Meliev | Blog

Description
Шахсий фикр, таҳлил ва қарашларимни шу ерда ёзиб бораман. Блог зерикарли бўлиб қолмаслиги учун баъзан расмли ҳамда мусиқий постлар ҳам бўлади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим: http://myurls.co/melievh

Мурожаат учун:
@melievgagapimborrr_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months, 2 weeks ago

Университет нимага керак?

Мундоқ олиб қараганда диплом керак эмас, аммо бу ерда бошқа нарса бор. Бир хил қизиқиш, деярли бир хил IQ кўрсаткичларига эга бўлган омманинг бир жойда йиғилиши бу ўзаро энергия алмашинувини ҳосил қилади.

Яъни бу одамлар ўзаро бир-бирини тўйинтиради, бу ҳам ижтимоий жиҳатдан, ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан энергия алмашинув жараёни юз беради.

Нега ижтимоийлашув жуда муҳим?

Тасаввур қилинг бир дастурлашни ўрганган интроверт ўзи университетсиз ўсишга ҳаракат қилди. Мен бундай дастурчиларнинг жуда кўпчилигини биламан, улар ўз ишларининг устаси ҳисобланишади, аммо катта ишларни бошқара олишмайди.

Чунки инсон ижтимоийлашмаган, у одамлар билан ишлашни, одамларни бошқаришни, уларнинг эмоциялари билан ҳисоблашишни билмайди. Бу ҳам аслида илм ва бу илм айнан университетда шаклланади.

Телеграм асосчиси Павел Дуров Санкт-Петербург давлат университетининг “Инглиз тили ва таржимонлиги” факультетини тугатган. У университетда турли тадбирлар, шоулар ташкиллаштириб талабаларни бирлаштирган, турли ғоялар ишлаб чиқиб уларни университетда татбиқ қилган.

Шунинг учун у уч марта Потанин стипендияси соҳиби бўлган. Ҳа, Дуров 2006-йилда университетни қизил дипломга битирди, лекин уни ҳали ҳамон олиб кетмаган, чунки университетдан олган энг катта нарсаси одамлар билан ишлаш, одамларни бошқариш, улар билан мулоқот қила олиш, уларнинг эмоциялари билан ҳисоблашиш эди.

“Инглиз тили ва таржимонлиги” йўналишида ўқиб дунёнинг IT гигантига айланиш учун Дуровга фақатгина информатик билимлари камлик қилар эди. Университетда ўқиш шарт эмас деган яқинларингизга шу постни юбориб қўйинг.

@bektoshkhatamov

2 months, 2 weeks ago

Охирги вақтларда networking сўзи ўзбек профессионал муҳитида манфаат йўлида танишувга айланиб қолди. Одамлар манфаат учун кимлар биландир танишишади, улар орқали нимадир иш битиришмоқчи бўлишади. Бу кўпроқ сотув жараёнини эслатади.

Агар сизга сотувни ошириш, нимадир ишни битириш, муваффақиятли шартномани қўлга киритиш ёки бошқа бирор шахсий манфаат учун танишув керак бўлса, яхшиси сотув ёки музокара санъатини ўрганинг. Бу манфаат устида қурилган, мақсадли алоқадир. Лекин, катта эҳтимол билан ёлғонга асосланиб ким биландир танишиш, яқин бўлиш инсонийликдан йироқдир. Кўпинча асосий мақсад яширилиб, нариги томонни самимийликка, дўстликка ишонтиришга ҳаракат қилинади, бунинг ортида бўлса асосий мақсад учун ёлғонлар туради. 

networking қизиқиш, самимийлик устида қурилади. Ким биландир манфаат учун эмас, у сизга шахс сифатида ҳурматли ёки қизиқ бўлгани учун, тез-тез қадриятлар яқин бўлгани учун таниш бўлинади, дўст тутилинади. networking да самимият ва ўзаро ҳурмат асосий нарса деб кўрилади. 

Лекин, гувоҳ бўлаётганим, афсуски бугун жамиятда networking аниқ мақсадлар йўлида, манфаат устида, нимадир кутибгина қилинмоқда. Алоқалар ҳам ҳурмат ва дўстлик, қизиқиш томондан эмас, берадиган фойдасидан келиб чиқиб ўрнатилмоқда. 

Бу networking эмас, бу дипломатия, манипуляция, сотув, музокара ёки хоҳлаган нарса бўлиши мумкин. Лекин, бу ўзаро ишонч ва ҳурмат устида қурилган networking эмас. 

@allaevuzb

2 months, 2 weeks ago

Шу ҳафта охирида мен учун ёзги таътил расман якунланади ва кейин Тошкентга қараб гооо!

Ёзда уйга қайтиш мен учун энг ноқулай вариантлардан бири. Сабаби, Жиззахга қайтсам, бу ерда шунчаки бўш қолиб кетиш эҳтимоллигим 99%.

Бирор жойга ишга кираман десанг, ҳали талабасан, ҳеч ким ишга олмайди. Айрим вақтинчалик ишларда ишлаш эса, энди бироз обрўга тўғри келмаслиги мумкин. Ҳар қалай, «Тошкентда ўқийди!» деган қуруқдан-қуруқ номинг бор.

Мен бу нарсаларни ўқишга кирган йилимданоқ билардим ва ўшандан бошлаб ёзги таътилда уйга қайтмаслик учун ўзимча бир нечта режалар қилиб қўярдим.

Масалан, 1 курсни битирган вақтим ёзги таътилга чиқишимиз билан бир лойиҳага копирайтер бўлиб ишга кирдим. Июнь ойи тўлиқ ишладим. Аммо, ойлик даромад мен қиладиган харажатимга ҳам етмагани учун уйга қайтишга мажбур бўлдим.

Очиғини айтсам, ўша давр мен Тошкентда молиявий томонлама энг қийналиб қолган пайтим эди ва у даврни эсимдан чиқара олмасам керак.

2 курсни тугатишим арафасида университетда волонтёр бўлиб юргандим ва ёзги таътилда ҳам асосан ўша ерда қолиб ишлашни ўзимча режа қилгандим. Аммо, у ердан мени тўсатдан чопиб юборишди ва режаларим ҳам қайсидир маънода ўзгариб кетди. Яна уйга қайтдим.

3 курсдан кейинги ёзги таътил учун асосий режам – «Work & Travel» эди. Лекин, бу ҳам ўхшамади. Бошқа ишларни эса деярли қидириб ҳам кўрмадим. Тошкентда қолиб инглиз тили курсига бормоқчи бўлдим, лекин харажатим кўпайиб кетар экан, яна қайтиш вариантини танладим.

Хуллас, ўйлаган режаларим ҳечам ўнгидан келмадими ёки Худо ҳеч бўлмаса шу 3 ойлик ёзги таътилни оилам даврасида ўтказишимни хоҳладими, 3 сафар ҳам ёзги таътилни уйимда ўтказдим.

Аввалги йилларда ёзги таътилда ўзимни айрим вақтинчалик ишларда синаб кўриб, қисман ўшалар билан банд бўлгандим. Лекин бу сафар ундай бўлмади.

Бу галги ёз мен учун асосан, инглиз тили курсига бориш, оилавий саёҳатларимиз, футбол бўйича ЕВРО 2024 ва Олимпиада баҳсларини томоша қилиш билан эсда қолди.

Соддароқ қилиб айтганда эса, бу сафарги ёзги таътил мен учун ҳақиқий дам олиш билан ўтди, десам адашмаган бўламан.

? @melievuz

2 months, 3 weeks ago

Университетда энди 4 курсга ўтганимдан кейин, негадир Instagram’имда «Олий таълим умуман керак эмас!» деган мавзудаги рилслар рекомендацияда кўп чиқиб қоляпти.

Энг қизиғи, бунақа рилсларни пулини берсанг исталган университетни реклама қилиб берадиган айрим блогерлар ўз тармоқларига жойлаштиришяпти.

Сизларни билмадим-у, шахсан ўзим бу фикрга доим қарши бўлганман ва ўйлашимча, бундан кейин ҳам позициям ўзгармай қолса керак.

Яъни, мен шу кунгача ҳеч қачон олий таълим керак эмас, деб ҳисобламаган эканман. Эртага университетни битирганимдан кейин соҳам бўйича иш топа оламанми-йўқми, ҳали Худо билади.

Лекин иш топа олмаган тақдиримда ҳам, катта эҳтимол билан бу учун университетни айбламаган бўлардим.

Фикримча, қайсидир соҳани ўрганиб зўр бўлиб кетган одам ёки университетда ўқимасдан туриб ҳам BMW олган «вундиркинд» бу учун университетда ўқимаганлигини маломат қилиши шарт эмас, деб ўйлайман.

Тўғри, одам бойлиги, мансаби ёки тагидаги улови билан хоҳлаганча мақтаниши мумкин, лекин бу учун олий таълимни қайсидир маънода ерга уриши нотўғри, деб ҳисоблайман.

P. S. сал ватанпарварманда энди, айбга буюрмайсиз )

? @melievuz

2 months, 3 weeks ago

Биз мустақилликдан кейин туғилган авлод бўлганимиз учун, 33 йил аввал нималар бўлгани ва асл вазият қанақалигини фақат телевизор орқали кўрганмиз холос.

Бугун мустақил бўлганимизга роппа-роса 33 йил бўлибди. Яхши эслайман, Каримов даврида шу мустақиллик байрами ҳам минг ҳавотирлар остида ўтказиларди.

Шукурки, ҳозирги вазият анчайин яхши. Илоҳим, охиригача шундай бўлсин.

Мустақиллик байрами муборак! ??

? @melievuz

2 months, 3 weeks ago

Бу йил университетда 3 курсни якунлаб, 4 курсга ўтдим. Яъни, битирувчиман!

Ўтган йил университетда 2 курсни тугатган вақтим, умумий хулоса ўлароқ ўзим учун каналда пост ёзган эканман.

Лекин, эътибор берсам, ҳали 3 курс учун аталган постни негадир ёзмабман.

Хўп, ҳечдан кўра кеч, деганларидек, агарда университетдаги 3 курсим ҳақида қисқача гапирадиган бўлсам, очиғи, мен учун энг зерикарли ва фойдасиз йил ана шу 3 курсим бўлди, десам адашмаган бўламан.

Нега?

Сабаби, дастлаб ўқув йилини инглиз тилини ўқийман, деб бошладим. Бир нечта ўқув марказларга бордим, 3-4 та устозларнинг дарсида қатнашдим.

Лекин, орада дарсни ҳам ташлаб қўйиб, якунда на бирор курсга тайинли бордим ва на инглиз тилини ўргандим.

Қанақадир турнирларда (масалан, Заковат, Spelling Bee ёки университетда ўтказиладиган мусобақалар) ҳам умуман қатнашмадим, деярли бирор китобни ҳам охиригача ўқимадим.

Университетда ҳам айтарлик ҳеч нарсага эришмадим. Баҳоларим ҳам ўртачадан ошмади. Курсдошлар билан ҳам ўта яқин даражада алоқам йўқ.

Хуллас, бир сўз билан айтганда, 3 курслигимда пассивликнинг энг юқори чўққисига чиқдим.

Биргина ютуғим (агарда буни ютуғ деб айтиш тўғри бўлса) Тошкентда аввал бормаган ва билмаган жуда кўп локацияларга бордим, у ерларни қайсидир маънода ўзим учун кашф қилдим.

Ҳозирча, 4 курс учун режалар катта. Бу йилни қандай ўтказиш ва нималар қилиш кераклиги қисман бўлса-да режа қилинган.

Дангасалигим ва бошқа ташқи омиллар ҳалақит бермаса, Худо хоҳласа ўйлаган ниятларимга бирма-бир эришаман, албатта, уларни каналда ёзиб ҳам бораман.

? @melievuz

3 months ago
Ҳозирча, ўзим олган расмларим орасида нисбатан …

Ҳозирча, ўзим олган расмларим орасида нисбатан кўпроқ ёққани шу бўляпти.

Расмнинг PDF варианти.

? @melievuz

3 months ago
Бунақа қуёш ботишини ҳар доим ҳам …

Бунақа қуёш ботишини ҳар доим ҳам кўравермайсан.

Расмнинг PDF варианти.

? @melievuz

3 months ago
5 months, 2 weeks ago
Meliev | Blog
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago