Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Description
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

1 week, 5 days ago

Отангга ёлғон гапирма!

Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман.
– Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди...
Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим.
– Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман.
Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик...
Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим».

Интернет саҳифаларидан олинди…

☝️Савоб умидида тарқатинг!
Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:

Telegram

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ @Shayx\_Hazrat CАВОЛ: Ассолому алайкум. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:***👇******👇***

**Отангга ёлғон гапирма**!
1 week, 5 days ago

​​Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

- Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

- Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

- Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

- Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!

☝️Савоб умидида тарқатинг!
Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:

[​​](https://telegra.ph/file/2ec334cde7b611c46c04d.jpg)**Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!**
2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago

​​☝️‼️БУНИ **БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

😢Кошки эди буни жамики инсонларга етказа олсам!**

*🗓*Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

🌙БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

☝️Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.
Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 24-февралдан 25-февралга ўтар кечасига тўғри келади.

Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.

👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

24-феврал = 14-шаъбон-1445
25-феврал = 15-шаъбон-1445
26-феврал = 16-шаъбон-1445

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Шанба:   05:32 --- 18:12
Якшанба:  05:31 --- 18:13
Душанба: 05:30 --- 18:14
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)*
☑️*ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

🤲Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

🤲Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилгувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)

👆Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

👇Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)**

🤲✔️Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!🤲**

♻️Жаннатда кўришишни хоҳлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чеккада қолиб кетманг!
☝️Бошқа гуруҳларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!**

🤲**САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

‼️ Жаннатда бирга бўлишни истаган яқинларингизга эслатинг!**

*🌙*✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ*САВОЛ*: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?** ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34587

**🌙БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки бу иш бидатми?
Агар Исломда бўлса далилини айтасизми. Раҳмати калон (катта раҳмат)**

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/34589

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334

Telegram

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ @Shayx\_Hazrat САВОЛ: Ассалому алайкум! 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кийин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими? ЖАВОБ:***👇******👇*** https:…

[​​***☝️******‼️***](https://telegra.ph/file/57e0eeced31c26aeddb4e.mp4)[**БУНИ**](https://telegra.ph/file/57e0eeced31c26aeddb4e.mp4) **БАРОАТ КЕЧАСИГАЧА ШУНДАЙ ҲОЛИЧА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!
2 months, 2 weeks ago

​​**ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН

Бароат кечасининг номлари ҳақида нималарни биласиз?

Бу кечанинг бир неча номлари бор:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.

Урфда унга бароат кечаси дейилади.

Бароат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:

  1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
  2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
  3. Қурбон ҳайит кечаси;
  4. Рамазон ҳайит кечаси;
  5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

📚1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан.Шу тўғрими?** 👉ЖАВОБ

[​​](https://telegra.ph/file/ced1c015cac746990a7de.jpg)**ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН
2 months, 2 weeks ago

​​Кунлик зикрларни доим ўқиб юрган кишини Аллоҳ бир қанча инъомлар билан мукаррам қилади:

• қилган яхшиликлари бир неча баравар кўпаяди;
• дўзахга олиб борадиган ёмонликлари йўқолади;
• бало-мусибатлардан ҳимояда бўлади;
• ёмон офат-кулфатлардан саломат бўлади;
• қийинчиликлардан, шайтоннинг васвасасидан узоқ бўлади;
• шайтон уни васваса қилиш учун фурсат ҳам топа олмайди;
• ўша куни кун бўйи гуноҳлардан саломат бўлади.

Лекин Аллоҳга ширк келтирса, бундай неъматлар берилмайди.
Бундай зикрлар жуда осон, енгилдир, чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати шундай фазилатларга эриша олиши учун ҳам уларга осон ва енгил қилиб қўйилган.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз? 👉ЖАВОБ:👈

4 months, 2 weeks ago

🌸#АЛБАТТА_ЎҚИНГ!

*☝️Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.*

🌹САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🌹*
☝️​​*Ажойиб фикр 😍****

**صلي على النبي عشر مرات

🌹Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг
1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣
6⃣7⃣8⃣9⃣🔟

اللهم صلي على
سيدنا محمد 1⃣

🌹1⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 2⃣

🌹2⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد3⃣

🌹3⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 4⃣

🌹4⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صلي على
سيدنا محمد 5⃣

🌹5⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد6⃣

🌹6⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 7⃣

🌹7⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 8⃣

🌹8⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد9⃣

🌹9⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد🔟

🌹🔟Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
☝️Ва уни 10 кишига юборинг

👳👳👳👳👳👳👳👳👳👳

خلال ساعة
Бир соат мобайнида

يكون مليون
صلاه على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади

متقولش مش فاضي
دى مليون صلاه
ممكن تشفع ليك 😊
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.**

*☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!*

*САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ*

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334

4 months, 2 weeks ago
4 months, 2 weeks ago
4 months, 3 weeks ago

​​АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ДЎСТЛАРИГА ЖИНЛАР ҲАМ ОДОБ КЎРСАТАДИТаҳонабавнда Шаҳомат деган бир жин бўлиб, жуда кўп одамларга озор бериб юрар эди. Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий унинг номига бир хат ёзиб, хатда жинни Худойи таолонинг азобидан қўрқитдилар. Ўша жин бу хатни кўриб, «Бу жинни қувадиган тумор эмас, лекин хатига парво қилинмайдиган одамнинг хати ҳам эмас. Яхши, энди биз кетамиз, бошқа ҳеч кимга озор бермаймиз», деган экан.
Мана бу байт тўғри айтилган:

**_Ҳар ки тарсад аз Ҳақу тақво гўзид,
Тарсад аз вай жинну инсу ҳар ки дид.

_Маънос**и: Кимки Ҳакдан қўрқиб, тақвони ихтиёр қилса, жин ҳам, инсон ҳам, уни кўрган бошқа нарсалар ҳам ундан қўрқади.

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334

[​​](https://telegra.ph/file/a98b52aefab6b982ea508.jpg)**АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ДЎСТЛАРИГА ЖИНЛАР ҲАМ ОДОБ КЎРСАТАДИ**Таҳонабавнда Шаҳомат деган бир жин бўлиб, жуда кўп одамларга озор бериб юрар эди. Ҳазрат …
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago