📚BIZNING KUTUBXONA📚

Description
-Eng sara kitoblar
-Foydali ma'lumotlar
-Audiolar
-Ibratli statuslar

Elektron variantdagi kitoblarni buyurtma qilish uchun: @Hamidxon_Xusanovich
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 days, 15 hours ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 4 months, 1 week ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 1 month, 1 week ago

3 days, 16 hours ago
3 days, 16 hours ago

#TasadduqYoRasululloh

40-қисм. Ифк воқеаси. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

3 days, 16 hours ago

#TasadduqYoRasululloh

39-қисм. Маржон воқеаси. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

1 week, 3 days ago
1 week, 3 days ago

**Ўқинг бу қизиқ!

Таҳорат нури ва швециялик олим ҳидояти.

Термал камера ёрдамида таҳоратли мусулмонларни ўраб турган нурли чизиқларни кўргандан сўнг, мусулмонлар ер юзида яшайдиган энг тоза ва озода инсонлар эканини аниқлади.
63 ёшли олим термал камераси ёрдамида таҳоратли мусулмонларни вужудидан тарқалган, уларни ўраб турган иссиқлик ва нурларни аниқлаш учун суратга туширади.
Бу нурли чизиқлар 7 қаватдан ташкил топган.
Биринчиси қизил нурли чизиқ.
Қизил нурли чизиқ инсонни ўраб турса, у инсонда хавфсизлик хисси ва ҳузур билан таъминлар экан.
Бунга далил Мухаммад Саллалоҳу Алайҳи Вассалламни шу муборак сўзларидир.
“Таҳорат олган бир мусулмон, оғзига ва бурнига сув олганда, оғзи ва бурни билан қилган хато ва гуноҳлари тўкилиб кетади. Юзини ювганида, юзидан, хатто икки кўз пардалари орасидан гунохлари тўкилиб кетади. Бошини масх қилганда хатолари бошидан, хатто қулоқларидан тўкилиб кетади. Оёқларини ювганида оёқлари билан қилган хатолари оёқларидан, хатто тирноқларининг орасидан чиқиб кетади. Шундай қилиб шу қул, гунох ва хатолардан тозаланган бўлади.” (Ибн Можа,Сунан, Тахорат, 6; Муслим, Сахих, ТахоратЮ 32; Насоий, Сунан, Тахорат, 108)
Роберт Кензи, ўз тадқиқотида Европадан 50 минг кишини шу термал камерадан ўтказади. 50 минг кишида нур ва иссиқликни ўлчайди. Бу термал камера инсондаги касалликни мақсадида ясалган. Бу нурли чизиқлар кўринмаган жойлар касалликга чалинган бўлади.
50 минг кишини хеч қайсисида бу нурли чизиқлар текис ва тенг чиқмади. Роберт Кензи Термал камерасини носозлигига шубха қила бошлади. Аммо Нигериядан касаллигини текширтиришга келган бир Тижоратчи унинг бу фикрини бутунлай ўзгартирди. Нигериялик тижоратчини нурли чизиқлари бир текис ва тенг тарқалар эди. Роберт Кензи дарҳол нигериялик тижоратчи билан суҳбатлашиш учун таржимон қидира бошлади, нигериялик тижоратчи эса мен инглиз тилини биламан деб суҳбатлаша бошлади. Роберт Кензи таажубланиб турган пайтда нигериялик тижоратчи Робертга хеч қачон таҳоратсиз юрмаслигини айтди ва “таҳорат мўминларнинг қалқонидир” деди. Роберт Кензи бу ҳолатни шахсан ўзи текшириб кўриш учун бориб ўз билганича таҳорат олди. Натижа 100% эмас эди. Шунда у бир мусулмонни топиб тўғри таҳорат олишни ўрганди ва натижа 100% чиқди, Робертни ҳамма нурли чизиқлари бир текис тенг эди.
Роберт Кензи бу ишни яна 37 кишида такрорлади ва ҳар сафар нурли чизиқлар бир текис тенг чиқди. 37 кишининг хеч қайсиси мусулмон эмас эди.
Бу тадқиқотлардан сўнг Роберт Кензи Исломни қабул қилди, 67 ёшида Қуръони Каримни ёд олди ва хофиз бўлди. Ўз жихозига эса “Иймон ўлчайдиган жиҳоз” деб ном берди.
Келган барча касалларни тинчлантириш учун дори ўрнига тахоратни ташхис қоғозига ёза бошлади.
Мухаммад Саллалоҳу Алайхи Вассаллам:
“Менинг умматим қиёмат кунида таҳорат сабабли юзлари нурли, қўллари ва оёқлари белгили ҳолда келадилар.Бу порлоқликни янада зиёда қилиш, орттириш кимни қўлидан келса, қилсин”. (Муслим, Сахих, Тахорат, 246) дедилар.
Сизларни Мусулмон қилиб яратгани учун Роббингизга қанчалар шукр қилсангиз оздир.
14 аср аввал кашф қилинган яна бир мўжиза... СубҳанАллох.**

📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

1 week, 3 days ago

Эътироф

Дунёда эътибордан ортиқ нарса йўқ. Оламни меҳр, яхшилик қутқаради.
Устозлик—машаққат, шу билан бирга шарафдир ҳам.
Бугун —шанба. Ҳафтанинг охирги ўқиш куни. Эртага — ярим асрлик умримдаги катта байрам  (ўзим учун)
Ишга ўйчан кетдим. Ўтган йили ўқувчиларим бу кунни шодиёна қилиб бергандилар.
Учинчи соат 5- синфда дарс ўтаётгандим. Тўғрироғи Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" шеърини завқ-шавқ билан ўқиётгандим, эшик оҳиста тақиллади, сўнг собиқ ўқувчиларим кириб келди. Гўзал қизлар, ўктам йигитлар... Гул кўтариб...
Йиғлаб юбордим. Энг қизиғи 5-синфдаги мурғак болажонлар ҳайрат билан, ҳавас билан тик турганча бизни жииим кузатардилар.
Сал ўзимга келгач, уларни ичкарига таклиф қилдим ва  таништирдим.
—Бу—Фарруҳ. ИНҲАга грант асосида ўқишга кирган. Бу—Камола Фармацевтика институтида ўқийди, буниси— Моҳинур ТошМИда ўқийди, бу йигит— Сардор Юридик Университет талабаси, бу Шахризода— Жаҳон тилларида ўқийди...
Кейин ўқувчиларга савол бердим
—Улар нима учун бугун муваффақиятга эришган, ўлкамиздаги энг нуфузли олийгоҳлар талабаси  деб ўйлайсиз?
Жим-жит эди синф.
—Улар менинг дуоларимни олган. Устозининг дуосини олган! — дедим.
Охирги пайтларда кўп солиштиряпман. Барибир, менинг ўқувчиларим бошқача эди. Ғамхўр, меҳрибон, сира гап қайтармаган, кўзимга тик боқмаган..

—Устоз тўғри айтган экансиз,-деди Сардор, — Битириб кетганингиздан сўнг ялинсангиз ҳам мактабга киролмайсиз деб, зўрға кирдик. Ўша даврларимиз сиз айтгандек ғанимат экан!
Кун давомида шу кайфият билан юрарканман бешинчи соатда яна бир тўп бўлиб собиқ ўқувчиларим кириб келдилар.
Ҳаммаси бошидан бошланди. Ёқимли эди бу лаҳзалар,  чиройли эди...

Ҳаммаси учун, раҳмат! Мартабангиз улуғ, эл ичра азиз бўлинг, азиз болажонларим.

Ҳа айтганча, кейинги ўқув йилидан яна 5-А синфга раҳбарлик қилишни бошлайман, иншааллоҳ. Кеча раҳбаримиз янги ўқувчиларимиз билан танишиб чиқишимизни топширдилар. Синфга кирдиму
35 та қоракўзнинг ичидан собиқ ўқувчиларим чеҳрасини қидирдим, ишонасизми, топдим!

Ҳаёт давом этади. Ўқитувчилик давом этади. Машаққатлар эса бир куни шу кўринишда роҳатга айланади! Унгача эса яна бир йўлни босиб ўтмоқлик лозим...Сабр билан, меҳнат билан...

Феруза Салходжаева

📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

2 weeks, 3 days ago
2 weeks, 3 days ago

ЭР НЕГА КЕРАК  ???

Мисрнинг "Ал-Аҳром" газетасининг 1961 йил 29 май ойидаги сонида "Профессор аёл талаба қизларга турмушга чиқишни тавсия қилди" номли мақола эълон қилинди.
  Бу мақолада Англиядаги бир университетнинг аёл профессорларидан бири нафақага чиқаётиб ўзининг юзлаб талаба қизларига турмушга чиқишларини тавсия қилгани ҳақида гапирилади. Профессор аёл шундай дейди:
   "Мана бугун мен олтмиш ёшга кирдим. Бу ёшгача жуда юқори мансабларга, илмий даражаларга эришдим. Жамиятда жуда катта обрў-эътиборга эга бўлдим. Деярли ҳар куним фойда билан ўтар эди. Катта шуҳрат ва мавқега эга бўлдим. Кўп мол-давлатга эга бўлдим. Пулим кўплиги сабабли бутун дунёни айландим. Аммо шунча ютуқларга эришган бўлсамда, ўзимдан сўрайман: "Мен бахтлиманми?".

Мен ўқиш, дарс бериш, сафар қилиш ва шуҳратга берилиш соясида аёл киши учун муҳим бўлган энг зарур нарсани унутибман.
   Мен турмушга чиқишни унутибман. Фарзанд кўришни ёдимдан чиқарибман. Уйда ўтиришни тарк қилиб қўйибман!
   Буни фақатгина олтмиш ёшга кириб нафақага чиқаётганимдагина англадим. Мана шу лаҳзаларда ҳаётимда ҳеч бир иш қилмаганимни тушуниб етдим. Шунча йил мобайнида қилган ишларим шамолдаги тўзон сингари сочилиб кетганини ҳис қилдим. Нафақага чиққанимдан сўнг бир-икки йил ўтар, ана шунда инсонлар ҳаёт ташвишлари ичра мени унутиб юборишади. Агар турмушга чиқиб катта бир оилани шакллантирганимда, ҳаётда жуда катта из қолдирган бўлар эканман!  
   Аёлнинг вазифаси турмушга чиқиш, оилани шакллантириш экан. Аёл кишининг бундан бошқа майдонда сарфлайдиган қувватида ҳеч қандай фойда йўқ экан. Мен барча талаба қизларимизга энг аввало мана шу фикрни олдинга қўйишларини, сўнгра илмий ишлар ва шуҳрат ҳақида ўйлашларини тавсия қилган бўлар эдим!".

Азиз диндошим! Юқоридаги аёл каби бечоралар умрларини зое қилиб, қариган чоғларидагина, умр қуёши ботаётганида турмуш ҳақида ўйлаб қолишади. Мен мана шунақа аёлларга эргашиб бораётган муслима қизлардан таажжубдаман. Ваҳоланки, Аллоҳ бизга тўғри йўлни кўрсатди, уни баён қилиб берди. Аллоҳнинг йўлидан чалғиманг азиз қизларимиз!

Абдуқодир Полвонов

📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

2 weeks, 3 days ago

Тақдирми, ёки тантиқликнинг тўловими бу?
Бўлган воқеа.
Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат, обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин, қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар.
Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак, негадир эрини қайнона-қайнотасидан ҳам қизғона бошлади.
Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

- Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
- Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди.

Бахтиёр индамади.

Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса, эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.

- Уй - сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...
Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади.
Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» - деб ўйлай бошлади у.
Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.

- Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди.
Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди.
Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.
Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...

Феруза Салходжаева

📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

3 weeks, 5 days ago
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 days, 15 hours ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 4 months, 1 week ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 1 month, 1 week ago