Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
- Сизга умуман тушунмадим... ҳа майли , бу ўзинггизни ишинггиз ... Менга балким энди хозирги ҳаётинггизни гапириб берарсиз ?
- Кейин сиз мен ҳақимда ҳикоя ёзасизми ?
- Сиз ҳақиздами ... ? Тўғриси бир нарса деёлмайман... Сиздан эшитган гапларимни ҳаммасини қолдирмай ҳикоя қилиб ёзиб оммага олиб чиқиш қийинов ...
- Нимаси қийин ?
- Буни сизга қандоқ тушунтиришниям билмай қолдим.... Ўзинггизни тилинггизда дангал айтсам бутун оиланггиз билан қарғишга қолиб кетасиз. Однода ўқувчилар сизларни тошбўронмас "гапбўрон" қилишворишидан қўрқмайсизми ?
- Нега қўрқарканман ? Нима аднада менга ўхшаб ёшини яшириб йигитларни ўраб юрадиган аёллар йўқ деб ўйлайсизми ? Эри бор бўлиб туриб аднада бошқасига тегвоганлар қанча ... эээ гапирсам гап кўп ..
- Однода ҳамма ҳар ҳил ниятда кирадида ... кимдир илм излаб , кимдир ҳикоя ўқигани ... сизга ўхшаганлар бўлса шунақа ишлар қилгани киришса керакда. Мана бунақа сизга ўхшаган бир икта фаришта ниқобидаги шайтонлар однога тўғри маънода кирадиган бошқа ҳамма аёлларни номига доғ туширади. Сиз нафақат вертуал ҳаётда , шу ҳаётда ҳам аёл , она номига муносиб яхши иш қилмабсиз экан. Қанчадан қанча аёлларимиз эрлари билан келиб мусофир юртда ишлашади. Улар уй - иш , иш - уй дан бошқа йўлни билишмайди ҳам. Ўзлари шу ерда бўлсада фикри ҳаёли Ватанида қолган ота - онаси , яқинлари ва болаларида бўлиб ора кунда уйларига қўнғироқ қилиб ҳол сўрашади. Ойлигини олибла уйига жўнатишади... Фарзандларини келажагини ўйлаб мусофирда совуқни совуқ демай , қор ёмғирда ҳам , оғриб касал бўлса ҳам бирим икки бўлсин , фарзандларимни ўқитиб уйли жойли қилай, тўйлар қилай деб тер тўкиб ишлашади... Сиз ва сизга ўхшаганлар-чи ? Ўз нафсинггиз қулига айланиб бўлибсизлар.
"Битта чичқақ от подани булғайди" - деб шунга айтсалар керакда !
Ўзимни зўрға босиб опага қараб "Маҳбуба опа , мени сабр косам тўлиб тошмасидан , қаттиқ гапириб дилизни оғритиб қўймасимдан болалариз , эриз ҳақида гапирсайиз гапиринг , бўлмаса суҳбатимиз шу ерда якунланади" - деб қатъий гапирдим. Опа дарров яллоқланиб "Ҳўп , майли... оилам ҳақида гапирсам гапира қолай" деб ҳаётидаги шу кунгача бўлиб ўтган воқеаларни гапира бошлади.
Давоми бор....
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ
- Эээ Малоҳат устагар қиз , бу проблемани ҳам ҳал қилиши аниқ . Жа бўлмаса эри оберган машинани сотиб , пулини чўнтакка уриб кетар ...
- Бу ёғи ёлғиз Яратган Эгамга аён ... эртага нима бўлишимизни биз бандалар қаёқдан биламиз.
- Хм тўғри...
- Бошқаларни қўя туринг сиз ўз ҳаётиздан гапирсайизчи ... Мен сиздан неча бор ўзиз , бола - чақайиз ҳақида , хозирги кундаги ҳаётинггиз ҳақида гапиринг деб сўрадим. Сиз бўлса қаёқдаги однода боланггиз тенгги йигитлар билан гаплашиб юрганларизни айтиб беряпсиз ... ундан кўра ўғил қизиз ҳақида гапиринг , эриз ҳақида гапиринг...
Эриз шунча йил қамоқда ётиб чиққандир оҳри ё ҳалиям қамоқхонадами ?
- Однодаги ҳаётимни гапирмасам сизни қаердан танишимни қандай тушунтириб бераолардим ? Аввал шуни айтай дебманда...
- Аввал ўғил - қизиз ҳақида айтсанггиз яхши бўларди.
- Мен Масквани гуллатиб юрганимда болаларим Аравонда апамди уйида яшардику , мен қаёқдан биламан улар нима қилиб юришганини ? Шунинг учун кўрган кечирганларимни сизга айтдимда.
- Ҳой инсон... аҳир қўлизда телефон бор экан , орада уйга телефон қилиб тургандирсиз ? Наҳотки онайиздан , болалариздан телефон орқали ҳабар олмаган бўлсайиз?
- Уйга камдан кам телефон қилардим... Онам телефонни кўтарибла "пул жўнат" деб лекция ўқишни бошлашини билганим учун уйга телефон қилгим кемасди. Болларимга келсак "Ташландиққа тош тегмас" деганларидай қизим ўзини хафа қилмаслигини билардим , ўғлим сал латта эдию униям туртилиб пишади деб кўнглим хотиржам эди.
- Уйдагилар билан гаплашгандан кўра вертуал ҳаётда топган йигитлариз билан гаплашиш мароқли эдими ?
- Албаттада... улар билан гаплашсам мазза қилардим... уй билан гаплашсам асаб бузиларди холос ...
- Кўнглизни кўчасидан ўргилдим... одам ҳам ўз боласини йиллаб кўрмаса ҳам улар нима еб , нима кийяпти деб ҳавотир олмайдими ?
- Ха нима улар оч қоладиган жойда яшашармиди ? Қайтангга укамларга ўғлим тайёр текин мардикорку... Уриб , сўкиб , ишлатиб пишитишсин... ҳақиқий эркакка ўхшасин деганманда.
- Ҳўш укалариз ўғлизи уриб , тепиб эркак қилишибдими ?
- Йўға , боламни уришавериб бир йўла қўрқоқ қилиб қўйишибди.
- Қанақа бемеҳр онасиз ? Шуни ҳоҳлаганмидиз ?
- Ўзи шунақа қўрқоқ бўлиб туғилган бўлса айб мендами ?
- Одноклассникида боланггиз тенгги йигитлар билан ғойибона севишиб нима фойда кўрдинггиз ? Улар билан эр - хотиндай уятсиз суҳбат қилаётганда уларни ўрнига ўғлинггизни қўйиб кўрмаганмисиз ?
- Йўқ . Ўғлим анда нималигини билмайди , шунинг учун бу ҳақда ўйламагаман ҳам.
- Ўз боланггиз ва онанггизни аҳволини сўраш учун ойда бир телефонга кетган беш олти сўмизни қизғангансизу , лекин хушдорларинггиз билан однодаю , телефонда гаплашиш учун кунда кетган пулиз , вақтизни қизғонмагансиза ...
- Сизга айтдиму ... уйга қўнғироқ қилдим онам "яхшимисан , қийналмасдан , оғримасдан ишлаяпсанми болам?" деб сўрашишни ўрнига асабга тегиб салом беришимга "Ха тирикмисан ? Ўлиб нетиб қолмадингми ? Бир энам боридия ..., икта етимимни бақиб ўтирибдия ,...шунга пул жўнатай демайсана ер ютгур" деб жаврашини бошларди. Мени тоқатим борми уни сассиқ гапини эшитгани ? Вертуал ҳаётдаги йигитларим ҳар куни "Яхши дам олдизми ?" , "Соғлигиз яхшими ?" деб ширин сўзлари билан сийласа ... аднага кирмасам дарров "тинчликми нега кўринмайсиз" - деб ғойибона парвона бўлишса... албатта энамга қўнғироқ қилгандан кўра ўшалар билан гаплашиб кайфиятимни кўтарганим яхшимасми ?
- Хм..
- Уни хозирги ҳаёти нима бўлди ?
- Хозир Малоҳат битта бой одамга иккинчи хотин бўлиб тегиб олиб шаҳарда домда яшаяптикан. Одамлар уни оҳирги мартта хомиладор аҳволида машина миниб юрганини кўришибди. Айтишларича бу машинани эри олиб берганмиш.
- Ана кўрдизми ? Малоҳат тегирмондан тирик чиқадиган қиз эканда маладдес ! Боплабти ! Малоҳатни қизчаси ҳам катта бўлиб қолгандир а ? Ана Малоҳат туғса шу қизи укасига қарайдида.
- Малоҳатни қизчаси Моҳларойим анча катта қиз бўлиб боғчага бораркан. У Малоҳат билан эмас , Маҳаррам опа билан яшайди.
- Маҳаррам опа билан ? Улар адашмасам Россияга қочиб кетишганида домларини сотиб кетишганди шекилли ?... Нима Россияда эна бола яхши ишлаб келиб бошқа уй олишдими ?
- Қаёқда дейсиз... Малоҳат куйдирги ишлайдиган қизмиди ? Боласини Маҳаррам опага ташаб санғиб юрган шекилли орадан бир йил ўтмай икки қўлини бурнига тиқиб бир сўмсиз Россиядан қайтиб келишган.
- Унда Маҳаррам опа қаерда яшаяпти хозир ?
- Қирғизстонни Ош шахрида... айнан шахардамасу ўша томонларда укасини уйида сиғинди бўлиб яшаяптикан.
- Малоҳат она боласини домига опкетмабдими ?
- Сиз нима деб ўйлайсиз ?
- Опкетмаган бўлса тўғри қилибди. Биринчидан Маҳаррам опа уни родной онасимас , иккинчидан у ҳали ёш бўлса ... ўйнаб куладиган пайти бўлса.. Эри қайнонасини капилликка олмагану тўғрими ? Ҳа нима энди ўзи зерикмаслиги учун Молоҳатни қизини олиб қолган бўлса керакда...
- Малоҳатни боласини эри ҳоҳламаган...! Унга фақат ўйнаш сифатида Малоҳат керак бўлган экан холос .
- Хм шунақами ? Ўгай ота бари бир ўгайлигини қилибдида... Майлида ўгай отага туртилиб катта бўлганидан кўра Маҳаррам опани қўлида катта бўлгани дуруст.
- Хм..
- Шунақа қилиб Қаҳрамон ака билан алоқани бутунлай узишибдида а ?
- Аслида Қаҳрамон ака иккинчи хотинга уйланиб болали бўлганидан кейин Маҳаррам опани ундан кўнгли совиб бўлганди. Шунинг учун эрини номидаги домни унга билдирмай сотиб Россияга қочиб кетишганди... бир тарафда қарздорлар Малоҳатни қидириб келишгандида.
- Уяммас , буяммас ... бари бир Малоҳат ҳаммасидан эплаб қутилибди. Ана қаранг иккинчи хотин бўлиб тагида машина ҳам бор экан.
- Ҳали Худо билади ... Балким Малоҳатни эри унга уйланиб дом олиб берганини балким ўз оиласидан яширгандир ? Агар сир очилса нима бўлади биласизми ? Малоҳат қорнидаги боласини кўтариб Маҳаррам опани олдига кетадида.
ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...
( 60 - қисм )
Маҳбуба опани гапларини эшитиб ўтиргандим у менга барча "Ҳиёнат"ларни қаҳрамонлари ҳақида сўрай бошлади.
- Дилорахон ҳикояларинггизни ҳаётдан олиб ёзасиз тўғрими ?
- Албатта.
- Демак ҳамма қаҳрамонларинггиз ҳаётда бор одамлар-а ?
- Ҳа... фақат ҳикояда уларни исмларини сал ўзгартириб ёзаман.
- Мен ҳар ҳикоянггизни ўқиганимда ичига кириб кетаман. Ҳар бир ҳикоянггизни салбий қаҳрамонлари мени қизиқтиради. "Ҳиёнат №1" даги Нодира , Заҳро , Мамлакатлар хулқ атвори менда ҳам бор эди ...шуларни ҳаётини зўр қилиб ёритиб бергансизда. "Ҳиёнат №2" даги Қобилни хотини Тўҳтахон менга ёқарди , "Ҳиёнат №3" даги Малоҳатни ҳақиқий онаси Жайрон , Қаҳрамонни иккинчи хотини ва ҳикояни бош салбий қаҳрамони Малоҳатни ҳаётини ўқиб ўзимни айрим қилиқларим шу қаҳрамонларда борлигини ўқиб таъсирланар эдим. Менга ижобий қаҳрамонлариздан кўра шу салбийлари ёқарди.
- Нега ?
- Билмасам... балким уларни ўз тоифамдаги одамлардан билганим учундир.
- Қизиқ... салбий қаҳрамонларизга балершиклик қилардим денг.
- Аха.... уларни ёвуз ишларини ўқиб "боплабди" деб роҳатланардим. Ана "Ҳиёнат №2" даги Тўҳтахонни кўрдизми ? Нима қилиб бўлсаям эрни маҳкам ушлаб , катта эшикка эгадор бўлиб Гулхуморни боплаб ҳайдаб чиқардию. Ҳар кимни ҳам қўлидан бунақа иш келавермайди. Замон зўрники ... тилинг узун бўлса шунақа ютасанда.
- Тўҳтахонга ҳавас қилдим денг ?
- Хм.. "Ҳиёнат №3" - даги мелиса Қаҳрамонни ҳам Худо уриб қўйган. Роса қизлар билан юрганига ҳамма боласи қиз туғилган. Худоям "Ана қанча қизни қаҳшатдинг , ол сенга қиз... қиз... ўйнашинг Жайрондан ортирган қизинг сени додингни берсин" деб уни уйини қизга тўлдирди. Малоҳат бизни тўпдан , юраги бутун қиз экан а ? Ҳаммани ноғорасига ўйнатиб , қарзга ботиб Россияга онасини олиб қочиб кетганмиди ?
Бу ишлардан ҳам бора - бора зерикдим ... кейин группалар айланадиган бўлдим . Интернетдан клиплар кўриб , эҳтиросли хикоялар ёзиладиган гиуппаларда хикоялар ўқийдиган одат чиқардим. Ўша группани каментларида йигитлар билан ёзишиб "Мен уятдан кейин туғилганман" деб уларни друзьямга қабул қилиб личькада эр хотиндай гаплашиб юрдим.... Агар улар расмимни сўраса группалар айланиб оддий расмлардан чиройли , ярим яланғоч қизларни расмларини коперават қилиб уларга "мана мен" деб кўрсатардим... Кейинчалик шу профилларимга кам кирадиган бўлиб ўзимга бошқа янги профиль очдим. Уни главний фоткасига рўмол ўраган , ҳамма ёғи ёпиқ , чиройли қизларни расмини қўйиб никини ҳам ўзига мослаб "Муслима" деб "эсли қиз"га айландим. Ўшанда ҳам эҳтиросли хикоялардан ўқиб юрардиму лекин темага класс ҳам босмасдим , каментига ҳам ёзмасдим... Друзьямга яхши аёл қизлардан йиғиб , йигитларни ҳам қабул қилиб ўзимни сипо тутиб юрдим. Лекин баъзида друзьямдаги эркаклар личькамга ёзса уларга ўзимни хокисор аёл кўрсатиб ҳаётимдан бироз нолиб қўярдим. ... Ҳали айтганимдай друзьямдаги қиз жувонлар яхши , оғир босиқ инсонларлигига ҳаммаси билан эплаб хушмуомила бўлишга ҳаракат қила бошлагандим.
Бир кун однода зерикиб ўтириб "лента" га қарасам друзьямдаги аёллардан кимдир сизни "Ҳаёт кундалиги" группайиздаги "Аччиқ қисмат" номли ҳикоянгизга класс босган экан. Мен ҳам бориб шу ҳикоянгизни ўқиб қизиқиб қолиб ҳар кунги киритиладиган қисмини кутадиган бўлдим. Ҳикояни киритилишига ўқиб бўлиб каментини кузатардиму у ерга ёзолмасдим. Кейин "Ҳиёнат № 1" ҳикоянггизни ҳар бир қисмини эринмасдан ўқидим . "Ҳиёнат № 2 - №3" ни ўқиб бўлиб барча ҳикояларизни салбий қаҳрамонларида ўзимни аксимни кўра бошладим. Шундан кейин сизга иҳлосим ошиб друзьяйизга қўшилдим. Доим каментларизни ўқиб личькайизга ёзиб сиз билан танишгим келардию бунга ботинолмасдим. Сизни Андижондан эканлигинггизни эшитганимдан кейин сиз билан танишишни ният қилгандим. Мана Худога шукрлар бўлсинким ниятимга етиб сиз билан кўришишга муяссар бўлдим.
Давоми бор...
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ (шаҳсий ижод) 11/05/2017й.
Наманганлик йигитча доим мен билан личькада ёзишганда шунақа эркаланиб ёш болача ёзарди. Бу қилиғи менга ёқиб баъзида ўзим ҳам унга шунақа жавоб ёзиб ўйнардим. Хозирги аҳволимда уни рашк қилиб ёзмаётгандим. Аччиқ устида ўша пайтда уни друзьямдан ўчириб чўрнийга тиқиб қўйиб профилдан чиқиб бошқасига ўтиб кетдим. Юрагим сиқилиб негадир уни отношениясидаги қиз мени дугоналаримдан бири бўлиши мумкинлигини ўйлаб қолдим ... негаки мени учар дугоналаримдан буни кутса бўларди , бу иш уларни қўлларидан келишига ишончим комил эди. ... Ҳақиқатдан мени кўнглим сезгани рост чиқиб Наманганлик вертуал ҳаётдаги йигитимни дугоналаримни бири янги профиль очиб уни ўзиники қилиб олган экан. Тавба қилдиму шу боладан айрилиб қолганимдан кейин унга тинмай гости бўлиб , каментида янги отношенияси билан севишганлар ролини ўйнаётганини кўриб алам қилди... жиндига ўхшаб роса йиғлабман ҳам. Ҳамма дугонамларга қўнғироқ қилиб янги отношениядаги қиз кимиси эканлигини суриштирдим , лекин ҳеч бири бўйнига олиб "менман" демади. Шу билан ҳалиги профидимга кирмасдан қолган еттита профилларимда бошқа йигитларим билан севишиб юравердим , лекин бирортасини анави йигитимга ўхшатолмасдим. Уни ўрни , гаплари , ҳазиллари , эркалатишлари бошқача эдида....
Орадан бир ойча ўтиб Наманганлик ошиғимни унутгандай бўлдим , ўзимга бошқа эрмак ундан ҳам ёш йигитлар топиб юрганимда бир куни у ўз каментига қачонлардир ёзишган жойимизга мени чақириб саломлашди. Мен унга жавоб ёзмагандим у қайта - қайта каментига ёзиб "мени чўйнийдан читайин , чижи чогиндим ачалим" деяверди. Унга гости бўлиб қарасам отношениясидаги янги топгани "Одноклассник гўзали" никли париси йўқ бўлиб қолибди. Ичимдан хурсанд бўлсамда ташимга чиқармасдан уни каментида бироз ёзишиб "Ҳа янгиси ташлаб кетиб зерикканиздан ёдизга тушиб кетдимми ?" - деб гап билан чақиб олдим. У ўзини оқлаб "Сизни ўрниз бошқа ... сизни унутолмай ўзим у билан алоқани уздим" деди. Йигитча агар мени дугоналарим қўлига тушган бўлса ҳаётда уларни қўлидан осонликча қутилолмасди . Кимиси бўлса ҳам уни ўзини жинди қилиб ташлаб кетгани аниқ эди. Хозир менга ўзини оқлаб ёзаётганини билганим учун энди мен ҳам уни хариф қилишни бошладим. Йигитча менга "ўзгарибсиз" деганди мен ҳам "саломга яраша алик" деб унга бошқа безовта қилмаслигини илтимос қилиб хайрлашдим. Кейинчалик ҳам у ҳар замонда каментига чақириб турдию мен жавоб беравермаганимдан кейин мени тинч қўйди. Бу пайтга келиб мен бошқа профилларимда ҳар ҳил ёшдаги ёш ва ёши ўзим тенгги эркаклар билан танишиб одно касалига дучёр бўлиб то тонггача однода ўтирардим.
ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...
( 59 - қисм )
Бир куни ҳамма дугоналарим билан кечки пайт тўпланиб пива ичиб ўтиргандик суҳбатимиз однодаги вертуал хушдорларга тақалди. Ҳаммаси оғзини тўлдириб "Мени палон профилимдаги йигитим шедрий , доим менга падаркалар жўнатади" , "Меники роса рашкчи , тинмай телефон қилиб қаердалигимни сўраб туради" , "Мени йигитимни расмини қараш , спортсмен , чётки ... " деб мақтаниша кетди. Мен жимгина пива ичиб ўтирганимни кўришиб "Машапа сизни ухажорлариз қале , ҳаммасини сойга обормай суғориб юрибсизми ўзизни оддий уй қизи қилиб ?" - деб кулишиб қолишди. Кайфлигимда уларга мениям мақтангим келиб "Эээ мени йигитим олдида сенларни йигитларинг капейка . Мен чётки йигит билан танишиб қолганман , у менга янги профиль очиб бериб ўзи "отношения" қўйиб берган. Профили ҳам , ўзи ҳам зўр нарса... друзьясида 5 мингта дўсти бор . Ҳаммаси пачти ўрислар . Уни друзьясидаги ўрис қизлар уни мендан рашк қилишиб кунда юз мартта менга гости бўлишади. Йигитни гули мени уларга "невестам" деб таништирибди." - дея телефонимни ёқиб однодаги Наманганлик йигитимни расмини , иккаламизни боғлаб турган янги профилимни уларга кўрсатдим. Ҳаммалари мени ўраб олишиб "Ёмонсизу а Машахон... шундоқ йигитни қўлга киритибсиз. ... войбу ... ростдан ҳам уни друзьяси беш мингта экан қойиле..." дейишиб ошиғимни профилидаги фоткаларини мени телефонимдан томоша қилишди.
Шу суҳбатдан кейин орадан бир икки кун ўтиб однога кирсам Наманганлик йигитим мени отношениясидан ўчириб бошқа бир закрыть профилдаги қизни ўзига отношения қивобди. Уни бу ишидан аччиқланиб тургандим , мени сайтга кирганимни кўриб ўша йигитни ўзи личькамга ёзиб қолди.
- Чалом дўжалим.
- Салом.
- Қаечиж ? Ячи дам оллизми ?
- Хм.
- Има қивос ?
- Сизни янги отношенияизи томоша қивомман.
- Мендан апамичиж ?
- Йўқ !... Қутилганимга шукр деяпман.
- Мени чечийин...
- Нега ?
- Отношенияни узганимга.
- Хм.
- Шунақа бўп қолди... хозир отношениямда турган қиз онамни дугонасини қизи бўлади. Онам мени шу қизга уйланишимни хохлаяпти. Мен унимас сизни севаман ... онамга эса йўқ деёлмаяпман.
- ................
- Сизни йўқотишни хохламайман ачалим.
- .................
- Алооооо
- ..............
- Нега жавоб ёзмаяпсиз ?
- ..................
- Кўриб турибману сайтиз ёниқ . Ким билан ёзишвоссиз а ?
- ................
- Аёёёё дидим ... э қиж танисиж ?
- ................
- Хоз пойтяп тетаман ачалим танисиж ?....
**Наманган , Фарғона , Қора сув ... яна бошқа ерларни йигитлари билан вертуал ҳаётда севишардим. Одно қизиқда ... однодаги йигитлар вопшем қизиқ.... ҳеч ким сени кимлигинг , ёшинг нечалигини сўрамай гўёки главний расмингдаги қиз билан гаплашаётгандай ўлдим , куйдим қиладимие.... личькада жоним , асалим деб юрагингни ўйнатадимие...
Дугоналаримни ҳаммасини ҳам ҳар профилида ҳар ҳил йигитлар билан "отношения"си бор эди. Ўзимизни алоҳида шахсий профилларимизни закрыть қиволиб ўшанга ўзимиздан бошқа друзья олмай , ошиқларимизни устидан кулиб юрардик . Дугоналаринми ичида энг ёши каттаси ва энг ариғи (озғин) мен эдим. Ариғлигим учун улардан каттага ўхшамасдим тенгқурлардай эдик ... Мен тор жинсий шимларни кийиб эшилиб юриб қолсам улар аския қилишиб "Зади пионерка , переди пенционека"сиз дейишарди. Ҳақиқатдан орқамдан кўрган одам озғинлигимга мени ёш қиз деб ўйлаши мумкин эдию олдимга ўтиб башарамни кўргач "эээ энамдан ҳам қари кампир экану" дерди. Ўзим қариётган бўлсам ҳам кўнглим ҳамиша ёш эдида мени .... (тиржайиб)
Давоми бор...
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ**
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago