YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

Description
Yosh kinematografistlar tomonidan suratga olingan barcha qisqa metrajli filmlar va ijodiy ishlarni, shuningdek, kino olamiga oid qiziqarli ma'lumotlarni ushbu kanaldan topishingiz mumkin.

Talab va takliflar uchun:
@Yosh_kinematograflar_bot
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 1 day ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

2 weeks ago
Lulu va Nana | Yangi multfilm

Lulu va Nana | Yangi multfilm

https://youtu.be/RFrpXcHtplA?feature=shared

2 weeks, 4 days ago

Россия Кино институтининг бутун дунёда ягона ҳисобланган филиали – Тошкентдаги шуъбасида таҳсил олувчи талабалардан яна мурожаат келди. Улар ўзининг муаммоси ҳали ҳам ҳал этилмаётганидан, мурожаатлари бу идорадан у идорага копток қилинаётганидан норози. Қонун устуворлигига масъул бирор ташкилотга ёзишса, у хатни Олий таълим вазирлигига йўналтиради. Олий таълим вазирлиги эса, бу филиал жониворни ким очган бўлса, ўша жавоб берсин дея мурожаатни “Ўзбеккино”га юборади. Копток бор, ечим йўқ.

Талабалар нима хоҳлаяпти ўзи? Аввало, филиалнинг очилиши вақтида шу ерда дарс бериши зўр ваҳима билан айтилган ўқитувчиларнинг дарс беришини. Филиал сайтига ҳозир ҳам кирсангиз, домлалар рўйхатида ўзбек совет кинематографиясининг бир-икки дарғаси кўрсатилган, аммо улар дарс бермаётганига, Московига қайтиб кетганига анча бўлган.

Айтишларича, Россиядан таклиф қилинган ёшроқ, дунёқараши ва умуман кинога қарашига ҳам чидаса бўладиган ўқитувчилар ҳам кетиб (баъзиларини Московдагиларнинг талаби билан ишдан олишибди ҳам – гўёки улар Украинадаги урушдан қатнашишдан бўйин товлаб Тошкентга қочиб келганлар экан), ўрнига расволар келяпти. Масалан, ҳозир бир домла келган, дейишяпти: дарс ўтмайди, ҳар гал “Украина - ёмон, Зеленский - ёмон, Россия тўғри иш қиляпти, нацистлар билан курашяпти”, деган гап эмиш.

Мана нима учун Россия институт-университетларининг филиалларини очмаслик керак (қани энди бизда биргина шу Кино институтининг филиали бўлса – буёқда ҳали дипломат тайёрлайдигани ҳам бор; аввал ёзганимдек, барини ёпиш керак). Ҳа, ўзимиздаги путинпарастлар ҳам дарсларга кириб, шунақа гапириши мумкин, лекин улар — ўзимизнинг хумбошлар, қачондир пишиб етилиб, инсофга келади деган умидимиз бор. Аммо Россиядан келиб (аниқроғи, юборилиб), сафсата сотаётганларига умуман тоқат қилиб бўлмайди.

Ўзи шундоқ ҳам кўп бўлмаган хусусий университетларимизнинг айбини топишга тирноқ остидан кир қидиргандек муштоқ Олий таълим вазирлигимиз, унинг Таълим инспекцияси, ўзича ғоявий таҳдидлар, “ўзбошимча, ноқонуний дарс беришлар”га қарши курашувчи бошқа манфаатдор идоралар шу филиалчага ҳам бир назар ташласа зарар қилмасди – у ерда нима бўляпти ўзи, қаердан қайси кас келиб, ўзбекистонлик талабаларга нималар деяпти, нималарни ўргатяпти, ким учун ишлаяпти?

2 weeks, 5 days ago

Zulfiqor Musoqov yangi filmining suratga olish jarayonidan.
@yosh_kinematografistlar

4 months, 1 week ago

МТРК кино-каталогларини ўрганиш жараёнида мен учун бир ҳақиқат аён бўлди. Совет даврида дубляж қилинган фильмлар орасидан ғоявий жиҳатдан серқиррали, маънолару ишораларга бой, кино тили ижтимоий сатҳга кўчган совет фильмлари деярли йўқ. 2012-йилгача на Андрей Тарковский, на Марк Захаров, на Тенгиз Абуладзе, на Отар Иосилиани фильмларидан бирортаси ўзбекчалаштирилганди. Назаримда, илгари фильм танланаётганда кўпроқ некбин туйғулар ва чиройли, машҳур актёрларга эътибор қаратилгандек. Ракурс маиший ҳаёт фонидаги совет кишисининг ёрқин изтиробларига, ширин кулгисига қаратилганди.
“Маданият ва маърифат” телеканалининг Ғайрат Сайдуллаев бошчлигидаги кино-дубляж муҳарририяти фильмлар танлаётганда нигоҳни кўпроқ ижтимоий кўламдаги инсоний драмаларга ва уста режиссёрларнинг санъатига қаратди. Юқорида номлари тилга олинган режиссёрларнинг деярли барча асарлари бугун МТРК хазинасидан жой олди. “Маданият ва маърифат” телеканали бошлаган анъана бугун “Маҳалла” телеканалида ҳам давом этяпти. Иқбол Қўшшаева

5 months, 3 weeks ago

Hamma yoqda shu gap???

Bu yaxshilikkami endi, yo yomonlikkami, nima deb oʻyliysilar?

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 1 day ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago