NASIBA DILROZ IJODI✍✍✍🌼🌼🌼

Description
Qalbim bitiklari.
Advertising
We recommend to visit

Baxtli juftliklar sahifasi💝
Yorini sevuvchi ayollar uchun foydali kanal.

Sevib sevilib yashang🥰

@Reklama_tariflarim

Last updated 1 month, 1 week ago

💥 Prikol rasmiy kanal 💯

📸 Prikol Rasimlar 😂
🎥 Prikol Videolar 😂
🎤 Prikol Avdiolar 😂
🎭 Prikol latifalar 😂

🔥 Faqat eng saralari sizlar uchun 👍

🅰️dmin #Karantinda😷
Reklama uchun👇
@CREATOR_111

▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️

#Leave_channel

Last updated 1 month ago

🍃بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم 🍃


🍃Ilmingiz koʻpaygani sari islomga oshiqasiz,
Islomga oshiqgan sari oʻzgarasiz.🍃

Kanaldan malumot olinganda manba koʻrsatilishi shart emas rozimiz.‼

@TVIslomiyda

Last updated 1 week, 2 days ago

1 month ago
Рўзадаги кун давомидаги очликдан олган савобинг …

Рўзадаги кун давомидаги очликдан олган савобинг шу гулларга ўхшаса керак деб ўйладим...

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | NASIBA DILROZ IJODI**✍🌼🌼🌼**

1 month ago

#психолог

​​РУҲИЯТ

🔖ҲАЁТИНГИЗНИ  ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРИНГ!

🗯 Ҳаётингизда нима яхши нарса юз берса, ёзиб боринг. Атрофингиздаги сизга ёрдам берган одамларга миннатдорчилик билдиришни унутманг.

🗯 Ҳар куни табассум қилинг. Табассум мияга бизни баҳтли инсон эканлигимиз ҳаиқда сигнал юбориб туради. Қачон сиз ҳурсанд бўлсангиз ва таббасум қилсангиз, сизнинг қон айланишингизни яхшиловчи эндорпҳин гармони яъни бахт гармони ажралиб чиқиб, иш фаолиятимизни яхшилайди.

🗯Кунига камида 30 дақиқа медитация яъни танани бўшаштириш машқини бажаринг. Медитация машқи натижасида  миянгизга тоза фирклар кела бошлайди.

🗯 Ҳар куни орзуларингизни таҳлил қилиб боринг. “Орзулар ҳаритаси” ясанг ва кунига камида 5 дақиқа уни томоша қилинг, ўзингизни ўша нарсаларни эгасидай ҳис қилинг ва тасаввур қилинг.

🗯 Соғлигингизни яхшиланг. Доимо соғлом овқат тановвул қилинг, ҳордиқ чиқаришга вақт ажратинг. Ўзингизни ҳамма нарсадн зериккан ҳис қилманг.

🗯 Фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва ҳар куни ижобий ҳикоя ва афаризмлар ўқинг.

🗯Қуйидаги ҳолатни тез тез бажариб туринг: тик ўтириб, табассум қилинг. Қаддингизни тик тутуб, чуқур чуқур  нафас олинг. Бу машқни 60 сония давомида бажаринг ва натижасини дарров сеза бошлайсиз. (Бу машқни ҳозироқ бажариб кўринг.)

🗯Салбий ҳиссиётлардан қочинг. Агар бирор ишни қилишга кўзингиз етмаса ва бунга шубҳа қилсангиз, албатта шу ишингиз ўхшамийди. Шунинг учун сиз мақсад қилган ишингизни уддалашга ишонинг.

🗯Атрофингизга ижобий кайфиятда юрадиган, сизни қўллаб қувватлайдиган одамларни йиғинг. Бундай одамлар сизни юқори кайфиятда юришингизга кўмаклашади.

1 month ago

*🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
     БУГУН РАМАЗОНИ
   ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ КУНИ!
03.04.2024
. 🕊Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🍃
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
🌹
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
🌼
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни паноҳида асрасин...!!!
*

1 month, 1 week ago
Чорлайвердим узоқ -яқиндан..

Чорлайвердим узоқ -яқиндан..
Соғинчларим кўзимдаги ёш.
Нури билан кўринди чиндан
Хобгоҳидан чиқдия қуёш.

Кутиб олди тонг чиқиб пешвоз..
Қушлар шодон чор тараф учар.
Ку -кулашиб чалиб ажиб, соз..
Симёғочу, шохларни қучар.

Шафтолининг ним пушти гули..
Гўё кулиб боқар жилмайиб.
Бодом хомуш, маъсум, қайғули..
Айрилиқдан вужуди майиб.

Шеърлар битдим, чорладим аста
Соғинчимни айладим изҳор.
Ёмғирлардан вужудим хаста..
Кетма қуёш, этма интизор.

Шукр, яна кўрдим юзингни..
Жилмайиб, оҳиста боқяпсан.
Изингга интизор қизингни..
Мудроқ юрагини ёқяпсан.

Насиба Дилроз.

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | NASIBA DILROZ IJODI**✍🌼🌼🌼**

1 month, 1 week ago

**ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
— Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси**

1 month, 1 week ago

Озгина зилзила бўлиб қолса қўрқувдан юрагимиз орқага тортиб кетади...

Ёмғир кўп ёғиб юборса дунё чўкаётгандек шошиб қоламиз...

Қаттиқ шамол эсиб қолсинчи... Уҳҳу.. Ҳеч бўлмаганда уйнинг томи жойидамикан деб хавотирга тушамиз...

Қуёш қаттиқроқ қиздириб қолса оёғимиз куйиб типирчилаб қоламиз...

Дарров Аллоҳдан бундай офатларнинг ёмонлигидан сақлашини сўраб дуо қилиб қоламиз...

Аммо энг даҳшатли, билдирмай, хотиржам балога гирифтор қиладиган Офат нима эканини биласизми???

Уни кулиб, севиниб қабул қиламиз...
У кўпайса хурсандликдан юрагимиз уриб кетади...

Бу - Неъматнинг мўл-кўллиги...

Яратгувчи нима яратганини яхши билади. (Яратилган Яратувчи каби бўла олмайди...)

Шу сабаб ҳам Аллоҳ - Роббимиз бизга Рамазонни туҳфа этди. Аслида Рамазон синов эмас, имтиҳон ҳам эмас...
У Роббимизнинг биз нафс қулларига яна бир Меҳрибончилигидир,
11 ойнинг султони, шоҳи, улуғидир.

Султоннинг сизникида меҳмон бўлишини хоҳласангиз, Султон ташрифи туфайли кўплаб тортиқларга эришмоқчи бўлсангиз... Ушланг Рамазоннинг этагини...!

Азизларим. Юртимизда РАМАЗОН меҳмон бўлиб юрибди.
Роббимиз ҳадясини астойдил, қалбла, жонла қабул қилиб олайлик.

Хайрлиси ва яна хайрлиси...

1 month, 2 weeks ago

МашаАллоҳ..Офарин, опажоним ! Эътибор ва эзгу тилаклар учун ташаккур, азизам ! Сизга ҳам наврўзи олам муборак бўлсин !

1 month, 2 weeks ago
Ассалом,нозиккалб фаришталарим,

Ассалом,нозиккалб фаришталарим,
Хар ишда кулласин Тангри Таборак!
Юзлари ойларим, сузлари халим,
Ижодкорлар-сизга Навруз муборак!

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | NASIBA DILROZ IJODI**✍🌼🌼🌼**

1 month, 2 weeks ago

Ҳаётга аёл кўзи билан боқиш нақадар гўзал!..

Белим нозик бўлмаса-да, кечадан бугунгача навниҳолдек нозик ўйларим, қарашларим шаклланди.
Яхши китоб, маззали овқат, манзара ва дуо қилиш ҳаётимнинг энг хушнуд чоғларидир. Тўғри, аввалгидек хушқомад, хипчабел эмасман, лекин ҳаётимдаги ортиқча одамлар ва ортиқча нарсалардан қутулдим. Аммо барибир ўзимни мўл-кўл, бой ҳис қиламан. Овозини баландлатиб маза-матрасиз қўшиқлар эшитиш, сершовқин, гавжум жойларда бўлиш аввалгидек менга завқ бағишламайди. Мумтоз мусиқа ҳамроҳлигида сокин гўшадаги суҳбатларнинг лаззати ўзгача!
Тентакона харидлар қилмайман. Аввалгидек, ҳаммадан чиройли, хушбичим, хипчабел кўринай, дея ўзимни уринтирмайман. Албатта, уст-бошимга, ташқи ўринишимга диққат қиламан, ўзимни яхши кўраман, парвариш қиламан, аммо сўнгги урфдаги кийим-кечаклар, косметика ва тақинчоқлар олдингидек эътиборимни тортмайди. Дўкон ёхуд гўзаллик салонларига энди фақат эҳтиёж юзасидан кираман. Ярашганини ҳам, ярашмаганини ҳам фарқлайман. Бошқаларнинг эътирофи яхши, аммо аввало ўзимга гўзал кўринишни хоҳлайман.
Одамлар билан танишиш, дўст ортиришга ҳам унчалик ҳавасим қолмади.
Самимий, меҳрибон, ҳақиқий 3-4 дўст етади менга. Ўхшамаган ишларга, очилмаган эшикларга аввалгидек қайсарлик билан хафа бўлмайман. Чунки, энди биламанки, ўзимни минг бўлакка бўлсам-да, ҳаётнинг ўзига хос аччиқ таълим бериш услуби бор! Аллоҳнинг тадбирида хато бўлмайди ва бўлиши керак бўлган нарса албатта бўлади. Хафа бўлганимда ўзимни мажбуран хурсанд қилишга, ҳаммаси терс кетаётганида, ҳамма нарса яхшидек қарашга ўзимни уринтирмайман. Ҳар қандай ҳолат бўлса ҳам, зулматнинг ичидан сизиб чиқишни, ҳаётнинг маъносини англашга ҳаракат қиламан, ки, бир куни нурга чиққанимда, рўшнолик қадрини билайин, майда-чуйда нарсаларни муаммо қилмайин. Биламан, ўтади. Ҳамма нарса ўтади! Аввалгиларидек ўтиб кетади. Нолишни, шикоят қилишни ташладим. Муаммога эмас, ечимга диққат қаратаман энди. мен учун ҳаловат ва саодат ҳақ бўлиб чиқишдан кўра муҳим. Гина ва қасос ҳисларини ҳаётимдан чиқардим.
Бу сирни ҳаммага билдирманг👇
Хоҳ қадар дейлик, хоҳ Илоҳий Адолат, номи муҳим эмас, лекин Аллоҳнинг Қудрати ҳамма нарсани бўлиши керак бўлган вақтда ва ҳолатда рўпарамизга чиқаради...

1 month, 3 weeks ago
Юрагим ортидан бош кўтариб чиқар қуёш..

Юрагим ортидан бош кўтариб чиқар қуёш..
Бойчечаклар йўлимга интизор юзида ёш,
Кенг далада югурсам, майсалар дер,, бағри тош",
Озор бергим келмайди, на гиёҳу на тошга..
Ўзим кураб ўтарман қорлар ёғса бу бошга.

Оқшомлари тўлин ой айвонимдан жой олар,
Юлдузлар атрофимда, ёнимда бирга қолар,
Мендан фақат дардли шеър, гўзал хотира қолар..
Кечиринг, гар сўзларим оғир ботса дўстларим..
Мен дилимда борини оқ қоғозга сўзладим.

Ягона ишонганим Аллоҳим -яратганим..
Мени ўзи бор этиб, ҳақ томон қаратганим,
Панд берар гоҳ, оқни оқ, қорани ажратганим..
Ҳақиқатга тик боққан қалбим ўртаниб яшар,
Ҳали бир кун уйғониб, ўзига келар башар.

Шомлар қуёш қизариб, уялиб ёнбошлайди..
Балки фисқу фасоддан юрагини ғашлайди..
Дилроз яна умидла қаламин тарошлайди...
Орзулари бир дунё, кўзи бахтдан порлайди..
Яна тонгдан шеърларим кел деб сизни чорлайди.

Насиба Дилроз.

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | NASIBA DILROZ IJODI**✍🌼🌼🌼**

We recommend to visit

Baxtli juftliklar sahifasi💝
Yorini sevuvchi ayollar uchun foydali kanal.

Sevib sevilib yashang🥰

@Reklama_tariflarim

Last updated 1 month, 1 week ago

💥 Prikol rasmiy kanal 💯

📸 Prikol Rasimlar 😂
🎥 Prikol Videolar 😂
🎤 Prikol Avdiolar 😂
🎭 Prikol latifalar 😂

🔥 Faqat eng saralari sizlar uchun 👍

🅰️dmin #Karantinda😷
Reklama uchun👇
@CREATOR_111

▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️

#Leave_channel

Last updated 1 month ago

🍃بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم 🍃


🍃Ilmingiz koʻpaygani sari islomga oshiqasiz,
Islomga oshiqgan sari oʻzgarasiz.🍃

Kanaldan malumot olinganda manba koʻrsatilishi shart emas rozimiz.‼

@TVIslomiyda

Last updated 1 week, 2 days ago