🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 days, 20 hours ago
Ипотека кредити бўйича СУБСИДИЯ ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари 3 иш куни давомида текширилади:
Адлия вазирлиги – оила таркиби ва ариза берувчининг ёлғиз она, бева ва ажрашган аёллар тоифасига мансублиги ҳамда ариза берувчининг турмуш ўртоғи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилгани;
Кадастр агентлиги — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчини “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани. Бунда, фуқаронинг ҳақиқатда хорижда иш фаолиятини амалга оширувчи мигрант эканлиги текширилади.
Солиқ қўмитаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахс “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани. Бунда, ариза берувчи ва унинг оиласида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган шахс эканлиги текширилади.
Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка кўра, яқин қариндошлар сирасига қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.
Бундан ташқари, ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланмоқда.
Бунда, сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмаслиги ва автомат равишда рад этилиши;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилиши ва рад этилиши;
илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан такрорий мурожаат этилганда ариза рад этилиши;
аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда ушбу ариза рад этилиши белгиланди.
фойдаланилган ҳоллар мустасно).
2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига белгиланган. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати миқдорида ундирилади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати ер участкаларидан фойдаланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 0,01 гектар майдон учун фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликлари бўйича ҳар йили январь ва июль ойларида белгиланади. Унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этилади. Бунда тегишли ҳудудда охирги ўн икки ойда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича электрон онлайн-аукционлардаги ўртача нархлар, электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган ҳудудлар учун эса тегишли туман-шаҳар ёки юқори турувчи маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ўртача нархлар ижара муддатига кўра тузатиш киритилган ҳолда асос сифатида қабул қилинади.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, уларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш тўғрисидаги ишлар тўхтатиб турилади.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов тўланган тақдирда, электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар тайёрланган ижобий хулосалар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига навбатдаги сессияда кўриб чиқиш учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда юборилади
Тошкент шаҳри, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказлари, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарлар, аҳоли пунктларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг тегишли нисбатида белгиланган.
Фото: Kun.uz
«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун 8 ноябрдан кучга киради.
Давлат кадастрлари палатаси Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи Иззатулла Раҳимов қонун билан боғлиқ тўловлар миқдори ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлардан бир марталик тўлов ундирилади.
Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларида бир марталик тўлов ундирилади.
Қолаверса, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига, фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади.
Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 баравари, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида 3 баравари миқдорида, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда 2 баравари, бошқа аҳоли пунктларида 1 баравари миқдорида тўлов қилинади. Ҳозирги вақтда БҲМ миқдори 375 минг сўмга тенг.
Шуни ҳам айтиш жоиз, бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади. Хусусан, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов белгиланган тўловнинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.
Агар бир марталик умумдавлат акцияси доирасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топиш белгиланган хулосасига асосан далолатнома шакллантирилган, бироқ бир марталик йиғим ундирилмаган ёки тўлиқ ҳажмда ундирилмаган бўлса, у ҳолда бир марталик тўлов ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ундирилади. Бунда бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ундирилган бир марталик йиғим суммаси инобатга олинади.
Эслатиб ўтиш ўринли, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида тўланган бир марталик йиғим ва ушбу қонун доирасида ундириладиган бир марталик тўлов ўртасидаги фарқ қайтарилмайди.
Фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга белгиланган.
Шунингдек, 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига (бундан шундай ер участкасида икки йил ичида бинолар ва иншоотлар қурилмаган ёки уларнинг қурилиши бошланмаган ёхуд ер участкасидан мақсадсиз
Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда
Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.
Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.
22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.
Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.
Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.
Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.
Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.
*⚡️Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир қанча авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди*
Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилганлиги сабабли бугун эрталаб бир нечта авиакомпания самолётлари ўз йўналишларини ўзгартиришга мажбур бўлди.
"Жазеера Аирwайс" авиакомпаниясининг Тошкент – Қувайт йўналиши бўйича Ж9-1650 рейси соат 04:50да учиб Тошкент аеропортига қайтди – самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:06да жўнаш аеропортига қўнди.
Шунингдек, "Флй Дубаи" авиакомпаниясининг Душанбе – Дубай йўналиши бўйича ФЗ-778 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аеродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:32 да Тошкентга келиб қўнди. Экипажнинг дам олиши муносабати билан Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 21:00га белгиланган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади.
"Флй Дубаи" авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича ФЗ-1942 рейси ҳам соат 04:58да ҳавога кўтарилиб, 06:58 да Ашхободдаги муқобил аеродромга қўнди.
"Cентрум Аир" авиакомпаниясининг Жидда – Тошкент йўналиши бўйича C6-702 рейси ҳам худди шу сабаб билан Ар-Риёддаги муқобил аеродромга қўнди. Шунингдек, Мадина – Фарғона йўналиши бўйича C6-3336 рейси ҳам Тошкент вақти билан соат 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) аеропортига қўнди.
Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақидаги тўлиқ маълумотларни авиакомпания вакилларидан олиш мумкин.
Шунингдек, маршрути Эрон ҳаво ҳудуди орқали амалга ошириладиган бир қатор рейслар Ўзбекистон шаҳарларидан кечикиш билан учиб кетди.
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси бўлган 21 ёшли йигит ижтимоий тармоқларда буйрак, жигар ҳамда суяк илигини сотиб олиш ҳақида эълон берган. Унга мурожаат қилган фуқарога битта буйрагини 38 минг долларга сотиб олишини, кўчириб ўтказиш Германияда амалга оширилишини, бунинг учун олдиндан 350 доллар тўлаши кераклигини айтган. Талаба ушбу пулни олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Б.А. инсон аъзолари олди-сотдисида айбланиб, жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, 2003 йилда туғилган Б.А. мўмай даромад орттириш мақсадида ижтимоий тармоқларга инсон аъзоларини сотиб олиши ҳақида эълон жойлаштирган. У тарқатган эълонларида буйракни 38 минг, жигарни 43 минг ҳамда суяк илигини 23 минг долларга олишини билдирган.
Ушбу эълондан сўнг унга аъзоларини сотмоқчи бўлганлар алоқага чиқа бошлаган. Жумладан, фуқаро Ж.Р. у билан мулоқотга киришган. Б.А. унга битта буйрагини 38 минг долларга сотиб олишини айтган.
“Шерикларим Германияда. Буйракни кўчириб ўтказиш ўша ерда амалга оширилади. Бунинг учун Германияга боришингиз керак. Сафар учун олдиндан 350 доллар беришингиз керак”, деган талаба фуқарога.
Б.А. 2024 йил 26 апрел куни Шайхонтоҳур тумани ҳудудида Ж.Р.дан келишилган пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Талаба судда бу ишни пулга муҳтож бўлиб қолгани сабаб қилганини, аслида Германияда ҳеч қандай танишлари йўқлигини, 350 долларни эҳтиёжига ишлатиб, кейин қайтариб бермоқчи бўлганини билдирган. Шунингдек, у акаси, синглиси ва ўзи талаба эканини, барчаси контракт асосида ўқишларини айтиб, суддан ўзига енгиллик беришни сўраган.
*“Бу иш орқали яхшигина даромад кўриш мумкинлигини эшитгандим. Telegram’даги “буйрак сотиш” гуруҳига кириб, ким буйрагини сотмоқчи бўлса харидор топиб бераман, деган маънода эълон қолдирдим. Орадан тахминан 4-5 кун ўтиб менга бир нечта фуқаро алоқага чиқди. Уларга тана аъзоларини кўчириб ўтказишлари учун Германияга боришлари кераклигини, у ердаги шифохоналарда танишларим борлигини, ўзлари кутиб олган ҳолда барча харажатларини қоплаб беришларини, фақат чипта учун олдиндан 350 доллар тўлашларини айтдим.
Аслида мақсадим пулни қўлга киритиб, кейинчалик иш ўхшамаганини айтган ҳолда қайтариб бериш эди. Германияда ҳеч қандай шифохона ёки тана аъзоларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи танишларим йўқ”,* деган у суддаги кўрсатмасида.
Суд ҳукми билан Б.А. Жиноят кодекси 25- (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 133-1-моддаси 1-қисмида (инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси) назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
❌ **Тошкентда шифокор даволаш вақтида бемор аёлни ўпиб олди.
Суд иши материаллари ва жабрланувчининг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни ЛОР шифокори 1969-йилда туғилган Ирисметов Набизҳан жабрланувчига тиббий муолажа ўтказаётиб, энгашиб ўпган, шундан сўнг у. ҳеч нарса бўлмагандек процедурани давом эттирди. Жабрланувчи ҳайратда қолди ва аввалига қандай муносабатда бўлишни билмади, лекин бундай хатти-ҳаракати жазосиз қолишига йўл қўймади ва таъқиблар бўйича ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.
Суд мажлисида Н.Ирисметов ўз айбига иқрор бўлиб, ўз қилмишини жабрланувчининг жуда жозибали экани, шунчаки қаршилик кўрсата олмаслиги билан изоҳлади.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан 2024-йил 23-сентябрда 1969-йилда туғилган Ирисметов Набизхон. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (“Жинсий зўравонлик”)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Умид қиламизки, Н.Ирисметов ишлаётган клиника раҳбарияти бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмади ва унга нисбатан интизомий чоралар кўрди.**
Тошкентдаги мактабда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклади
Синов муддатини ўтаётган ўқитувчи ўқувчини ўтирган партасидан тортиб олиб, калтаклади.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқ саҳифаларида Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишча, Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 15:00 лар атрофида иккинчи сменада 6-“В” синфида рус тили фани дарси маҳалида ўқитувчи Р.О.га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган ва тортишиб қолган.
Сўнгра ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г.ни қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ўқувчига тан жароҳати етказимаган, саломатлиги жойида.
Бундан хабар топган ўқувчи Э.Г.нинг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман у 188-мактабга ишга қабул қилинганлиги бўйича ҳали буйруғи чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.
Тошкентдаги ресторанлардан бирида оммавий заҳарланиш юз берди.
Тошкентдаги “Muhteshem Doner” ресторанида оммавий заҳарланиш юз бергани айтилмоқда. 23 нафар жабрланувчилар шифохонага ётқизилган.
Kun.uz’га мурожаат қилган жабрланувчилардан бири бу ҳодиса 5 сентябр куни содир бўлганини айтди. Улар овқатдан заҳарланиш белгилари билан 6 сентябр куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ётқизилган.
“Ишхонамиз шу атрофда бўлгани учун 5 сентябр куни тушлик қилгани “Muhteshem Doner” ресторанига 6 нафар ҳамкасбим билан бирга чиқдик. Ўша куни кечга бориб бирин-кетин ҳаммамизнинг аҳволимиз ёмонлаша бошлади. Ҳолсизланиш, кўнгил айниши билан бошланиб, қоринда кучли оғриқ пайдо бўлди. Кетма-кет қайт қила бошладим ва 41 даража иситма ҳолатида шифохонага келдим. 6 кишидан 5 нафаримиз ҳозир касалхонадамиз. Бир нафар ҳамроҳимиз биз истеъмол қилган соусдан емаган эди. Унда бу ҳолат кузатилмади”, деди Kun.uz мухбири билан суҳбатда бўлган беморлардан бири.
Вазият юзасидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков шундай изоҳ берди:
“Жорий йилнинг 5-6-7 сентябр кунлари овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар шахслар, шулардан 22 нафари Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра уларнинг барчаси 2024 йилнинг 5 сентябр куни МЧЖ “MUHTESHEM DONER” кафесида бир неча турдаги таомларни истеъмол қилганликлари маълум бўлди. Олиб борилган даволаш муолажалари натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланган ва 11 сентябр 18:00 ҳолатига уларнинг 11 нафарига уйларига рухсат берилган. Қолган беморлар даволаш муолажаларини олишмоқда ва касаллик динамикасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда ҳамда бир-икки кун ичида қолган беморларга ҳам уйларига рухсат бериш режалаштирилмоқда. Жабрланганлар орасида кафе ходимлари ҳам бор.
Бугунги кунга келиб “MUHTESHEM DONER” кафеси фаолияти вақтинча тўхтатилган, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилмоқда
Бирламчи эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра заҳарланишга кафеда тайёрланган соус (беморларнинг барчаси истеъмол қилган маҳсулот) сабаб бўлган бўлиши мумкин деган хулосага келинмоқда”, деди у.
Айни пайтда ресторан фаолияти тўхтатилган. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Каналга уланинг:👉
https://t.me/batafsil_infouz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 days, 20 hours ago