизни қутлар оппоқ тонг, Ассалом гўзал ҳаёт,
Устозим Эркин ака таваллуд топган бу кун.
Нафақат Фарғонада, Ўзбегим шодёнада,
Эллар аро довруғи кетганку дурдона-да.
Шодлангин юрак шу дам, барча элларда байрам,
Юртим тинч, халқим омон, ҳаммаси парвона-да.
Таърифга сўзлар ҳам кам васфини ёзай десам,
Парвардигор барини берган ўзи суйиб бекам.
Мағфиратидан устозга ҳурмату меҳр зиёда,
Асрлар оша яшаб номлари ўчмас ҳечам.
МАҒФИРАТ,
Хоразм, Хива
Бебошлик...
Изладингми мени ҳазонли боғдан?
Сўрадингми мени залворли тоғдан?
Сени интиқ кутиб чарчадим ахир,
Нега қидирмадинг болалик чоғдан?
Қайда эдинг? Сукут қийнади мени,
Гоҳо ҳижронлари сийлади мени,
Асов юрагимга қувват бўлмадинг,
Жимжитлик жимликка сайлади мени.
Битта ҳато қилсам дунё бузилмас,
Битта шўҳлигимдан ибо узилмас,
Бебошлик, вақтида келмадинг нега?
Энди асов бўлма? Бу дард тузалмас!
Қайтиб кетавергин. Чунки бир ҳато
Қилмоқлик қалбимни этади адо.
Изламагин мени. Бевақт келибсан,
Бебошлик, жонимга қилмагин жафо!
Кўклам онларимга қайтиб кет, ишон,
Ўша онлар сенга беради имкон.
Афв этгин! Кўксимга қадалиб борар,
"Кексалик" номини олган бир нишон.
Бебошлик, жонимга қилмагин жафо..!
Санобар Юсупова.
19.12.2024 йил. 18:29.
KECHIR SENI SEVGANIN UCHUN
Sen koʻksimga qoʻygan eding bosh,
Menku qildim koʻzlaringni yosh.
Bagʻritoshman juda bagʻritosh,
Kechir seni sevganim uchun.
Chiroyligim soʻzlari bolim,
Sensiz ado boʻldiku holim.
Zolim boʻldim men yomon zolim,
Kechir seni sevganim uchun.
Sogʻinaman qoshing surmasin,
Sendan baxtlar yuzin burmasin.
Qargʻishlaring bir kun urmasin,
Kechir seni sevganim uchun.
Yetaman deb yetmadim goʻzal,
Ketaman deb ketmadim goʻzal.
Oʻzim baxtli etmadim goʻzal,
Kechir seni sevganim uchun.
Bir gul eding yaprogʻing uzdim,
Kam edimi koʻprogʻing uzdim.
Ishq bilmasding hayoling buzdim,
Kechir seni sevganim uchun.
Botayabdi sanchilgandek choʻp,
Oromi yoʻq yuragimdan oʻp.
Tushlarimga kiraverma koʻp,
Kechir seni sevganim uchun.
Yozilmoqda eng oxirgi xat,
Yuragimda qolding toabat.
Unutmaydi bizni muhabbat,
Kechir seni sevganim uchun.
✍ Odilbek Qodirov
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟
Бир сўз...
Сизга битолмадим негадир ашъор,
Сўзларнинг зўрини топа олмадим.
Қаламим бир сўзни ёзмоқда такрор,
Оташдек қўърини топа олмадим.
Битта сўз. Кўксимдан отилмас нидо,
Қалбимни эзғилар унинг залвори.
Шу сўзнинг ўтида бўлмоқда адо,
Сизга етолмаган кўнгилнинг зори.
Қаламга танбеҳлар бердим қанчалар,
Сўзларнинг юзига чапладим сиёҳ.
Шу сўздан чалғийман. Аммо шунчалар
Ташбеҳларим унга талпинар ногоҳ.
"Айт" - дейди кўксимдан чиқаётган чўғ,
Бетартиб жумлалар беролмас ҳусн.
Қалбимга қадалган шу сўздан бир ўқ,
"Севдим" демоқликка бермайди изн!
Чунки қалб кўзининг кўрмоғи бўлак,
Унинг тасвирида армонлар зоҳир.
"Севаман" - сўзини айтолмас юрак,
Севилмаган қалбда яшамоқ оғир..!
Санобар Юсупова.
03.10.2024 йил. 19:40.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago