🖤 ️ Eng ѕo'ngι хιт мυѕιclar olaмιga хυѕн ĸelιвѕιz 🥀
Xaммaѕι oldιnda 😅 ѕaвr...❤️
𖤓 хιт мυѕιc 2022+
𖤓 мooмвaн мυѕιc
𖤓 rυѕѕιan мυѕιc
𖤓 вaѕѕ мυѕιc
𖤓 reмιх мυѕιc
🐺 @Odilovv_717 🇺🇿🩶
💰 Reklama @kakand_700
— Аллах Великий!
связь с админом - @byluhaidan_bot
Сочилиб ётибди хазонрез барглар,
сочилиб ётибди менинг ҳисларим.
Баргрезон боғларнинг йўлакларидан
босган изларингни узоқ изладим.
Узоқ хотирладим соатма соат
фараҳли дамларнинг масрур ёдини.
Эшитгандай бўлдим олис-олисдан
армон қушларининг оҳ фарёдини.
Булутлар йиғлади муҳзуну маҳзун,
шамоллар ғамангиз қўшиғин айтди.
Намчил ўриндиққа омонат чўкиб
хаёлан ёдимдан ёнингга қайтдим.
Ва кўргандай бўлдим ўша бир пайтлар
кўзингга ин қурган ғамлар аксини.
Ҳис қилгандай бўлдим сўнгги лаҳзада
қалбингни титратган ҳислар рақсини.
На зулматга кўндим,
на нурга дўндим,
елкамни тебратди самовий дардлар...
Жим олислаб кетдим,
хиёбон аро
сочилиб ётарди хазонрез барглар...
Орифжон Комил
Келгин тавба қилайлик бирга,
ҳар нафасда истиғфор айтиб.
Бизга бир бор берилган умр
иккинчи бор келгайми қайтиб...
Тегирмоннинг тошидай оғир
гуноҳ босиб турар елкамдан.
Агар уни ойга сўйласам
ой ҳам ботиб кетар бу ғамдан...
Бир марта еб Ҳавво ва Одам
унутишди жаннат шевасин.
Қай шевада сўзлайин энди
минг марта еб таъқиқ мевасин.
Дуо қилай, сен омин дегин,
шундай ахир ғайбнинг иши:
Дуоларни қабул қилдирар
Фариштанинг омин дейиши.
Кит қорнида ётган Юнусдай
кутиб ётай нажот фурсатин.
Сен қирқ марта ёсинни ўқи,
мен ўқийман тавба оятин.
Зулматлардан покланиб шафақ
тонгги осмон тўлганда нурга,
уйғот мени ғафлат хобидан,
келгин тавба қилайлик бирга...
Орифжон Комил
Буви қабринг узра куз келди яна,
яна ойдин тонглар совуй бошлади...
Боболаринг эккан қадимий токлар
бу йил баракали ҳосил чошлади.
Дунёнинг алфози ҳамон ўшандай,
ҳамон ўша-ўша оқ-қоралари.
Ҳеч нарса рангини бузмади, фақат
менинг сочларимга оқ оралади.
Бир йил ҳам ўтибди оқар дарёдай,
анча бўлди сенга дардим ёрмадим.
Олис сафарларга бордиму аммо
мозоринг бошига бир бор бормадим.
Қирққа ҳам кирдим,
шукур юрибман,
анча улғайдим сен кетгандан буён.
Олим бўлдиммикан билмадим, лекин
одам бўлмаганим ўзимга аён.
Қирқ йилда қирқ чокдан сўкилиб сабрим
заҳматдан лабимни тишлаб юрибман.
Дунё менга вафо қиладигандай
молу дунё дея ишлаб юрибман.
Баъзида ўзимга бераман таскин,
айбларим кўзимга кўринган замон:
Беайб Худонинг борлиги росту
беайб инсоннинг борлиги ёлғон.
Буви кичик қизим сенга ўхшайди,
унинг юзларида сенинг кулгучинг.
Сени кўргим келиб соғиниб кетсам
уни эркалайман бошидан қучиб.
Қолган гаплар ўша, эл улус сокин,
югуриб юрибди ўғил-қизларинг.
Толлари кесилди,
ўзгарди қишлоқ,
чаманга бурканди босган изларинг.
Хайр буви, гўринг нурларга тўлсин,
мени тирикчилик кутяпти, ана...
Майсалари қувраб,
чимлари қувраб,
буви қабринг узра куз келди яна...
Орифжон Комил
Сомондай сочилиб кетди ҳисларим,
шамолга эргашиб тентираб юрдим.
Оқ-қора рангларнинг оралиғида
кўп тунни кўрдиму
кўп кун кўрмадим...
Тоғлардай сукутга чўмдим гоҳида,
гоҳо денгиз каби чайқалиб турдим.
Одамзор заминда қирқ йил айланиб
кўп инсонни кўриб,
Одам кўрмадим...
Узун хаёлларга берилдим баъзан,
узун дарёлардай чўзилиб ётдим.
Хаёл дарёсининг сарҳадларида
қанча изласам ҳам соҳил кўрмадим...
Бугун кўзгудаги аксимга боқиб,
кўзимга тик қараб такрору такрор
ҳарчанд изласамда
э воҳ, аксимда
ғофилни кўрдиму
оқил кўрмадим...
Орифжон Комил
Умр ўтди, мийсоқда қилган
аҳдимизга ёмғирлар ёғди.
Уч юз олтмиш томирда оққан шахдимизга ёмғирлар ёғди.
Қанча кўклам, кузак қўйнида
беҳудаю бесамар кезиб,
бизга бир бор берилган ўшал
вақтимизга ёмғирлар ёғди.
Молу дунё ортидан қувиб,
Шайтонга эш бўлди нафсимиз.
Қувиб-қувиб бир куни етган
тахтимизга ёмғирлар ёғди...
Гардкам дея ошиқни ташлаб,
хом хаёлга ўч бўлдик чунон.
Насияга ўралдик, охир
нақдимизга ёмғирлар ёғди.
Асл бахт не эканин билмай
боримизни қиморга тикдик.
Ғирром ўйин ортидан келган
бахтимизга ёмғирлар ёғди...
Орифжон Комил
ТАНБЕҲОТ
Қайтиб келмас кунлардан ўтиб-ўтиб боряпман,
Ғам заҳрини қултумлаб ютиб-ютиб боряпман.
Мийсоқдаги аҳдимни унутганча тамоман,
Кеча-кундуз ғафлатда ётиб-ётиб боряпман.
Қовоқ уйган осмондай қовоқлари уйилган
толеънинг кулишини кутиб-кутиб боряпман.
Бу дунё зийнатига анграйганча мен нодон
Ҳаввойи нафс домига ботиб-ботиб боряпман.
Ичдан чиққан балога даво топмай қоврулган
шағамнинг кўз ёшидай қотиб-қотиб боряпман.
Тавбамга таянгудай бўляпману ҳозир ҳам
Бир иш қилмай, мудом гап сотиб-сотиб боряпман...
Орифжон Комил
🖤 ️ Eng ѕo'ngι хιт мυѕιclar olaмιga хυѕн ĸelιвѕιz 🥀
Xaммaѕι oldιnda 😅 ѕaвr...❤️
𖤓 хιт мυѕιc 2022+
𖤓 мooмвaн мυѕιc
𖤓 rυѕѕιan мυѕιc
𖤓 вaѕѕ мυѕιc
𖤓 reмιх мυѕιc
🐺 @Odilovv_717 🇺🇿🩶
💰 Reklama @kakand_700
— Аллах Великий!
связь с админом - @byluhaidan_bot