?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 год, 2 месяца назад
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 месяц, 3 недели назад
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 месяц назад
#moliya #moliyaviyboshqaruv #moliyaviyhisob #hisobkitob
Пайшанба куни насиб қилса молия, молиявий бошқарув, ҳисоб-китобларни олиб бориш, фойда-зарарни аниқлаш ва шу каби мавзуларда суҳбат олиб борамиз, иншаАллоҳ.
Бугунги саҳифамиз молиявий ҳисоб зарурати ҳақида. Афсус-ки, молиявий ҳисобни тартибли юритадиган тугул, ҳатто кирим-чиқимларни дафтарга езиб бориб юриб, ойда бир фойда зарар аниқлайдиганлар ҳам кам. Баъзи бир ўзи ишлаётган ёки ака-ука, жигарлар ўртасидаги бизнесларда фақат йилда бир марта, закот бериш вақтида бор мулклар ҳисобга олиниши одатий ҳолат. Албатта закот беришга эътибор қаратганлари қувонарли ҳолат, лекин бизнес доимий ҳисоб-китоб юритишни, даромад ҳаражатларни ажратишни, фойда ёки зарар бўлаётганини таҳлил қилишни тақозо этади.
Хўш, молиявий ҳисобни ким юритиши керак ва бунга ким масъул? Биринчи биз саволнинг иккинчи қисмига жавоб бериб ўтайлик -молиявий ҳисобни юритиш учун аввало бизнес эгаси масъул. Гарчи сиз ўзингиз бошқараётган бўлсангиз ҳам, фақат ўзингиз ишлаётган бўлсангиз ҳам, пулни бошқарувида фақат ўзингизда бўлса ҳам, барибир фойда-зарарни тўғри аниқлаш, даромад ва ҳаражатларни тўғри ажратиш, қачон пуллар фойда келтирябди-ю, қачон сиз зарарга қараб кетмоқдасиз, буни билишингиз учун аввало ўзингиз масъулсиз.
Агар бизнесингизда ходимлар сони ортиб бораётган, 15-20 киши бўлиб қолган бўлса, ҳисоб-китобга шу соҳада илми бор, тажрибали ходим олишингиз зарур бўлади. Лекин агар сиз у одамга пулларни ҳисобини қандоқ юритиш кераклигини, кунига сизга маълумот бериши зарурлигини, барча ҳаражатлар ва тушумлар ўз вақтида тўғри акс этилишини талаб этмасангиз, унда унинг фаолияти сизга катта наф келтириши қийин.
“Ахир у ўқиган бўлса, мендан яхши билса, қандоқ назорат қиламан” деб ўйласангиз, шуни унутманг, аввало у ходим, сиздаги бор маълумотлар, шахслар билан олди-бердилар, ҳисоб китоблар бўйича узига хос ахборотлар унда тўлиқ мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам у сиз хоҳлагандек иш юритиши учун аввало сиз унга зарур бўлган билимларни ва талабларни беришингиз керак.
Бизнесларда ҳисоб-китоблар одатда қўйидаги ҳолларда бўлади
1. Умуман йўқ, фақат оғзаки ва пулга қараб (кассада қанча экан бугун)
2. Дафтарга ҳаражатларни ёзиб бориш орқали (нега пул бунча қолди деган саволга жавоб)
3. Дафтарлар ёки жадвалларда(эксель ёки гугл) ҳаражатлар, тўловлар, олди бердилар, товарлар ҳисобини олиб бориш
4. Жадвалларда бюджетлар шакллантириш, даромад ва ҳаражатларни назорат қилиш, пул оқимини бошқариш, лимитларни қўйиш ва назорат қилиш, ҳар ой фойда ва зарарни аниқлаш
5. Автоматлаштирилган тарзда молиявий ҳисобни олиб бориш.
Юқорида кўрсатиб ўтганларимиз аралаш ҳам бўлиши мумкин. Яъни мижоз билан ҳисоб-китоблар дафтарда, омбор эса экселда ёки 1с ва шунга ўхшаган дастурда юритилади. Ёки барча ҳисоблар дастурда, фақат фойда ва зарарни мулкдор ёки мулкдорларни ўзи ҳисоблайди. Хуллас, юқоридаги умумий бўлиниш, албатта хос ҳолатлар ҳам бор.
Биз кейинги мақолаларимизда насиб қилса молиявий ҳисобни тўғри ташкил этиш бўйича тавсияларни бериб борамиз.
#EV #EM #electromobile #электромобил #эркинсавдо #жанг
Тарифлар жанги, Хитой Россиядан сабоқ олган шекилли.
Хитойнинг Европага жавоби Онищенко услубининг янгича шаклига айланди. Эсларингизда бўлса Россиянинг бош санитар врачи сиёсий сабабларга кўра турлик мамлакатлардан олиб кирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларида касаллик топиб, таъқиқ қўйиш билан машҳур бўлган. Бунда уни қарорлари баъзида сиёсий тусга эга деган танқидлар бўлган.
Аввал айтганимиздек, АҚШ Хитой ЭМларига божлар киритиб, импортини чеклашга қарор қабул қилган. Европа Иттифоқи ҳам шундоқ тарифларни киритишни бошлади. Бунда ушбу қўшимча тўловлар киритилишини нафақат Хитой, балки Германия авто ишлаб чиқарувчилари ҳам танқид қилган. "Биз яна ҳам эркин савдо тамойилларидан узоқлошмақдамиз" деган мутасаддилардан бири.
Хитой негадир бошга бош қилиб, Европадан кириб келадиган қиммат автомобиллар, шу жумладан БМВ ва Мерседек кабиларга бож киритмади. Аксинча, унинг ҳукумати Европадан олиб кирилаётган гўшт маҳсулотлари, жумладан чўчқа гўштини нархлари "демпинг" аломатларига эга ва "биз тадқиқ этамиз" деб эътироф этган ва қўшимча бож киритиш ғоясини кўриб чиқмоқда.
Ҳақиқатда, Испания, Франция ҳукуматлари фермерларни қўллаб-қувватлаш дастури орқали арзонроқ нархларда маҳсулот сотишга йўл очиб беради. Барчамизни эсимизда, деярли ҳар йили икки йилда бир юқоридаги икки мамлакатдан бирида фермерлар дам сутга дотация, дам емга дотация, дам ёқилғига ёрдам сўраб намойишлар, чиқишлар қилишади.
Балки ушбу қарор орқали яна фермерларни ўз ҳукуматларига қарши ишлатмоқчи бўлаётгандир жаҳоннинг иккинчи иқтисоди вакиллари? Балки уларнинг мансабдорлари қиммат автомобилларни айнан ўзлари яхши кўрганликлари ва харид қилишда кўп пул сарфлашни исташмай ушбу йўлни топишгандир?
Хуллас, бизга бу қоронғу. Аммо очиқ айтамиз-ки, Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари, бошқа ғарб сиёсати жарчилари бизни Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишга чорлаб туришган, импорт тарифларни пасайтиришни талаб қилишган бир пайтда, айни етакчи ғарб мамлакатлар ўзларини ички ишлаб чиқаришини ҳимояси учун тарифлар жангини бошлаб юборган. Бу кеча бошланмаган, ҳатто Трампдан ҳам бошланмаган, аслида Обама давридан авж олган. Аллоҳ билгувчи, охири нима бўлади. Аммо уларнинг гаплари эмас, айнан амаллари биз учун баҳолаш мезони бўлиши шартлиги очиқ ва муқаррардир.
Танишинг, жаҳонда етакчилик масалалари, бизнес бошқарувда раҳбар ўрни ва унинг салоҳиятини ошириш борасида етук мутахассислардан бири (бизни фикримизда топ 5та га киради бу киши) Майкл Коули. https://www.linkedin.com/in/michael-kouly-4603991
Унинг бугунги гаплари жуда эътиборимни тортди - Аксар бизнес бошқарувчилари -CEOлар қарор қабул қилишдаги малакаси паст еки илми етарли эмас.
Қизиқ парадокс а? Яъни аслида бошқарувчларнинг энг муҳим вазифаси керакли вақтда керакли қарор қабул қилиш, лекин аксарияти буни уддасидан яхши чиқмайди. У кишининг фикрига кўра, ушбу жараёнда маслаҳатлашиш, баъзида қатъий эмас, фикрларга очиқ ҳолда, доимо рақамлар эмас, балки оқиллик ва қалбга қулоқ солиш асосида иш юритиш етакчи учун муҳимроқ.
Қаранг, уларда фақат рақамларга асосланган қарор қабул қилишдан , баъзида ноаниқликка йўл очиш дейлилга даъват қилинган экан. Яъни таҳминга ҳам жой қолдиринг деган нуқтаи назар. Бизда Ўзбекистонда неча фоиз бизнес бошқарувчилари аниқ фактлар ва рақамлар асосида қарор қабул қилишар экан ва неча фоизи соф таҳмин асосида?
Ва яна неча фоизи маслаҳат қилишади ва неча фоизи якка қарор чиқаришади?
Мени таҳминимда биз жуда ўтиб кетиб, Майкл Коули жаноблари тасаввурларидан ҳам юқоридамиз еки, ва шунга кўпроқ ишонаман, биз ҳали у киши айтган омилларни ўта кучайтириш ўрнига ҳали бошлаганимиз ҳам йўқ. Сизлар нима дейсизлар?
Сунъий интеллект бозорларни забт этишда давом этмоқда. NVIDIA эса бундан роса баҳра олябди.
Қайноқ янгилик - сешанба кунги савдолардан сўнг NVIDIA 3,3 триллион АҚШ доллари бозор баҳоси билан жаҳоннинг энг қиммат компаниясига айланди. У Майкрософт ва Эппл каби рақобатчилардан ўтиб кетди.
Бунинг боиси, аввалги мақолаларимиздан бирида айтилгандек: "Майкрософт ва Эппл сунъий интеллектга пул тикмоқда, NVIDIA эса сунъий интеллектдан пул қилмоқда". Июн бошидан буён чип ишлаб чиқарувчининг акциялари баҳоси муқим ошиб бормоқда. Ой бошида 2 чи ўринда турган эди, сўнг Эппл ўзининг янги СИ (сунъий интеллект) билан боғлиқ ечимларини бозорда тақдим қилгандан сўнг, машҳур "олмафон" ишлаб чиқарувчиси қиймати иккинчи ўринга чиққан эди.
Аммо бир ҳафта ўтар-ўтмас NVIDIA нафақат Эпплни, балки Майкрософтни ҳам шоҳсупадан туширди. Бу қизиқ қувлашмачоқни кузатишда давом этамиз. Сизлардан эса бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Бошқа қизиқ хабарлардан ҳам насиб қилса бериб борамиз.
Дарвоқе Gallup тадқиқотларига кўра, дунёдаги ишловчи одамларнинг "quiet quit" деб номланган ҳолатга кўп тушишлари жаҳон иқтисодининг 9% еки 8,9 триллион қийматнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. Тасаввурга эга бўлишингиз учун бу жаҳонда иқтисодиёти учинчи ўринда турувчи Германиянинг икки йиллик топган пулига еки Хитойнинг ярим йиллик пулига тенг. Демак ҳар йили жаҳонда иккита Германия қийматига тенг йўқотишлар атиги ходимларни ишга тўлиқ епишмай, жидди жаҳдсиз, совуққонлик билан ендашувидан экан.
Бизни Ўзбекистондаги ишчиларни ўйлаб кўрсак, ҳар йили неча миллиард доллар ютқазаётган эканмиз? Ахир бизда аксар ишчи ишида ўзини жонини жабборга бериб ишламайди-ку, хўжакўрсинга, бошқа иш йўқлигидан, вақт ўтказиш учун ишга келадиганлар қанча? Хуллас, бу ажойиб мавзу экан, насиб қилса келажакда батафсил дунё ва жонажон юртимиз ҳолатини солиштирамиз иншаАллоҳ.
#AI #suniyintellekt #gigantlarpoygasi
Apple яна парвозда
Кечагина Эппл янги сунъий интеллект ечимларини намойиш қилганини хабар қилган эдик. Хабар шунчалар қимматбаҳо бозор вакилларига еқди-ки, бир кунни ўзида қимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқарувчи компания акцияларини нархи 7%га ошди. Ва бундан ташқари Стив Жобс асос солган ташкилот NVIDIA (видеокарталар ишлаб чиқарувчиси)ни қувиб, 3.1 триллион қиймат билан яна дунёнинг 2чи ўриндаги энг қиммат баҳоланган бизнесга айланди. Эслатиб ўтамиз биринчи ўринда ҳали ҳануз Майкрософт турибди. Унинг бозор баҳоси 3.2 трлн. атрофида.
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 год, 2 месяца назад
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 месяц, 3 недели назад
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 месяц назад