🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
БРИКС+ СИ альянси — дунёда янги куч маркази пайдо бўлмоқда
Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Улар БРИКС+ СИ альянсини тузиб, илғор технологияларни ривожлантиришда ўзаро куч ва ресурсларни бирлаштиряпти. Бу ташаббус халқаро даражада катта қизиқиш уйғотиб, янги геосиёсий куч марказининг шаклланишига ишора қиляпти.
Бугунги дунёда сунъий интеллект нафақат технологиялар, балки иқтисодий ва ҳарбий устунликнинг муҳим омилига айланди. Ғарб давлатлари, айниқса АҚШ, СИ соҳасида етакчи мавқега эга. Лекин Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг бу соҳадаги ҳамкорлиги глобал мувозанатни ўзгартириши мумкин.
БРИКС+ СИ альянсининг координацияси Россиянинг йирик молиявий ташкилоти бўлган Сберга топширилган. Сбер ҳозирданоқ хорижий илмий институтлар, хусусан Шанхай билан ҳамкорлик лойиҳаларини бошлади.
Таҳлилчилар фикрича, БРИКС+ СИ альянсининг умумий имкониятлари Ғарб давлатларининг СИ соҳасидаги ишланмаларидан ошиб кетиши мумкин. Россиянинг математика ва алгоритмлар соҳасидаги билимлари, Хитойнинг катта маълумотлар базасига эга эканлиги ҳамда Ҳиндистоннинг дастурлаш соҳасидаги мутахассислари ушбу ҳамкорликни улкан салоҳиятга эга қилиши айтиляпти.
БРИКС+ СИ альянси Ғарбнинг технологиялар борасидаги ҳукмронлигини қийин ҳолатга солиши мумкин. СИ нафақат иқтисодиёт, балки сиёсий кучнинг ҳам муҳим қуролига айланяпти. Альянсга аъзо давлатлар сунъий интеллект соҳасида ўзининг мустақил экотизимини яратишга интиляпти. Бу эса уларни санкциялар ва ташқи босимларга нисбатан барқарорлаштиради.
Шу билан бирга, альянснинг муваффақияти кўп жиҳатдан самарали ҳамкорликка боғлиқ. СИ тадқиқотлари улкан маблағ ва илмий билимларни талаб қилади. Маданиятлар ва сиёсий тизимлар турфа эканлиги ҳамкорлик жараёнини секинлаштириши мумкин. Шунингдек, Ғарб давлатлари ушбу ташаббусни ўзининг манфаатларига хатар сифатида баҳолаб, қарши санкцияларни кучайтириши мумкин.
Энг кринжона трендлардан бири ҳақида
Тармоқларда бирор ўқитувчи там фаррошни чақириб, хонани яхши тозаламапсиз, овқатдан соч чиқди деб қўрқитиб, юрагини тушириб, кейин ширинлик бериш авжига чиқяпти.
Да охирида улар йиғлайди там такой эмоционал мусиқа ва слоумо ўз эффектини бериб одам қалбида мимимишкали биннарсалар уйғотади.
Лекин бу ишни абсолютное зло деб биламан. Қўрқитиб ўша одамни бир қанча асаб толаларини ўлдириш етмагандай унга бир қоп зарарли углевод ҳам совға қилинади😁
Мен буни кўриб виииий демайман, энсам қотиб асабим бузилади. Агар мақсад ўша одамни хурсанд қилиш бўлса просто чақириб чиройли гапириб ҳам совға қилиш мумкин.
Кеча қизим дадажон плиткали шоколат оберинг таэквондога обораман деди. Сразу тушундим гап нимадалигини. Кейин планларинг қанақа дедим, бир ўртоғимиз нокаут бўбқолди деб устозди чақирамиз, қўрқиб кириб келса шкалат берамиз дейди😂
Бундай қилиш хатолиги, трендлар тўғри эмаслигини, токсичний элементи борлигини тушунтирдим. Шунчаки беришсанг ҳам устозинг хурсанд бўлади дедим. У тушунди.
Хуллас балки бу масалага чолский нуқтаи назардан қараятгандирман, но бу одамлар сенларни ўртоғингмас, энг улуғ касб кишилари, бундай қилиш тўғри эмас.
Рости ўшаларни ўрнида мен бўганимда 🤬🤬🤬🤬 деб совғаларига тупуриб чикетардим
“Йўқолган посилкалар” — Янги йил учун ноодатий совға тренди пайда бўлди
Ғарб давлатларида Янги йил байрами олдидан бир ноодатий тренд кенг тарқаляпти — “йўқолган посилкалар”ни сотиб олиш ва уларни совға сифатида тақдим қилиш. Бу посилкаларни ўртача 10-40 долларга харид қилиш мумкин ва уларнинг ичида нима борлиги олдиндан маълум эмас. Бу посилкалар ўз эгалари томонидан олинмаган ёки турли сабаблар билан унутилган бўлади.
“Йўқолган посилкалар” ичида ҳамма нарса бўлиши мумкин: оддий ва арзон буюмлардан тортиб қимматбаҳо бренд маҳсулотларигача. Ҳатто баъзи ҳолларда ҳужжатлар ёки бошқа ноқонуний нарсалар ҳам учраб туради. Лекин айнан шу ноаниқлик бундай посилкаларни ўзгача ва қизиқарли қилиб кўрсатади. Бу билан яқинларга ҳақиқий ҳайрат ва кутилмаган совға туҳфа қилиш мумкин.
Бундай совғалар кўпинча кутилмаган ҳис-туйғуларни уйғотади: ичида қимматли буюм чиқса, қувонтирса, баъзан эса кулгили ёки ҳатто ачинарли нарсалар чиқиши мумкин. Шу сабабли, бу тажриба ҳазил ва кўнгилочар мазмунда қабул қилинади. Одамлар буни нафақат арзон ва осон совға топиш йўли, балки Янги йил байрамига бироз қизиқувчанлик қўшишнинг усули деб ҳисоблашади.
Лекин бундай посилкалар ҳамма учун ҳам мос бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолларда улар ноқулайлик ёки ҳатто салбий туйғуларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Шунинг учун, бундай совғаларни тақдим этишда вазиятни ва қабул қилувчининг характерини инобатга олиш муҳим. Ҳар ҳолда, “йўқолган посилкалар” тренди кўпчилик учун Янги йилга бир оз ҳазил ва қизиқувчанлик олиб келадиган ғоя сифатида баҳоланяпти.
Австралия лабораториясида ўлимга олиб келувчи вируслар йўқолиб қолди
Австралия лабораторияларидан бирида жуда хавфли вирусларнинг 323 флакони йўқолгани маълум бўлди. Энг ташвишлиси шундаки, бу икки йилдан кейингина аниқланган. Йўқолган материаллар орасида юқумли ва ўлим кўрсаткичи юқори бўлган вируслар мавжуд.
Хусусан, 100 та флакон 57% и ўлим кўрсаткичига эга бўлган Хендра вируси билан боғлиқ. Шунингдек, 223 флакон қудуқ касаллигига ўхшаш лиссавирус ва яна 2 та флакон ўлим даражаси 38% бўлган хантавирус билан боғлиқ экани қайд этилган. Ушбу вируслар юқумли бўлиб, уларнинг тарқалиши катта эпидемия хавфини туғдириши мумкин.
Лаборатория вакиллари маълум қилишича, вируслар эҳтимол техник хатоликлар ёки нотўғри ҳисобот туфайли йўқолган бўлиши мумкин. Лекин бу вазият назоратсизлик ва биологик хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузилганини кўрсатади.
Австралия ҳукумати бу ҳолатни жуда жиддий қабул қилиб, текширув ишларини бошлади. Лабораториядаги хавфсизлик стандартлари қайта кўриб чиқилиши ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши кутиляпти. Лекин йўқолган вируслар қўлга киритилган ёки тарқалган бўлиши эҳтимоли жиддий хавотир уйғотяпти.
Манчестер Ситининг собиқ футболчиси Михаил Кавелашвили Грузиянинг янги президенти этиб сайланди. У сайловларда ҳукмрон "Грузия орзуси" партиясининг ягона номзоди эди
300 нафар депутатдан 224 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлади. Бу йил мамлакат президентини биринчи марта халқ эмас, балки танловчилар сайлади.
Овоз бериш пайтида парламент олдида Кавелашвилининг сайланганига қарши норозилар тўпланишди. Масалан, уни олий маълумотга эга эмаслиги учун танқид қилишмоқда - баъзилар норозилик белгиси сифатида дипломларини кўтариб кўчага чиқишди.
Кавелашвили - собиқ футболчи, Грузия терма жамоаси ҳужумчиси, Тбилисининг "Динамо", "Манчестер Сити", "Спартак-Алания" клубларида ўйнаган. У спорт фаолиятини 2006 йилда якунлаган. 2016 йилдан "Грузия орзуси" партиясидан парламент депутати бўлган, 2022 йилда эса "Халқ кучи" ҳаракатига раҳбарлик қилган. Кавелашвилининг тантанали қасамёд маросими 29 декабрь куни бўлиб ўтади.
Амалдаги президент Саломе Зурабишвили ўз лавозимидан кетмаслигини ҳамда ҳукумат ва президентлик сайловларини ноқонуний деб ҳисоблайтганини маълум қилди.
Кстати, ўзимизни Миржалол Қосимов моно Грузияни янги президенти билан бирга тўп суриб, Россия чемпиони бўлишган😎
iPhone ва Android ўртасидаги мулоқот хавфли бўлиши мумкин
Қўнғироқлар ва SMS хабарлари биз ўйлаганимиздек хавфсиз эмас экан. ФҚБ маълумотига кўра, iPhone ва Android қурилмалари ўртасидаги мулоқотлар хакерлар томонидан осонлик билан кузатилиши мумкин. Улар сиз кимга, қачон ва нима ёзганингизни билиш имкониятига эга.
Нега бундай? Чунки оддий телефон қўнғироқлари ва SMSларда шифрлаш тизими мавжуд эмас. Бу маълумотларни ўғирлашни осонлаштиради, шу билан бирга шахсий суҳбатларингиз бошқа қўлларга тушиб қолиши хавфини оширади.
Мутахассислар энг яхши ҳимоя — замонавий мессенжерлардан фойдаланиш дея маслаҳат беришади. Мессенжерлардаги суҳбатлар учинчи шахслар томонидан ўқилмайди. Масалан, WhatsApp, Signal ва Telegram каби платформалар махсус шифрлаш технологиясидан фойдаланади. Баъзи мессенжерлар қўшимча ҳимоя учун парол қўйиш ёки хабарларни вақт ўтиши билан ўчириш имконини ҳам беради.
Шу сабаб ҳам, шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун оддий SMS ва телефон қўнғироқлари ўрнига хавфсиз мессенжерлардан фойдаланинг. Бу нафақат шахсий суҳбатларингизни муҳофаза қилади, балки ҳакерлар учун сизга дахл қилишни жуда қийинлаштиради.
Reuters нинг икки мустақил манбага асосланиб хабар беришича, Башар Асад "юқори эҳтимол билан" самолёт ҳалокатида вафот этган
Агентлик Flightradar24 хизмати маълумотларига таяниб, Дамашқ жангарилар томонидан эгалланишидан сал олдин Syrian Air авиакомпаниясининг Ил-76 самолёти Сурия пойтахти аэропортидан учиб кетганини маълум қилди. Бортда кимлар бўлгани аниқ эмас. Reuters самолётда Башар Асад бўлганини тасдиқлаёлмади, бироқ агентлик бортда айнан у бўлган деб тахмин қилмоқда.
Парвоз чоғида самолёт кутилмаганда йўналишини ўзгартириб, кейин радардан ғойиб бўлди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларини келтиради: "У транспондер ўчирилгани учун радардан ғойиб бўлган бўлиши мумкин, лекин менимча, самолёт уриб туширилган бўлиши эҳтимоли юқорироқ".
Flightradar24 маълумотларига кўра, самолёт соат 05:00 да ҳавога кўтарилган ва 40 дақиқадан сўнг Хомс шаҳри атрофида 495 метр баландликда ғойиб бўлган.
UPD: Сурия собиқ президенти Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди, деб ёзмоқда ТАСС Кремлдаги манбасига таяниб. Таъкидланишича, Россия инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларга бошпана берган.
Пластикнинг яширин хавфлари ҳақида билиб олинг
Ҳар куни пластик идишлардан фойдаланамиз — тушлик учун контейнерлар, сув баклажкалари, упаковкалар. Улар қулай ва арзон, лекин уларнинг саломатликка таъсири ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Яқинда олиб борилган тадқиқотлар пластик маҳсулотларда саломатлик учун жиддий хавфлар борлигини яна бир бор исботлади.
The Washington Post маълумотига кўра, пластик контейнерлар ва шишаларда 16 000 дан ортиқ кимёвий модда аниқланган. Улардан 4 200 таси соғлиқ учун хавфли бўлиб, турли муаммолар, жумладан:
• Гормонал мувозанат бузилиши – Пластик токсинлар эндокрин тизимга таъсир қилиб, организмдаги гормонлар ишлаб чиқариш жараёнини бузиши мумкин.
• Рак хавфининг ортиши – Айрим моддалар канцерогенликка эга бўлиб, ҳужайраларнинг шикастланишига олиб келади.
• Иммунитет тизимига зарар – Пластикдан ажралган моддалар организмнинг вирусларга ва бактерияларга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради.
Микротўлқинли печда овқатни пластик идишда иситиш токсинларнинг ажралиб чиқишига олиб келади. Ҳатто “микротўлқинли печга мос” деб белгиланган идишлар ҳам хавфсиз эмас. Пластик бутилкалар такроран ишлатилганда улардаги микропластик заррачалар сувга ўтиб кетади. Шунингдек, тозалаш қийин бўлган бактериялар учун қулай муҳит яратилади. Шунингдек, “Бисфенол-А (BPA)сиз” ёзуви барча хавфлардан ҳимоя қилмайди. BPA ўрнига ишлатиладиган бошқа моддалар ҳам соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин.
Пластикни бутунлай тарк этиш қийин бўлиши мумкин, лекин уни камайтириш учун баъзи оддий қадамларни амалга ошириш мумкин. Масалан, шиша контейнерлар овқат сақлаш учун хавфсиз, токсинлар ажратмайди ва узоқ муддатли. Улар чиройли дизайнда, ҳам функционал, ҳам замонавий кўринишга эга. Сифатли термослар ва бошқа экологик материаллардан тайёрланган идишлар ҳам пластикка муқобил бўлиши мумкин. Маҳсулотларни ўраш учун эса пластикдан кўра қоғоз ёки бошқа қайта ишланган материалларни танланг.
Фақатгина саломатлик эмас, пластикни камайтириш табиат учун ҳам катта фойда келтиради. Пластик чиқиндилар бутун дунё бўйлаб атроф-муҳитни, сув ҳавзаларини ва ҳайвонларни зарарлаяпти. Унинг ишлаб чиқарилишини камайтириш келажак авлодлар учун тоза муҳит яратишга ёрдам беради.
Пластикдан воз кечиш – бу нафақат соғлиқни муҳофаза қилиш, балки онгли ҳаёт тарзига ўтиш демакдир. Бугунданоқ ўзгаришлар киритинг: овқатни шиша идишларда сақланг, сув учун шиша термос сотиб олинг, ва табиатга бўлган муносабатингизни қайта кўриб чиқинг. Сиз қилган кичик қадамлар катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Айфонларнинг экологияга таъсири ҳақида
Смартфонлар, хусусан, iPhone ишлаб чиқаришнинг экологик оқибатлари бисёр эканлиги ҳақида ўқиб қолдим. Ҳар йили смартфонлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш жараёнлари 580 миллион тонна СО₂ чиқарилишига сабаб бўлади. Маълумотларга кўра, бу рақам бутун дунё авиация саноати чиқиндиларидан 100 миллион тоннага кўп.
Бир дона iPhone ишлаб чиқариш учун ўртача 70 кг табиий ресурс сарфланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнида атмосферага катта миқдорда углерод газлари чиқарилади. Углерод гази ҳажми бўйича бу кўрсаткич 6 ой давомида автомобилда юрилган масофага тенг экан.
Глобал исиш билан боғлиқ муаммолар йилдан йилга кескинлашиб боряпти. Россия ва дунёнинг бошқа ҳудудларида музликлар тезроқ эрияпти, аномал ҳаво ҳароратлари кўпайяпти. Бундай ўзгаришлар глобал иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларидан далолат беради.
Смартфонлар ишлаб чиқаришда катта миқдордаги табиий ресурслар сарфланади ва кўп миқдорда чиқиндилар ҳосил бўлади. Бу экологияга салбий таъсир кўрсатиб, глобал экологик муаммоларни янада чуқурлаштиряпти. Технологик тараққиёт бу жараёнларнинг асосий қўзғатувчи омилларидан бири ҳисобланади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago