Faruz

Description
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 year, 5 months ago

​​*?*ОИЛА ҚУРИШНИ ХОХЛАМАЁТГАН ЭРКАК ВА АЁЛЛАР ЎҚИСИН.

?«Сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳр-муҳаббат ва марҳамат солиб қўйгани ҳам У Зотнинг мўъжизаларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратлар бордир» (Рум сураси, 21 оят).
– Оила қуриш – Набий алайҳиссаломнинг суннатларидир.
– Оила қуриш нафсни хотиржам қилади, унга сокинлик беради.
– Оила қуриш яхши натижаларни, илмий кашфиётларни юзага келтиради.
– Оила қуриш жамиятда аҳиллик ва ҳамжиҳатликни юзага келтиради.
– Оила қуриш жисмоний қониқиш ато этади.
– Оила қуриш саратон (рак) касалининг олдини олади.
– Оила қуриш ризқни кенгайтиради, баракани кўпайтиради.
– Оила қуриш диннинг ярмини тўлдиради.
– Оила қуриш ота-оналик бахтини беради.
– Оила қуриш жисмга саломатлик ва офият беради.
– Оила қуриш севги, меҳр-муҳаббат пайдо қилади.**

??«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»??Каналига уланиш учун линкни босинг?****

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

Telescope

Viktorina

1 year, 5 months ago

**_# премьера

Сен ўтиб кетасан бир кун тумовдек,
Енгил шамоллашдек тугайсан бир кун!
Шукрона айтаман Аллоҳга бирдек,
Берган дардларига шифоси учун.

Баҳор ёмғиридек тинасан беҳос,
Булутдек тарқайсан фазодан секин.
Фақат, кетаётган чоғинг, илтимос,
Охирги чўғларни ўчириб кетгин!

Хазондек тўкилиб тугайман мен ҳам,
Юлдуздек кетаман кўкдан узилиб.
Қасамлар қиёмат кунга қолса ҳам,
Ваъдалар ҳаммаси бўлди бузилиб!

Шишадек чил-парчин бўлади юрак,
Кулдек сочилади шамолларга дил!
Сен барин унутган бўлсанг ҳам керак.
Мен ҳамон севаман, шуни яхши бил!

Малика Салимова

_*?*?АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•☘️«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»☘️*Каналига уланиш учун линкни босинг?*https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

1 year, 5 months ago
[#Хурмат](?q=%23%D0%A5%D1%83%D1%80%D0%BC%D0%B0%D1%82)

#Хурмат

**Эр туфлисининг ипини боғлаётган эди. Аёли югуриб келиб, туфлининг ипини боғлашга тушди.

?Эр:
– Мен сенга туфлимни боғлатиш учун уйланганим йўқ, хотин, - деди.

?Хотин:
– Мен ҳам сиз боғлаётганингизда қўлимни қовуштириб, томоша қилиб туриш учун сизга турмушга чиққаним йўқ, - деди.**

??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??****

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
*☘️«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»☘️*Каналига уланиш учун линкни босинг?****https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

1 year, 6 months ago

**НАМОЗДА АЁЛЛАР КИЙИМИНИНГ АХАМИЯТИ

Ассалому алайкум! Баъзи одамлар намоз ўқиганда кийим кенг ва тоза бўлса кифоя деса, баъзилар эса кўйлакнинг енги билакларни ёпиб туриши ва оёқда пайпоқ билан ўқиш кераклигини таъкидламоқда. Намоз ўқишда ҳам худди ҳижоб ўрагандай ўраниш ва худди шундай кийим кийиш керакми? Саволимдан мақсад шу гаплардан қай бири қанчалик тўғрилиги ва кийим қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берсангиз. 

ЖАВОБ:**

– Ва алайкум ассалом! Юзи, кафти(орқаси билан) тўпиғини пасти кўриниб туришининг зарари йўқ. Шу жойларидан бошқа жойлари очилиб кетса, ҳатто рукуъ ва сажда вақтида пойчаси ва енги кўтарилиб кетса ҳам намоз бузилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

*??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??***

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☘️«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ»☘️Каналига уланиш учун линкни босинг?****

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

Telegram

🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

***🌸***Аллоҳ таоло шундай дейди: ***🌺***Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. ***🌼***Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. ***🌱***(Нур сураси 26-оят)***🌱*** Реклама учун***👉*** @Reklama\_Halolim\_bot Мурожат учун ***👉*** @Halolim\_uzbot

**НАМОЗДА АЁЛЛАР КИЙИМИНИНГ АХАМИЯТИ
1 year, 6 months ago

БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен БафетБилгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфутсий️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо ШеферҚўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© **Чингизхон

??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•*☘️ @HALOLIM_UZ ☘️ Каналига уланиш учун линкни босинг?***https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

[​](https://telegra.ph/file/bd961d74773e65ef73542.jpg)**БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР**:
1 year, 6 months ago

- Эрим ташлаб кетти. Кўргисиям кемиди. Телефон қилиб хол ахволам сўрамиди.
- Агар сиз яхши хотин бўлганизда, у ўзи сизни йўқотишдан қўрқиб яшайди.

Аксари аёлларнинг хатоси:
- Сиз ўзи нима қилиб қўйдиз ман учун?
- Сиз ўзи эркакмисиз?
- Фалончини эри, пистон нарса олиб берган хотинига.
- Қачон бизам бундоқ қийналмай яшаймиз?
- Топганиз ортмаяптику рўзғордан!

Ва хоказо.

Кўпинча отаси латта, онаси бошқарувда бўлган оилалардан чиққан қизлар, нолувчан бўлади.

Эркаклар, чиройига маст бўлиб уйланишади, ақли ва тарбиясига қараб ота онасига қайтариб беришади.

Аслида, эрни эр қиладиган, эрни ер қиладиган хам хотин.

  1. Эрини мақташни, у билан фахрланишини эслатишни ўрганиши керак.

  2. Иш вақтида, у сизга смс кам ёзса, ёки ёзмаса, эрни маломат қилиш керакмас.
    Кўчада хар хил вазият бўлади. Аслида, у сизни соғинса, ёзади ўзи хам.

  3. Хаёт фақат севгидан ташкил топмаган.

  4. Эрга талаблар қўйишдан аввал, ўйлаб кўринг, мен нима бердим эримга тўшакдан бошқа деб.

  5. Фарзандизга динни таълим бердизми?

  6. Эр ишдан келганида хотиржамлик бердингизми?
  7. Эр ишдалигида, тўшакда телеграм титиб ётдизми, ёки дин билан шуғулландизми?

Эрни рози қилиш энг мухими.
Хозирги аксари аёллар:

- Эрим мени рози қилмаяпти дейди.

#Тафаккур

*??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??***

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☘️@HALOLIM_UZ ☘️Каналига уланиш учун линкни босинг?****

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

[​](https://telegra.ph/file/d477717a00bcdd34f9bb7.jpg)- Эрим ташлаб кетти. Кўргисиям кемиди. Телефон қилиб хол ахволам сўрамиди.
1 year, 6 months ago

? Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.

? Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан
ㅤㅤㅤㅤ*??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•*☘️ @HALOLIM_UZ ☘️ Каналига уланиш учун линкни босинг?***https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

1 year, 6 months ago

​​ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ ?**

Орзу ҳаваслари бўлганда сароб,
Ўзгалар умрини қилганда хароб.
Ёрининг қўлидан тушмаса шароб,
Жим туриб бир четда йиғлайди аёл.

Кўчада кўпайса кундошлари ҳам,
Ўз ёри юз бурса қилади алам.
Беркиниб панада кўзга олиб нам,
Хўрсиниб аламдан йиғлайди аёл.

Ёри ташлаб кетса оғир кунида,
Ёстиғи сирдоши бўлса ёнида.
Дадам деб боласи йиғлаганида,
Юракдан дод солиб йиғлайди аёл.

Аламдан қаст қилмоқ бўлса жонига,
Мўлтираб қарайди болажонига.
Пул тополмай қолса ҳатто нонига.
Боласин қучоқлаб йиғлайди аёл.

Ҳалолдан ризқини топиб еганда,
Баъзилар ортидан ғийбат қилганда.
Ёшгина бу умри ҳазон бўлганда,
Чин дилдан ўртаниб йиғлайди аёл.

Ор учун доимо нафсини тийса,
Қўшнилар ҳар куни ғийбатин қилса..
Гап сўзлар қалбини аямай тилса,
Ҳаммадан яшириб йиғлайди аёл.

Бахт кўрмай кўргани ғам ташвиш бўлса,
Қирқга кирмасидан қаримай сўлса.
Чидолмай кўзлари ёшларга тўлса,
Э, воҳ деб бақириб йиғлайди аёл...

??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•*☘️ @HALOLIM_UZ ☘️ Каналига уланиш учун линкни босинг?***https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

1 year, 6 months ago

**Мактублардан қисқартмалар

Қайнонам ва уларнинг опа-сингиллари томонидан айтиладиган бир гап ёд бўлиб кетди.

"Келин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган эрининг яқинларига эгилиб хизмат қилиши керак!"

Олийгоҳнинг охирги курсида ўқийман. Қулоғимга зиракдек тақилган бу гапларга амал қиламан деб, ўқишни ҳам ўлда-жўлда қилиб битириб олдим. Уйимизда кунда меҳмон. Ёки меҳмончалар бўлган, қайнонамнинг эркак жиянлари 10 кунга келишади.

"Келинойи овқат пишдими? Келинойи ейишга нима бор? Иссиқ чойингиз борми?", деб тинмай сўрайверишади. Куним ошхонада ўтгандан кейин дарс қилиш ҳаёлга келадими?

Таътил кунлари уйимиз оромгоҳ. Шу таътилда жиянлар 2 ой бизнинг 3 хоналик уйимизда туриб, олган дипломимни ювишди.

Кетма-кет қайнонам ва уларнинг сингиллари қиз узатишди. Ва мени қулоғимга тақилган зирак уларга бошқача тақилди.

"Сен у хонадонга келин бўлиб боряпсан, хизматкор бўлиб эмас! Келин бу ўша оилани наслини давомчисидир. Тинмай хизмат қиладиган қул бўлмагин! Қадрингни билгин!"

Зулфия Махмуд*?*??

*??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•*☘️ @HALOLIM_UZ ☘️ Каналига уланиш учун линкни босинг?***https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

Telegram

@halolim_uz

1 year, 6 months ago

✔️*Фарзандларимиз бизнинг дардкашларимиз эмас. Турмуш ўртоғимиз билан бўлган муаммоларимизни, эримизни ёки хотинимизни ёмонлаб, фарзандларимизга айтиб беришимиз, уларга жуда қаттиқ руҳий зарба бўлади...

✔️Агар сиз ажрашаётган бўлсангиз ва бу ажрашиш сизга қаттиқ зарба бўлаётган бўлса, албатта, бошқалардан ёрдам олинг. Чунки агар сиз ўз руҳиятингизни мувозанатда ушлай олсангиз, кучли бўлолсангизгина, фарзандингизга суянчиқ бўла оласиз.*..

**Ажрашиш фарзандларга қандай таъсир қилади?

ХАДИЧА КУБРО ТОНГАР**Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова

*??АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!??*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•☘️ @HALOLIM_UZ ☘️Каналига уланиш учун линкни босинг?**https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago