Intellekt formula

Description
Hayotingiz, biznesingiz va karyerangiz uchun kerakli barcha bilimlar bu yerda sizni kutmoqda!
?????
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

1 year, 8 months ago
1 year, 8 months ago

Бу китобни ўқиб чиқишни ҳаммага маслаҳат бераман. Агар у сизнинг қўлингизга тушган экан бу бежизга эмас. Бу билан сизнинг ҳаётингизда нимадир ўзгариши кераклигидан даракдир.

1 year, 12 months ago

Siz dam olmoqchisiz yoki uxlamoqchisiz. Lekin nimagadir doimiy ravishda miyangizda turli fikrlar ayalanaveradi.

Odamning aqli shunday tuzilgan. U doimiy ravishda ishlab turishi kerak. Bu narsa miyada elektr impulslarini paydo qiladi.

20 asr oxirida Shulman fMRTda odam diqqatini biror narsaga yoki vazifani bajarishga jamlaganda miyadagi shovqin kamayishini aniqladi. Bunda miyaning barcha bo’limlarida aktivlik pasayishi kuzatilgan. Bu paradox. Biz miyamizni zo’riqtiramiz – lekin uning aktivligi pasayadi. “Hech narsa haqida o’ylamaslikka va bo’shashishga” uringan paytimizga qaraganda biror vazifani bajarish jarayonida ko’proq tinch bo’lamiz.

Bundan tashqari evolyutsiya jarayonida miyamiz avtomatik ravishda muammolarni hal qilishga yo’nalishni o’rgangan. Ya’ni hamma narsa yaxshi bo’lsa bu haqda o’ylashning ham keragi yo’q.

Shuning uchun soatlab hatto kunlab nimaga hamma narsa yomon ekanligi haqida fikrlashimiz mumkin. Lekin deyarli hech qachon nimaga hammasi yaxshi ekanligi haqida o’ylamaymiz.

Fikrlarning yana bir xususiyati shundaki ular o’zlariga o’xshash fikrlarni yanada ko’proq o’ziga tortishadi va har qanday fikr amalga oshishga urinadi. Shunday ekan hayotingizni yaxshi tomonga o’zgartirishni istasangiz – muvaffaqiyatli holatlarni tahlil qiling. Nimaga o’shanda bu amalga oshganligi va qanday qilib buni yana qaytarish mumkinligini tushunishga ruining. Doimiy ravishda omadingiz kelgan vaqtlar haqida o’ylang.

Bu siz qilishingiz kerak bo’lgan minimum harakatdir. Aks holda salbiy fikrlar botqog’idan hech qachon chiqib keta olmaysiz.

1 year, 12 months ago

Nimani tanlaysiz, kambag’al – lekin sevimli bo’lishnimi yo oltin qafasnimi?

Buning umuman farqi yo’q. Chunki sevgini tanlasangiz va unga erishsangiz, shu zahoti sizga boylik ham kerak bo’lib qoladi va u haqda orzu qila boshlaysiz. Aynan shuning teskarisi ham haqiqat. Boylikka erishgandan keyin sevgini orzu qilasiz.

Bu xato emas, balki bizning psixikamizning asosiy prinsiplaridan bittasidir. Bitta ehtiyoj qondirilgandan keyin uning o’rnini boshqasi egallaydi. Qorningiz to’yganidan keyin ovqat haqida boshqa o’ylamaysizku. Buning o’rniga yotib dam olish kerakligi haqida o’ylay boshlaysiz.

Boshqa barcha sohalarda ham aynan shunday: kerakli maoshga erishganimizdan keyin bu ishda o’z orzularimizni amalga oshirish mumkin emasligini eslab qolamiz. Yoki yangi ko’nikmalarni egallasak, buni qanday qilib pulga aylantirishni o’ylay boshlaymiz.

Ehtiyojlar sikli – bu normal, tabiiy holatdir. U bizga turli maqsadlarga erishsishimiz uchun xizmat qiladi va doimiy ravishda rivojlanishga undaydi.

Biz uning mavjudligini doimo esda turishimiz kerak. Aks holda boshqa narsaga intila boshlashimiz bilan darhol demak oldin xato narsa uchun intilgan ekanman (xato qaror qabul qilibman)da degan fikr paydo bo’ladi va o’z-o’zimizni yeyishni boshlaymiz. Lekin aslida biz qanday qaror qabul qilsak ham natija baribir bir xil bo’lgan bo’lardi.

Shuning uchun afsuslanish hissini bemalol uzoqroqqa otib yuborishingiz mumkin. Sizning tanlovingiz to’g’ri edi. Qoniqmaslik hissi va maqsadni o’zgartirishga intilish – bu yaxshi narsa. Bu sizga oldingi maqsadga erishganligingizni va undan oladiganingizni olib bo’lganligingizni bildiradi. Demak, kelajak sari olg’a!

2 years, 5 months ago

Жанубий Африкадаги Стелленбосс Университетининг кириш жойида мана шундай ёзувга кўзингиз тушади:

“Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ҳам, узоқ радиусга таъсир қиладиган ракета ҳам керак эмас.
Фақатгина таълим сифатини тушириш ва имтихон аттестацияларда алдашга рухсат беришнинг ўзи етарли.

1) Аҳолиси сифатсиз таълим олган саводсиз врачларнинг қўлида ҳалок бўлади.
2) Қурган иншоотлари сифатсиз таълим олган инженерлар сабабли ер билан яксон бўлади.
3) Давлатининг бойликлари сифатсиз таълим олган иқтисодчилари сабаб қўлидан кетиб, қашшоқлашади.
4) Адолат эса, сифатсиз таълим олган саводсиз ҳуқуқшунослар, судялар қўлларида қолиб, ҳеч кимга адолат қилинмайди. Қайси миллатдан адолат кўтарилса, миллат бир-бирига душманлик қилиб, ўз-ўзларини тугатади.
5) ИЛМНИНГ ҚУЛАШИ – БУ МИЛЛАТНИНГ ҚУЛАШИДИР!!

2 years, 8 months ago

Низолар бизнинг ичимиздаБугун икки соат давомида қурилишдаги усталар гуруҳи билан бўлдим ва биласизми, икки соат давомида уруш мавзуси тинмади. Кимнинг ҳақлиги, кимнинг ноҳақлиги, қандай йўл тутиш кераклиги ва ҳоказо гаплардан қулоғим қоматга келди. Шунинг учун ҳам бугун ушбу постни ёзишни мақсад қилдим.

Истаган бир низода ҳамма иштирокчилар бир вақтда ва ҳамиш аайбдордир. Шунчаки ҳеч ким ва ҳеч қачон ўзини айбламайди. Душманларни, сиёсатчиларни, бегоналарни ва бошқаларни айблаш жуда осон иш. Лекин ҳар ким ишни ўзидан бошлайдиган бўлса, вақти келиб нафақат унинг ҳаёти, балки бутун дунё ўзгариши мумкин.

Бунинг учун шунчаки ўзингизга эътибор қаратишингиз керак бўлади! Шунда сиз қандай яшаётганлигингиз ва ўзингизга ёқмаётган нарсаларга қандай реакция билдираётганлигингизни англай бошлайсиз. Агар йўлдан ўтаётган машина лой сачратиб кетса, кўпчилик сўкинишни ва ёмонлик тилашни бошлашади, айримлар эса бақиришни ва нимадир олиб отишни бошлашади. Агар кимдир йўлини кесиб ўтса – яна шу гап. Агар одамни алдашса ёки хафа қилишса, унинг жаҳли чиқади ва узоқ вақт давомида қандай қилиб қасос олишни ўйлай бошлайди. Умуман олганда 99% одамлар шундай яшашади ва шуни тўғри деб билишади. Одамлар ҳатто ҳеч қанақанги сабабсиз ҳам бир-бирларини ерга уриш ва хафа қилишга тайёрлар. Агар пул таклиф қилинса кўпчилик бошқаларни алдаш, тунаш, сотиш, жисмоний зиён утказишга тайёрлар. Кўпчилик буни ёмон деб билмайди ҳам, ҳаёт ўзи шунақа дейишади. Айримлар учун эса ўзи истаган нарсани олиш ва кимдандир ниманидир ундиришда умуман ҳеч қанақанги чегара мавжуд эмас. Бунинг нимаси урушдан фарқ қилади? Иккала ҳолда ҳам қарши томонга кутилмаганда зарба берилади ва моддий устунликка эришилади.

Агар биз ўзимизни кузата бошласак, буни сезишимиз ва унинг керак эмаслигини билишимиз мумкин бўлади. Ҳа, ҳаётда ёқимсиз ҳолатлар жуда кўп бўлади, лекин одам бу ҳолатни ўзининг фикрлари ва ҳаракатлари билан ўзининг ҳаётига тортиб олган. Бу – “Менга эътибор қарат” – деган белгидир. Истаган бир шундай ҳолатдан жаҳл қилмасдан, тўғри хулоса чиқариш ва оқилроқ бўла бориш мумкин.

Ҳа, оддий кундалик турмуш даражасида бу нарсалар арзимаган нарсалар бўлиб кўриниши мумкин, лекин катта урушлар ҳам айнан ана шу майда-чуйдалардан бошланади. Агар биз кундалик ҳаётимизда тинч яшай олмасак, мамлакатлар қандай қилиб тинч яшай олишсин? Турли жойларда “Йўқолсин уруш” деб қичқириш осон. Лекин сиз ўзингизга эътибор қаратинг, сиз одамларга қандай муносабатдасиз?

Албатта, ҳар ким ўзининг яқинлари билан ўзини яхши тутишга ҳаракат қилади. Бегоналар биланчи? Нимагадир одамлар орасида кимдир унга нотаниш бўлса – у ёмон, тушунарсиз ва умуман душман деган фикр ҳукм суради. Айримлар қўшниларини шунчаки у мавжуд бўлган иучун, кийиниши, ўзини тутиши, ишончи учун ёмон кўришади.

Ҳар қандай уруш ҳам шундай бошланади. Олдин қабилалар орасида, кейинчалик шаҳарлар ва ҳозир макмлакатлар орасида. Одамлар орасидаги ёмон кўриш – бу урушнинг биринчи учқунларидир. Бунда ҳар битта одам жиноятга алоқадордир. Шунчаки уруш бунинг каттароқ кўринишидир.

То биз ёқимсиз ҳолатларга хотиржамроқ муносабатда бўлмас эканмиз, эътиборлироқ ва сезгирроқ бўлмас эканмиз ҳеч нима ўзгармайди. Лекин буни ҳамма биргаликда амалга ошириши керак. Шунинг учун ҳамиша ўзингиздан бошланг дейман! “Олдин бошқалар ўзгарсин, кейин мен” дейиш керак эмас. Бу иш бермайди. Шароит қандай бўлмасин, истаган бир одам ҳалол ва пок яшаши мумкин. Албатта, ўз манфаатингизни кўзлашингиз ва мақсадларингизни амалга ошириш керак, лекин бунда бошқаларнинг манфаатини ўзингизникидан паст билмаслигингиз керак. Акс ҳолда бошқалар ва ўз-ўзингиз билан ҳар куни урушишдан бошқа иложингиз қолмайди.

2 years, 9 months ago

Ҳозир бизга жиддий, қадрли ва ўта муҳим бўлиб кўринаётган нарсалар вақти келиб эсдан чиқарилади ёки муҳим эмас бўлиб қолади.
А.П.Чехов

2 years, 9 months ago

Шундай латифа бор.

Янги келин-куёвлар Лас-Вегасда асал ойида. Бир неча кун ичида уларга тўйда совға қилишган бир неча минг долларни сарфлаб бўлишади. Кечқурун эр меҳмонхонада ўтирганда полда ётган устига 7 рақами қириб ёзилган 5 долларлик фишкани топиб олади. У фишкани олади, казинога кириб, фишкани 7 рақамига қўяди ва ютиб олади. Яна қўяди ва яна ютиб олади. Казино директори ундан тўхташни ёлвориб сўрайди, лекин 22 миллионни ютиб олган эр барча пулни яна 7 га тикади. Шарик айланади ва 8 га тушади.

Эр хонага қайтади. Хотин иундан – “Қаерда эдинг? – деб сўрайди, - Рулетка ўйнадим. – Хўш, нима бўлди? – Ҳамишагидай. 5 доллар ютқаздим."

Бу кўпчилик казино ва қимор ўйновчиларнинг фикрлаш тарзи. Улар ўзлари ютқизиши мумкин бўлган сумма билан келишади ва бу пулларни ютқазиб кетишади. Лекин хафа бўлишмайди, чунки ҳаммаси уларнинг “режаси” бўйича бўлдида.

Аммо бирор вақт улар плюсда бўлишган. Лекин ақл бухгалтериясининг нуқтаи назаридан чўнтакдаги пул ва “казинодаги ютуқ вақтидаги” пул – булар бошқа-бошқа пуллар.

Бу пулга нисбатан энг қиммат турувчи муносабатдир: биз онгсиз равишда қандайдир пул бошқасига нисбатан камроқ қадрга эга деб қараймиз.

Масалан, қарзни тўлаш учун сақлаб қўйган пулингизни, бой тоғангиз совға қилган пулдай осонгина сарфлаб юбора олмайсиз. Бу нарсанинг тескариси ҳам рўй беради – қора кунга асраб қўйган пулни йўқотишдан қўрқиб, уларни умуман ишга солмаймиз.

Умуман олганда – ҳаддан ташқари тез сарфлаймиз, ўта секин йиғамиз ёки жуда секинлик билан инвестиция қиламиз.

Яхшиси ҳар қандай қўлингизга тушадиган пулга ҳудди бу сизнинг ойлик маошингиз деб қараш керак. Ёки тасодифан қўлингизга тушиб қолган пулни сарфлашдан олдин маълум вақт давомида қора кунга асралаётган пуллар билан ётишини одат қилиш керак.

2 years, 9 months ago

Адмирал Джим Стокдейл АҚШда жуда таниқли инсон. У Вьетнамдаги энг юқори даражали асир бўлган. Саккиз йил давомида асирликдан қутулиб кетишга ҳеч қанақа умид бўлмаган шароитда бутун қийноқларга қарамасдан яшаб қолган.

Джим Коллинз ундан буларнинг барчасига у қандай чидаганини сўраганда жавоб жуда оддий бўлган. Адмирал ҳеч қачон ишончни йўқотмаганлигини айтган. У қутулишига ва ғолиб бўлишига ишонган. У келажакка мана шундай ижобий қараган.

Қийноқлардан ўлиб кетганлар ҳақида сўраганда Стокдейл: «О, бу жуда оддий савол» - деган.

Оптимистлар ўлиб кетишган. “Биз бу ердан Рождествогача чиқамиз” – дейишган. Рождество келиб-кетган. Шунда улар “Биз Пасхагача чиқиб кетамиз” – дейишган. Пасха ҳам келиб кетган. Кейин Миннатдорлик куни, кейин яна Рождество келиб-кетган ва улар чидай олмасдан ўлиб кетишган”.
Оптимизм яшаб қолишга ёрдам беради, лекин оптимистлар ўлиб кетишади. Бу Стокдейл парадокси деб аталади ва у жуда ҳам муҳим.

Биз кўпинча келажакка ижобий қараш билан ҳақиқатнинг юзига тик қарашни адаштирамиз.

Мен биладиган кўпчилик психологик курсларда “қуёшда тобланаётган аҳмоқ” модели кенг тарғиб қилинишини кўраман. Бу моделнинг маъноси: “Келинг кўзларимизни юмамиз, қўлларимизни ушлаймиз ва ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз”дир.

Оптимизм ҳаёт учун куч беради. Лекин биз аниқ содиб бўлишини кутган воқеа содир бўлмаса – қондаги дофамин миқдори бирданига тушиб кетади. Бошқалардан катта ваъдаларни эшитиб унга ишонган ва кейин ушбу ваъданинг бажарилмаслигига гувоҳ бўлган истаган бир киши мен нима деётганлигимни яхши блади.

Шудай экан келажакка оптимизм билан қаранг, лекин ижобий кутишларни иложи борича камайтиринг. Яъни “Яхши бўлишига ишон, лекин ёмон бўлишига тайёр тур!”.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago