Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Description
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago

1 month, 2 weeks ago

#Биласизми*❗️*Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги** Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионалтаълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йилдавомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун ботЎқитувчи каналига обуна бўлинг👇****https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

1 month, 2 weeks ago

*⚡️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин*

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган«Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇****
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

1 month, 2 weeks ago

Assalomu alekum men Rasulov Shaxzod matematika fani o'qituvchisiman.1 yildan buyon matematika ustozlarni Xalqaro Gre va Gmat sertifikatlariga tayyorlab kelaman.

🔠Shaxsiy natijalarim GMAT 48/51(3 haftada)Gre 164/170 (1 soat tayyorgarlik).
Bunga ishonmasligingiz mumkin ammo kuniga 10+ soat dars qilib erishsa bo'ladi.

*🔠Buncha dars qilishga vaqtim yo'q deysizmi ? Unda kuniga 3 soat dars qilib 2-3 oyda natijaga erishishingiz mumkin.Hozirda 12000+ matematika ustozlardan iborat jonli audiotoriyaga ega Gre kanali va 1600+obunachiga ega Attestasiya kanali asoschisiman.
🔠***Guruhimizda o'qigan ustozlar natijalari ham ajoyib.Har oy 25+ va 1 yil davomida 300+ ustozlar Xalqaro sertifikatga ega bo'lib bo'lishdi.(Natijalar)

Bepul marafon 👇

🔥1-7 aprel kunlari har kuni foydali postlar jamlanmasini kanalimda berib boraman.

🎤7-8-9 aprel kunlari telegram chatda jonli efir tashkil qilamiz.
*💬7-aprel kuni mart oyida imtihon topshirgan ustozlarimiz bilan suhbat qilamiz insha'Allah.Suhbatda barcha o'zingizni qiziqtirgan savollarga javob olishingiz mumkin.
💬***8-9 aprel kunlari esa GRE Xalqaro sertifikati savollarini jonli efirda tahlil qilamiz.

Jonli efirgacha 👇
*🔆Jonli darslarimiz boshlanguncha esa Gre kanalimizdagi foydali va qiziqarli ma'lumotlarni o'rganib turishingiz yoki Attestasiya kanalimizda test yechib turishingiz mumkin*.

Telegram kanalimiz(Xalqaro sertifikat)
https://t.me/Gre_Gmat_Sat_sertifikat
https://t.me/Gre_Gmat_Sat_sertifikat

Telegram kanalimiz(Attestasiya uchun)
https://t.me/Attestatsiya_matematika_kanali

1 month, 3 weeks ago

⚡️Малака синовлари ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди

Жорий йилнинг март-май ойларида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиладиган жой манзиллари маълум бўлди.

👉 Қорақалпоғистон Республикаси — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази(Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида); **👉 Андижон вилояти — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази(Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча); **👉 Бухоро вилояти — Когон туман ихтисослаштирилган мактаби(“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи); **👉 Жиззах вилояти — Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби
(Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси); **👉 Қашқадарё вилояти —Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази(Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети); **👉 Навоий вилояти — Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби
(Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида); *👉 *Наманган вилояти — Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби
(Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу); *👉 *Самарқанд вилояти — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,); **👉 Сирдарё вилояти — Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби
(Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);
👉Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби
(Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори);

👉 Фарғона вилояти — Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби
(Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони);

👉 Тошкент вилояти — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази(Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси);

👉 Хоразм вилояти —Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби
(Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти);

👉 Тошкент шаҳри — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази
(Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇****
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

1 month, 3 weeks ago

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️FANLARDAN 4-CHORAK UCHUN ISH REJALAR UYGA VAZIFALARI BILAN EMAKTAB.UZ UCHUN.*📝*O'zingizga kerakli bo'lgan reja ustiga bosing va yuklab oling. Boshqalarga ham ulashishni unutmang.📚Adabiyot 5-11-sinf
📚O'qish savodxon. 1-4-sinf
📚Biologiya 5-11-sinf
📚Fizika 7-11-sinf
📚Fransuz tili 1-11-sinf
📚Geografiya 5-10-sinf
📚Huquq 8-11-sinf
📚Iqtisod bilim asos. 8-11-sinf
📚Informatika 1-11-sinf
📚Ingliz tili 1-11-sinf
📚Jismoniy tarb. 1-11-sinf
📚Kimyo 7-11-sinf
📚Matematika 1-6-sinf
📚Algebra+Geomet. 7-11-sinf
📚Musiqa 1-7-sinf
📚Nemis tili 1-11-sinf
📚Ona tili 5-11-sinf
📚O'zbek tili 5-11-sinf
📚Rus tili 2-11-sinf
📚Sinf soati 1-11-sinf
📚Tabiiy fanlar 1-6-sinf
📚Tarbiya 1-11-sinf
📚Tarix(Jahon+O'zb.) 5-11-sinf
📚Tasviriy san'at 1-9-sinf
📚Texnologiya(1+2-yo'nal.+umummiy) 5-9-sinf
📚CHQBT 10-11-sinf

📚Биология 5-11-кл
📚Воспитание 1-11-кл
📚География 5-10-кл
📚Гос. права 8-11-кл
📚Изо. искусство 1-9-кл
📚Информатика 1-11-кл
📚История(Всем+Узб) 5-11-кл
📚Класс. час 1-11-кл
📚Читат. грамат. 1-4-кл
📚Литература 5-11-кл
📚Математика 1-6-кл
📚Алгебра-Геомет. 7-11-кл
📚Музыка 1-7-кл
📚Естеств. науки 1-6-кл
📚Русский язык 1-11-кл
📚Технология(1+2-направ.) 5-9-кл
📚Физ-ра 1-11-кл
📚Физика 7-11-кл
📚Химия 7-11-кл
📚Экономика 8-11-кл
📚НДП 10-11-кл *💯ISH REJALAR UYGA VAZIFALARI BILAN YUKLANDI, OBUNA BO'LISHNI UNUTMANG
Rejalarni darslik bilan solishtirib keyin yuklash maslahat beriladi.
📌Ish rejalar kanali: 👇@e_baza_ishreja 📌Savol-javob guruhimiz👇https://t.me/+rbZqC32TTxdlY2Rihttps://t.me/+rbZqC32TTxdlY2Ri✅️*Hujjatlar, ish rejalar,darsliklar,
testlar, oylik hisoblash botimiz
👉*@ebazaga_bot✅️*O'qituvchilar uchun maxsus kanalimizhttps://t.me/+mi15W-aqCcFhOTIyhttps://t.me/+mi15W-aqCcFhOTIy

1 month, 3 weeks ago

⚡️Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб барча педагог ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Наврўз байрами муносабати билан барча ходимларга кетма-кет 4 кунлик дам олиш куни берилди. Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб барча педагог ходимлар учун IVчоракнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган баҳорги таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади. Бу пайтда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади, ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇****
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

1 month, 4 weeks ago
***⚡️*****“Open Budjet” учун овоз йиғишга мажбурлаш …

⚡️“Open Budjet” учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланадиПрезидентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇****
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

1 month, 4 weeks ago

Ўқитувчилар аттестация тест синови ҳақидаАттестация тест синовларидан ўтолмасликнинг энг биринчи сабаби бу - фан йўналиши бўйича билимларнинг етишмаслигидир. Агар ўзингизга ишонсангиз ҳар қандай синовлардан бемалол ўта оласиз.

**Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради:

Биринчи муаммо,** ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу эса жуда ёмон.

Учинчи муаммо, аттестациядан ўта олмаслик педагог ходимнинг ойлик маошига ҳам жуда катта таъсир ўтказади. Чунки ўқитувчиларга дарс тақсимот қилишда ҳам уларнинг малака тоифалари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи юқорида санаб ўтилган муаммоларга дуч келмаслиги учун катта тажрибага эга бўлган мутахассисларда тайёргарлик кўриши керак бўлади.

Бугун сизларга 7,5 йиллик тажрибага эга бўлган, бухоролик мутахассис томонидан репетиторлар тажрибаси асосида малака тест синовидан ўтиб олиш учун тизимли тарзда ишлаб чиқилган курсларни таклиф этамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу курсда тайёрланган 1181 нафар ўқитувчидан 1142 нафари аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтган. Бу дегани ўрта ҳисобда курсда тайёрланган 96,7 фоиз ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўтган.

Дарслар онлайн равишда ҳар бир киши билан алоҳида индивидуал тартибда олиб борилади. Ушбу курсларда:📚Математика📚Кимё📚География📚Тарих📚Бошланғич таълим📚Биология📚Инглиз тили📚Рус тили📚Она тили фанларига 100 % кафолат асосида тайёрлашади.

Бериладиган кафолат шундан иборатки, агар сиз ушбу курсда ҳар кунлик дарсларга қатнашиб, имтиҳондан ўтолмасангиз, ҳеч қандай гап сўзсиз 100% пулингиз қайтариб берилади.

❗️Курсга ёзилиш учун ҳозирда 128 та жой бор холос. Бошқа ўқитувчи олишни имкони йўқ. Чунки назорат қилиш имконияти чекланган.

*📝РЎЙХАТДАН ЎТИНГ*@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot

2 months ago

*❗️Агар ходим ўзи рози бўлмаса, ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмасҲар йилги анъанага мувофиқ, жорий йилнинг 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондигаўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини* ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам!

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ИХТИЁРИЙ, ҳеч қанақа МАЖБУРИЙ ЭМАС!

Чунки, Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган!

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашган-у, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш НОҚОНУНИЙ! Ҳар бир ходим ўзи шахсан ҳашар учун 1 кунлик иш ҳақини ушлаб қолишга рози эканлиги ҳақида имзо чекиши ШАРТ!

Ҳашар — бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор шахсларга, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида томошабин бўлиб четда турманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишига ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди. Ҳақ олинур, берилмас!

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇****
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

2 months ago

❗️Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.К.дан мурожаат келиб тушган. Унда 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқиши, у ердаги икки ўқитувчи — А.З. ва Д.А.нинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директорига мурожаат қилгани айтилган.

Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мактаб фаолияти қониқарсиз даражадалиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаган.

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К.нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.

Шу сабабли 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А.га нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇****
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago