🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Ушбу видео мурожаат қуйидагиларга кўра асослантирилмаган маълумот деб ҳисоблайман.
1️⃣. Видеода ПҚ-3989-сон Қарорда мулти радарлар патруль автомашиналарга ўрнатиш белгиланмаган дейилган.
Ваҳоланки, ПҚ-3989-сон Қарорнинг 4-банди 4-қисмига кўра Инвестор билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча, махсус товушли ишоралари ҳамда автоматлаштирилган жамоат тартибини назорат қилиш ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш мосламалари ўрнатилган патруль автомобилларини амалиётга жорий қилиш белгиланган.
2️⃣. Видеода мулти радар ҳақидаги талаб ВМ 975-сон Қарорининг 32-бандига таълуқли эмаслиги айтилган.
Мулти радар (фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими) – тезликни ўлчайдиган мослама эмасми?
ВМ-975-сон Қарорининг 32-банди ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг (жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.
3️⃣. Қисқа қилиб айтганда мулти радар яъни фото ва видео қайд этиш техиник воситалардан фойдаланишда қуйидагича талаб мавжуд.
I. Албатта патрул автомобилларга ўрнатилган бўлиши шарт. (асос: ПҚ-3989-сон 4-банди ва ВМ-975-сон 32-банди)
II. Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади. (ВМ-975-сон 41-банди)
III. Олдиндан белгиланган дислокация бўйича фаолият юритиш. (ВМ-975-сон 33,34-банди)
4️⃣. Судлар томонидан жарима солиш ҳақидаги қарорлар асоссизлиги сабабли бекор қилинмоқда. ИИВ ЙҲХХ томонидан бекор қилинган қарорлар юзасидан бирор-бир шикоят киритилгани ва жарима солиш ҳақидаги қарор аслича қолдирилган ҳолатларга бугунги кунгача дуч келмадик. Агарда ҳолат видеода айтилганидек бўлса, судлар томонидан нима учун мулти радар юзасидан жарима солиш ҳақида қарорлар бекор қилинмоқда?. Бу чиқиш билан нафақат фуқароларни балки судларни ҳам чалғитмоқчидек кўринмоқда.
Судлардан ушбу масалаларни кўриб чиқишда фақат ва фақат қонун нормаларига асосланишини сўраб қоламиз.
Мултирадардан келган ноқонуний жаримани бекор қилиш учун ариза намунаси.
МУАЛЛИМ
Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!
Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!
Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!
Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда КамАЗлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!
Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!
Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!
© Девонайи Ҳақгўй
20 йилдан кейин ҳам сизни ярим тунгача ишлаганингизни фақатгина фарзандларингиз эслаб қолади...
Telegram
Нишондаги гаплар
#сарказм 20 йилдан кейин ҳам сизни ярим тунгача ишлаганингизни фақатгина фарзандларингиз эслаб қолади... Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi\_gaplar\_tegadi
Адвокат ҳимоя остидаги шахс билан чекловларсиз кўришиши шарт!
Тергов органи томонидан шахс ушланганда, уни 48 соатгача вақтинча сақлаб туриши мумкин. Адвокат ҳимояси остидаги шахс билан хоҳлаган вақтда чекловларсиз учрашиш ҳуқуқи борлигини айниқса тергов органидагилар яхши билади. Бироқ, бугунги кунда баъзи қаршиликлар бўлмоқда, яъни шахсларни вақтинча сақлаб туриш жойлардаги ходимлар қачонки терговчи рухсат берсагина адвокат кириши мумкин экан. ЭЭЭ бакракатопкўр қачондан бошлаб терговчининг оғзаки топшириғи қонун ва кодексдан устун бўлиб қолди.
ЖПКнинг 53-моддасига асосан ҳимоячи ҳимояси остидаги шахс билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақлилиги катта қилиб ёзиб қўйилган.
Адвокат ўз ҳуқуқларини талаб қила бошласа, ходимлар биз буйруқ бажарувчимиз бизга шундай буйиришган дейишади, ахир ходимлар робит эмаску ноқонуний буйруқни айтса қилиб кетаверадиган. Мана шундай ҳолатлар бўлаверса халқ орасида терговда қийноқлар давом этаяпти эканда деган фикр уйғонмайдими. Қонунларимизни амалда ишлатиб ҳам турайлик.
ЖЕК ассосиз қарздорлик ҳисоблаган бўлса ЖЕКка шу аризани тўлдириб беринг ва расмий сизга жавоб берсин.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago