𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

Description
ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link

Ҳамкор канал:
@agrobloger

Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi

Мурожаат: @agrobloger_admin
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 days, 22 hours ago

*⚡️*ЖАМОАТ ФАОЛИ РАСУЛ КУШЕРБАЕВНИНГ ПФ-22 БЎЙИЧА ФИКРИ: "Аччиқ қалампир такрорланмайди-ми?"

🔹Мазкур фармон тафсилотлари ҳақида доимий ҳамкоримиз бўлган @agrobloger каналида таништиргандик. Ҳаволаси: https://t.me/agrobloger/33831 🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:** FERMER.UZ

2 days, 23 hours ago
*****⚡️*******ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ: Пахта хом ашёсини …

*⚡️*ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ: Пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича форвард шартномаларини тузиш йўлга қўйилди.

Хабарингиз бор, фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсини етиштиришни имтиёзли кредитлаш биржа савдоларида тузиладиган фючерс шартномаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда пахта хом ашёсини биржа савдоларида фючерс, форвард ва спот шартномаларини тузиш орқали сотиш механизмларини босқичма-босқич жорий этмоқда.

Шу билан бирга, фермер хўжаликларида жорий йилдан бошлаб пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали тузиладиган янги турдаги форвард шартномалари асосида етказиб бериш имконияти мавжуд.

Бунда, фермер хўжаликлари форвард шартномаларини тузиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Crop Agro” ахборот тизими (https://cabinet-crop.agro.uz/) даги кабинетга кирган ҳолда, “Кутилаётган ҳосилдорлик бўйича форвард шартномасини тузиш” тугмаси босилади ва кутилаётган ҳосилдорлик киритилади ва сақлаш тугмасини босиш етарли. Маълумотлар Биржанинг ахборот тизимига интеграция орқали юборилади.

Савдога чиқариладиган ва тонналарда кўрсатилган миқдор аввал биржада сотилган фючерс шартномасидаги миқдор асосида автоматик тарзда ҳисоблаб кўрсатилади.

Форвард шартномаси бўйича пахта хом ашёси хўжаликларнинг ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилади.

Форвард шартномалари хўжалик ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади, яъни фючерс шартномалари учун белгиланган бошланғич нархлардан ташқарида тузилиши мумкин.

Шунингдек, пахта хом ашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган, дейилади расмий хабарда.**

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

3 days, 5 hours ago
***⚡️***[**ҲУҚУҚШУНОС ТАҲЛИЛИ**](https://t.me/yuristlar_maslahati/7132): **Конституцияга зид қоидалар яна …

⚡️ҲУҚУҚШУНОС ТАҲЛИЛИ: **Конституцияга зид қоидалар яна қайтадан қонунчиликка киритилди.

Фермерларнинг фермерлар кенгашига ихтиёрий аъзо бўлиши ҳақида кўп ёзганмиз, ундан ҳам ёмони, агар фермер кенгашдан чиққан тақдирда унинг ер ижара шартномаси бекор бўлиши ҳақидаги қоидалар фермерни кенгашда ушлаб турган ягона ричаг эди. 2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун билан ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.

Шу қонуннинг қабул қилиниши билан фермерлар кенгашига мажбурий аъзолик қайсидир маънода тугаётгандек фикр уйғотди ва келажакда бу аъзолик тамоман ихтиёрий бўлиши мумкинлигига ишонч билдиришга замин яратганди.

Чунки, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги қонунга кўра, расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Лекин мажбурий аъзоликни бекор қилиниши натижасида ерга бўлган ҳуқуқни бекор бўлиши қоидаси Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сонли фармони билан яна қўшилмоқда. Яъни ўзгартириш киритилаётган қоидага кўра, фермер хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермерлари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши, ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади, деб белгиланмоқда.

Шундай бўлса-да, бу қонуности ҳужжатига киритилаётган ўзгариш ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишга асос бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтмоқчимиз. Қачонки, 2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонундаги қоидалар бекор қилинмагунгача, сабаби мазкур қонун билан ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 12-бандидаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда бекор қилиш тартиби чиқариб ташланган.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 18-моддаси 3-қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Яъни бу ерда ер кодексига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ қабул қилинган 2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун янги қабул қилинган фармондан устун деб ҳисоблаймиз, дейилади** пост-мақолада.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

2 months, 1 week ago
*****⚡️*******ФЕРМЕРЛАРИМИЗГА ЭСЛАТМА: 16 декабрга қадар сув …

*⚡️*ФЕРМЕРЛАРИМИЗГА ЭСЛАТМА: 16 декабрга қадар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш ва ҳисоботни тақдим этилиши белгиланган.

Солиқ кодексининг 447-моддасида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини йилда бир марта, яъни 15 декабрдан кечиктирмай тақдим этилиши белгиланган.

Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/-4674902#-4688651 2024 йил учун 10601_14-сонли ҳисобот шакли my.soliq.uz порталига жойлаштирилган.

Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича қўлланма ушбу ҳаволада:https://www.soliq.uz/storage/files/December2024/0000000093b3ed650193b510c6c50002.pdf Солиқ тўлаш муддати:

1 октябрга қадар — йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи;
15 декабрга қадар — солиқнинг қолган суммаси.

Солиқ кодексининг 448-моддаси ушбу ҳаволада: https://lex.uz/docs/-4674902#-4688634 Ушбу солиқ ҳисоботи сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шаклланади.

15 декабр дам олиш куни (ишланмайдиган кун) бўлгани учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш муддати 16 декабрга кўчирилади.*?*?*?* Фермерларимизнинг 1-рақамли канали**: FERMER.UZ

2 months, 1 week ago
*****⚡️*******ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ**: **Айрим қишлоқ …

*⚡️*ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: **Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

-белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

-маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.*?*?*?* Фермерларимизнинг 1-рақамли канали**: FERMER.UZ

2 months, 1 week ago
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
2 months, 2 weeks ago
***⚡️*****ТАБРИКНОМА!

⚡️**ТАБРИКНОМА!

ҲАР ЙИЛИ ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ИККИНЧИ ЯКШАНБАСИ - ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

Муҳтарам каналимиз аъзолари , азиз фермерлар! Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган қадрли юртдошлар!

Аввало барчангизни, бутун республикамиз деҳқон-фермерларини қутлуғ айём — Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Барчага маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ҳамда меҳнати оғир бўлган касблардан бири ҳисобланади.

Байрам муносабати билан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва ҳотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Унутманг, сиз - Ўзбекистон ривожи учун энг аҳамиятга молик инсонсиз!*?*?*?* Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:** FERMER.UZ

2 months, 2 weeks ago
*****⚡️*******БУГУН-КОНСТИТУЦИЯ КУНИ: Тадбиркорлик субъектлари учун эътиборли …

*⚡️*БУГУН-КОНСТИТУЦИЯ КУНИ: Тадбиркорлик субъектлари учун эътиборли бўлган 8 та модда.

  1. Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ва унинг йўналишларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга.
    Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446943 2. Мулкчиликнинг барча шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446930 3. Кафолатланган товарлар, хизматлар, меҳнат ва молиявий ресурсларнинг эркин ҳаракати. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446943 4. Давлат қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446943 5. Банк операциялари, омонатлари ва ҳисобварақлари сир сақланиши кафолатланади. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446656 6. Давлат адолатли рақобат учун шароит яратади. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446930 7. Монополистик фаолият қонун билан тартибга солинади. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446943 8. Ер хусусий мулк бўлиши мумкин. Ҳаволаси: https://lex.uz/docs/6445147#6446951?*?*? Фермерларимизнинг 1-рақамли канали**: FERMER.UZ
2 months, 2 weeks ago
*****⚡️*******ЭРТАДАН ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ КЕСКИН СОВИШИ КУТИЛМОҚДА: …

*⚡️*ЭРТАДАН ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ КЕСКИН СОВИШИ КУТИЛМОҚДА: Фермерларимизга ғалла экинлари ва чорвани совуқдан ҳимоялаш бўйича тавсиялар.

Экилган кузги бошоқли дон экинлари совуқдан зарарланмаслиги учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилиши керак:

кеч экилган, айниқса, айрим 1−2 барг ҳолатида бўлган ғалла майдонларига чириган маҳаллий ўғит (гўнг) сепиш;

ғўза қатор ораларига экилиб, ҳозирги кунгача ғўзапоялардан тозаланмаган майдонларда ғўзапоядан тозалаш ишларини совуқ кунлар тугагунга қадар тўхтатиш;

электр энергия чекловлари бўлишини инобатга олиб, насос агрегатлари ва лоток тармоқлари музлаб ёрилишининг олдини олиш учун улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш;

Чорва ҳайвонлари сақланадиган биноларнинг мақбул ҳарорати +7 дан +17 даражагача ва майда шохли қорамоллар учун +10 дан +12 даражагача бўлиши талаб этилади (ёш қорамоллар учун бу кўрсаткичлар бироз юқори бўлиши керак).

Чорва молларини кескин совуқдан асраш учун:

чорва ҳайвонларини ширали озуқалар билан озиқлантириш ва сув билан суғоришни ёпиқ биноларнинг ичида ташкил этиш;

етук ёшдаги чорва ҳайвонларининг +10..+12 даража ва ёш молларнинг +16..+30 даража ҳароратдаги сув билан суғорилиши мақсадга мувофиқ.

Бир кунда етук ёшдаги қорамолларга ўртача 60−100 литр, ёш қорамолларга 20−30 литр, майда шохли қорамолларга 5−10 литр сув ичириш керак;

хўжалик ҳудудларини тўлиқ ўраш ва унинг ҳудудига ёввойи ҳайвонлар киришининг олдини олиш;

турли турдаги чорва ҳайвонларини битта бинода сақламаслик керак;

чорва биноларида табиий ва махсус вентиляция тизими бўлиши талаб этилади.*?*?*?* Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:** FERMER.UZ

2 months, 3 weeks ago
*****⚡️*******ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази …

*⚡️*ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 2 декабр, ҳафтанинг душанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+2, кундузи +6..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..-8 даража совуқ, кундузи 0..+5 даража илиқ, айрим ҳудудларда -3 даражагача совуқ бўлиши кутилади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +1..+6 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..-5 даража совуқ, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..+2 даража илиқ атрофида, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+5, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..+2 даража илиқ атрофида, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши, шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5..-10 даража совуқ, кундузи -3..+2 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.
?*Бошланган янги ҳафта барчамизга ҳайрли бўлсин!*?*?*? Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:** FERMER.UZ

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago