Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 6 days, 4 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months ago
Last updated 2 years, 11 months ago
**Ассалому алайкум
Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса ➖ АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;!
Тани сиҳҳатлик, офият, бахт ➖ саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
«Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир» оятини ўқисам, энг қийин мушкуллар ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади (Бақара сураси, 20-оят).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????
https://t.me/manfaat_uz/
Бир ҳаким зотдан: «Офият нима?» деб сўрашган эди, «Куннинг гуноҳсиз ўтиши», деди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????
https://t.me/manfaat_uz/
Telegram
Manfaat_uz | Rasmiy kanal
***📚******📲*** Сиз телеграмнинг энг манфаатли каналидасиз Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали ***👉*** Биз сизга ҳаммасини Манфаат учун улашамиз Админ: @manfaatuz
**Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Акса урганга уч маротаба ташмийт айтилади, яхшилик тиланади. Учтадан зиёда бўлса, бас, у шамоллагандир”, дедилар.
Имом Можа, Абу Довуд ривоятлари.
Изоҳ: Биринчи бор, иккинчи бор ва учинчи бор акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деб айтса, унга «Ярҳамукаллоҳ», деб айтилади. Учтадан кўпайиб кетса, шамоллаган экансан деб унга жавоб қайтарилмайди.
Ҳожат чиқараётганда жаҳрий ва маҳфий ҳам ҳамд айтмайди. Лекин қалбида айтади.
Демак, учтагача ҳамд ва ташмийт айтади, ундан ортиғида айтмайди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
#КУН_ҲИКМАТИ **Солиҳ салафлардан бири:
"Мен Аллоҳдан бир ҳожатимни сўрадим. Ўша сўровимни (Аллоҳ) йигирма йилдан кейин рўёбга чиқарди, ато этди. (Чунки) мен Ундан асло ноумид бўлмаган эдим", деб айтди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
Telegram
Manfaat_uz | Rasmiy kanal
***📚******📲*** Сиз телеграмнинг энг манфаатли каналидасиз Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали ***👉*** Биз сизга ҳаммасини Манфаат учун улашамиз Админ: @manfaatuz
**ҚАБР ҲАҚИДА
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, баъзилар “Ким бўлишидан қатъий назар қабр бир бор қисади” дейди. Қабрни бир марта қисишга ҳаққи бор экан. Шу нарсалар тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: هَذَا الَّذِي تَحَرَّكَ لَهُ الْعَرْشُ، وَفُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَشَهِدَهُ سَبْعُونَ أَلْفًا مِنَ الْمَلَائِكَةِ لَقَدْ ضُمَّ ضَمَّةً، ثُمَّ فُرِّجَ عَنْهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ هُنَا وَالشَّيْخَانِ فِي الْفَضَائِلِ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу унинг учун Арш ҳаракатга келган, унга осмоннинг эшиклари очилган, унга етмиш минг фаришта ҳозир бўлган одамдир. Батаҳқиқ, у ҳам бир марта сиқилди. Сўнгра у қўйиб юборилди», дедилар».
Бу жойда Насаий ва икки Шайх «Фазийлатлар» бобида ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисдаги гапларни ансорийларнинг Авс қабиласи бошлиғи, улуғ саҳобий Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу ҳақида айтганлар.
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу вафот этиб, руҳлари кўтарилганида у кишининг ҳурматларидан Арши Аъло ҳаракатга келган, осмон эшиклари очилган экан. У кишининг ўлимлари ва жанозаларига етмиш минг фаришта ҳозир бўлган экан.
Лекин шунчалик улуғ мақомга эга бўлишларига қарамай, қабрга қўйилганларида у киши ҳам қабр томонидан бир марта сиқилган, кейин қўйиб юборилган эканлар.
Имом Аҳмад келтирган ривоятда:
«Албатта, қабрнинг бир босиши бор. Агар ўша босишдан бирор киши нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди», дейилган.
Ушбу қабрнинг сиқишидан фақат Пайғамбар алайҳиссаломлар ва балоғатга етмаган болаларгина четда қолар эканлар. Чунки бу икки тоифада умуман ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Қолганлар эса бунга албатта дучор бўлар экан. Гуноҳи озларни қабр сиқиши озроқ, кўпларники эса кўпроқ бўлар экан.
Шунинг учун иложи борича гуноҳдан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Шариатимизда қайси иш гуноҳ дейилса, албатта ўшанинг яқинига бормаслик керак.
Эй Биру Бор, ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ! Сенинг Ўзингдан бизни қабр азобидан сақлашинг¬ни сўраймиз! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
Telegram
Manfaat_uz | Rasmiy kanal
***📚******📲*** Сиз телеграмнинг энг манфаатли каналидасиз Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали ***👉*** Биз сизга ҳаммасини Манфаат учун улашамиз Админ: @manfaatuz
**КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ...
Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:
— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…
— Мен сенга бажонидил дарс берардим-у, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.
Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
Telegram
Manfaat_uz | Rasmiy kanal
***📚******📲*** Сиз телеграмнинг энг манфаатли каналидасиз Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали ***👉*** Биз сизга ҳаммасини Манфаат учун улашамиз Админ: @manfaatuz
**Ҳамза Қодирий Будшишнинг сўзларидан: Аллоҳ таоло бандага ато этадиган неъматларнинг энг чўққиси саодат эмас. Саодат - вақтинчалик ва зоил бўлувчи шуурдир. Аллоҳнинг бандаги ато этадиган неъматининг чўққиси бу ризо, розиликдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Ўзининг расулига, “тезда Роббинг сенга ато қилур ва бахтиёр бўлурсан”, демади балки, “Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан”, деди. (Зуҳо сураси, 5-оят).
Аллоҳ таоло қалбларимиз ва қалбларингизга ризони жо айласин! Аллоҳим, бизга қадарларни гўзалини, саодатни комилини, ишларни осонини, дунё юмушларини енгили ва яхшисини насиб айла!”
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
**Оиша бинти Абу Бакр
Уйнинг анжомлари ҳам ўзига яраша эди: ичига хурмо қипиғи солинган тери тўшак, оддий бўйра, эшикка эса жун парда тутилган эди. Келиннинг ўзлари бўлса, енгил жуссали, жиккак қиз бўлиб, кўзлари катта-катта, жамалак соч ва қизил ёноқли эдилар. Аммо бу кичик ҳужра ҳам, ўша кичик ҳужрадаги кичик келин ҳам бутун дунёга татир эдилар. Худди ана шу кичик ҳужра Аллоҳ таолонинг ҳузуридан ваҳий нозил бўладиган бир улуғ маъвога айланди. Худди ана шу кичик ҳужра Аллоҳ таолонинг қиёматгача мўъжизаси бўлиб қоладиган самовий китоби — Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари тушадиган муқаддас маконга айланди. Худди ана шу кичик ҳужрада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сон-саноқсиз ҳадиси шарифлар ворид бўлди, у Суннатнинг асл манбасига айланди. Худди ана шу кичик ҳужрадан Ислом таълимотлари Ислом умматига таралиб, у буюк таълимот марказларидан бирига айланди. Худди ана шу кичик ҳужра Ислом умматига кўплаб фойдалар берди, у умматнинг марказига айланди. Худди ана шу кичик ҳужра кўплаб Ислом уламолари тўпланиб турадиган машҳур марказга ҳам айланди.
Худди ана шу кичик ҳужра бутун оламга шаръий илмларнинг тенг яримини тарқатадиган махзанга ҳам айланди.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган биринчи кундан бошлаб, барча ишларни ўз қўлига олди.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган биринчи кундан бошлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга алоҳида шароит яратиб, у Зотнинг машаққатларини тенг бўлиша бошлади.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган кундан бошлаб, у ерда нозил бўладиган ҳар битта ояти каримани ёдлаб, аҳкомларини англаб ола бошлади.
Худди ана шу кичкина келин шу кичик ҳужрага кирган кундан бошлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўладиган ҳар битта ҳадиси шарифни ёдлаб ола бошлади.
Худди ана шу кичик келиннинг шу кичик ҳужраси бошқа ҳамма ҳужралар, иморатлар бузилиб кетган бир даврда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зотнинг икки соҳибларига марқад бўлиб турибди.
Худди ана шу кичик келиннинг бутун умр бўйи фахрланиб юрадиган яна бир нарсалари бор эди: у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қиз ҳолларида теккан бирдан-бир завжаи мутоҳҳаралари эдилар.
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли бўл!
Яқинларингизга ҳам улашинг!@Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
??????**https://t.me/manfaat_uz/
Telegram
Manfaat_uz | Rasmiy kanal
***📚******📲*** Сиз телеграмнинг энг манфаатли каналидасиз Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали ***👉*** Биз сизга ҳаммасини Манфаат учун улашамиз Админ: @manfaatuz
Қалбинг чанқаса, уни фақат Қуръон билан суғор.
Ўзини ёлғиз ҳис қилса, Раҳмоннинг зикри билан машғул қил!