Doniyor Gʻaniyev

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 5 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 23 hours ago

4 Monate her
Мана бу [постда](https://t.me/advokatliksavoljavoblar/562) отамиз Ғаниев Аваз …

Мана бу постда отамиз Ғаниев Аваз Мадаминовичнинг (Аллоҳ раҳматига сазовор қилсин) шифокорлик касбини давом эттираётган акам Ғаниев Алиёр Авазовичга шогирдлари 1 октябрь - ўқитувчи ва мураббийлар кунига автомашина совға қилишганлиги ҳақида ёзган эдим.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 август кунги фармони билан ана шу акам “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар. Юртбошимиз эътиборига лойиқ акам борлигидан фахрландим ва давлат мукофотини худди ўзим олгандек суюндим.

Шифокор бўлмаганлигим учун акамга муносиб таъриф бера олмаслигим аниқ, лекин мана бу - мутахассислар эътирофи.

Ҳа айтганча, бугун акамнинг таваллуд топган кунлари ҳам: оиламизда қўшалоқ хурсандчилик!

Юксак мукофот ва таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

4 Monate, 2 Wochen her
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилса, кимлар …

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилса, кимлар ютади, монополияларнинг аҳволи нима бўлади, товарлар, айниқса машина, маиший техникалар нархи тушадими?

Олимлар, экспертлар ва мутасаддилар хулоса ва нуқтаи назарлари ҳақида. 👇👇👇

https://youtu.be/smh01z4M9c8

4 Monate, 3 Wochen her

Saylovchilar bildirgan ishonchni oqlash, ularning dardu tashvishlarini, muammo va hohishlarini Parlament minbariga olib chiqish, qabul qilingan qonunlarni adolatli va insonparvar bo'lishiga hissa qo'shish, murojaat qilgan fuqarolarga yordam bera olish imkoniyati men uchun deputatlikning eng katta sharafi bo'ldi. Bunday imkoniyat va baxt menga nasib qilganidan har doim faxrlanaman.

Albatta, deputatlik faoliyatimga eng munosib bahoni saylovchilar beradi. Balki, menga ovoz bergan saylovchilarning ishonchini har doim ham oqlay olmagandurman. Biroq, vijdonimga qarshi bormaslikka,
printsiplarimga sodiq qolishga qo'limdan kelgancha harakat qildim.
Insonlar og'irini yengil qilishga xizmat qiluvchi ijobiy normalarni qo'llab-quvvatlashdan, fuqarolar manfaati va huquqlariga zid deb bilgan qonunlarga esa qarshi
turishdan ikkilanmadim.

Lekin, inson atrofidagi o'zgarishlar, reallik bilan hisoblashishi hamda o'z
imkoniyat va qobiliyatlarini tog'ri baholay olishi kerak.
Garchi deputat sifatida samarali faoliyat olib bordim, deb o'ylasamda, bu faoliyatda davom etish o'zim uchun ham, saylovchilar uchun ham manfaatli bo'Imasligini
tushunib yetdim. Menimcha, hayotimda o'zgarishlar qilish, yangi chelenj va imkoniyatlarni qarshi olishning ayni vaqti.

Shu bois, deputatlik mandatimni tugatishga, yangi saylovlarda
nomzodimni ilgari surmaslikka qaror qildim.
Bundan keyingi faoliyatimni esa Vazirlar Mahkamasida investitsiya yo'nalishida (deputatlkdan avval ham shu yo'nalishda ishlagan edim) mas'ul xodim sifatida davom ettiradigan bo'ldim. O'zi xayrli qilsin.

Fursatdan foydalanib, menga o'z vakilligini ishongan Marg'ilon
okrugi saylovchilariga,
faoliyatimni e'tirof etib, qo'llab-quvvatlagan jamoatchilik faollari, OAV vakillari va ko'plab bloger do'stlarimizga
bildirilgan ishonch va qo'llov uchun minnatdorchilik bildiraman.

Shuningdek, Parlament yig'ilishlarida har doim o'z fikrimni aytishga imkoniyat yaratgan Qonunchilik palatasi Spikeriga, yalpi va fraksiya yig'ilishlarida qo'llab-quvvatlagan hamkasb deputatlarga hamda qonun loyihalarini takomillashtirishda kerak bo'lsa deputatlardan ham ko'proq mehnat qiladigan Palata devoni xodimlariga ham alohida rahmat aytaman.

6 Monate, 3 Wochen her

Рақобатдан асраш эмас, рақобатга киришиш пайти келди

Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича жиддий қадамлар эълон қилингани "эркин савдо зиёнлари" тўғрисида тўқиб чиқарилган турли мифларни яна жонланишига туртки бера бошлади.

Шундай мифлардан бири ўлароқ Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши билан ташқи рақобатга чидай олмаймиз, бизнеслар синиб кетади, қабилида янграмоқда.

Биринчидан, ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон ЖСТга кириш музокараларини 30 йил аввал, 1994 йилда бошлаган. Ташкилотнинг 166 аъзосидан ҳеч бири шу пайтгача бизчалик узоқ музокара юритмаган (аввалги рекордчи Россия 18 йиллик музокарадан сўнг ЖСТга қўшилган). Ташкилотга қўшилиш бўйича 2020 йилда музокаралар яна фаоллашган. Янги даврда эълон қилинган барча стратегияларда ЖСТга қўшилиш асосий вектордан бири деб эътироф этилган. Яъни, Ўзбекистон тўсатдан ёки кимгадир ёқиш учун бу йўлни танлагани йўқ, бу миллий манфаатларимизга, иқтисодий ўсиш ва халқ фаровонлигига етаклайдиган вектор, ишлаб чиқарувчилардан тортиб хизмат кўрсатувчиларгача бу ҳақда билмаслиги мумкин эмас. Кенг истеъмолчилардан тортиб, аллақачон очиқ бозор ва рақобат муҳитида фаолият кўрсатаётган бизнес субъектларгача "сиёсий наказ" ўлароқ ЖСТга аъзоликни тезлаштиришни сўрашлари бежиз эмас.

Иккинчидан, айнан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар манфаатларини ҳимоялаш устувор бўлгани учун жуда узун ва мураккаб жараён орқали секин қадам ташланмоқда. Шунинг учун ҳам иқтисодиётимиздаги энг заиф ва мўрт сегментларни олдиндан улар рўпара келадиган чақириқларга тайёрлаш учун 1,5-2 йиллик амалий ҳаракатлар белгиланмоқда. Қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар тафтиш қилиниб, мослаштириш даври эълон қилинмоқда.

Учинчидан, ҳали худо ёрлақаб, 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлганимиздан кейин ҳам, бир неча йиллик адаптация даври белгиланади. Қатор соҳа ва сегментлар учун ҳимоя тўсиқлари бирданига эмас, босқичма босқич, алоҳида келишувлар орқали ечилиб борилади.

Ва ниҳоят тўртинчидан, агар шунча ҳимоя ва тайёргарликлардан кейин ҳам рақобатга дош бермай синиб кетиши мумкин бўлган бизнеслар бўлса, демак улар ҳақиқатан ҳам очиқ бозорда яшашга ҳақли эмас. Уларнинг юкини давлат ва истеъмолчилар ўз гарданларига олишлари керак эмас. Уларнинг ўрнини рақобатдан қўрқадиганлар эмас, рақобатга кириша оладиганлар эгаллашлари зарур.

6 Monate, 3 Wochen her

Эл-юрт жамғармаси грантлари учун ажратилган маблағлар қисқариб кетмадими?

Депутат Дониёр Ғаниевнинг яна бир муҳим саволи Эл-юрт жамғармасига бюджетдан 550 млрд.сўм ажратилганига қарамай, шу кунгача грант тақсимоти учун танлов эълон қилинмагани ҳақида бўлди.

Депутатнинг хавотири бюджет дефицитини қисқартириш баҳонасида Эл-юрт учун ажратилган пуллар секвестрга, яъни мақбуллаштиришга тушиб қолмаганми, тарзида янгради.
Ростанам, охирги ҳафталарда хорижий нуфузли университетларга қабул қилинган минглаб ўзбек иқтидорлари Эл-юрт учун танлов очилиши ва грантлар тақсимланишини кутиб ётишипти. Расмийлардан бу бўйича аниқ жавоб йўқлиги учун кимдир уйини гаровга қўйиб, кимдир қарз олиб тўлов қилишни ўйлай бошлаган.

Афсуски, бу сафар ҳам аниқ-тиниқ жавоб янграмади. Вазир ўринбосарига кўра, ажратилган маблағлар кўпайгани учун квоталар ҳам ошган. Шу сабабли танлов ўтказиш кечикмоқда.

Ҳайитдан кейин хина қўйишга ҳожат қолмайди. Дедлайнлар яқинлашмоқда. Расмийлар шуни тушунишаётган бўлишса бўлди.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 5 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 23 hours ago