🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 2 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 13 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 22 hours ago
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.
"Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади.
Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоятда долзарб ва муҳимдир. Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз.
Шунинг учун ҳозирги вақтда республикамизда бебаҳо эко-тизимни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Биз келгусида бу ишларни янада жадал давом эттирамиз.
Янги қуриладиган саноат корхоналари лойиҳаларида бу масала бўйича қаттиқ назорат ўрнатилади. Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш учун ҳам барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз.
Айни пайтда биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак. Биз атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда, ишлаб чиқариш индустрияси кучли даражада ривожланган давлатга айланишимиз зарур" - деди Президент.
Японияда 2005 йилнинг ёзидан бошлаб кондиционердан фойдаланишни чеклаш орқали электр энергияси истеъмолини камайтиришга ёрдам бериш учун Cool Biz кампанияси иш бошлаган. Офислардаги ҳаво ҳарорати 28 °C белгиланиб, даставвал Япония ҳукумати ходимларнинг белгиланган ҳароратда ишлаши учун либерал ёзги кийиниш услубини жорий этиш орқали амалга оширилди. Келгусида ушбу кийиниш услуби хусусий секторга хам тарқалди.
Кампаниянинг бошида протокол услубга ўрганган кўпчилик бу ғояга қарши чиқиб, уз кийиниш услубини ўзгартиришмаган, шунда Япония Бош вазири Коидзуми ўз чиқишларини костюм ва бўйинбоғсиз ўтказишни бошлаган ва шу орқали Cool Biz ни ташвиқот қилган.
Дастлаб скептицизм ва баъзи қаршиликларга дуч келган Cool Biz Япониянинг энг муваффақиятли экологик ташаббусларидан бирига айланди. Кампаниянинг биринчи йилининг ўзидаёқ 460 000 тонна, 2010 йилда 1 690 000 тонна, 2012 йилда 2 200 000 тоннадан ортиқ CО2 ташламаларининг олди олинган. Шунингдек Cool Biz Фукусима фожесидан кейин юзага келган тақчилликда ишчиларни комфорт шароитларда ишини давом эттиришга ёрдам берган.
Ўзбекистонда юзага келаётган электр тақчиллиги даврида, шунга ўхшаган кампанияларни жорий этилиши айни мудао, бунда электр сарфини ва экологияга салбий таъсирни камайтириш, ҳамда ишчиларни комфорт шароитларда фаолият юритиши таъминланади.
Интернет жуда катта ҳажмдаги маълумотларни генерация қилади, уларнинг аксарияти рақамли чиқиндилар. Ушбу маълумотларни маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Интерент ва уни қўллаб-қувватловчи тизимларнинг умумий углерод изи глобал иссиқхона газлари ташламаларининг 3,7% ни ташкил қилади ва бу кўрсаткич доимий равишда ўсиб боради.
Рақамли чиқиндиларнини ва унинг салбий таъсирини камайтириш учун:
- Барча тармоқларда бир хил постларни жойлаштириш ўрнига, битта такрмоқдаги аккаунтингизни ривожлантиришга эътибор қаратинг.
- Углерод изингизни камайтириш учун қурилмангизда файлларнинг кераксиз нусхаларини яратишдан сақланинг.
- Табрикномаларни фақат муҳим саналарда юборинг, кераксиз хабарлар сонини чекланг.
- Хабарларини юборишдан олдин CО2 эмиссиянгиз ҳақида ўйлаб кўринг ва юзма-юз мулоқотни ёки булутли хотирага файлларни юклашни афзал кўринг.
Шунингдек, электрон қурилмаларингизда рақамли чиқинди тўпланишига йўл қўймаслик ва қурилма хотирасида жой бўшатиш учун файлларни сақлашни саралаш ва тартибга солиш, кераксиз фотосуратлар ва иловаларни ўчириш, юклаб олинган файллар папкасини тозалаш, вақтинчалик файлларни ўчириш ва мессенжерларда контентни автоматик юклаб олишни ўчириш тавсия этилади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 2 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 13 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 22 hours ago