Авлиёхон ЭШОН

Description
Мазкур канал орқали истеъдодли шоир ва таржимон Авлиёхон Эшон ижод намуналари билан танишиб боришингиз мумкин.
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 year, 9 months ago

Avliyoxon Eshon. Bedorlikka chorlov. Shavkat Rahmonni eslab | Xurshid Davron kutubxonasi
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/memuarlar/avliyoxon-eshon-shavkat-rahmon.html

1 year, 9 months ago

ЮК

(Отамга бағишлайман)

Муаллиф Авлиёхон Эшон

(Шоирнинг ўзи ўқиган.)

@Avliyoxon_Eshon

1 year, 9 months ago

Vanihoyat, tayyor bo‘ldi! Bilaman, ko‘pchilikda “Bor”ning asl nusxasi yo‘q, noyoblardan. Kutubxonadan olib o‘qigandim menam. Uncha ko‘p mehnat sarflamadimku-ya, amallab elektronini bo‘lsa-da tarqatishni istardim juda. Mana, niyatimga yetdim. She’rsevarlar o‘qisa, qalbi nurlansa, ketkazgan vaqtimga ming rozi va behad xursand bo‘lardim.

1 year, 9 months ago

КОБУС*

(парчалар)

1
Исмимни унутдим...
Каламуш -- оғам
Жисмимни ўзимга едирди,
тўйдим.
Бургут томоғига тиқилиб қолган
Жонимни юз йилга гаровга қўйдим.
Юз йилким
кўзимга кул сепар тинмай,
Жигарим қовуриб еган ҳотамтой.
Қошимга ўрмалаб келган мушукнинг
Кўзида чўғ ёнар,
панжалари мой.
Сув сўраб ёлворсам,
ҳовучларимга
Томизиб кетишар икки томчи қон.
Булбулнинг бўғзидан узилиб тушган
Тилимни
тарс ёриб юбормас ёлғон.
Оч илон қўйнимда яшайди ғолиб,
Либоси ипакдан,
тишлари олтин.
Афсун-жоду қилгай юз бор эшилиб,
Бармоғим учини сўрмасдан олдин.
Умр шундай ўтар --
тун қучоғида
Тентираб,
бошимни уриб ёраман.
Ҳар битта манзилга нон истаб эмас,
Исмимни сўроқлаб кириб бораман.
Уни тополмадим...
Исмсиз нетай,
Тун бўйи заҳарму заққумлар ютдим.
Бир қудуқ ахтариб,
суякларимни
Йиртилган қопимда орқалаб кетдим.

2
Қудуқ ўз сувини ичиб ҳансирар,
Бошида бир тўда қушлар -- тиламчи.
Ерга ботаётган отлар пишқирар:
"Кимларнинг қўлида қолади қамчи?"
Бўрилар осилтиб эмчакларини,
Жой сўрар ҳар битта эшикни бузиб.
Эсидан айрилган баҳайбат итлар
Учмоққа шайланар занжирни узиб.
Боғларда санқиган ёлғиз дарахтнинг
Узун томиридан қочиб кетар нам.
Қуриган гулларнинг япроқларида
Қарсиллаб ёрилар қоп-қора шабнам.
Ҳаволар тош бўлиб, тиқилар бирдан
Улуснинг қуриган бўғизларига.
Ўргимчак ипакдан тўр тўқиб чиқар,
Одамларнинг очиқ оғизларига.
Палакка йиқилиб жон берар қумри,
Учар гиламларнинг чоки сўкилар.
Тилла сирғаларни хасдай тишлаган
Қалдирғоч инидан танга тўкилар.

3
Мен гуноҳга ботдим...
ўзни йўқотдим,
Туйнуксиз ҳужралар қолди ҳувиллаб.
Суягимни ғажиб,
кўзимдан боққан
Бўрилар уйғотар тунда увиллаб.
Қайгадир яшринмоқ истайман шошиб,
Дарахтлар очади қучоқларини.
Оҳ, дейман,
бўғзимга тиқишар зўрлаб,
Қушлар чақиб кетган пўчоқларини.
Шамол, югур, дейман,
мени олиб кет,
Хилват унгурларда ўлтирай ёниб.
Шамолнинг кўзи кўр,
мен каби ожиз,
Ғофил кимсалардан кетади тониб.
Тонгга ёлвораман: тезроқ ёришгин,
Вужудим қорайди,
оқарди лабим.
Наҳот, бу дунёда ночор маҳбусдай,
Гуноҳимни санаш эди матлабим?
Товоним остига кўмиб ташлайман,
Юзимдан қувғинди
титроқларимни,
... Аллаким
товоқда сузиб келтирар,
Совиб улгурмаган
гуноҳларимни.

4
Эрк дединг,
Бу йўлнинг боши берк, дедим,
Эгилмоқ фазилат, ҳатто кўрк,
Бу сўзни сўйлаган тилинг бир куни
Бошингга етмасин, ундан қўрқ, дедим.

Кун дединг,
Бу дунё қора тун, дедим,
Кўзингни очмагин, унга кўн, дедим.
Бошингда бир қилич қонсираб турар,
Оламнинг ҳар икки қўли хун, дедим.

Нур дединг,
Қорайган осмон, ер дедим,
Фаришталар қани, борми ҳур, дедим.
Тирноғинг ботирма тоғу тошларга,
Очун -- бизни ютган очиқ гўр, дедим.

Эл дединг,
Сўзлама, оғрир дил, дедим,
Ул қачон яшнайди бўлиб гул, дедим.
Ухлаган улусни уйғотмоқ учун --
Ўл, дедим,
ўл, дедим,
ўл, дедим...

5
Бу қўрғонда қушлар қўнолға излаб,
Гирдибод бўғзига тиқилар тошдай.
Қуёш ҳам фалакдан қулайди музлаб,
Қузғунлар тўдаси чўқиган лошдай.

Исёнкор руҳларни сандиққа қамаб,
Устида издиҳом ухлаб ётар жим.
Ситилган иймонни қайтадан ямаб,
Эгнига киймоқни истамас ҳеч ким.

Бир маддоҳ тилини санжоққа тиқиб,
Бошига соябон қилиб ўлтирар.
Паҳлавон не улуғ чинорни йиқиб,
Кўксингда жон отлиғ қушни ўлдирар.

Ишқ ила садоқат дийдаларига
Субҳи содиқ чоғи тортилади мил.
Оломон энг азиз ийдларига
Кўтариб келади севимсиз кўнгил.

Юлдузи кўринмас тийра кечада
Тупроққа қоришгай дилнинг фарёди --
Ҳаромни ҳаром-ла чайиб ичади,
Ғуслни билмаган одам авлоди...

6
Тишланган бармоғим ёриғларидан
Очкўз чумолилар чиқар ўрмалаб.
Кипригимни кесиб, қафас тўқиган,
Қумурсқа, кўзимга бир пас урма лаб.

Суягим ичидан оловли шамол
Куйга айлантириб ўтди ҳавони.
Дон излаб югурган чумолиларнинг
Юрагимга етиб борди товони.

Кўзимдан сув ичган қумри қушларнинг
Томоғин куйдириб тўкилади оҳ.
Оёғимни секин кўма бошлайди,
Елкамдан қазилган бир уюм гуноҳ.

Ёлғиз бошим узра қайғусиз ҳаёт
Шивирлаб айтадир сеҳрли ўлан.
Кўзларимни очмай узоқ яшайман,
Танамга ёпишган чумоли билан.

1989-1992

------
Кобус* (арабча) -- ваҳимали, қўрқинчли туш; тунги алаҳсирашлар.

@Avliyoxon_Eshon

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago