Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Тасаввуф ҳалқаси

Description
Иймон, Ислом ва Тасаввуф илмларини ўрганамиз ва ўзгаларга татбиқ қиламиз.

Каналга уланиш учун ушбу линк устига босинг👇👇👇
®https://telegram.me/tasavvuf_halqasi
Ёки:
®https://t.me/joinchat/AAAAAD5Fq8rIyyCxDhiBYg
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:👇

🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 11 months ago

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

Last updated 6 days, 20 hours ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 6 days, 7 hours ago

2 years, 11 months ago

Live stream finished (11 seconds)

2 years, 11 months ago

Live stream started

3 years ago

***Аҳли тасаввуфга “сўфий” деб ном берилишига бир қанча сабаблар кўрсатилган:

  1. Уларнинг қалби ҳар-хил маънавий иллатлардан поклиги ва мусаффолиги учун сўфий деб аталишади. Бишр Ҳофий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Сўфий бу – қалби мусаффо кишилардир”. Демак, бу таърифга кўра қалби турли маънавий иллатлардан пок бўлган соғлом қалб эгаларига араб тилида мусаффолик маъносини берувчи “сафо – йасфу” феълининг ўзагидан олинган “сўфий” номи берилган.

  2. Аҳли тасаввуфнинг сўфий деб аталишига сабаб, улар Аллоҳ таолонинг хузурида турганда биринчи сафдан жой олишларидир. Сўфий сўзи араб тилида “софф” (қатор териб жойлаштирмоқ) ўзагидан олингандир. Бу таърифга кўра, қиёмат куни аҳли тасаввуфлар бутун халойиқ ичида шарафли мақом – биринчи қаторга жойлаштириладилар.

  3. Аҳли тасаввуфнинг сўфий деб номланишлари улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида истиқомат қилган суффа аҳлларига ўхшаш ва маънан яқин кишилар эканлиги билан боғлиқдир. (Исломнинг илк даврида мўминлар Макка мушрикларининг жабридан безиб, уй-жой, мол-мулкларини ташлаб Мадинага ҳижрат қилишга мажбур бўладилар. Маккада тожирлик ривожланган, Мадинада эса деҳқончилик ортидан кун кўрилар эди. Шу туфайли муҳожирлар Мадинада тирикчилик қилишга аввалда қийинчиликларга дуч келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тадбирлари ила Мадиналик ансорлар муҳожирларга уйларидан бошпана, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжлари учун зарур ашёлар бера бошлашди. Лекин, шунга қарамасдан  Мадинадан бошпана топа олмаган қашшоқ муҳожирлар ҳам йўқ эмасди. Меҳрибон Набиййимиз алайҳиссалом бошпанасиз муҳожирларнинг ташвишини қилар, уларни бирон жойга жойлаштириш фикрида эдилар. Ҳижратнинг ўн олтинчи ойида Аллоҳнинг амри билан қибла байт ул-мақдисдан Каъба тарафга ўзгарди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги байт ул-мақдисга қараб қурилган меҳроб деворлари устига том қуришни буюрдилар ва унга “СУФФА” деб ном бердилар. Биринчи бўлиб бошпанасиз ғариб, мискин муҳожирлар шу суффадан жой олдилар. Уларни асосан“аҳли суффа”, баъзида “ислом меҳмонлари” деб ҳам аталарди. Шунингдек, атроф қабилалардан мусулмон бўлганликларини изҳор қилиш учун келган элчилардан Мадинада таниш-билиши борлар танишлариникига, таниши йўқлар эса шу суффага тушар эдилар. Кейинчалик зоҳидлик ва фақирлик ҳаётига ҳавас қилган баъзи ансорлар ҳам муҳожирлар томон ошиқиб суффада яшай бошлаган. Каъб ибн Молик ансорий, Ханзала ибн Абу Омир ансорий, Ҳориса ибн Нўъмон ансорийлар шулар жумласидан бўлган аҳли суффалар эди. Уларнинг асосий машғулотлари ибодат ва илм олиш эди. Уларнинг ичида Абу Ҳурайра, Абу Зар Ғифорий, Восила ибн Асқаъ, Салмон Форсий, Ҳузайфа ибн Ямон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Суҳайб Румий, Билол ибн Рабоҳ, Абу Саъийд ал-Худрий, Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳум ажмаъин каби олим саҳобалар бор*** эди.

3 years, 8 months ago

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса, ўша вақтда Дамашқ шаҳрида халифа бўлиб турган, Муъовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳам боглари бор эди.

Кунларнинг бирида, Муовия розияллоҳу анҳунинг боғидаги хизматкорлари Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳунинг боғига киришди, бу ҳолат эса бир неча кун такрорланди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу Дамашқ шаҳридаги халифа, Муовия розияллоҳу анҳуга хитобан ҳат ёзди, "ана шу вақтда, икки буюк саҳобий ораларида келишмовчилик бор эди"
Абдуллоҳ бин Зубайр дан "жигархўр Ҳинднинг боласи" Муовияга" Сенинг ишчиларинг, боғимга киришмоқда, ишчиларингга айтиб қўй, боғимдан оёқларини изини ўчирсин, акс ҳолда, "ундан ўзга Илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки" сенга бошқа чора кўраман!

Хат инсонларнинг энг юмшоқфеъл кимсаси Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келди, хатни ўқиб кўрди... Сўнгра ўғли Язидга айтдики: "Абдуллоҳ ибн Зубайр, менга таҳдид қилиб хат юборибди, сен қандай фикрдасан?"
Ўғли Язид айтдики: "Аввали Абдуллоҳнинг, охири эса сизнинг ҳузурингизгача келадиган қўшинни юборингки, сизга унинг бошини олиб келишсин" .

Муовия розияллоҳу анҳу айтдиларки : "Балки ундан кўра яхшироқ ва меҳрибонроғини қиламан".

Муовия розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳуга мактуб йўллаб, шундай деди: " Абу Суфённинг ўғли Муовиядан Абдуллоҳ бин Зубайр (икки белбоғ эгаси Асмонинг) ўғлига: Аллоҳга қасамки, агарда дунё мен ва сизнинг орамизда бўлганда эди, уни албатта сизга топширган бўлар эдим, агарда менинг боғим Мадинадан Дамашқгача бўлса эди сизга берган бўлардим. Мактубим қўлингизга етса боғимни ва ундаги ишчиларини ўзингизнинг боғингиз ва ишчиларингизга қўшиб олинг, албатта Аллоҳнинг, кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннати бордир!"

Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу мактубни ўқигач, кўзларидан ёш оқиб, то соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар ва Дамашққа Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб, бошини ўпиб, айтди: "Сизни Қурайш ичида мана бундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни, Аллоҳ кетказмасин."

4 years ago
Эй Жўражон сенингла, фарқимиз нима?

Эй Жўражон сенингла, фарқимиз нима?
Ҳайҳот! Биз баробармиз, бирдекмиз дема!
Кимлигим агар бирдан баёнин айтсам,
Бутун олам ичра ул, бўлур ҳангома,

Сени оққа безашиб, ювиб тарарлар,
Турва хил кийимларла, сени безарлар,
Сендек жонсиз ҳайкалчага эътибор бериб,
Мендек бебош кийимсиздан, кўз юмарлар...

Сенику ғаминг йўқдир, чунки қорнинг тўқ,
Еб ичайин десанг ҳам, сенинг қорнинг йўқ,
Нечук либосдасан деб мен бўлиб ҳайрон,
Чунки иссиқ совуқни, сенга фарқи йўқ,

Шуни ҳам ўйламашмади, ул бечоралар,
Уларнинг бу ишлари қалбим поралар,
Иккимизни кўриб ҳам ажратолмаса,
Аё дўстим не қилармиз, йўқ чоралар,

Муслим Ҳанафий.

31-05-2020-йил.
@tasavvuf_halqasi

4 years ago
4 years ago

Улуғ Роббимнинг ўзи, илҳом айласин,
Ризолик рутбасидин, мақом айласин,
Оддийгина бандаман, мен бир гуноҳкор,
Сизга Ваҳҳобнинг ўзи, доим бўлсин ёр,
Улуғларнинг ҳақида, бир савол берсам,
Лек забоним унингла, табаррук этсам,
У кимдурки нурлар ўрар, ўнг сўлидин,
Лолалар ўсиб чиқур, юрган йўлидин,
Латиф Роббим ул зотни Карим айлади,
Ота Онамиздан ҳам, Ҳалим айлади,
Ҳилму ҳаё бобида, олий бўлдилар,
Доимо пешқадамлик пойин сурдилар,
Изиднинг ҳузурида, соҳиб мақомот,
Раҳим ҳам сифатидур, кимдур ўшал зот???

Муслим Ҳанафий

@tasavvuf_halqasi

4 years ago

"Бедор туйғулар" номли канални ҳам сиз биродарларимизга тавсия қиламан!
Ҳақиқатпарвар, илмга чанқоқ, шоир, Илоҳий ишқ тарафига талпинадиган бир биродаримизни олиб борадилар!!!
Марҳамат!!!
📖📖📖📖📖📖📖📖📖📖📖📖
Каналимизни дўстларингизга ҳам улашинг! Ушбу линк орқали каналимизга обуна бўлинг!
Ёки:
@Bedoruz
https://t.me/joinchat/AAAAAEC_WpxcYhxaT9IsPQ

Telegram

Бедор туйғулар

Сизни БЕДОР ТУЙҒУЛАР ила Бедорликка чорлаймиз! Илмий-маърифий, оммабоп канал! Админ: @foniy\_man

"Бедор туйғулар" номли канални ҳам сиз биродарларимизга тавсия қиламан!
4 years ago

#Авлиёуллоҳларни эслаб №02
🎬Аҳмад ибн Ҳанбалдек зот, Бишр Ҳофий ҳазратларини зиёратларига борганлик сабаби...
🎤Мулло Абдуқаҳҳор домла!

https://t.me/nookatdurdonalari

We recommend to visit

Бизда кун давомида:👇

🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 11 months ago

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

Last updated 6 days, 20 hours ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 6 days, 7 hours ago