🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 4 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 5 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
Улуғбек Ҳамдам
ТОМЧИЛАР
КИТОБ ВА ПУЛ
Чеховнинг “Ниқоб”ини қайта ўқидим. Классик барибир классик-да, у жамият ҳаётининг ўзак томирига тушади ва тортган бир чизиғи билан масалани “раз и навсегда” ҳал қилиб кетади. “Ниқоб”даги ҳол минг йиллик эди, у ҳамон яшамоқда. Бу ҳол ўз даврида камроқ намоён бўлган бўлса, бугун ҳадди аълосига етди.
Воқеа бундай: қироатхонада банк, суд ва шунга ўхшаш ташкилотнинг зиёли ходимлари китоб, газета ўқиб ўтиришар экан, кутилмаганда маска таққан одамлар кириб келишади-да, ичкилик ичиб, уларни масхара қила кетишади, эътироз билдиришганда, қўлларидан газеталарни тортиб олиб, йиртиб, бу ердан кетинглар, биз мазза қилиб ялло қилмоқчимиз, дейишади.
Бунга чидай олмаган китобхон зиёлилар полиция чақиради. Полиция етиб келиб, ниқобдагиларни “ёқасидан олмоқ”чи бўлар аснода, улардан бири ниқобини ечади ва вазият тамомила тескариси томонга ўзгариб кетади. Ниқобли одам унда-бунда жамиятга хотамтойлик қилиб турадиган миллионер Пятигоров бўлиб чиқади. Полициядан тортиб ҳалиги зиёли китобхонларгача бирдан хижолат тортишиб, миллионер кўнглини олмоққа тутинишади. Ҳатто миллионер ичиб, маст бўлиб, валдираб қолганда, ҳалиги банк ходими, китобхон зиёли Жестяков уни уйига элтиш учун извошга кузатиб қўяётиб: “менга қўлини бериб хайрлашди” дея мамнун ҳам бўлади.
Қиссадан ҳисса шуки, худди кечагидек бугун ҳам капитал эгаси дунёни ўз бармоғи атрофида хоҳлаганча айлантириб ётибди. Бекорга К. Маркс “Капитал” асарини ёзмаган эди. Маркснинг мақсади эзгу бўлган, у инсонни капиталга қулликдан халос қилмочи эди, дейди Э.Фром. Капитал эгаси қанчалик ҳақсиз, ёқимсиз ва жирканч бўлмасин, қўлидаги зари туфайли мудом эъзозу ҳурматда эканлиги улуғ бир ҳақсизликни туғдиради. Йўқса, қироатхона китоб ўқувчиларнинг жойи эди, бой келиб, у ерни маишат ботқоғига айлантирди. Ҳамда, биласизми, бу ҳол ҳикоядаги жамиятда “нормал” қабул қилинади. Энди айтинг-чи, бу сизга ҳаётни, сиз билан бизнинг ҳаётимизни эслатиб юбормаяптими?.. Агар, йўқ эса, чиндан ҳам ҳаммаси “нормал”, тинчгина яшаш мумкин.
(Чуқурроқ мушоҳада қилинса, ҳикояда яна бир гап бор кўринади: маънавий меҳнат билан машғул кишилар ошқозон (тана, жисм) билан банд кишилар томонидан қувиб чиқарилмоқда...)
29.11.2024
Соғиниб боряпман, нафасма-нафас...
1
«Қишлоқдан нима олиб борай?»
(Укамнинг сўрови)
Кузнинг оқшомида осмон хўмрайган,
Олисда бир юлдуз титрайди дилгир.
Ечинган дарахтлар талвасасида —
Негадир қуёшдан олдим хавотир....
Кун сайин жонимнинг ичкарисида,
Улғайиб боради аллақандай чўғ.
Теграмдан айланиб ўтади кунлар,
Қачон яшаганим эсимда ҳам йўқ.
Деразамдан боққан хазонлар билан
Дарди ҳол қиламан телбаларга хос.
Ўйлайман гоҳида ўзимдан қочиб:
Дунёга шунчаки келганман холос...
Нега тирилишни истамаяпман
Менсиз ҳам ўликлар тўлган замонда?!
Дуч келган одамдан сўрайвераман:
Хабарингиз йўқми қуёш томондан?!
Сен қўнғироқ қилдинг қуёш томондан
Ёки хаёлимда бу бўлди содир.
Исо Масиҳдаги нодир нафасни
Ҳар бир ҳужайрамда сезаяпман ҳозир.
Ҳозир икки дунё ўртасидаги
Йўлдайин сархушман,
Йўлдайин музтар.
Кузнинг оқшомида бу совуқ симлар,
Қизиб кетди сендан келтириб хабар.
Шаъм эдим яна ҳам баландроқ ёндим,
Сенинг овозингни эшитган маҳал.
Хазон қамалида қолган уйимга.
Меҳринг кириб келди ўзингдан аввал.
Укажон,
Қишлоқ осмонида сузган булутнинг
Тўзғин хаёлини келтиргин менга.
Дадамни соғиниб сарғайиб кетган —
Боғнинг шамолини келтиргин менга.
Ҳануз уйимизда осиғлиқ турган,
Онам нимчасининг ҳидин қўмсар дил.
Унинг тугмасида бизни кўрганда,
Порлаб кетадиган нурни олиб кел.
Ҳеч кимдан сўрамай томорқамизда,
Фасл танламасдан ўсгувчи гулнинг
Шиддату шахдини олиб кел менга
Токи тирилтирай сўлган кўнглимни.
Олифта оҳанглар тегди жонимга,
Соғиндим ҳаётнинг ҳалол авжини.
Олиб кел қишлоқча куйлаган ўша.
Нотага сиғмаган ариқ мавжини.
— Жаҳон экиб берайми?
— Жаҳон экиб берайми?
3
Менга шодлик юбор,
Ва яшил умид,
Райҳонлар нафаси сўнаётган дам,
Ишқдай беғуборлик юборгин яна,
Ўзимда тонгларинг кўрайин мен ҳам...
Ва борай қушларнинг анжуманига.
Парвозни ўрганиш учун олай дарс,
Катталашиб борар ахир кундан кун,
Дунё билан менинг орамдаги дарз.
Менга шодлик юбор,
Қайғудан ортган.
Ва дил пардасида чалгувчи рубоб,
Сени маст айласа, ёзғирма мени,
Кўзим косасида чайқалган гулоб.
Менга шодлик юбор
Ва беғуборлик
Бунча кўп киряпман ернинг тушига,
Ҳолим ўхшаб борар лаҳзама-лаҳза,
Соҳилнинг денгизга талпинишига.
Шафақ кўзгусидан ўчирмай тургин,
Ҳали ҳам кўнглимга беряпман пардоз.
Руҳимдаги баланд туғёнлар билан —
Бандангман, бандангман, бандангман, холос.
Менга шодлик юбор,
Ғамдай чиройли,
Ва тундан сокинлик,
қалдирғочдан сас.
Дилимдаги дилни,
Жондаги жонни,
Соғиниб боряпман, нафасма-нафас...
Менга шодлик юбор,
Ғамдай чиройли.
4
Эй тун, саҳарим бор сендан айрилсам,
Шамсу меҳварим бор сендан айрилсам.
Юзинг оқ, қилмишинг бунчалар қора,
Эй дўст, зафарим бор, сендан айрилсам.
Кунларим кунларга уриб синдирдинг,
Зеру забарим бор сендан айрилсам.
Ғамнинг бутасида, гуллатдинг кўнглим,
Недан хатарим бор сендан айрилсам.
Нигоҳингни йиртсам заққум кўринди,
Ҳақдан назарим бор сендан айрилсам.
Кулган қуёшимни йиғлатдинг фосиқ,
Нурдан хабарим бор сендан айрилсам.
«Менсиз тупроқсан», — деб қўрқитма ҳаёт,
УНГА сафарим бор сендан айрилсам.
Ҳалима Аҳмедова
ҚАРИ ХАРСАНГТОШ ҲУЗУРИДА
– Минг йил аввал сени кўрганман,
Дарахт эдинг...
Сарвқомат эдинг.
Шамоллардан қўшиқ ўрганган,
Руҳи равон, саломат эдинг.
– Минг йил аввал мени кўргансан,
Сайёҳ дарахт, аломат эдим.
Бу дунёда қалбим ўлган сўнг
Мен файласуф бўламан дедим.
─ Аччиқ йиғлаб, ёниб кулардинг,
Қушлар билан ўйнар эдинг шўх.
Ҳар лаҳзадан лаззат олардинг,
Энди кулгинг… на-да йиғинг йўқ?..
─ Мен донишманд бўламан дедим,
Хуш кўрмаскан тафтишни ҳаёт.
Харсангтошга айланиб билдим:
Донишмандлик – гўзал яшамоқ.
© Эшқобил ШУКУР
🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼
*🎼 "Ман оят" 🎼*
🎤Насиба Сатторова ижросида**
✍ Абдулҳамид Сулаймон
Чўлпон шеъри
🎤 Рамзиддин Эгамбердиев
Китоб ўқишнинг 10 фойдаси
1️⃣ Асабийликка барҳам беради. Тадқиқотларга қараганда, 10 дақиқали мутолаа асабийликни икки баравар камайтиради.
2️⃣ Уйқусизлик қийнамайди. Тунги чироқ остида китоб ўқиш мияни дам олишга тайёрлайди.
3️⃣ Кўнглингиз юмшайди. Мутолаа туфайли инсонларни яхшироқ тушуна бошлайсиз.
4️⃣ Мияни чархлайди. Китоб ўқигач, инсон миясида нерв толалари сони кўпаяди.
5️⃣ Курашишга ўргатади. Китоб ўқиш тушкунликдан чиқишга ёрдам беради.
6️⃣ Чиройингизни очади. Юқори ақлий салоҳият атрофдагиларнинг эътиборини тортади, сизни мафтункор кўрсатади.
7️⃣ Хатосиз ёза бошлайсиз. Кўп китоб ўқиганлар бехато ёзадилар.
8️⃣ Чет тилларни ўрганишга ёрдам беради. Янги материалларни осон тушунасиз ва яхши эслаб қоласиз.
9️⃣ Ижодий салоҳиятингиз ўсади. Китоб ўқимай тузукроқ қўшиқ куйлаган, мусиқа ёзган, роль ижро этган, режиссёрлик қилган одам борми?
🔟 Нутқингиз ривожланади. Фикрингизни тиниқ баён этишга ўрганасиз. Сўз бойлигингиз ошади.
Нодира Афоқова
Филология фанлари доктори
Бир куни замонавий классигимиз Абдулла Ориповдан сўрадим: “Алишер Навоийнинг машҳур ғазаллари жуда кўп. Сиз мухаммас боғлаган ғазал эса унча машҳур эмас. Нега айнан шу ғазални танлагансиз?” Жавоб шундай бўлди: “Айнан мана шу ғазалда Алишер Навоийнинг заминий, инсоний изтироблари ялт этиб кўриниб қолган. Кўпинча шоир шахси, шахсий изтироблари олишон анъаналар, юксак бадиий тасвир ичида кўмилиб ётади. Бу ғазал мана шуниси билан мени ўзига тортди”. Қаранг, буюкларнинг танлови ҳам ўзига хос бўлар экан...
Мана ўша мухаммас:
НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА АБДУЛЛА ОРИПОВ МУХАММАСИ
Ҳузури ишқ сизга-ю, тавқини кимга иласиз,
Маломат ханжари бирла доим юракни тиласиз,
Нечук ғам устига ғамдур: аҳли ғанимим биласиз,
Жамоатеки, жунун манъини манга қиласиз,
Тош отибон не учун телбаларга қотиласиз.
Ғарибмен, васл учун дилни гадоингиз қилдим,
Йигитлик умрими ишққа фидоингиз қилдим,
Агарчи кўрмадим меҳре, дуоингиз қилдим,
Кечинг, кўнгил била жонким, видоъингиз қилдим,
Фироқ агар будурур, эрта кунни кеч қиласиз.
Буюк дард етди Мажнунға, оломон, йиғланг,
Кетур армонда кўнгул, ман нотавон йиғланг,
Тўкулсун ашк каби юлдуз, осмон йиғланг,
Фироқ кунидур, эй кўзлар, эмди қон йиғланг,
Билурми сизки, бу кун не кишидан айриласиз.
Таними бўйла заҳ айлағон қон бири, бири ашк,
Не эрди билмам, аё жононки, ғалат сири ашк,
Мени қилурким ғариқи дарё, нетай, охири ашк,
Кўзум ҳақини биҳил қилдим, эй жавоҳири ашк,
Ки бори ҳам онинг-ўқ мақдамига сочиласиз.
Бағирға найзаму доғи яна захм битмай,
Кўнгул, дард устина дард, аввалғи дард кетмай,
Йиқилғум охири бу йўлда эмди сабр етмай,
Фироқ нешлари, ваҳки, яна раҳм этмай
Нафас-нафас нега мажруҳ ичимга сончиласиз.
Неча ишқ куфрини қилдим, Аллоҳ, нетуб яшурай,
Жунун ҳайроналари, дардни, оҳ, нетуб яшурай,
Ғалат девоналиғим тутса гоҳ, нетуб яшурай,
Кўнгул фасоналари, Сизни, воҳ, нетуб яшурай,
Бу навъиким, юз уза қон ёш ила ёзиласиз.
Келубдур оғзима жоним, қилурман ишқим зикр,
Нетайким, васл эрди орзу вале дилдордин макр,
Нетсин, Абдулла ҳайрондир, аё пир, айланг фикр,
Навоий ҳажрға қолди, қилинг висолда шукр,
Жамоатеки, севар ёрингиз биласиз.
Нодира Афокова
Гулноз Мўминова
ОЛТИН ОЛМА
Нодира опамга
Қирмизи олмадай имлайди офтоб.
Бир тишланган кумуш олмадир Ой ҳам... (Нодира Афоқова)
Ким ҳам кўз тикмагай осмон боғидан
Бир олтин олмани узмоқ бахтига,
Гарчанд синовдадир ошиқлар ҳамон
Ва гарчанд синовлар ишлар нақдига.
Гарчи юракларда ҳижрон етилган
Ва унга ризқ ташиб турган ўзимиз,
“Энг ошиқ аёлга” сўзи битилган
Бир олтин олмага тушса кўзимиз!
У бир армон эрур, бир буюк матлаб...
Дарахтлар хўрсинар – бели толмалар.
Шабий боғлар аро синиқ шивир-ла,
“Ўн тўрт” гача санар олтин олмалар –
Қолган рақамларни қўйган унутиб
Тартибсиз яшашга кўниккан дунё.
Қўлида тишланган бир олма тутиб,
Замон эшигидан боқар Зулайҳо.
Бармоқларда олтин олма илинжи,
“Кир” деб айтолмаймиз ёшу қаримиз.
Гарчанд руҳимизнинг ранги норанжий,
Олмаранг ҳисларга очмиз баримиз!
“Юсуф борми?”
Ногоҳ сўрар Зулайҳо,
Кўзида соғинч-ла ҳайрат қоришиқ.
Қўлидаги олма шуъласи аро
Бир янги манзара кетар ёришиб.
Шу оний ёруғлик силсиласида
Нур каби узайиб кўринар бир йўл,
Ўхшаб Ой юзига кулган гўдакка
Биз ҳам ўша томон узатамиз қўл.
Куламиз чарх уриб.
Юксак боғларда
Дарахтлар гуркирар – бели толмалар.
Милтироқ нур ўпган зумрад шохларда
Кўринар товланиб ... олтин олмалар.
19.07.2018
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 4 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 5 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago