Муҳаммад Шакур (Шокир Шарипов)

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month, 3 weeks ago

Кўп йиллардан бери уриниб келаётувдик шу қонун чиқиши учун 👇

2 months ago

Ҳатто Қуръони карим оятларини тушунишда оят нозил бўлган воқелик инобатга олинади: қандай ҳолатда, нима муносабат билан нозил бўлган ва ҳоказо (алоҳида илм бу). Табиийки, инсонларнинг гаплари ҳам (ким бўлмасин) ўша гап қандай ҳолатда ва қандай мақомда айтилгани ҳисобга олиниши лозим. Акс ҳолда – воқелик ҳисобга олинмаса – кишининг гапи абсолютга кўтарилади ва чеки йўқ муаммоларга дуч келинади. Ва келиб турилипти.

Масалан (битта мисол бу).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (р.а) ҳаётлик даврида диний пешво ўлароқ барча диний масалаларни баҳолиқудрат ўзлари тартибга солиб турган эдилар, имомлик вазифасидагиларга ўзлари дарс ўтиб, уларни тарбия этиб, камчиликларини тўғирлаб бораётган эдилар. Шу учун ҳам ҳар даврада имом-хатибларни ҳимоя этиб, уларнинг камчиликларини айтганларга кескин жавоб қайтарардилар. Чунки... имомларнинг камчиликлар устидан ЎЗЛАРИ ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАН ЭДИЛАР, жараён кетаётган эди.

У киши вафот этганларидан кейин жараён ярим йўлда тўхтаб қолди. Энди ваъзхонлик институтини тартибга солиш ваъзхонларнинг – ўзларининг эгнига тушди ва бунда жамоатчилик иштирок этиши лозим бўлди. Чунки... Шайх энди йўқ бу дунёда.

Аммо у кишининг тасарруфи янги воқеликка нисбатан татбиқ этилди ва ваъзхонларга айтилган ҳар қандай танқидий гапга кескин жавоб қайтаришга уринилди. Яъни, ўша воқеликка мос қилинган ҳаракатни кўр-кўрона бошқа воқеликка кўчиришга уринилди, натижада умумий ҳолат янада бетартиблашди, орада ўта хуник ҳолат юзага келди. Шу даражадаки, бетартиблик душманга очиқ-ойдин дастак бўлди. Бу битта мисол эди, холос.

Дарс: ҳар бир ҳаракат воқеликдаги муаммоларни даволаш йўлида қилиниши керак. Шу – асл мақсад. Ҳеч бир кишининг аввал қилган ҳаракати тўғридан-тўғри бошқа воқеликка кўчирилиши керакмас, аввал воқелик ҳисоби олиниши лозим. Акс ҳолда йўлда фақат чуқурлар кутиб туради.

https://t.me/muhammadshakur_07

2 months, 1 week ago

Мусулмонларнинг муваффақияти – зиёлилашувда.

Қанча кўп бўлса зиёлилашув, шунча зафарга яқинлашилади. Кўчинский, ҳуштакбоз мусулмонлик эса – зафарга яқинлаштирмайди. Мана, "кун қаҳрамони"миз муштумзўр бизнесмен ҳам ишчи олаётганда "намоз ўқимасанг, ишга олмайман" дер экан ўзича (шунақа ёзишди). Аммо “брат” ҳатто мусулмонлар ўртасидаги ришта нималигини, биродарчилик муҳаббатга суянишини билмайдиган “ахи” экан.

Шу учун ҳам шайтон ахлоқи билан ахлоқланган "уламо"миз янги саҳнага чиқиб, ҳунарини кўрсата бошлаганда мени хавотир босганди, чунки у кўз ўнгимизда Динни бадхулқлик билан аралаштириб, одамларга бу бемаза массани едира бошлаганди, сўконғич кўчинский "намозхон братлар"ни етиштира бошлаганди.

Аҳли мадрасада негадир бу хавотир уйғонмади, натижада, афсуски, миллионлаган “брат”лар етишди. Бу эса душманга аниқ-равшан дастак бўлди, душманликни амалга ошириш учун. Мевасини эса одатдагидек вилоятларида яшовчи оддий ҳижоб кийган ўқувчи қизлар, ўқитувчилар истеъмол қиляпти, хусусан.

Зиёли мусулмон ким? Ўзини ҳимоя қилолмайдиган, урушолмайдиган заифми? Йўқ, асло.

У шундай инсонки, уни кўрибоқ ҳурмат қила бошлашади, чунки ичидаги зиёси ташқарига чиқиб туради. Зиё эса кўплаб фанлардан хабардорлик + чиройли ахлоқ бирлашуви натижасида ҳосил бўладиган нур. Кўплар болаларини қори қилишга уринишади ва “қори” деганда Қуръонни ёддан билган одамни тушунишади. ҚОРИ бор, қори бор. Ўзимиз учун ҚОРИ тушунчасини кашф этишимиз керак...

Ҳазирда ҳар биримизнинг вазифамиз – ортимиздан лоақал битта зиёли мусулмонни қолдириш. Зиёли мусулмонларнинг критик массаси ҳосил бўлса, жоҳилларга шанс қолмайди... Бунга ҳеч шубҳа йўқ!!! Бироқ “зиёли мусулмон” тушунчаси қайта кашф қилиниши керак. Маълум бўляптики, у нотўғри тушунилади.

https://t.me/muhammadshakur_07

4 months, 2 weeks ago

Бутунбошли сув омбори ўпирилишида айбдор бўлган "катта"лар очиқ суд қилинмаган юртда ҳар қандай нарх оширилишига халқ тажовуз деб қарайди, оптимизация деб эмас.

4 months, 3 weeks ago

**Энергетика соҳамиз МУТЛАҚО бузуқ ҳолатда. Бунақа ҳолатда нарх ошириш - мотори тугаган Жигулига кўпроқ безнин қуйиб, ишлаб кетишидан умид қилиш. Яъни ўз-ўзни (аниқроғи халқни) алдаш. Соҳа аввал ислоҳ қилинади, кейин нархлар оптималлаштирилади, тескариси эмас - тескариси иш бермайди.

Қандай ислоҳ қилиниши ҳақида мен мутахассисларни гапиртирганман, ўзим ҳатто мултфилм қилганман (ёш болага ҳам тушунарли бўлиши учун). Шу учун умид қиламанки, Қиёматда бу ҳақда менга бироз енгиллик бўлади.**

5 months ago

Дунёвий билимларни болаликдан ола бошлаш "мумкин" эмас, балки ЛОЗИМ деб билинади жумлаи жаҳонда. Чунки болаликда олинган билим яхши "қотади" мияда.
Масалан, тана физиологиясини болаликдан ўрганиб бориш ўша танани тўғри истифода этиш: тўғри овқатланиш, тўғри юриб-туриш, тўғри дам олиш, танани ортиқча юкламалардан четлатиш ва ҳ.к. ва ҳ.к.лар кўникмага айланади. Физиология фанлари мактабларда ўлда-жўлда ўтилгани боис, мутлақ аксаримиз танамизни тўғри истифода этмаймиз. Масалан, японлардан фарқи ўлароқ.

Энди базавий исломий билимларни болаликдан ўзлаштиришга келсак, бу – руҳ санитариясидир. Уни болаликдан ўзлаштириш биз учун фундаментал аҳамиятлидир.
Ҳа, кимдир айтади: мусулмон бўлмаган кўплаб халқлар бинойидек яшаяпти-ку бусиз ҳам – дейди. Бу саволни фақат номусулмон бериши мумкин, чунки ҳақиқий мусулмон учун Имон биринчи ўринда турувчи нарса ва шу сабабли саволга жавоб бериш учун мен уларнинг позициясидан гапираман.

Жавоб шуки, биз ўзлигимизни буткул ўзгартириб, япон ёки инглиз бўлиб ололмаймиз. Бунинг имкони йўқ. Ва буни ҳеч ким биздан талаб қилишга ҳам ҳақли эмас. Биз ўзлигимизни сақлашга ҲАҚЛИМИЗ.

Шундай экан, болаларимизга базавий исломий билимларни бериш бу – базавий ҳуқуқимиз. Экстремизмга қарши курашиш эса бу умуман бошқа кенгликдаги масала.

7 months, 1 week ago

Ислом – мисли йўқ потенциалга эга нарса. Айниқса аждодлари мусулмон бўлганлар орасида Исломдан гапириш орқали шуҳрат ва иззат қозониш ЖУДА осон (акс-садо: жуда осоон, жуда осооон, жуда осоооон). Савияси паст одам Исломдан гапирса ҳам, уни ҳурмат қилиб оғзига тикилишади, чунки бу ерда унинг эмас, ИСЛОМНИНГ ПОТЕНЦИАЛИ ИШГА ТУШИБ КЕТАДИ...

Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, Исломдан гапириш – фавқулодда масъулиятли (жавоби оғир) иш. АЙНИҚСА исломий билим юртларида ўқиганлар учун, чунки ўқимаганларнинг гапига омма жиддий қулоқ тутмайди, ким бўлмасин.

Ва бу жамият эгнига юк юклайди – табиатан фаросатли болалардан диний устозлар тайёрлаш юкини. Мен ҳозир ўзимизнинг воқелик ҳақида гапирмаяпман, умумий фикрлашга уриняпман. Президент бўлсам шунақа иш тутаман.

Фаросатсизлар диний таълимдан узоқ бўлиши керак – Шимолий муз океани Антарктидадан узоқ бўлганидек. Хаёлимдаги идеал: дунёвий илмларда профессор бўлганлар жума кунлари масжидларга келиб диний маърузалар қилиши керак – яъни унисиниям, бунисиниям ўзлаштира олганлар имом-хатиблар бўлиши керак. Мен шунақа қиламан!

Ва яна бир нарса қиламан – Ислом “сандиғини” чуқурроқ ковлаб, Исломни воқеликка мослаштириш бўйича изланишлар қиладиган тадқиқот маркази очаман. Чунки биз мақтаб юрадиган катта уламоларнинг миссияси АЙНАН шу бўлган – ҳар қандай вазиятда Ислом “сандиғини” ковлаб, воқелик қўйган саволларга ўша сандиқдан жавоб топиш бўлган.

АЙНАН ўша – сандик ковлаш истаги сусайгандан бошлаб, “ҳа, мана, аввалгилар ёзиб қўйган-ку ҳаммасини, нима қиламиз изланиб” деб, сассиқ “чопон”ларга ўралиб олишдан таназзулга юз тутиш бошланган. Ва энди мана болаларимизни хоҳлаганча ўлдиришяпти.

Шунинг учун президент бўлганимда мен шу ишларни қиламан.

https://t.me/muhammadshakur_07

7 months, 1 week ago

Ҳолат қанчалик ачинарли бўлса, ЎЗ-ЎЗГА танқидий қараш шунчалик кўп бўлиши керак – иккови тўғри пропорцияда бўлиши керак. Бу битта одамга ҳам, гуруҳга (умматга) ҳам тааллуқли. Ҳозирги ҳолатимиз ўта ачинарли эканига кучли ишоралар келиб турипти. Шунга мос ўз-ўзни танқид қилиш эса йўқ, “гаштак-паштак” қилиб юрипмиз.

https://t.me/muhammadshakur_07

7 months, 1 week ago

Чеченистон МЧС раҳбари Доғистонда крутой иномаркани босиб юрган пайтда Доғистон милицияси тўхтатган, у бўй сўнмаган, битта милисани босиб кетишига сал қолган. Уни ушлашган ва юзини асфалтга босишган, ҳибс этишган.

Салдан кейин доғларнинг олдига чеченларнинг “Ахмат” ҳарбий гуруҳидан келишган ва “чё, братла, абнаглели, да, давай сюда нашего” дейишган ва куч билан олиб кетишган.

Буни нимага ёзяпман, билмайман, фикрлар шунчалик кўпки, қайси бирини ёзишни билмадим. Фақат битта фикимни айтай – ичимизда айнан шундай кўринишдаги “дўстга содиқлик”ни тўғри деб биладиганлар кўп. Мавзу кенг ва концепуал.

https://t.me/muhammadshakur_07

9 months ago

Ўзбекистон24га чиқиб кетипмиз.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago