Eng So'ngi Xit 🎵 Muzika va 🎬 Kliplarni
Birinchi Bo'lib Bizning Kanalda Tinglang va Tomosha qiling.
😎 Birinchi bizda keyin boshqalarda. Barcha Muzikalar faqat sizlar uchun !
💰Reklama uchun:👉 @Reklam_Pricesuz
© @UZMUZ
Last updated 5 days, 4 hours ago
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 1 year, 7 months ago
Tushlarimga kirayapsan koʻp...
ҚАНИЙДИ
Қани, Тангрим сийласа шундай...
Олислардан ахтариб келсанг,
Мислсиз ишқ достонин тўқиб.
Бир боқишда нигоҳларингдан
Тақдиримни ололсам ўқиб.
Оқаверса томирларингда
Қон ўрнига менинг хаёлим.
Сен тақдири камолим бўлсанг,
Сенда бўлса ҳатто заволим.
Туйсанг соғинч ҳовончасида,
Шул ҳажрдан янчилаверсам.
Ҳовондан ҳам отилиб бетин
Қучоғингга санчилаверсам.
Томиб турса муҳаббат, севинч
Киприкларим тарновларида.
Банди қилсанг бармоқларимни
Бармоқларинг бўғовларида.
Нетай, ахир ҳар лаҳза, ҳар он
Бир истакдан ўлиб-тирилсам.
Бўлар эдим бағоят бахтли,
Шул ёзиғга раво кўрилсам...
Қани, Тангрим сийласа шундай...
©Зуҳра Йўлчиева
**Қаердасан...
Учрамадинг, учрашмадик ҳеч,
Кесишмади йўллар ногоҳон.
Топилсайдинг ҳечдан кўра кеч,
Сени интиқ кутаман ҳамон!
Эҳ-ҳеее, қанча одамни кўрдим,
Такрорламас бирини-бири.
Узоқлашиб борасан гўё,
Мен тобора соғинган сари.
Қаерликсан, исминг ким сенинг,
Қай дарёдан ичаяпсан сув,
Тўқнашмайин қолсакчи деган,
Юрагимни босади қўрқув!
Узоқлардан турасан кулиб,
Қўлим етмас осмонга ўхшаб.
Қаердадир борлигинг билиб,
Бу дунёда юрибман яшаб!
Келгандирмиз бир-биримизсиз,
Қирқ, элликка, юзга киргани.
Яшасанг ҳам қайдадир менсиз,
Фақат омон бўлсанг бўлгани!
Малика Тавфиқ**
ИСБОТ
– Севги-певгингни қўй, ҳолингга қара, –
Насиҳат қилади, койийди онанг.
– Тўйдан кейин севиб қоласан, - дейди
Ўзи севолмаган ишқсиз дугонанг.
Кейин айриламиз икки томонга,
(Балки тўйдан кейин севиб қолгани.)
«Сенсиз яшолмайман» – ишонарсиз гап,
Қийин бўлса уч кун бўлар бўлгани.
Йиллар ҳаммасини даволаб кетар,
Лекин кўнглим ичра чандиқми, бир из.
Кўркам келин бўлиб ёнингдан ўтар,
Тўйдан кейин мени севиб қолган қиз…
©Д.Муҳаммадиев
Мен сени топгандим, аммо
яхши қол,
Сен "яхши қол", дегил,
"кўришгунча"мас.
Бул қуёш ҳали кўп ол бўладир,
ол,
Бул ой ҳам умримга кўп
қиладир қасд.
Сен шерик бўлмайсан энди
ғамимга,
Дарвоқе, ҳеч қачон шерик
қилмадим.
Хайр энди, маъзур тут ортиқ-
камимга,
Мен сени Лайлодай сева
билмадим.
Ўртанма, бу хато
мушкулларидан,
Ё Раббий, лаҳзада бор орзулар
пуч.
Мен ҳам қайдан билай ишқ
йўлларида-
Мажнун эмас, Сенга келаримни
дуч...
© Ҳалима Худойбердиева
Йиғлайвердим,
Ёшларимдан ижозат йўқ,
Бунда армон кўзларимда сузиб ўтар,
Йўлларимиз кесишмаган жавонибда
Менмас сизга кўзларини сузиб ўтган.
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...
Лаҳзаларда хаёлларим куйланади,
Қорачиғим адоғида саноқсиз сир.
Менчи, бахтли бўламанми,
Ўйланаман...
Соғинганим, сиғинганим сизсиз ахир,
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...
Мен қўрқаман,
Бахтни қучиб юрсангиз сиз,
Юрагимда чақин чақса, кулсангиз сиз,
Ўлмасдингиз,
Мендан рухсат олсангиз сиз,
Минг илтижо қилганимда келсангиз сиз.
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...
Бахтли бўлинг,
Бахтингизга кўз тегмасин,
Денгиздайин елаверинг зилол, зилол...
Мен қоламан бағрингизда кўпик мисол,
Сизни бахтли қила олсин ўша аёл..!
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...
Бахтли бўлинг,
Бахтингизга кўз тегмасин..!
©️ Бонужон
До... Ре... Ми...Фа... Сол... Ля... Сол,
Кўзларимдан ёғар дўл,
Эркалайди ҳижронни
Ўшал оппоқ, нафис қўл...
"До" деганда дилимда
Узилади бир нима
"Ре" деганда рақс тушар
Ишққа ношуд кўнглимай..
"Ми" чалинар лабларим
Маъсумгина жилмаяр...
"Фа" деганда фаромуш
Хаёлларим жилвалан!
"Сол" солади ёдимга
Сокин, ширин дамларни.
Тўйиб-тўйиб бўзлайман
"Ля" янгилар ярамни.
Беетҳовендан чалардинг
Ооҳ.. қандайин ёқарди!
Қулоғимда мусиқа,
Қалбимда ишқ оқарди!
Мен тинглардим! Ҳаё-ла,
Мен тинглардим хаёлан!
Ҳуув еттинчи кўкдаги
Юлдуз ила само-ла!
Мен тинглардим! "До", "Ре"йинг
Юрагимнинг дориси!
Кел.. чалиб бер дилимдан
Қаро ғамлар арисин!
Беетҳовенни эшитсам
Юрак-бағрим ўртанар.
Қулоғимда ажиб куй,
Қалбда тўфон, пўртана.
Пианино сўзлайди,
Ҳижрон дилда ўт олар
Ҳамон сени эслатар
Ўшал таниш ноталар!
До. Ре. Ми. Фа. Сол. ЛЯ. Сол...
Кўзларимдан ёғар дўл...
Jim izn berasan ketmoq istasam,
Bir bor to‘solmaysan boshlar yo‘limni.
Men erkalik qilib, sal arazlasam,
Qo‘yib yuborasan zumda qo‘limni.
Bir bor chimrilmaydi qaro qoshlaring,
Bir bor "KETMAYSAN!" deb urolmaysan do‘q.
Yoki hayotingda bor - yo‘qligimni,
Senga qizig‘i yo‘q, senga farqi yo‘q!
"SEN MENIKISAN" deya ko‘tarmaysan dod.
"HECH KIMGA BERMAYMAN SENI"! demaysan.
Ketishlarim senga yoqqandek nahot,
KETMA degan so‘zni ayta olmaysan!
Yer tepib, erkakdek qilmaysan qaror,
Mening so‘zim so‘z deb turib olmaysan!
"Qayoqqa ketasan, qayda nima bor?"
Deb meni bag‘ringda tutib qolmaysan!
Ko‘r endi telbadek, ko‘r, devonadek,
Menga zulm qil deb qistashligimni.
Ketdim deganimda anglasang edi,
KETMA deyishingni istashligimni!
Malika Tavfiq
Senli havolarda to‘zg‘iydi mezon,
O‘zgarar kunlarning yam-yashil rangi.
Derazang ortida bahaybat osmon
Kaftimday oynaga boqadi g‘amgin.
(Ko‘zimga ko‘zgu tut,
men nur istaram!)
Haddiga erk berar nimjon shabada —
Parda oshkor qilar uyni va seni…
Nihoyat esladim ketganing badar
Va seni jannatdan haydagan sirni.
(Sen bilan bu sirni
yechmoq istaram!)
Ortingdan ergashib keldim ataylab…
Meva yo‘q,
Ta’qiq yo‘q,
Sen bor — Gunoh bor!
Derazang ortida…
Kuz suvlarida
Chayqalib oqadi olmalar.
(Ta’qiq qo‘y…
Men esa gunoh istaram!)
Bashorat Otojonova
То тонггача ёғиб чиқди қор,
Симёғочда ўчмади чироқ.
Тонгда эса таниш йўллардан
Бир фаслга кетгандим йироқ.
Ўзга эди осмоннинг рўйи,
Мағрурмиди, балки баландроқ.
Қайтмоқ бўлдим мен ҳам кун бўйи,
Лозим йўлни топмадим бироқ.
Табиатга тушган айрилиқ
Кўчди менинг юрагимга жим.
Мени тамом унутди борлиқ
Ё борлиққа айландим ўзим,
Ҳовучимга тўлиб қолди қор,
Руҳимга ҳам тўлди сукунат.
Юрагимда ёлғиз умид бор:
Айтолмадим ҳеч кимга фақат.
©Фароғат Камолова
Eng So'ngi Xit 🎵 Muzika va 🎬 Kliplarni
Birinchi Bo'lib Bizning Kanalda Tinglang va Tomosha qiling.
😎 Birinchi bizda keyin boshqalarda. Barcha Muzikalar faqat sizlar uchun !
💰Reklama uchun:👉 @Reklam_Pricesuz
© @UZMUZ
Last updated 5 days, 4 hours ago
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 1 year, 7 months ago