🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Ичишга майни келтир,
Чекишга чилимни ол.
✍️Nizomiddin Madrahimov
🎬Jumazod Yashnar
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
Гулзорда гулимни ол,
Бозорда пулимни ол.
Қўлингдан тутмоқ учун,
Қўл чўзсам қўлимни ол.
Бу йўллар ҳам сеники,
Сеники чорраҳалар.
Истасанг ўнгимни ол,
Истасанг сўлимни ол.
Битта ёқам қуп-қуруқ,
Битта ёқам шалаббо.
Хўп, десанг қуруғимни,
Йўқ, десанг хўлимни ол.
Ичсанг бирга ичарман,
Чексанг чекарман бирга.
Ичишга майни келтир,
Чекишга чилимни ол.
Буткул сенга тегишли,
У фақат сенинг мулкинг.
Ишққа жангсиз бўйсунган,
Ишқ тўла дилимни ол.
Нимани олгинг келса,
Олавер иккиланмай.
Исмингдан бошқа исм,
Айтмаган тилимни ол.
Илминг ила эгалла,
Вужудимни, онгимни.
Озми-кўпми мендаги,
Шайтоний илмни ол.
Қўлингдан тутмоқ учун,
Қўл чўзсам қўлимни ол...
✍️Низомиддин Мадраҳимов
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
Бугун ўқишдан чиқиб ҳар доимгидек АМИР ТЕМУР ХИЁБОНИ бекатига кириб бордим. поезд ҳам узоқ куттириб қўймади аммо одам ҳаддан ташқари кўп.
Поезд тўхташи билан тушадиганларга ҳам қараб ўтирмасдан одамлар ўзларини ичкарига уришди. Бир пайт ҳассага суяниб зўрға юраётган бир амакини одамлар аямай туртиб-суртиб ўтаётганига кўзим тушиб қолди. Шўрлик нуроний энди йиқилаётан эди ҳамки қўлтиғидан тутиб қолдим. Одамлардан йўл беришни сўраб ичкарига юра бошладим. Ниҳоят ёш бир йигит ўрнидан туриб жой берди, амаки оҳиста ўриндиққа чўкди. Ёнидаги йигит ҳам ўрнидан туриб менга ишора қилди:
- Ўтиринг ака!
Ўтирақол болам деди амаки ҳам.
Ўтиришим биланоқ гап бошлади:
- Дунёда яхши одамлар ҳам бор болам.
Уларнинг бири сенсан. Мен одамларнинг оёқлари остида қолиб кетаман деб ўйлагандим. Барака топ, умринг узоқ бўлсин.
Дарвоқе, қаердансан?
- Қўқондан!
- Ҳа Қўқонга борганман, одамлари самимий, меҳмондўст.
Бирор жойда ишлайсанми?
- Ўқийман!
- Қаерда?
- Журналистикада!
- Баракалла, борингга шукур болам.
Менинг оёқларим зирқираб оғрийди, ҳассасиз деярли юролмайман.
Ўзим Қўйлиқда тураман. Уйимга кетаётган эдим. Сен қаерда турибсан?
- Чилонзорда!
- Ҳа яхши. Қўлингни оч болам бир дуо қилиб қўяй.
Бизга яқин одамлар ҳам қўлини оча бошлади.
- Илоҳим илминг зиёда, қаламинг ўткир бўлсин. Оёқ оғриғи нималигини билмай яша. Қўшганинг билан қўша-қариб юр, Амин!!!
Юрагим алланечук бўлиб кетди.
Дарҳол суратга тушиш хаёлимга келиб қолди.
- Майлими сиз билан расмга тушиб олсам?
- Майли болам, майли!
Бирга расмга тушиб бўлгач чўнтагимдан визиткамни чиқариб у кишига узатдим;
- Бу менинг визиткам, водийга йўлингиз тушса ёки шу атрофларга келсангиз албатта қўнғироқ қилинг.
Ҳамиша хизматингиздаман.
Ниҳоят Чилонзор бекатига ҳам етиб келдик.
- Майли амаки яхши етиб олинг.
Мен шу ерда тушаман.
- Саломат бўл, ўзингни эҳтиёт қил.
Вагондан тушишда амаки ён-атрофидагиларга қараб гапиришда давом этарди:
- Яхши йигит экан, барака топсин...
✍️Низомиддин Мадраҳимов
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
ОШИҚЛИК...
✍️Низомиддин Мадраҳимов
🎙Низомиддин Мадраҳимов
🎬Илҳомжон Тожибоев
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
ШОИР ҚИСМАТИ
Эркин Воҳидов хотирасига
✍️Низомиддин Мадраҳимов
🎙Низомиддин Мадраҳимов
🎬Илҳомжон Тожибоев
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
- Кечирасиз, ўтиб кетсам майлими?
- Яхши ният қилинг яхши қиз, ҳали ёш экансиз.
✍️Низомиддин Мадраҳимов
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
Май ичсам гуноҳ бўлар,
Чойингдан қуй курсдошим...
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
СОҒИНДИМ
Аммо, лекин, бироқсиз,
Данғарани соғиндим.
Ортиқча ранг, бўёқсиз,
Манзарани соғиндим.
Ўз уйингда эркинсан,
Ҳамма нарса танишдир.
Сохталиги йўқ чинсан,
Оёғингда калишдир.
Унда отанг, онанг бор,
Унда кўнглинг хотиржам.
Ғарибгина хонанг бор,
Ўтин печка, ёниқ шам.
Ҳаслари ҳам табиий ҳас,
Табиий гул, табиий лола.
Оқибат ўрнатишмас,
Ҳамёнингга ҳавола.
Гапиргим келса гап кўп,
Қай бирини айтаман?
Қаршимда йўл, тараф кўп,
Мен уйимга қайтаман.
Гарчи у газ, чироқсиз,
Данғарамни соғиндим.
Ортиқча ранг, бўёқсиз,
Манзарамни соғиндим.
Кенг даламни соғиндим.
✍️Низомиддин Мадраҳимов
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
Ҳаётнинг ҳар они ғаниматдир.
Ҳамма нарса унутилади, нима кийганинг-у, нима еганинг ҳам. Аммо кўнглингга яқин инсонлар билан ўтказган вақтларинг, уларнинг сенга айтган ва сени уларга айтган гапларинг юракнинг туб-тубида яшайверади. Дийдор - ғанимат, дийдорга шошил дўстим!!!
✍️Низомиддин Мадраҳимов
https://t.me/NizomiddinMadrahimov
Телеграм канали!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago