??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 2 weeks ago
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago
Украиналик уч нафар ғаввос “Шимолий оқим” қувурини портлатганликда гумон қилиняпти
Германиянинг Süddeutsche Zeitung, ARD ва Zeit газеталари Болтиқ денгизидаги “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим—2” газ қувурларида содир бўлган портлашлар бўйича тергов ишларининг бориши ҳақида хабар берди.
Ишда учта гумонланувчи пайдо бўлди: Владимир Журавлев, Евгений ва Светлана Успенскийлар— уларнинг ҳаммаси Украинада туғилган ва Киевдаги дайвинг мактабида ишлаган.
ОАВ маълумотларига кўра, Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари украиналик ғаввосларнинг иштироки ҳақида хорижий разведка хизматларининг биридан маълумот олган. Тергов маълумотлари гумонланувчилар Андромеда яхтаси бортида бўлгани, сув остига тушиб, портловчи мосламани бириктиргани ва тахминан 80 метр чуқурликдаги газ қувурини портлатиб юборганини кўрсатяпти.
Кейинчалик яхта бортида далиллар топилган — аниқроғи, асосан ҳарбийлар томонидан қўлланадиган октоген портловчи моддасининг излари.
Гумонланувчилардан бири Владимир Журавлевнинг шахсини фургон ҳайдовчиси аниқлаган. Владимир ва шериклари портлашдан олдин Германияга шу фургонда келган.
Ҳозир Журавлев Полшада. Германия Варшавадан уни ҳибсга олишни сўраган, лекин Полша расмийлари ҳозирча жим.
Журналистлар Светлана Успенская билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Аёлнинг айтишича, портлаш содир бўлган куни у Болгарияда таътилда бўлган ва саботажга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозир Успенская Киевда.
Мана бу видео бўйича жуда кўплаб мени стилимни тушунмаан журналистларимиз контекстдан юлиб олиб хайп қляпти деб мендан ҳафа бўлишибди.
Так вот, бу постда журналистнинг хатоси умуман бош планда эмас. Пост Акбарнинг ўзини тутиши ҳақида. Дилрабо Алимова жуда кучли ва билимли журналист. У адашиб кетган бўлиши мумкин ва бу табиий жараён. Мени мақсадим асло уни ерга уриш эмасди. Мақсадим юқорида айтганимдай Акбарни ўзини тутишига хавас қилишимда эди. Акбарни ўрнида кўпчилигимиз ўша заҳоти йўқ бу кумуш дердик? Мана шундай сабр ва босиқлик етишмайдиган одам сифатида шунга хавас қилганимни билдирдим.
Дилрабо опа ўзимни опам (Алимова?) Мендан ранжиган бўлсалар узр сўрайман. Мен видеони шу ердан шу ҳолида олгандим.
Мана бу ерда тўлиғи бор, у ерда опа ўз хатосини англаб узр ҳам сўраган. Энди ёқамни қўйворилар журналист акалар ва опалар?
Японияда “аср зилзиласи” содир бўлиши мумкин экан
Япония ҳукумати мамлакатда сўнгги асрдаги энг катта зилзила бўлишига тайёрланяпти.
Хабар қилинишича, 8 август куни Япония ғарбида бўлган зилзила натижасида ҳукумат сейсмологик хулосаларга эътибор қаратган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, охирги зилзила ўта йирик ер қимирлашининг биринчи ишораси экан.
Мамлакат жанубий префектураларида аҳолидан фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш сўралган. Зилзила исталган пайт рўй бериши, ўзи билан цунами ҳам олиб келиши мумкин.
Мамлакат бўйлаб поездлар ҳаракати секинлаштирилган. Оммавий тадбирлар чекланган. Фуқаролардан тоғли ҳудудларга саёҳатларни кечиктириш сўралган.
Япониянинг Кобе университети профессори Шоичи Ёшиока Япония остидаги 4 та ер плитасида бир пайтда қўзғалиш рўй бериши мумкинлиги ҳақда айтган. Агар шундай бўлса, Окинава оролидан Сахалингача тебраниш содир бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг тахминича, зилзила тектоник плиталар тўқнашган Нанкай чуқурлиги устида рўй бериши мумкин. Бирламчи тахминларга кўра, зилзила камида 9,1 баллик бўлиши мумкин.
Мамлакатда “аср зилзиласи”га фавқулодда тайёргарлик бошланган. Эски ва яроқсиз бинолар ҳолатини текшириш ва уларни бузиб ташланяпти.
Япон биродарларимизга сабр тилаймиз ва дуодамиз??
Мамлакатлар ўз спортчиларини Олимпия олтинлари учун қандай мукофотлайди?
Гонконг — $768 000
Сингапур — $737 000
Тайван — $720 000
Туркия — $380 000
Грузия — $370 000
Исроил — $275 000
Сербия — $218 000
Малайзия — $214 000
Италия — $196 000
Литва — $182 000
Молдова — $171 000
Латвия — $155 000
Венгрия — $154 000
Болгария — $139 000
Украина — $125 000
Косово — $120 000
Эстония — $109 000
Чехия — $103 000
Испания — $102 000
Полша — $82 000
Тайван бир марталик тўловдан ташқари, Олимпиада чемпионларига умр бўйи ойига $4000 тўлайди. АҚШда олтин учун атиги $38 000 берилади.
Марказий Осиё мамлакатларига кўз югуртирадиган бўлсак:
Қозоғистон — $250 000
Қирғизистон — $117 000
Тожикистон — $28 169
Ўзбекистон — $200 000
Россия МВ Курскка захира кучлари юборилганини эълон қилди
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, 6 август куни эрталаб Украина Қуролли кучларининг бир неча юзлаб аскари ва ҳарбий техникаси Курск вилоятига бостириб киришга уринган. Киев жанглар ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Курск вилоятида бир кун давомида Украина ўққа тутиши оқибатида 3 киши ўлди, яна 18 киши жароҳатланди, деб хабар берди вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов.
Унинг сўзларига кўра, Суджа шаҳридаги отишмалар пайтида бир аёл ҳалок бўлган. Нехаевка ва Комаровка қишлоқларида 2 киши — транспорт воситалари ҳайдовчилари УУА ҳужумларида ҳалок бўлди.
Сешанба куни аввалига Курск вилояти расмийлари, кейинроқ эса Россия Мудофаа вазирлиги Украинадан Россия чегарасини бузиб ўтишга уриниш ҳақида эълон қилган эди. Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, эрталаб Украина Қуролли кучларининг 300 га яқин аскари, 11 та танк ва 20 та зирҳли техникаси Николаево-Дарино ва Олешня ҳудудларида россиялик чегарачиларга ҳужум қилган.
Губернатор Смирновга кўра, 26 та Украина самолёт типидаги дрони Курск вилояти осмонида уриб туширилди ва кун давомида ракета таҳдиди қайта-қайта эълон қилинди.
Бир аёл сохта трейдерга ишониб 92 млн сўмидан айрилибди
Маълум бўлишича, Наманганда яшовчи Ш.Г. ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 92 млн сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олинганини айтган. Жиноятни Наманган вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан судланган Р.Н. қилгани аниқланган.
Гумонланувчи Р.Н. жабрланувчи билан Telegram’да ёзишиб, унга трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини айтган. Пулларини биржа орқали кўпайтириб беришга ёлғон ваъда берган. Шу билан жабрланувчининг 92 млн сўм пулини ўтказиб олиб, ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Р.Н.га Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин мустақиллигини тан олди
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре қарор 28-майдан кучга киришини айтиб ўтди. Ирландия бош вазири Саймон Харрис ва Испания бош вазири Педро Санчеслар ҳам Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилишди.
Бунга жавобан Исроил Норвегия ва Ирландиядан ўз элчиларини чақириб олмоқчи деб ёзмоқда France-Presse агентлиги.
Фаластинни мустақил давлат сифатида БМТга аъзо бўлган 193 давлатнинг 130 дан ортиғи тан олган. Ўзбекистон Фаластин мустақиллигини 1994 йилдаёқ тан олган эди.
Авиафалокатлар, фожиали воқеа сифатида, ҳеч кимни аямайди, жумладан сиёсатчиларни ҳам, уларнинг қарорлари ва ҳаракатлари кўпинча бутун мамлакатлар ва халқларга катта таъсир кўрсатади. Келинг бугун авиаҳалокатлар натижасида ҳалок бўлган сиёсий арбоблар ҳақида бир неча мисолларни кўриб чиқайлик.
Даг Ҳаммаршёльд (1961)
Даг Ҳаммаршёльд, БМТнинг иккинчи Бош котиби эди, 1961 йилнинг 18 сентябрида Самолёт ҳалокати натижасида Шимолий Родезия (ҳозирги Замбия)да ҳалок бўлган. Ҳаммаршёльд Конго можаросини ҳал қилиш бўйича музокараларга йўл олган эди. Фалокат сабаблари ҳали ҳам турли баҳслар мавзусига айланиб, конспирологияга жуда бой.
Омар Торрихос (1981)
Омар Торрихос, Панама раҳбари, 1981 йилнинг 31 июлида унинг самолёти Панаманинг тоғли ҳудудида ҳалокатга учрайди. Расмий версияга кўра фалокат тасодифий деб ҳисобланади, аммо теракт ҳақида ҳам кўплаб назариялар мавжуд. Торрихос Панама канали устидан назоратни АҚШ дан Панамага қайтариш бўйича Торрихос-Картер битимларини имзолашдаги роли билан танилган ва унинг ўлими мамлакатда катта сиёсий тангликка сабаб бўлган.
Самора Машел (1986)
Мозамбикнинг биринчи президенти Самора Машел 1986 йилнинг 19 октябрида Жанубий Африка Республикасида ҳалокатга учрайди. Расмий тергов хулосасига кўра, самолет навигациясида хато бўлган, аммо кўпчилик бу воқеани ҳам теракт бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Машел Мозамбик мустақиллиги учун курашда муҳим роль ўйнаган сиёсатчи эди.
Зиё ул-Ҳақ (1988)
Покистон президенти Зиё ул-Ҳақнинг самолёти 1988 йилнинг 17 августида Баҳавалпур яқинида ҳалокатга учрайди. Фалокат сабаблари ҳалигача тўлиқ аниқланмаган ва турли хил назариялар мавжуд, жумладан теракт ва механик носозлик. Зиё ул-Ҳақ Покистонда ҳарбий диктатурани бошқарган ва ўзидан олдинги раҳбар, Беназир Бҳуттонинг отаси Зулфиқор Али Бҳуттони осиб ўлдирган. Унинг ўлими мамлакатдаги сиёсий ландшафтни ўзгартирган.
Жон Ҳайнц (1991)
1991 йилнинг 4 апрелида америкалик сенатор Жон Ҳайнцнинг вертолёти Пенсилваниянинг Мерриллвилл шаҳри устида кичик самолёт билан тўқнашиб кетади ва натижада сиёсатчи ҳалок бўлади. Ҳайнц ўзининг ижтимоий сиёсат ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлари билан танилган обрўли сиёсатчи эди. Унинг ўлими АҚШ сиёсати учун катта йўқотиш бўлган.
Руанда ва Бурунди президентлари (1994)
1994 йилнинг 6 апрелида Руанда президенти Жувенал Хабияримана ва Бурунди президенти Сиприен Нтарьямира учган самолёт Кигали яқинида осмонда ўққа тутилади. Бу фалокат Руандадаги даҳшатли геноцид бошланишига сабаб бўлади ва уларнинг ўлими бутун минтақа учун фожиали ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
Борис Трайковский (2004)
Македониянинг президенти Борис Трайковский 2004 йилнинг 26 февралида Босния ва Герцеговинада содир бўлган авиаҳалокатда нобуд бўлган. Трайковский мамлакатнинг Европа Иттифоқи йўлидаги ислоҳотларини амалга оширган сиёсатчи сифатида танилган.
Лех Качиньский (2010)
2010 йилнинг 10 апрелида Польша президенти Лех Качиньский ўз рафиқаси ва юқори лавозимли шахслардан иборат делегацияси билан бирга Россиянинг Смоленск шаҳри яқинида ҳалокатга учрайди. Делегация Катынь қатлиоми қурбонларини хотирлаш маросимига йўл олган эди. Фалокат натижасида самолётдаги 96 кишининг бари ҳалок бўлади.
9. Иброҳим Раисий.... (2024)
Авиаҳалокатлар кўплаб таъсирли сиёсатчиларнинг ҳаётига зомин бўлиб, уларнинг мамлакатлари ва халқаро майдонда чуқур из қолдирган. Бу фожиалар бизга ҳаётнинг нозиклигини ва ҳатто энг буюк карьералар ҳам кутилмаган ҳолда тугаши мумкинлигини эслатади...
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 2 weeks ago
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago