Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Bugun.uz — Янгиликлар

Description
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

❗️Эксклюзив материалларни кўчириш ва тарқатиш олинган хабарга актив гиперҳавола (линк) қўйилиш шарти билан рухсат берилади.

Таҳририят: @bugunuzaloqabot
Advertising
We recommend to visit

В здоровом теле - здоровый дух!
Предложить новость: @sportsmens1_bot

Реклама: @Mihail_Stroev @iamehanik_bot

Last updated 1 week, 3 days ago

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Сотрудничество:info@valievakamila.ru
VK: https://vk.com/kamilavalieva2626

♦️ European🥇 ♦️ Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Junior World🥇/ Junior GPF🥇 ♦️ Junior Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Russian🥈🥈

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 months, 2 weeks ago

❗️Хитой—Қирғизистон чегарасида яна зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 798 км шимолий-шарқда, магнитудаси 5,7 ни ташкил қилган.

3 months, 2 weeks ago

❗️Хитой—Қирғизистон чегарасида яна зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 798 км шимолий-шарқда, магнитудаси 5,7 ни ташкил қилган.

3 months, 2 weeks ago
***⚡️***ФВВ Тошкент вақти билан 23:08 да …

⚡️ФВВ Тошкент вақти билан 23:08 да Хитой ҳамда Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганини маълум қилди.

Ўзбекистон ҳудуда зилзила кучи:
- Андижонда 3-4 балл, 602 км.
- Фарғонада 3-4 балл, 656 км.
- Наманганда 3-4 балл, 657 км.
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 862 км.

Зилзила магнитудаси М=7, чуқурлиги 15 км.

4 months, 1 week ago

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Самарқанднинг Пастдарғом туманидаги Тез ёрдам бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайдиган Маҳбуба Тўйчиева маҳалладоши Аъзам Низомов томонидан ишхонасида калтакланган. Аъзам Маҳбубани қорнига уриб-тепиб жароҳат етказган. Маҳбуба касалхонага ётқизилган, Аъзамга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган. Жанжалга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

4 months, 1 week ago

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Булунғурда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ 21 ёшли йигит отасининг Nexia’сида йўлдаги сигирларни уриб юбормаслик учун машинани олиб қочиб, одам уриб юборган.

Жавоҳир Ҳамидов 21 октябр куни отасининг Nexia-2 автомашинасини миниб, дорихонага чиқади. Дориларни олиб, уйга қайтаётганда йўлидан чиққан сигирларни уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб, йўлдаги эркакни уриб юборган. Жавоҳир жабрланувчини касалхонага олиб борган, бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, пиёда олган тан жароҳатлари сабаб вафот этади.

Йигит ёмғир ёғиб йўллар кўлмак бўлгани, қишлоқда «свет» ўчиб, йўллар яхши кўринмагани сабаб ЙТҲ келиб чиққани, айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган.

Суд Жавоҳирбекни икки йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

4 months, 1 week ago

⚡️Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Наманганда ўзининг 5 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлган 34 ёшли ота қўлга олинган.

Ота уйида ўғлининг бўйнига пичоқ уриб, уни ўлдиришга уринаётган пайт хонага боланинг амакиси кириб қолиб, болани қутқариб қолган. Бола касалхонага ётқизилган. Отага нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, у қўлга олинган.

4 months, 2 weeks ago

Тошкентда 5 кунлик чақалоғини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган она ва унга ҳамроҳлик қилган аёл 4 йилга қамалди.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, Дилноза Бозорова болани катта қилишга имконияти бўлмаслигини ҳамда эрининг бола билан умуман иши йўқлигини айтиб, танишига болани сотишини маълум қилади. Марғуба Мирзаева онаси билан бирга чақалоқни сотиб оладиган «клиент» топади.

Шу йилнинг 31 июл куни, Дилноза ва унга шериклик қилган Марғуба Чилонзор метро бекати яқинида чақалоқни сотаётган вақтда қўлга олинади.

Суд аёлларни одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Чақалоқ эса болалар уйига топширилган.

4 months, 2 weeks ago

⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, 25 декабр Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги қамоқхонада маҳкум ўзини осган ҳолда топилган. У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осган. Суриштирув ишлари махсус прокуратура томонидан олиб…

4 months, 2 weeks ago

Bugun.uz’да мавжуд маълумотларга кўра, Тошкентда 57 ёшли эркак чиқиндилар ташлаш жойида яшайдиган аёлнинг устига бензин қуйиб, уни ёқиб юборган.

Яшнобод туманидаги қурилиш объектига қарашли маиший чиқиндилар ташлаш жойида яшовчи 48 ёшли аёл куйиш жароҳатлари билан 23 декабр куни шифохонага олиб борилган. Унга чап оёқ иккинчи даражали куйиши ташхиси қўйилади.

Суриштирувлар давомида аёлни у билан бирга яшовчи таниши, 57 ёшли эркак ёқиб юборгани маълум бўлган. Эркак аёл билан аввал қаттиқ жанжаллашган, кейин эса аёлнинг устига «баклажка»да бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган.

Ҳозирда эркак қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

4 months, 2 weeks ago

⚡️Bugun.uz манбаларига кўра, Божхона қўмитаси божхона тўловлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, божхона тўловлари бўлими бошлиғи Соҳиб Р.Н. ҳибсга олинган. Соҳиб Р.Н пул эвазига айрим тадбиркорларга суғурта кафолатлари асосида божхона тўловларини кечиктириб…

We recommend to visit

В здоровом теле - здоровый дух!
Предложить новость: @sportsmens1_bot

Реклама: @Mihail_Stroev @iamehanik_bot

Last updated 1 week, 3 days ago

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Сотрудничество:info@valievakamila.ru
VK: https://vk.com/kamilavalieva2626

♦️ European🥇 ♦️ Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Junior World🥇/ Junior GPF🥇 ♦️ Junior Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Russian🥈🥈

Last updated 1 month, 3 weeks ago