AkromMalik.Uz

Description
Akrom Malikning mualliflik sahifasi.
akrommalik.uz
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

3 weeks, 3 days ago
AkromMalik.Uz
3 weeks, 3 days ago
AkromMalik.Uz
3 weeks, 3 days ago
AkromMalik.Uz
3 months, 1 week ago

#Primera
#Akrom_Malik #navoiy #Global_siyosat #Gaza #ukraine
Глобал сиёсат: Ғазо ва Украина, ахборот қурбонлари ва Алишер Навоий ҳамда ҳазрати Бобур ҳақида

Дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеалар юзасидан таниқли навоийшунос Акром Малик билан суҳбат уюштирдик. Жумладан, Украина ва Россия ўртасидаги ҳамда Фаластин ва Исроил ўртасидаги зиддиятларни бир-бирига таққослаб, мулоҳаза юритиб кўрдик. Шунингдек, ташқи пропаганда, ахборот хуружлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Хусусан, яқинда тармоқларни бирида Ҳазрати Алишер Навоий ва Бобурга нисбатан билдирилган ахлоқсиз иддаолар юзасидан навоийшунос сифатида Акром Малик аниқ хулосаларини бериб ўтди.

3 months, 1 week ago

Биз бу кўрсатувимиз саъвияси ва сифати ҳақида экспертлардан тақриз сўрадик. Ана шу тақризлардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Мен, Азимжон Эргашев ҳуқуқшунослик бўйича фалсафа доктори илмий даражасига ва 3 - даражали давлат адлия маслаҳатчиси унвонига эгаман.

Авваламбор “Олам” канали ижодкорларига, қолаверса ушбу лойҳа муаллифи Илҳомиддин Алимовга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Чунки, биринчидан, мамлакатимизда мавжуд бўлган, холис ва шу билан биргаликда халқ ва жамият манфаатлари нуқтаи назарида фикрлайдиган улкам илмий, маънавий ва амалий салоҳиятга бўлган олимлар, сиёсатчилар учун ўз фикрларини баён қиладиган ярқ этиб кўзга ташланадиган медиа майдон йўқ эди. Назаримда бу кўрсатув шу вазифага мосдек бўлиб кўринаяпти.

Иккинчидан, бу кўрсатув халқ ва миллат ҳамда жамият тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларни қониқтирадиган даражада чиқибди.

Айниқса, бугунги кун, халқаро майдонда бўлиб турган воқеалар, унга бизда қандай муносат бўлиши керак деган каби саволлар, айрим етарли илм, билим ва малакага эга бўлмаган холис фикрламай ўз сўзига масъулиясиз билан қараб сўзлаётган шахсларни у ёки бу ижтимоий тармоқларга чиқиб халқни фикрини чалғитаётгани кўпчиликни ўйлантираётган эди.

Ëзувчи, адабиётшунос, навоийшунос олим ҳурматли Акром Маликнинг бу борадаги фикрлари юқоридаги саволларга айни жавоб бўлибди. Ҳамда масаланинг бир қадар ечими ҳам кўрсатилибди. Дарҳақиқат, мафкураси бўлмаган ёки мафкураси суст бўлган халқнинг жилови иблиснинг қўлида бўлади.

Кўрсатувда кўтарилган кейинги мавзулар юзасидан ҳам ниҳоятда долзарб фикрлар айтилибди. Айниқса, илм бобида ўтган улуғларимизни дунё олимлари ўртасидаги мавқие айтилгани унча мунча одамни ҳаяжонга солади. Халқимиз қанақанги буюк шахсларнинг вориси эканлигини ўйлаган инсонда беихтиёр ғурур пайдо бўлади.

Доноларимизнинг айтишларича илм диний ва дунёвийга бўлинмайди, балки барча илмлар Аллоҳдандир. Акром Маликдек фундаментал илмга эга бўлган шахснинг бугунги кунда орамизда борлиги Аллоҳнинг халқимизга кўрсатган бир марҳаматидир. Бундай олимларни авайлаб асрашимиз ва улардан фойдаланишимиз керак.

Азимжон Эргашев,
ҳуқуқшунослик бўйича фалсафа доктори, 3 - даражали давлат адлия маслаҳатчиси

@AkromMalikUz

3 months, 2 weeks ago

"Hayrat ul-abror" ijrosi.

Sardor Komil o'qigan.

@AkromMalikUz

3 months, 3 weeks ago

Ҳақ сўз-чун кўксингга урсалар ханжар,
Шараф бундан ортиқ бўлмагай, албат.
Ҳақиқат – нур, ундан бойқушлар қочар,
Аммо тоғдек оғир эрур ҳақиқат.

Елкангга олдингми, кўтармоғинг шарт,
Ҳақиқат юкидан букилма, толма.
Ҳақнинг хизматида бўлмас ҳар бир мард,
Хизматга кирдингми, кўзга ёш олма.

Ҳақиқат шу қадар аччиқ ва кескир,
Чинқирар у сабаб нафс чўчқа янглиғ.
Ҳақиқат йўлига асло қўрқмай кир,
Бу йўлда кўринма бечора, мунглиғ.

Унутма, ҳақиқат Ҳақнинг сўзидир,
Ҳақиқат Набийнинг йўлидир юрган.
Ҳақиқат қошида мардлар қўзидир –
Қурбон бўлмоқ учун югуриб борган.

Отангга ёқмасин, балки онанг ҳам
Ҳақ сўзга бошини эгмасин, майли.
Ҳатто Ҳаққа қарши турсину олам
Ҳақ ёлғонга дўнмас улар туфайли.

Ҳақиқат сувратин, сийратин асло
Ақл кўра олмас равшан ва ёруғ.
Ҳақиқат қошида ақли кулл аъмо,
Уни англамоқдан ҳамиша фориғ.

Чунки Ҳақиқат – бу муборак мерос,
Валийлар жайбидан қолмишдир бизга.
Валийлар изига оёғингни бос
Ҳамда бу меросни олиб сурт кўзга.

Ҳақиқат! Қанчалар буюк шарафсан!
Қуёшдай ёруғсан, осмондай улуғ.
Чин мардлар кўзлаган манзил – ҳадафсан,
Сенга сафар этмоқ – зафардир қутлуғ.

Зотан, сени таниб билмоқ ҳам маҳол,
Нафслар ёпиб қўйгач кўзга пардасин.
Чеҳрангга боқаман, бўламан беҳол,
Унутиб қулларнинг заиф зардасин.

Сенга ошиқ бўлмоқ қандай улкан бахт,
Сенинг ҳижронингда ёнмоқ не ҳузур!
Икки дунё учун сенсан буюк тахт,
Икки дунё учун сенсан боқий нур!

Акром МАЛИК

@AkromMalikUz

3 months, 3 weeks ago

Сабр қилиш қийин. Чунки Худойим
Бандага қайси иш машаққат бўлса
Ул иш шарафини айлади қойим,
Токи банда шараф нурига тўлса!

Одоб ҳаммада ҳам топилмас жавҳар,
Анқо уруғидир хулқи ҳасана.
Одоб рахти билан айлаган сафар
Жаннат эшигига етгай ясаниб.

Тарбия суякнинг ўсишидай гап,
Суяк оғриқ берар ўсгани сайин.
Агар тарбияни қилолсанг талаб
Аччиқ оғриқларга учрашинг тайин.

Сабр. Одоб. Гўзал хулқ. Тарбия бугун
Инсон зоти аро кўкармай қолди.
Басийрат кўзига боғланди тугун,
Нафс ҳаммамизни асирга олди.

Бунчалар сапчидинг, аё ҳамрозим,
Бунчалар заҳарни қаердан топдинг?!
Одоб жавҳарини синдирдинг, сўзим
Ниҳолин аямай кўрларча чопдинг.

Роббим кўмиб қўйган неъматлар учун
Шукур қилмоқ нега бу қадар оғир?!
Ҳасратдан йироқда яшайсан бугун,
Сенинг исёнингдан юрагим оғрир.

Қутурган нафсинг – ит. Ит бор маконда
Малаклар бўлмагай, унутма, эй кас.
Саноқсиз махлуқлар бўлган жаҳонда
Сенинг мавжудлигинг ягона эмас.

Нечун Ҳақ сўзига тутмайсан қулоқ,
Нечун туғёнингда кўринмас соҳил?!
Кўрганинг аслида, меҳрдир, бироқ
Ўз меҳрингга бўлдинг доимо қотил.

Худо хайринг берсин, шошма бу қадар,
Бироз ақлинг кўзин тоза қил ва соф.
Олдингда неъматлар дарёдек оқар,
Худодан қўрқ бироз, инсоф қил, инсоф.

Акром МАЛИК

@AkromMalikUz

4 months, 2 weeks ago

Шеър ёзиш мен учун машаққат, эй дўст,
Ўйнаб кулиб асло айтолмайман сўз.

Шеър учун юрагим куймоғи керак,
Ё кимнидир куйиб суймоғи керак.

Шеър учун вақтимни гоҳо сарф этсам,
Вақтим уволмасми дея чекдим ғам.

Яна зеҳну фикрат, кўзимнинг нури,
Эътибору, диққат, қалбим шуури;

Яна ким ўқиса, бу шеърни ногоҳ,
Ундан ҳам шунчаси бўлса-чи исроф?! –

Дея шеър ёзмоқдан ҳаё қилдим мен,
Шеърни энг пинҳона сирим билдим мен.

Аммо бугун шунча зиқ фурсат ичра,
Ҳатто талотуму аросат ичра –

Қўлда қалам. Яна излаяпман сўз,
Зотан, ичимни, оҳ, куйдирмоқда чўғ.

Титроқ томиримда. Кўзёш юзимда,
Баҳору куз бирдек кулар изимда.

Изтиробу қувонч, ҳижрону висол,
Болдек айрилиғу, ошуфта хаёл –

Яна девоналик бўлди талабим,
Чунки сени севиб қолдим, ҳабибим.

15.10.24.
Акром МАЛИК

@AkromMalikUz

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago