Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
**Тунингиз хайрли бўлсин!
Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.
Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин!**
QO‘RQUV
Masalan men qondan qo‘rqaman. Fanda bu gemofobiya deyiladi. Kimdir mashinada yurishdan qo‘rqsa,ya'na kimdir qorong‘ulikdan qo‘rqadi va hokazo.
Menda yana bir qo‘rquv bor, otam bilan suhbatlashish qo‘rquvi. G‘alati eshitildimi? Ha shunday! Bunday holat bolaligimdan shakllangan. Izlanishlarim natijasida bu qo‘rquv qayerdan kelganiga javob topgandayman go‘yo. Buning ortida o‘sha takidlaganim ilmsizlik, hunarsizlik,dangasalik turibdi deb o‘ylayman. Esingizdami, agar o‘qituvchi boladan otanga o‘xshashni xohlarmiding deb so‘rasa va ota aslida betayin(qo‘lidan hech ish kelmaydigan) inson bo‘lsa,bola nima deb javob berishi haqida fikr yuritganim.
Meni xolatimda buning aksi ya'ni men ustozimga otamga o‘xshashni xohlashimni aytganman.
Keyin bilsam faqat xohishning o‘zi kifoya qilmas ekan.
Otam jiddiy,og‘ir bosiq,mulohazali va talabchan odam. Aytganimdek menda bularning aksi.
Qo‘rquv qani deyotgan bo‘lsangiz aytaman. Otam bilan suhbatlashib o‘tirganimda ,mendan kelajakdagi rejalarim haqida so‘raydi. Menda esa javoblar yo‘q,otamning savollariga javob berolmayman. Nari borsa "Xudo xohlasa yaxshi bo‘lib ketadi" deyaolaman.
Ikki xil hissiyot
Achinish,afsuslanish, hafsalaning pir bo‘lishi bir taraf.
Menda esa umidsizlik va otamning menga achinish hissi bilan boqib turgan ko‘zlariga qarash...
Javoblardan qochish.
Qo‘limdan hechnarsa kelmasligini bot-bot eslatib turuvchi nigohlardan qo‘rqish....**
#Sogʻindim*❤️*❤️❤️**
**СОҒИНЧ
Сени соғинсинлар,
Сен кўп соғиндинг,
Чора йўқ барибир икки ҳолда ҳам.
Дарёдек тошардинг, кўл каби тиндинг,
Фақат руҳинг қолди сен билан ҳамдам.
Афсус, соғинчнинг ҳам бордир адоғи,
Кейин унутилиш, бари абасдир.
Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир.
Абдулла ОРИПОВ.
💙💙💙💙💙**
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқадир. Ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.
Ҳар бир , ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила давом этирайлик...😊****
Илм бировдан устун бўлиш ёки бировни мот қилиш учунмас, Aллоҳни таниш учун керакли ризқдир.
❤️*🍃***
Гўзаллик гўзал бир юзга соҳиб бўлишинг эмас, балки гўзал бир ақлга, гўзал бир қалбга ва гўзал бир руҳга соҳиб бўлишингдир.
#маълумот **Данияда шундай кутубхона бор, у ерда китоб ўрнига бирор инсонни олишингиз ва ҳаётини 30 дақиқа тинглашингиз мумкин. Бу одамлар ишсизлар, қочоқлар, ночорлар бўлиб, ҳаётий ҳикоялари бир китоб бўлгуликдир.
"Тирик кутубхона" лойиҳаси дунёнинг 50 мамлакатида жорий қилинган.
Агар Ўзбекистонда ҳам шундай кутубхона пайдо бўлса, сиз кимни тинглардингиз?**
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago