꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

Description
✍️Ota-Onalar haqidagi go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali...

?She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!!


@ONAMGAA
We recommend to visit

Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.

Мой Instagram:

https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Reklama bo’yicha @vkusnoseva

Last updated 1 day ago

Barcha o'zbeklarni kanali ??
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni? va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi?

Reklama : @ozbeklar_admini

Инстаграм?? http://Instagram.com/barcha_ozbeklar

Last updated 1 month, 1 week ago

soliq.uz
?https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda ?1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Last updated 1 month ago

1 month, 3 weeks ago

**?*Борингизга шукур Онам

Мен борманки, икки дунёда,
Сизга гардлар қўнмайди Она...
Сиз борсизки икки дунёда,
Кулгуларим сўнмайди Она...

Дуолариз бошимда паноҳ,
Нурга ўрар тўрт томонимни...
Фақат яхшим дея мақтайсиз,
Кўзга илмай ҳеч ёмонимни...

Осмон қадар юраклари кенг,
Ғубори йўқ зилолим Онам...
Юлдузлардек саноқсиз сабри,
Танҳогинам ҳилолим Онам...

Умрим баҳор борлигиз учун,
Аллоҳимга шукур қиламан...
Сиздан содиқ бирор кишим йўқ,
Онажоним яхши биламан...

Болам кел деб кулиб турасиз,
Лабингизга босиб пешонам...
Сизни жуда яхши кўраман,
Борингизга минг шукур Онам...

Агар қадам босмаса Она,
Жаннат, жаннат бўлмай қоларди...
Она зоти бўлмаса агар,
Дардларимиз ким ҳам оларди...

Мен борманки, икки дунёда,
Сизга гардлар қўнмайди Она...
Сиз борсизки икки дунёда,
Кулгуларим сўнмайди Она...

? Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

2 months, 1 week ago

**?*Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Рўмолинг остида оқ сочлар сероб,
Қўйгин яширмагин мехрибонгинам.
Бизни деб минг ёққа елиб- югириб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Ажинлар тушибди гул юзларинга,
Маҳзунлик кирибди эҳ кўзларинга,
Қалтироқ қўшилиб бол сўзларинга,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Кузатсам, жуда тез қоляпсан хориб,
Лекин бирор мартта қўймадинг нолиб,
Қанийди ололсам дардингни бориб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Овозинг жаранглаб чиқмас негадир,
Ҳатто шижоатинг кетган қайгадир,
Бу сўзларни айтиш нақадар оғир,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Мехринг ўша-ўша ифоринг ўша,
Ёнимда турибсан бахтга бахт қўша,
Лекин мунгли қалбинг ғамларга гўша,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Эҳ, кечир мен қадринг билмаган нодон,
Сенга парво қилмай юрибман шодон,
Умримни берардим бўлганда имкон,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Куйсам куйинганим, кулсам кулганим,
Дунёда ҳаммадан ортиқ суйганим,
Кўнгил боғларимга мехр қуйганим,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Кел ўтир, кўксинга бошимни қўйиб,
Йиғлаб олайина бир тўйиб-тўйиб,
Оҳ умр ўтяпти дилимни ўйиб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

Етар бўлди энди қийнама ўзинг,
Айт нима истайсан, бажодир сўзинг,
Энди қувончлардан ёшлансин кўзинг,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...

?Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

2 months, 3 weeks ago

**?*Худбинмиз ёки Нодон...

Муштипар Онама, муштипар онам,
Нега койимайсан, нодон ўғлингни...?
Ҳаттоки бир ойда бирбор борсам ҳам,
Дейсан: -Болажоним яхши келдингми...?

Жахл қилмайсанми келмадинг дея,
-Қайларда юрибсан эси йўқ бола...
Мен сени кутаман бедор бўлиб деб,
Нега тилларинга чиқмайди нола...

Дарров югурасан ошхона томон,
Паловга ҳаракат бошлайсан шошиб...
-Онажон уринма тезда кетаман,
Дейман иш ётибди бошимдан ошиб...

-Шу иш ўлгурингни бугунча тарк қил
Ишлар тугамайди дейсан тутоқиб...
Тўғри айтдинг Она шу иши ўлсин,
Ишни деб юрибман юрагинг ёқиб...

Баҳона иш эмас аслида Онам,
Буни ҳам бир четга сурса бўлади...
Бир олам савоблар еғмоқлик учун,
Юзинга термулиб турса бўлади...

Ўзим биламанку хатоларимни,
Куттириб дилингни қиляпман пора...
Дейсан: -Қўйгин болам шу гапларингни,
Куласан: -Бу ақлинг кирсайди зора...

Кўнглимни бир сенга оча оламан,
Бир сенинг ёнингда чиқади жолам...
Бир ойда бирбора борсам ҳам, кулиб,
Қарши олганинга қоилман Онам ..

Доимо қарайсанг кўнглим ичига,
Ўз кўнглинг четларда қолиб кетади...
Яхши юрибдими? Соғмикан дея,
Ҳаёлинг мен томон олиб кетади...

Муштипар Онама, муштипар онам,
Нега койимайсан, нодон ўғлингни...?
Ҳаттоки бир ойда бирбор борсам ҳам,
Дейсан: -Болажоним яхши келдингми...?

?Муаллиф: Зоҳид Зиё...*

@ONAMGAA *?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

3 months, 2 weeks ago

**?*Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Тандирларда оташ ичра нонлар ёпиб,
Кулча берсанг қувонганман учиб-чопиб,
Ўша олов куйдирган у жойин топиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бола эдим, чарчашингни билмаганман,
Тинмай йиғлаб ухлатмасдан қийнаганман,
Улғайгунча қучоғингда ўйнаганман,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Жолаларим киприкларга ўзин осиб,
Уҳлай дейман кафтларинга юзим босиб,
Тиллоларга тўлдираман бир кун насиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Кимга бахту кимга ғавғо дунёсида,
Кема бўлдинг менга ҳаёт дарёсида,
Исинаман сенинг меҳринг зиёсида,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Дунёсини ташлаб келдим кўргин ана,
Ҳаммасини тушуняпман энди мана,
Аллоҳ сенга ўхшаганин бермас яна,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй...

? Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

3 months, 3 weeks ago

**?*Кўз ёшингиз қолдими Она...?

Баъзан кўрдим кўзингизда нам,
Армон раҳна солдими Она...
Бизлар кутган бахтли кунга ҳам,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Сабрингизнинг чеки йўқ қаранг,
Мен йиғламай турибман аранг,
Кўзингиздан яна бир сўранг,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Дардингизни айтдингиз тунга,
Гувоҳ бўлдим неча бор бунга,
Дуоингиз ижобат кунга,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Аламларнинг кўксини тиғланг,
Армонларнинг кўксини тиғланг,
Йиғласангиз бахтлардан йиғланг,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Оҳ волидам қаранг қошимда,
Омад турар, ҳумо бошимда,
Бахтни тутдим айни ёшимда,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Ҳаёт сизни йиғлатди кўп бор,
Синовлардан чекдингиз озор,
Ғамлар учун ясар эдим дор,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

Баъзан кўрдим кўзингизда нам,
Армон раҳна солдими Она...
Бизлар кутган бахтли кунга ҳам,
Кўз ёшингиз қолдими Она...

? Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

3 months, 3 weeks ago

**?*Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Юракни озорлаб тўймайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Дилимга ҳаваслар тўлдирди дунё,
Гуллатди гоҳида сўлдирди дунё,
Бўлмаган ишимни бўлдирди дунё,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Эсласам кўзимда пайдо бўлар нам,
Ичимни ёритмас ёқилса ҳам шам,
Ҳамма нарсам бору ҳаётда эркам,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Ишқимни сойларга сўзлаб ўтяпман,
Висолинг ҳаёлда кўзлаб ўтяпман,
Йилларки кечалар бўзлаб ўтяпман,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Мени суйганларга менинг хушим йўқ,
Оҳ сени кўрмаган бирор тушим йўқ,
Қўлимда нима бор бунга ишим йўқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Бахтлиман деб қўяр гоҳида тилим,
Инкор қилаверар барчасин дилим,
Борлиги қувончим бўлган севгилим,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

Юракни ҳар кеча қийнайди фироқ,
Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ,
Мен нени хоҳласам эришдим бироқ,
Меники бўлмаган фақат сен қолдинг...

?Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

6 months, 1 week ago

**?*Дадамга ўхшайман дадамга...

Эголмас бошимни синовлар,
Шерикмас юрагим аламга...
Мен учун ўрнакмас бировлар,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Омадни қидирсам ёнда бор,
Шижоат дадиллик жонда бор,
Қонда бор биродар қонда бор,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Осмонга илганман шаънимни,
Буколмас душманлар танимни,
Нигоҳим титратар ғанимни,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Менда бир яхшилик кўрсангиз,
Ким экан бу дея сўрсангиз,
Айтайми? Билмоқчи бўлсангиз,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Ҳикмати дилимга мисли шам,
У борки енголмас мени ғам,
Замоннинг энг зўри бўлсам ҳам,
Дадамга ўхшайман дадамга...

Эголмас бошимни синовлар,
Шерикмас юрагим аламга...
Мен учун ўрнакмас бировлар,
Дадамга ўхшайман дадамга...

?Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

6 months, 2 weeks ago

**?*Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...

?Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

6 months, 2 weeks ago

???????? | ??YAQINLARIMGA TABRIKLARIM??

???????????

Kutilmagan qoʻngʻiroq tarzida
Yana bir insonning qalbiga
Quvonch ulashdik ??

Azizlarim siz xam ??
biz orqali oʻz yaqinlaringizga
Tabriklaringizni yoʻllang

#Boshlovchi
? #Manzura_Egamovna

?? TABRIKNOMA ??

? MUROJAAT UCHUN ?
@ALHAMDULIIILAH

???????? |
??TABRIKLAR ??

+998338554225
??????????

6 months, 2 weeks ago

**?*Мени қандай дуо қилдингиз Она...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Омад остонамни ўйиб юборди...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Аламлар қўлимдан қўйиб юборди...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Тупроқни ушласам ўзгарар зарга...
Гаънимлар бошимга отган тошлари,
Етиб келгунича айланар парга...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Яхшилар ўради тўртта томоним...
Аввалари бироз ҳудбинроқ эдим,
Энди сезилмайди зарра ёмоним...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Ёниб-куймасам ҳам ишим юришар...
Ҳар куни кўнглимга кирмоқ исташиб,
Бахтлар эшигимда кутиб туришар...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Гуллар очилади қадамим сари...
Болам деб бир кулиб қўйсангиз яна,
Ёришиб кетади юрагим қари...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Андуҳдан тўкилган томчи ёшим йўқ...
Фақат шодликлардан кўзларимда нам,
Борсизки бировга эгар бошим йўқ...

Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Омад остонамни ўйиб юборди...
Мени қандай дуо қилдингиз Она,
Аламлар қўлимдан қўйиб юборди...

?Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA ?Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!***

We recommend to visit

Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.

Мой Instagram:

https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Reklama bo’yicha @vkusnoseva

Last updated 1 day ago

Barcha o'zbeklarni kanali ??
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni? va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi?

Reklama : @ozbeklar_admini

Инстаграм?? http://Instagram.com/barcha_ozbeklar

Last updated 1 month, 1 week ago

soliq.uz
?https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda ?1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Last updated 1 month ago