.

Description
https://t.me/azhariytolib
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 year, 7 months ago

Бир нарсани билилар, мен бу гапим билан жиҳодни инкор қилмоқчимасман. Аллоҳ сақласин жиҳодни ёмон кўришликдан. Ҳар-бир мусулмон жиҳодни яхши кўриб шахидликка интилади. Бу дин илм ва қилич билан азиз бўлган, бундан кейин ҳам илм ва қилич билан азиз бўлади. Лекин ҳар-бир нарса ўзининг ўрнида ва ўзининг вақтида тўғри бўлади.

1 year, 7 months ago

#Олисдаги_Масжид

Қуддуси Шарифнинг Эски шаҳар томонида жойлашган Масжидул Ақсо Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром, Мадинаи Мунавварадаги Масжиди Набавийдан сўнгги учинчи муқаддас макон ҳисобланади.
Бунинг бир неча сабаблари бор. Биз уларнинг энг эътиборлиларини айтиш билан чекланамиз:
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исро ва меърож кечаси. “Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир” (Исро сурасининг 1-ояти);
Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушган маконлардан бири. Абу Умама хабар беради: Пайғамбар алайҳиссалом: “Менга ваҳий уч жойда тушди: Маккада, Мадинада ва аш-Шомда”,  дедилар (Абу Довуд, Табароний);
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзидан олдин келган пайғамбарлар алайҳиссаломлар билан шу ерда учрашади ва уларга имомликка ўтиб намоз ўқийдилар. Намоздан сўнг У зотга фаришталар пиллапоя бўлиб еттинчи қават осмонга кўтариладилар. Аллоҳ таолонинг ҳузурларига чиққанларидан сўнг Роббимиз севикли Расулига намознинг тартиб-қоидасини ўргатади;
Масжидул Ақсо мусулмонларнинг Маккадан олдинги биринчи қибласи бўлган. Ал-Барра розияллоҳу анҳу: “Биз Аллоҳнинг Расули билан бирга ўн олти ёки ўн етти ой Байтул Мақдисга юзланиб намоз ўқидик, кейин юзимизни янги қибла – Маккага қараб ўгирдик”, дедилар (Бухорий);
Масжидул Ақсога боришнинг фазилати. Абу Ҳурайро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади; Менинг ушбу масжидимга, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий). 
Масжидул Ақсони ким, қачон қурган?
Ана шу савол ҳар доим фикр эгаларини ўйлантириб келган. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим. У зот: “Масжидул Ҳаром”, дедилар. “Сўнгра қайси?” дедим.  “Масжидул Ақсо” дедилар. “Ораларида қанча (вақт) бор?” дедим. “Қирқ йил”. Сўнгра: “Ер сенинг учун масжиддир. Сенга қаерда намоз вақти етса, ўқи”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Насаий).
Ушбу ҳадиси шариф юзасидан тадқиқот ишлари олиб борган атоқли олимлар турлича хулосага келганлар. Жумладан, Ал-Қуртубий “Жамийил аҳкомил-Қуръон” китобида: “Олимлар Қуддуси шарифга ким асос солгани ҳақида бир фикрга кела олмади. Аммо Байтул Ҳаромни Одам алайҳиссалом қургани айтилади. Эҳтимол, орадан қирқ йил ўтиб унинг ўғли Қуддусни қургандир. Шунингдек, Байтул Ҳаром барпо бўлганидан кейин, уни, балки Аллоҳнинг изни билан фаришталар қургандир. Шундай бўлиши ҳам мумкин, энг тўғрисини Аллоҳ билгувчидир”, деб ёзган.
Ибн Хожар “Китобун аҳадисил-анбиё” асарининг бошида: “Ҳақиқатан, Масжидул Ақсога биринчи бўлиб Одам алайҳиссалом асос солган. Шунингдек, уни фаришталар қургани ҳам айтилади. Яна бошқа манбаларда унинг асосчиси Нуҳ алайҳиссалом дейилади. Бошқа манбада эса Яъқуб алайҳиссалом қургани ҳақида сўз боради” деб ёзган. Яна у айтадики: “Мен икки масжидни ҳам Одам алайҳиссалом қурган деган фикрнинг тасдиғини топдим: Ибн Ҳишом “Китобул-тижон” асарида бундай ёзган: “Одам алайҳиссалом Каъбани қурганидан сўнг Аллоҳ таоло унга бориб Қуддусни қуришни амр этди. У Қуддусни барпо этди ва ўша ерда сажда қилди”.
Ас-Суютий “Сунани-Насаий” асарида: “Масжидул Ақсони, ҳақиқатан, Одам алайҳиссалом қурди. Иброҳим алайҳиссалом ва Сулаймон алайҳиссаломнинг қурилишлар эса масжиднинг янгиланиши эди, масжидни улар янгидан қурмаган”, дейди.
Ислом тарихига оид манбаларда Масжидул Ақсони Сулаймон алайҳиссалом барпо этгани, аммо бунда масжид янгилангани, кенгайтирилгани ва келажак авлодларнинг ибодати учун тайёрлангани, лекин масжидга у асос солмагани айтилган.

1 year, 7 months ago

Рўзани бузадиган ва бузмайдиган амалларга оид савол жавоблар.

Савол: Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Томоқдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозоль сепилганда ҳам дори ичкарига ўтади, шу сабабли рўза очилади. Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозоль ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутиб беришади. Агар қиш кунида ҳам аэрозоль ишлатмай тура олишмаса, рўза тутиб, эҳтиёт юзасидан ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки унинг қийматини фидя қилиб бериб турганлари афзал.

Савол: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?
Жавоб: Агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса, рўза очилади. Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумида қолса, ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қон миқдори тупукдан кўп ёки тенг бўлса ёки қоннинг таъми сезилса, рўза очилади. Қон тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди.

Савол: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттиқ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзадорлигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди.

Савол: Қулоқ ёки киндикка сув киргизилса, рўза очиладими?
Жавоб: Киндикка сув киргизиш билан рўза очилмайди. Қулоққа ғусл пайтида сув кириб кетса ҳам рўза очилмайди. Лекин қасддан киргизилса ва мия тарафга етиб борса, рўзанинг очилиш-очилмаслигида ихтилоф бор. Хулоса шуки, қулоққа дори томизилса рўза очилишига, сув кирса очилмаслигига иттифоқ қилинган.

Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади.

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?
Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол(инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?
Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.
(Томирдан қилинса бузулади)

Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?
Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?
Жавоб:
1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

«Мўминнинг қалқони» китобидан©Ислом уз

2 years, 2 months ago

Жарчи кўчаларда: “Ким уйланмоқчи бўлса, уйлантириб қўямиз, ким уй қурмоқчи бўлса, уй қуриб берамиз, кимнинг қарзи бўлса, қарзини ўтаб берамиз, ким ҳажга бормоқчи бўлса, ҳажга олиб кетамиз”, дея жар солиб юрарди...
Ушбу чақириқлар Умавий халифалардан бири Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ҳукмронлиги давридагина янграган эди...

Доктор Роғиб Саржонийнинг “Ал мавсуъатул муяссаратут фит тарийхил Исламий” асаридан.

©arabicuz

t.me/azxariiy *?***

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago