Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл. Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл. Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.
Тақво билан ризқлантир!
Солиҳлардан бири кабоб қилаётган жойдан ўтаётиб, йиғлаб юборди.
Шунда у кишига:
– Нега йиғлаяпсиз? Гўшт егингиз келяптими? – дедилар.
У киши:
– Йўқ, лекин одам боласига йиғлаяпман. Ҳайвон оловга ўлган ҳолида киради, одам боласи эса тирик ҳолда киради, – деб жавоб берди!
Ё Раббий! Жасадларимиз дўзах оловига бардош қила олмагани учун бизларга уни ҳаром қил!
*"Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир".
Мавлоно Румий*
Ҳақиқий оғриқни сатрлар ифодалай олмайди. Уни товуш оҳанги, кўз қараши ва сўз титрашидан уқиб олинади.
Лекин ёзилмайди, асло ёзиб бўлмайди.
**©Айман Ёғий**
Allohim, menga qalbim xohlaganini bermagin, u yolgʻondir. Sen Oʻzing yaxshi koʻrganingni qalbimga joylashtir. ?? Eng toʻgʻrisi shudir.
Mavlono Jaloliddin Rumiy
ЎРГАТИНГ!
Имом Абу Довуд, Тирмизий ва имом Аҳмад роҳимаҳумуллоҳ ўзларининг ҳадис тўпламларида Рофиъ ибн Амр розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни келтиришади. Рофиъ айтади:
"Мен кичкина бола эдим. Ансорларнинг хурмосига тош отиб ейишга ҳаракат қилар эдим. Мени ушлаб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб келишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга дедилар:
- Ҳой бола! Нега хурмога тош отаяпсан?
Мен дедим:
- Ейиш учун!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Отма. Тўкилганидан териб егин!
Сўнгра бошимни силаб дуо қилдилар:
"Аллоҳим! Уни тўйдиргин!".
Болаларнинг гўдаклигида уларга ҳалол-ҳаромни ўргатиш лозим. Тоинки бу уларнинг қони ва гўштига сингиб кетсин.
"Бола бўлса шўх бўлсин!"ни йиғиштириш керак. Баъзилар болага танбеҳ берсангиз: "Қўй уришма, болада, ўйнаб қолсин!", дейишади.
Бугунги порахўр, ўғри, хоин ва ахлоқсизлар олдинги гўзал ахлоқлар ўргатилмаган "шўх" болалардир.
Дин гўё ҳаёт билан қарама-қаршидек улар наздида. Аслида бутун ҳаётимиз дин бўлиши керак!
Ҳамма боласига инглиз тили, компютер асослари, ҳисоб-китобни ёшлигидан ўргатади. Гўзал хулқни ўргатишга келганда "ҳали ёшда, ўйнаб қолсин" дейишади. Ёки фақатгина дин болаликка қаршими?!
Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса, уларга тортишувни бериб, амални олиб қўяди.
**АКСА УРИШ ВА УНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
Масала шуки, бир мусулмон акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, саломга жавоб бериш вожиб бўлганидек, унинг ҳамд айтганини эшитганларга ҳам «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш вожиб бўлади. Шунинг учун бир масалага кўра, акса урган одам «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтгани яхши. Токи одамлар унга «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб берсинлар. Шунда улар ҳам савоб оладилар, акса урган кишига ҳам дуо бўлади. Аллома Ибн Обидийн ҳам шу гапни таржиҳ қилганлар (қувватли ҳисоблаганлар).
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турган жойда баланд овозда «Алҳумдулиллаҳ» десак, уларга жавоб қайтаришда қандайдир машаққат бўлиш эҳтимоли бўлса, яхшиси шуки, ундай ўринларда «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтмаслик керак».
?"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.**
Умидсизлик диёрига кетма, умидлар бор.
Қоронғуликка беркиниб олма, қуёшлар бор.
Кўнгил, сени кўнгил аҳлининг диёрига чақиради, жасад эса сени сув ва лой ҳибсига тортади.
Ақлингдан фойдалан, кўнглингга қулоқ сол.Мавлоно Жалолиддин Румий.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago