Санжар Саид | канал

Description
Журналист, блогер ва PR-менежер

Ўқиган-ўрганганларим асосида яшайман, яшаганларим ҳақида ёзаман
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

Менинг ҳаққим, менинг ҳуқуқим,
Сен қайдасан, бормисан – билмам...
Нега сени танимайман мен,
Нега мени билмайсан сен ҳам?

Китобларда, шеърларда кўрдим –
Бахт қомуси экансан тугал.
Фаровонлик кафолати ҳам
Эрк экансан – ойдан-да гўзал!

Ўқиб қолдим газеталарда,
Телевизор ураяпти бонг!
Сен экансан ишонч қояси,
Сен экансан чинакам қалқон...

Бироқ ...
Қуёш уч ой ёндирди –
Тўсолмадинг нечундир ёздан...
Қиш келмоқда найзасин чархлаб
Ҳимоя қил энди аёздан.

Ташналарга сув бўл беминнат,
Имконсизга бўл ўзинг имкон...
Совқотганга иссиқ кўрпа бўл,
Кўкламларга етайлик омон.

Лекин...
Кўрдим сени китобда
Номинг экан ўша адолат!
Тобе экан шоҳлар ҳам сенга,
Куч экансан – бемисл, беҳад!

Қани ўшал шиддат, қудрат, куч?
Ўзинг билан ўзинг машғулсан.
Қалин, силлиқ саҳифаларга
Гўё банди этилган қулсан...

Қай жоҳилга тиралган қилич,
Қай золимга отилган тошсан?
Қай мискинга тиргагу таянч,
Қай мазлумнинг кўзида ёшсан?!

Китобдан чиқ, танишайлик кел,
Олиб борай қишлоқ, шаҳримга...
Ҳаётда ҳам учратай сени –
Раҳмат айтиб босай бағримга.

Етар шунча мақтову олқиш,
Тингла оддий одамлар дардин...
Ўзинг кўтар, ўзинг тиклаб қўй
Инсон эмас, инсонлар қадрин!

Токи, билсин қимирлаган жон
Билмасликдан қилсинлар ҳазар!
Меҳнат таги фароғат, зотан –
Жиноятга жазо муқаррар!

Йўқса, сенинг борлигинг бекор,
Ипакни ҳам кесмас шамширинг...
Ҳа, сен менинг ҳақ-ҳуқуқимсан,
Фақат бошқа қўлда занжиринг!

06.12.2024 й.

Зоҳиджон ОЛОВ

2 months ago

Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

  1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

  2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

  3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

  4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad

2 months, 2 weeks ago

Америкада сайлов тугади, катта эҳтимол билан Трамп президент бўлиб сайланди. Кўпчиликда энди нима бўлади, деган савол туғилиши мумкин.

Аввало, Америкада ким президент бўлиши унчалик муҳиммас, муҳими унинг ортида кимлар тургани. Яъни, улар истаган одамини, ҳатто қариб, мияси айниб қолган чолни ҳам президентлик курсисига ўтқазиб қўйиб, ўз ҳукмронлиги, тижоратларларини давом эттираверади.

Аммо республикачилар ва демократлар ниқоби остидаги бу гуруҳларнинг бир-бирига зид манфаатлари бор. Масалан, республикачи Трампни президентликка келтирганлар (кучли сайлов кампанияларини ташкиллаштиришга жуда катта маблағ ва ёрдам ажратиш ваҳоказо йўллар билан) биринчи ўринга АҚШнинг кучли ва барқарор бўлишини қўйишади.

Эсингизда бўлса, айнан Трамп даврида Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилди, чегараларга баланд деворлар қурилиб, мигрантларга қаттиқ чекловлар қўйилди.

Демократлар эса глобал бошқарув ва назорат учун бор куч ва ресурсларини тикишади. Байден даврида АҚШнинг Украина ва Исроилга мислсиз ёрдамини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ёрдамлар, табиийки , Америка бюджети, фуқаролар тўлаган солиқлар ҳисобидан бўлади. Хўш, фуқаро мана бу пулим украин аскарига ўқ олиш, мана буниси фаластинлик оиланинг устига бомба ташланиши учун деб солиқ тўлайдими? Албатта йўқ.

Кеча Илон Маск агар Харрис ғалаба қозонса, бу охирги сайлов бўлишидан огоҳлантирганди. Миллиардернинг бир асоси борки буни гапирди. Менимча, демократлар яна ғалаба қозонганида, Америка чокларидан сўкилишни бошларди ва бу яқин келажакда барибир рўй беради. Чунки воқеалар ривожи шунга олиб боряпти.

Шахсий фикрим

4 months, 2 weeks ago

“Елкадош” Туркиядаги юртдошларимизга елка тутишда давом этади

“Елкадош” жамияти Туркияга турмуш ўртоғи билан келиб, қийин вазиятга тушиб қолган 8 ойлик ҳомиладор ҳамюртимизга 4 сентябрдаги Истанбул-Фарғона йўналишида чипта олиб берди. 271 долларлик ушбу чипта жамиятнинг ўз ҳомийси ҳисобидан харид қилинди.

Бироқ алдов йўллари билан Туркияга чақирилиб, фоҳишаликка мажбур қилинган бошқа бир ҳамюртимизга зудлик билан чипта сотиб олиш зарур. Бунинг учун яхши инсонларнинг ёрдамига муҳтожмиз.

Ушбу фуқаромиз ҳақиқатдан ҳам одам савдоси қурбонига айланган ва Абу-Дабига мажбуран олиб кетилиши олдидан қилган мурожаати асосида тегишли идоралар томонидан ўтказилган махсус амалиёт чоғида қутқарилган. Ушбу жиноятни содир этган шахслар эса ушланган ва одил суд қўлига топширилган.

8600 0607 0329 2434
RAXМATOV BEKNAZAR
Xalq bank

4 months, 3 weeks ago

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
? РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

? Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда. *? Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).**❓Робиъул аввал ойи қандай ой?*Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

*? Мавлид нима дегани?*Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

? Бу ойни қандай ўтказиш керак?Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

☪️ Салавот нима дегани?“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

? Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).? Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

*? Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.* Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).? Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).☝️ Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).*? Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.*Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
?MUSLIM.UZ GA ? OBUNA BO'LING VA ULASHING?*▶️ YouTube | ?Instagram | ?* Facebook

5 months ago

Павел Дуров Францияда қамоққа олинди

Бу махсус хизматлар ўртасидаги кураш, унинг қамалиши ёки озодликда юриши Телеграм фаолиятига катта таъсир кўрсатмайди. Чунки бунчалик кучли таъсирга эга воситанинг асосий бошқарувчилари, унинг ричакларини ушлаб турганлар аслида кўзга кўринмайди.

Лекин бир нарса аниқ – бугун жуда кўп давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда бутун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий бошқарув ва иш юритиш Телеграм орқали амалга ошириляпти. Энг олий даражаларда ҳатто! Чунки Телеграм жуда қулай платформа ва маълумотлар базаси, чексиз "булутли" технологияларни тақдим этган.

Ахир деярли ҳаммамиз керакли ҳужжатлар, парол ва калит сўзлар, расм ва видеоларни Телеграмда сақламаяпмизми? Ҳамкасблар, улфатлар, қўни-қўшнилар, ҳамкорлар Телеграмда гуруҳ очиб, ишларимизни шу ердан юритмаяпмизми?

Бу жуда хавфли тенденция. Чунки ҳамма нарсамизми очиб қўйганмиз! Агар битта "сбой" бўлса, пишдик, хонавайрон бўлдик.

Ақл борида ҳеч бўлмаса давлат юритувини, вазирлик ва идоралар ўртасидаги барча ёзишмаларни маҳаллий ва локал платформага ўтказиш керак.

Оддий одамлар ҳам ё Телеграмга қарамликни камайтириш ёки энг керакли маълумот ва энг қадрли расм-видеолар нусхасини қилиб қўйиш керак.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар охири яқинлашиб қолди...

7 months, 1 week ago

Ассалому алайкум, қадрдонларим!

Бугунги айём барчангизга муборак бўлсин!

Аллоҳдан сўраган барча хайрли дуоларингиз афзали билан ижобат бўлсин.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago