Mirzo Ixtiyorov

Description
Samarqand viloyat teleradiokompaniyasi direktori,
Xalq deputatlari Samarqand viloyat Kengashi deputati

https://t.me/SamTvr
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 weeks, 2 days ago
Бугун шифохонага бордим, машинани санжаброқ йўлакда …

Бугун шифохонага бордим, машинани санжаброқ йўлакда қолдирдим. Шифокорга тезда кириб чиқиб, ишга кетай десам йўлимни ёпиб қўйишибди. 1 соатга яқин йўл очилишини кутдим.
Машинани бу даражада қарама-қарши йўналишга қўйиб кетиш учун одам камида телба бўлиши керак деган хулосага келдим. Чунки, уларни онги кўп ривожланмаган бўлади. Ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини очиқ ойдин сотиб олган!
Лекин рақами 7 лаб ётибди, одам қўрқадией!

https://t.me/mirzo_ixtiyorov

2 weeks, 3 days ago
**УКАМГА**

УКАМГА

Ука, сувратинга кўз ташлаб бир зум
Отамнинг нигоҳин кўргандек бўлдим.
Ажинлар тушибди чеҳрангга бевақт,
Бошингда қировдек оқларни кўрдим.

Биламан, ота уй залвори оғир,
Ҳар босган қадаминг синов ва сабоқ.
Сен-ку, минг ташвишга чидаб юрибсан
Биз беғам акалар сочларига боқ.

Сен тенглар "ёшмиз" деб, баъзан эрта-кеч,
Бир рўзғор дардида нолиб юрибди.
Сен эса мағрурсан, билдирмайсан ҳеч,
Балки... отам руҳи қўллаб турибди.

Жигарим, чеҳрангга кўз ташлаб бугун,
Отамнинг нигоҳин кўргандек бўлдим.
Ажинлар тушибди навҳол юзинга
Сочингда оқ эмас, қорларни кўрдим...
Самарқанд.      Баҳрилло Ихтиёров.

2 weeks, 4 days ago

Муассаса раҳбарининг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини ҳаммадан кўпроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддоҳларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мақтовни ҳазм қилишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни рағбатлантиришни унутганида;
- Нафақага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қўя олмаганида.

3 weeks, 1 day ago
Mirzo Ixtiyorov
3 weeks, 1 day ago
Mirzo Ixtiyorov
3 weeks, 2 days ago

Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.

4 weeks, 1 day ago

* Эртага "Сукунат" куни*

*✔️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича *депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

💬 Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

https://t.me/mirzo_ixtiyorov

4 weeks, 1 day ago

*❗️Яшаш нархи индекси: Энг қиммат ва арзон давлатлар*

Энг қиммат 10 давлат:
1. Швейцария 🇨🇭 – 123.35, Озиқ-овқат нархи: $20 (кунлик), Турар жой: $3,000 (ойлик)
2. Норвегия 🇳🇴 – 100.90, Озиқ-овқат нархи: $15, Турар жой: $2,800
3. Ирландия 🇮🇪 – 94.50, Озиқ-овқат нархи: $14, Турар жой: $2,600
4. Исландия 🇮🇸 – 94.00, Озиқ-овқат нархи: $16, Турар жой: $2,700
5. Сингапур 🇸🇬 – 91.40, Озиқ-овқат нархи: $12, Турар жой: $3,200
6. Дания 🇩🇰 – 88.20, Озиқ-овқат нархи: $13, Турар жой: $2,800
7. Люксембург 🇱🇺 – 86.10, Озиқ-овқат нархи: $14, Турар жой: $2,500
8. Израиль 🇮🇱 – 85.80, Озиқ-овқат нархи: $15, Турар жой: $2,600
9. Гонконг 🇭🇰 – 82.90, Озиқ-овқат нархи: $15, Турар жой: $2,900
10. Австралия 🇦🇺 – 82.20, Озиқ-овқат нархи: $13, Турар жой: $2,500

Энг арзон 10 давлат:
1. Покистон 🇵🇰 – 18.50, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $150
2. Афғонистон 🇦🇫 – 19.20, Озиқ-овқат нархи: $4, Турар жой: $100
3. Ҳиндистон 🇮🇳 – 21.90, Озиқ-овқат нархи: $6, Турар жой: $200
4. Сурия 🇸🇾 – 22.50, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $80
5. Тунис 🇹🇳 – 24.10, Озиқ-овқат нархи: $7, Турар жой: $250
6. Вьетнам 🇻🇳 – 24.80, Озиқ-овқат нархи: $6, Турар жой: $200
7. Миср 🇪🇬 – 26.50, Озиқ-овқат нархи: $7, Турар жой: $220
8. Ўзбекистон 🇺🇿 – 27.30, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $200
9. Непал 🇳🇵 – 28.10, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $150
10. Нигерия 🇳🇬 – 29.20, Озиқ-овқат нархи: $6, Турар жой: $180

@mirzo_ixtiyorov

1 month ago
**БУГУННИНГ РАҲБАРЛАРИ**

БУГУННИНГ РАҲБАРЛАРИ

Кўз ташласанг мозийнинг бепоён даштларига,

Саробдек жимирлагай замонлар карвонлари.

Саҳройи қирлар каби саҳро оташларида

Чарчаган карвонларнинг серташвиш сарбонлари.

Ярадор шердек ваҳший тўфонлар чангалида,

Ожиз капалак мисол титранганда кемалар;

Дарғалар бўлмасайди уммонлар жангларида,

Кемани бир пашшадек ютарди ваҳималар.

Панипатда бир ҳовуч шерюрак лашкар билан

Бобуршоҳ қучмасайди ғолибона талъатни;

Ботирларнинг пойига тўшалмасди пат гилам,

Замин асло кўрмасди муҳташам салтанатни.

Ҳа, тарих чархпалаги айланмоқда бемалол,

Асрларни дон каби янчар тегирмонтоши.

Сергак турмасанг аммо тоғлар ҳам топгай завол,

Илло, тегирмонга ҳам шартдир тегирмонбоши.

Юз қўшчига бир бошчи, дейилмиш ота мақол,

Қуёш каби мангудир, барҳаётдир ғазалдай.

Ҳар гузарга бир пешво, маҳаллага оқсоқол,

Ҳар туманга доруға лозим эрур азалдан.

Кун чиқиб, ботса ҳам ой, билмай ором, ҳаловат,

Элбошилар, элларга мулки чироқ бўлганлар.

Нуҳ тўфони сингари қутурганда қабоҳат,

Бири Рустами достон, бири Широқ бўлганлар.

Эслар бўлсак бийларнинг забаржад довларига,

Адолатли кўзгудир ўтмишнинг дафтарлари.

Хўш, сиз-чи, сиз тайёрми даврон синовларига,

Талотўп асримизнинг иззатли раҳбарлари?

Давоми...

@abdusaidkuchimov

1 month ago

Fakt 24 | Konigilda yangi turizm maskani ishga tushdi
#18oct #uzbekiston24

@mirzo_ixtiyorov

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago