Pop tumani ma'naviy hayoti l Rasmiy kanal

Description
Pop tumani ma'naviy hayoti
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 week, 2 days ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 weeks ago

5 hours ago
15 hours ago
**Майизни тез-тез истеъмол қилиш учун 3-та …

Майизни тез-тез истеъмол қилиш учун 3-та сабаби
100 г қуритилган мева таркибида 749 мг калий моддаси мавжуд. Қуритилган узум магний, фосфор ва темир моддаси миқдори бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади.

Бундан ташқари, майиз антиоксидант бўлиб, Б витаминлари мажмуасини ўз ичига олади.

Майиз юрак-қон томир патологиялари билан оғриган одамлар учун фойдали бўлиб, енгил тинчлантирувчи ва сийдик ҳайдовчи таъсирга эга, иммуностимулятор ҳисобланади.

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг 👉*@pophayoti 💊‌‌***

1 day, 2 hours ago

Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида тарихга киради

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

@pophayoti

2 months, 2 weeks ago

Усмон Носир

Кийди либос эмас, зулм кишанин,
Қатағон қиличи юрагин тилди,
Оғир кунда билди дўсту душманин,
Хоинлар пойида лоладек сўлди.

Қони билан битиб кўнгил ноласин,
Жонидан кечди, лек юртдан кечмади.
Аямади ҳеч ким ўзбек боласин.
Бошига бир нурли кунлар битмади.

Ўзга юртда қолди унинг хоки ҳам,
Шеърлари Ватанда, манзили йироқ
Яна шундай шоир туғилармикан?!
Ўйласам дил ўртар, ҳаёллар тарқоқ.

Гарчи унинг руҳи учар беором,
Номи ўчмас мангу, яшар дилларда,
У ўлмаган, ҳаёт, яшайди мудом,
Усмон Носир ҳали янграр тилларда.

Юлдуз Сайид Мурод

@pophayoti

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago

Тақдирми, ё тантиқликнинг тўловими бу?

Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

-Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай?-ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
-Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!..Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича..Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган  портфелини кўтариб олибди.
-Уй -сиз ва қизимга.Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди...Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,»-деб ўйлай бошлади у.

Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
-Эринг  уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.

Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...

Феруза Салходжаева
@pophayoti

2 months, 3 weeks ago

УЙНИНГ ИФФАТИ!

Кампир секин хонасидан чиқди. Залдан невараси ва келинининг овози эшитилди:
- Ўғлим, дастурхон тайëр, овқатингни солиб қўйдим, келиб еб ол, совуб қолмасин.
Кампир залга кирди, қишлоқдан олиб келган ëстиғига суяниб, секин ўтирди.
Бувисини кўрган бола: - Буви, келинг бирга овқатланамиз, деди.
Кампир маъноли шаклда уҳ тортиб:
- Уйнинг эркаги келмасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди. Олдин даданг келсин, кейин бирга овқатланамиз иншооллоҳ, деди.
- Эээ бувижон, у замонлар ўтиб кетди. Ҳозир қорни оч бўлган дастурхонга ўтиради. У келгач ўзи еб олади, деди келин.
- Қизим, инсонларнинг одоби, ҳаëси, иффати бўлганидай уйларнинг ҳам иффати ва одоби бор.
Неваранинг сабри чидамай гапга аралашди:
- Бувижон, нима экан бу уйларнинг иффати... Тушунтириб беринг, мен қизиқиб қолдим, деди.
Кампир гапиришни бошлади:
- Биз кичик пайтимизда онамиздан олдин дадамизнинг қаршисида ўзимизни одобли тутишни ўрганардик. Ота-онамиз уйда пайтида оëғимизни узатиб ўтирмасдик, катталар гапираëтган пайтда гапириш учун навбат берилмагунча гапга аралашмасдик. Катталаримиз хонага кирганда дарров ўрнимиздан туриб, уларга ўтириш учун жой берардик. Дадамиз дастурхонга ўтирмагунча дастурхонга қўл узатмасдик.
Дадамиз келиб, “Бисмиллоҳ”ни айтар, “Қани олинглар” дерди. Шундан кейин ҳаммамиз овқат ейишни бошлардик. Овқат еб бўлгач, ака-укалар навбат билан овқат дуосини ўқирдик. Оилавий ейилган овқатдан лаззатли овқат борми бу дунëда? Бу дастурхон одобидир ўғлим.
- Бунчалик босим остида депрессияга тушмасмидингиз бувижон?
- Йўқ, бизнинг замонамизда ҳурмат бўлгани учун севги абадий эди. Севги бор бўлгач депрессияга тушган одам бўлмас эди. Овқатлар лаззатли, уйқулар ором берувчи эди. Биласанми, мен депрессия деган сўзни биринчи марта бу ерда эшитдим. Қишлоғимизда ҳамма “Иброҳим жинни” дейдиган биттаси бор эди. Ҳаттоки у шу даража бахтли одам эдики, буни тушунтириб бера олмайман.
Кеч киргунча болалар билан кўчада ўйнар, қорни оч бўлганда эшикни тақиллатиб, “Опа, оч бўлдим, овқат бер” дерди. Қайси эшикни тақиллатса ҳам бўш қайтмас эди. Сартарош сочини олар, ҳаммомчи ювинтириб қўярди.
Жума кунлари уни намозга олиб кетишарди. Уни ҳеч ким яккаламас эди. Ҳозир ҳеч бир нарсага ҳурмат қолмади. Ҳатто бу шаҳарда уйларга ҳам ҳурмат йўқ. Кеч кирганига қарамасдан ҳеч ким пардаларни туширмайди, уйнинг ичи кўриниб туради, лекин ҳеч ким уялмайди. Биз кун қорая бошлаши билан қалин пардаларни ëпар, кейин чироқ ëқардик. Ҳатто парда ëпиқ ҳолатда ҳам кийим алмаштиришга уялар эдик, олдин чироқни ўчириб, кейин кийим алмаштирардик. Ташқаридан соямиз кўриниши мумкинлигини ўйлаб юзимиз қизариб кетар эди.
Шу пайт келин ўтирган еридан турди, истар-истамас залнинг пардаларини ëпди.
- Уйнинг одоби пардаси ëпилиб ëпилмаганидан билинади, дер эди ота-боболаримиз.
Уйлар катта деворлар билан ўралган ҳовлиларнинг ичида бўлишига қарамасдан ҳеч ким ички кийимларини ўртада осиб қўймас эди, ҳатто уй ичидагилардан уялишарди. Мен кичкиналигимда иштонимни энг олд томондаги ипга осган эканман. Дарров онам келиб “Қизим, бугун даданг ҳовлига чиқди. Сенинг иштонинг осилиб турган эди. Уялганимдан ер ëрилмади ерга кирмадим. Бундан кейин бунақа жойга осма. Энг орқадаги ипга осиб қўй. Устига бир нарсалар ëпиб қўйки, остидаги кўринмасин.
Иффатимиз, одобимиз кетса, имонимиз қолмайди. Мен у пайтда 12 ëшларимда эдим. Онам менга бу гапларни айтаркан уялганимдан ерга кириб кетай дедим. Ҳозир шунақами? Ўтган кун озгина тоза ҳаводан нафас олай деб балконга чиқдим. Рўпарадаги қўшни ипга барча кийимларини осиб қўйган экан, уялганимдан уйга қайтиб кирдим.
Бугун овқатлар ташқарида ейилаяпти, “кўз ҳаққи” бўлаяпти, ҳеч ким буни эътиборга олмаяпти. Бозордан олинган нарсалар ҳар хил чиройли пакетларда уйга олиб келинаяпти, буни олишга қурби етадиганлар бор, қурби етмайдиганлар бор. Кўз ҳаққи бўлади бу ейиладиган овқатларда...

Ёрқиной хожи она.
@pophayoti

2 months, 3 weeks ago

Шу ҳақда гап кетганда қачонлардир эшитганим – бир ҳикоят ёдимга тушади.
Бой-бадавлат ота уч ўғлини уйлантириб, уларга бор еру мулкини тақсимлаб берибди. Орадан анча йиллар ўтгач, уларнинг ҳолидан бир хабар олиб келиш учун отланибди. Ўзини танитмай, тўнғич ва ўртанча ўғиллариникида бўлиб, уларнинг турмуши, ишларидан кўнгли тўлиб қайтибди. Учинчи ўғлиникига келиб, дарвозасини қоқибди. Унга жавобан уй бекаси "Кимсиз, эрим уйда йўқ" деб қўпол муомала қилибди. Ота тушунибдики, бу ерда келди-кетди ҳам, файзу барака ҳам йўқ.
Шунда ота дарвоза ортида туриб:
– Келин, эрингиз уйга қайтганда, бир нотаниш киши келиб, остонаси яхши эмас экан, уни зудлик билан ўзгартиришини тайинлаб кетди, деб айтиб қўйсангиз, – деганича, отининг жиловини ортга бурибди.
Сафардан қайтган кенжа ўғил хотинидан ҳалиги гапни эшитибди-ю, унинг жавобини бериб юборибди. Зукко ўғил уйига отаси келганини ва хотинидан кўнгли тўлмай, қайтиб кетганини англаб етган экан-да.
Яна бир ривоятни бобом айтиб берганлар. Қадимда бир кишининг қизига совчи келади. Отаси “тенги чиқса текин бер” деган нақлга амал қилиб, текин бериб юборибди. Ота уларнинг дарёдан ўтишини кузатиб турса, бирдан сув тошиб, от ва унга мингашган келинга хавф туғилибди. “Отни ушла, келинни қўявер, текин келган”-дебди қудалардан бири. Шунда ота уларнинг орқасидан бориб, қизини қайтиб олиб келган экан.
Ҳа, яхши аёл йигит кишининг бахти. Остонаси тилло уйнинг эркаги бахтли яшайди.

Баҳорой ДЎСМАТОВА.
@pophayoti

2 months, 3 weeks ago

ОСТОНАСИ ТИЛЛО УЙНИНГ ЭРКАГИ БАХТЛИ БЎЛАР!!!

Менинг ҳаётий муваффақиятларга эришиб, бугун етти фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилишимга бобом сабабчи бўлган. 32-йилдаги очарчиликни ҳам кўрган, Улуғ Ватан урушида қатнашган, бир неча бор ярадор бўлган. Атиги 7 синфни тугатган, лекин, у кишининг билими ҳозирги олий маълумотлиларда ҳам бўлмаса керак. Шу бобом менга иккита ҳаётий қоидани ўргатган. "Хотиннинг ва қозоннинг арзонига учма", деган. Мен шаҳарлик қизга уйланаман, деганимда онам "болам, ўйлаб гапиряпсанми, шаҳардаги қизларга қанча қалин пули тўлаш кераклигини биласанми, ундан кўра, ўзимизнинг қишлоқдан уйланақол"-деди.
Бобом онамни кўндирди. Совчилар келиб, қуда томон қалиндан ташқари жуда кўп сарупо сўраётганини айтишди.
Бобом:
— "Нима сўраса, шуни беринглар. Юрагим сезиб турибди, қадами
қутлуғ келади, берган буюм ва пулларингни ўрни тўлиб кетади. Остонамиз тиллога айланади, деди.
Тўйдан олдин борди-келдилар анча давом этди. Зиёли оила экан, сарупо ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ҳазил эканини, икки ёш бахтли бўлиб кетишса, шу улар учун энг қимматбаҳо сарупо эканини айтишибди.
Тўй бўлди. Орадан бир йил ўтиб, укам уйланадиган бўлди ва бизни янги уйимизга кузатиб қўйишди. Эртасига қўл ушлашиб, марказий бозорга қозон сотиб олиш учун бордик.
– Ҳой, йигит, нима излаяпсиз? – сўради сотувчи аёллардан бири.
– Қозон, – дедим. мен.
– Студентмисан? Менда арзон, кичкина қозон бор, – деди.
– Арзонини кераги йўқ. Менга қиммат ва каттароғи керак, – жавоб бердим мен.
– Нима қиласан катта қозонни, бола чақанг бўлмаса, хотининг икковингга кичкинаа қозон ҳам бўлаверадику?
– Бобом хотин ва қозоннинг арзонига учма, деган, – дегандим, сотувчилар кулиб юборишди.
– Унда бери кел, энг қиммат қозон менда бор.
Савдолашмай, сўраган пулини бериб, катта қозон сотиб олдим. Бу қозон уйимизга ҳақиқатдан ҳам қут-барака олиб келди. Олтита фарзандимиз бўлишини бобом сезган бўлса керак. Лекин, рафиқам қадамининг қутлуғлиги бу қозондан ортиб тушди. Чет элда ўқиб келса ҳам ишлайман демади. Биринчиси ўғил, иккинчиси қиз. Учинчиси ўғил, тўртинчиси қиз. Бешинчиси ўғил, олтинчиси қиз. Табиатнинг оқ билан қоранинг алмашиб туриш ҳақидаги диалектика қонунига қатъий риоя қилди. Бундай ақлли аёл қаерда бор? Озода уйни фаришталар тарк этмайди, деган эди бобом. Бизнинг уй доим саранжом-саришта бўлган. Ўғил болалар уйни остин-устун қилиб юборса, қизларим бир зумда тартибга келтириб қўяди, онаси буни пайқамайди ҳам. Мен институтда илмий иш билан шуғулланаман. Қийин даврларда кўп устозлар маоши кам деб бу соҳани тарк этишгани сир эмас. Бир куни Шоҳидахонга бу ҳақда гап очдим.
– Институтдан кетаман, деб ўйламанг. Мен илмий иш билан шуғуллана олмадим, сиз бу ишни ташламанг, – деб қисқа қайирди. – Майли, маоши кам бўлса ҳам гап баракада. Мана, қанча китобларингиз чиқди, ёш бўлсангиз ҳам элга танилдингиз. Мен ҳам қараб ўтирмайман, бўш вақтимда тикувчилик билан шуғулланаман.
Шунда, бобомнинг яна бир доно гапи ёдимга тушди."Шўрпешана эркакнинг хотини эрини қўрийди, шўрпешана хотиннинг эри ер қўрийди".
– Тўққиз сўтих ерини қўриб, ишламай ётган эркакдан давлат нима фойда кўради, оилачи? Юртбошимизнинг куйиб-ёниб ишлаётганини кўриб турибмиз, юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда, ҳар бир фуқаро эл корига камарбаста бўлиши керак, – деб маслаҳат берган эди бир куни Шоҳидахон.
Ҳаётимдан мамнунман ва бўйдоқ йигитларга бобомнинг маслаҳатини бераман: "Хотин ва қозоннинг арзонига учманглар".
Уйнинг остонаси мустаҳкам бўлмаса, йигитнинг ҳолига вой!
Уйнинг остонаси" деганида аёл назарда тутилади, албатта. Чунки, халқимиз рамзий маънода аёлни уйнинг остонасига қиёс қилади.
Дарҳақиқат, шундай. Бу ўринда келинга айтиладиган ёр-ёрни эслаш ўринли:
Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники, ёр-ёр,
Остонаси тиллодан уй сеники, ёр-ёр.
Аммо, турмушга чиқаётган қизларнинг қайси бири ўзи тушган уйнинг остонасини тиллога айлантиради, қай бири эса........

3 months ago

#Иқтибос
• Пулинг кўпайиб, кўтарилиб кетсанг, дўстларинг сенинг кимлигингни билади...
• Пулинг камайиб, йиқилиб тушсанг, сен дўстларингнинг кимлигини биласан...
@pophayoti

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 week, 2 days ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 weeks ago