Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 3 weeks, 4 days ago
?Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
?Кунлик мотивациялар
?БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
? instagram.com/qizilpomada
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Дегин отам оддий фуқаро.
Дегин отам оддий фуқаро,
Кўҳна бисот бой дема болам.
Онам кезган чаманзор аро,
Осмондаги ой дема болам.
Меҳрибон де ва де жонкуяр,
Ҳурматимиз жойига қўяр.
Умид гулларига сув қуяр,
Дейиши бор вой дема болам.
Деди дегин олдинда йўл бор,
Йўлларингда миллион хил гул бор.
Ҳадя этди дегин зўр тулпор,
Берди майда той дема болам.
Кулар бўлма,менсимай тағин,
Фақир отанг,очса қучоғин.
Кўзга суртгин юртинг тупроғин,
Бу шунчаки лой дема болам.
Тинглаб биздан сура ва оят,
Қуръон ўқир бўлдинг ниҳоят.
Мукаммалмас,дема бу ҳаёт,
Шайтонга ҳай-ҳай дема болам.
Юксак орзу бор ўғил-қизда,
Бизлардаги ҳис энди сизда.
Ота-онанинг ҳаққи бизда,
Бир пиёла чой дема болам.
Абдуқодир Абраев.
02 01 2025 йил.
Юрагимдан чиққан ноламсан.
Мушоирадан
Кутилмаган,қишнинг кунида,
Қор қўйнида унган лоламсан.
Бу ҳам деб бир тақдир ўйнида,
Юрагимдан чиққан ноламсан.
Ҳали-ҳануз қиляпди алам,
Титрар қўлга олсам гар қалам,
Кўзларимдан қуйилган жалам,
Юрагимдан чиққан ноламсан.
Сену-менга ким берди фириб,
Аросатга қўйди топшириб.
Юрмадик ҳеч қўлга-қўл бериб,
Юрагимдан чиққан ноламсан.
Сароб бўлди,синди рағбатим,
Бор бўлдия,ғам-мусибатим.
Хароб бўлган,илк муҳаббатим,
Юрагимдан чиққан ноламсан.
Абдуқодир Абраев.
01 01 2025 йил.
?
Сочимга оқ оралади.
Бир кам дунё деганлари шундаймикан,
Дилни ўртаб,мунгли наво таралади.
Ўтган йиллар гўёки,бир кундаймикан,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Ўн кунликнинг еттитаси хароб бўлди,
Гулзор дея ўйлаганим сароб бўлди,
Нима қилай,кунимга ғам яраб бўлди,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Бор эканда ногиронлик қисматимда,
Етукликни бир бора,ҳис этмадимда,
Нима қилай мақсадимга етмадимда,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Менга бўлди,бу дунёнинг азоблари,
Завқли дамни,талаб олди каззоблари,
Етмиш ёшда,қорасочдир қассоблари,
Қирқ ёшимда сочимга оқ оралади.
Бу дунёнинг дунёлиги,ёлғон экан,
Кўрдим-билдим,алмисоқда қолган экан,
Юкин менга юклаб,чарчаб толган экан,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Пешонада бор эканда пешонада,
Яшар бўлдим дедим,ўксиб кошонада,
Бахтлиман деб айтсам,ким ҳам ишонади,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Менга ўртоқ бўлиб келгач илҳом пари,
Эртак бўлиб қолди ёмон куннинг бари,
Парво қилмай дейман,кимлар деса қари,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Мендан баттар хароблар бор,нолимайин,
Шукур бизда бахт шамоли эсар тайин,
Эшитмасам ҳамки,майли ҳеч демайин,
Қирқ ёшимда,сочимга оқ оралади.
Абдуқодир Абраев.
Деҳқонобод тумани.
Бўрибой қишлоғи.
Янги йилга етиш яна насиб қилсин.
Бу дунёда ҳамманинг ўз ўрни бўлиб,
Қувноқ бўлиб яшашга муносиб бўлсин.
Қайғу кўрмай,беғам бўлиб,қувноқ бўлиб,
Янги йилга етиш,яна насиб қилсин.
Бахтиёрлик етар бўлсин барчамизга,
Бахт тасвирин илдирайлик арчамизга,
Шодлик гули ёғилди деб кўчамизга,
Янги йилга етиш,яна насиб килсин.
Қорлар ёғиб,бутун борлиқ оқдай бўлсин,
Юзга кулги қўниб,димоғ чоқдай бўлсин.
Олам аҳли тетик бўлсин,соғдай бўлсин,
Янги йилга етиш,яна насиб қилсин.
Қуёш йўли юрт устидан ўтар экан,
Юртсеварга кетмас омад тутар экан.
Қувноқ бўлиб,бўлиб байрам кутар экан,
Янги йилга етиш,яна насиб қилсин.
Етукликни берар бўлсин Бируборим,
Ҳажга бориш дилимдаги бойтуморим.
Омон бўлсин дуогўйим,беғуборим,
Янги йилга етиш яна насиб қилсин.
Қадрдонлар булбул кўриб,гулни кўриб,
Завқли дамга бошлаб борар йўлни кўриб.
Қилиш керак бўлган ишга чин улгуриб,
Янги йилга етиш,яна насиб қилсин.
Абдуқодир Абраев.
31 12 2024 йил.
Аллоҳ дея яшадим фақат.
Осон эмас уни мадҳ этмоқ,
Азоб чекмай,йўқ экан роҳат.
Одат бўлди менга тонг кутмоқ,
Саҳар дея яшадим фақат.
Боқий бўлсин дедим,завқли дам,
Бойчечакдан бошладим байрам.
Лолали тоғни кезиб бардам,
Баҳор дея яшадим фақат.
Бор бир ўғил ва бешта қизим,
Бу дунёда ўчмайди изим.
Онасига сен деб азизим,
Меҳр дея яшадим фақат.
Набиралар қувончга тўлиб,
Гул оралаб,яйрайди кулиб.
Меҳримизни юбормас бўлиб,
Сеҳр дея яшадим фақат.
Ҳоритмайди дунёнинг иши,
Парво қилмас донишманд киши.
Ёруғ деб ой,икки ўн беши,
Оҳ-оҳ дея яшадим фақат.
Бўлсам ҳамки,тоза ғирт ятим,
Ҳажга бормоқ эрур ниятим.
Гўзал бўлсин дея ҳаётим,
Аллоҳ дея яшадим фақат.
Абдуқодир Абраев.
Яхши бадиий сўз барибир ўз эътирофини топади. Дўстимизни табриклаб қоламиз, ижодлари бундан-да юксак, бундан-да сермаҳсул бўлсин. И.Ҳамроев
Гўзал ҳаёт муҳаббат.
Уйинг менинг юрагим,
Яшайвер шод муҳаббат,
Бўлсин мудом керагим,
Қил эҳтиёт муҳаббат.
Ўхшашингни топмадим,
Бор экан деб омадим.
Дилбар сарвқоматим,
Гўзал ҳаёт муҳаббат.
Бордир қувноқ яшарим,
Завқ тоғидан ошарим.
Мазмунга бой ашъорим,
Ўлмас баёт муҳаббат.
Дилдан севиб-суйиш бор,
Илоҳий завқ туйиш бор.
Гоҳо қўмсаб-куйиш бор,
Завқи зиёд муҳаббат.
Мен бой,сен гадо демас,
Ҳашамат ҳам шарт эмас.
Оғримайди,дард емас
Эзгу ният муҳаббат.
Маъбуда деб аввало,
Бор пойида юмала.
Ҳаёли муомала,
Самимият муҳаббат.
Илоҳий ишқга гап йўқ,
Тўғри йўли бор чап йўқ,
Суйганим Аллоҳ буюк,
Тилда оят муҳаббат.
Абдуқодир Абраев.
Бўрибой қишлоғи.
Офарин ижодларингизга катта
Зафарлар тилаймиз
Абраев Абдукодир ака
Офарин.
Чаманзорга бошлар из қолсин.
Ёшин яшаб ўтса одамзод,
Орқасидан ўғил-қиз қолсин.
Кўнгилларни мудом этар шод,
Чаманзорга бошлар из қолсин.
Шодлик дашти дея,экан кенг,
Болаларга қўш-қўллаб беринг.
Бола бўлиб,алвон гул теринг,
Унутилмас завқли кез қолсин.
Боғ яратиб,ўстирайлик гул,
Замин чаман бўлсин деб буткул.
Таъсирчанлик бор бўлсин минг йил,
Дилга ёқар,хушбуй ис қолсин.
Камтар инсон ҳеч бўлмайди кам,
Чумолини дер бўлса укам.
Бешикдаги чақалоқни ҳам,
Сен дейиш йўқ,тилда сиз қолсин.
Етар бўлсин ҳамма тилакка,
Четга чиқиб,қолмасин якка.
Ёшлик суратини юракка,
Ўчмайдиган қилиб чиз қолсин.
Меҳр турсин йўлни ёритиб,
Мингта миллион йилни қаритиб,
Ўзбек деган элни бор этиб,
Ўзлик қолсин,бизда биз қолсин
Абдуқодир Абраев.
26 12 2024 йил.
Шеърингиз ёқимли ижро бўлибди яшанг
Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 3 weeks, 4 days ago
?Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
?Кунлик мотивациялар
?БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
? instagram.com/qizilpomada
Last updated 2 months, 2 weeks ago