✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Last updated 1 year, 9 months ago
Last updated 1 year, 5 months ago
Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз
Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:
1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;10*.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
.11Фарзандларингиз соппа-соғ;12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...
Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...
Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...
Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
Тунингиз хайрли ўтсин!*
Бахтга орқасидан қувиб эришилади, уни кутиб эмас…
"Бeш юз киши битта мажлисда эдилар. Бирдан нотиқ жим бўлиб қолди ва гуруҳ билан бир машғулот ўтказишга қарор қилди. Ҳаммага биттадан шар бeрди ва унга барча ўз исмини ёзиши кeрак эди. Охирида ҳамма пуфаклар йиғилиб, бир хонага ташланди.
Иштирокчилар ҳам шу хонага киритилди ва бeш дақиқа ичида ҳар бир кишига ўз исми ёзилган пуфакни топиш буюрилди. Ҳамма шоша-пиша ўз пуфагини излашга тушиб кeтди. Одамлар бир-бирини туртдилар, итардилар ва ғала-ғовур бошланиб кeтди. Натижада бир киши ҳам ўз пуфагини топа олмади.
Шунда нотиқ ҳамма қўлига исталган бир пуфакни олишини ва унда кимнинг исми ёзилган бўлса, уни ўша одамга узатишини айтди. Шундан сўнг бир нeча дақиқа ичида ҳамма ўз исми ёзилган пуфакни топди.
Нотиқ: "Гувоҳи бўлганингиздeк, ҳамма ўз бахтини излайди, аммо унинг қаердалигини билмайди. Бизнинг бахтимиз бошқаларнинг бахтида яшириндир. Уларга хурсандчилик улашинг, сизники ўзингизга ўз оёғи билан кeлади. Ва инсонларнинг мақсади ҳам шу: бахтнинг изидан бориш.
Унутма, бахт ўтириб бир жойда кутганингда эмас, орқасидан чопганингда сeнга кeлади. Қаерда бўлишингдан қат'ий назар бахт ортидан боришдан воз кeчма. Ҳозир илк қадамингни ташла ва табассум қил.
Қара, бахтга бир қадам яқинлашдинг...
Мирач Чағри Оқтошнинг
,,Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар” китобидан
Солиҳ дўст
Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан «юз мингимни кўрмадингми» дебди. Дўсти «кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади», дебди. Кейин икки дўст юмушларини битириб меҳмонхонадан чиқиб кетаётганида, фаррош аёл ёнларига келиб «хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим», деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига «пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку», дебди. Дўсти «хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида», дебди.
Тун чўкар, борлиқда ажиб сокинлик
Вужудим чарчаган, мудрар кўзларим.
Мени тобора маҳв этар ҳорғинлик
Бўғзимда қолгандек гўзал сўзларим.
Умрнинг ҳар дами ғанимат, шаксиз
Тунларни оқ тонглар безасин гўзал.
Кимлар бахтдан сармаст, кимлардир бахтсиз
Бир кам дунё дерлар азалдан -азал.
Шу бир кам дунёда омонатдир жон
Энг азиз туҳфадир ҳар биримизга.
Омонат дунёда бўлайлик омон,
Меҳр улашайлик бир-биримизга.
Насиба Дилроз.
Оқшомингиз хайрли бўлсин,қадрдон!
Ўзингизни ўзингизга керакли инсонлар учун асраб-авайланг!
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
-Ўзингизни қандай асрайсиз?
-Қайноқ қаҳва ва мулойимлик билан...
-Совуқ ҳовури уфуриб турган оппоқ қорданчи?
-Иссиқ кийимлар билан...
-Хафагарчиликданчи?
-Улар доим бор, уларга парво қилмайман...
-Айёр тулкидек қайғу сизни пойлаб ўтирган бўлсачи, унда нима қиласиз?
-Мен уни қўлга ўргатаман ва қайғу бахтга айланади...
-Кучингиз етмасачи?
-Келажак ҳақида ўйлаш керак, ҳар бир кунда қуёш радсиз чиқишини билганимиздек, ер ва қуёш ўртасидаги булут бир кун келиб тарқалиши каби қайғу ҳам тарқалаши аниқ...?❤️
-Ҳаёт қачон қийинлашади?
-Энг азиз, қадрли, сенга доим илиқликни бахш этувчи инсонлар ёнингда бўлса, ҳаёт қийин эмас азизим хайрли кун қадрлиларим!??
Бир боғи минг сўм
Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.
Илҳомиддин ТОИРОВ.
✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Last updated 1 year, 9 months ago
Last updated 1 year, 5 months ago