Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Description
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!

Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)

@Uzulanish_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

1 month, 1 week ago

#яхши_шеърлар

Йиғламанг, ёлғизман дея дунёда...
Ёлғизлар тўкилган тутдан зиёда...

@Ummuzaynabummuijodi

1 month, 1 week ago
[#эслатма](?q=%23%D1%8D%D1%81%D0%BB%D0%B0%D1%82%D0%BC%D0%B0).

#эслатма.

**Ҳайит билан табриклаш!

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир бирларини: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни «Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин», деб табриклашар эди.

Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади ҳасан», дейдилар.

«Али розияллоҳу анҳу: «Ҳайит (намози)га пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Манба: Икром Шариф саҳифасидан.**
@Ummuzaynabummuijodi

1 month, 1 week ago

​​​​​#Хайрли_тонг

**Ассалому алайкум сатрлар орқали қадрдон бўлиб қолган азизларим...

Бугунги тонг-жамиийки мусулмонман деган умматнинг айёми шарафланадиган бир тонгдир!

Ўттиз кун рўзани тутиб, кундузлари бамисоли озиқ ғамидан беҳожат фаришталардек яшаган, кечалари ҳисобсиз тасбеҳлари билан, Қуръоннинг дилга ором берувчи қироати билан ўз Роббиси билан диллашган уммат- бу Кунни ўзгача шодиёна билан кутиб олади!

Қанчадан-қанча малоикалари ташрифи зичлашган бу тонгда сизга тилайдиганларимиз- энг xайрли дуолардир!

Бизга нима кераклигини ўзимиздан-да яхшироқ билувчи Зот ўзи меҳрибондир...

Ўзи саҳийдир...

Ўзи сиз интилган эшикларни тадбирли ва xайрли очувчидир!

Ийд ал-Фитр аҳли мусулмонга муборак бўлсин!

🍃

Ютоқиб симирар майсалар,
Юзида тобланган шудрингни,
Гўёки, япроқлар шивирлар..
Тонг учун қилингиз "шукр" ни!

Бу Тонгнинг ҳавоси ёқимли,
Завқлидир, майиндир суюкдир,
Қушларнинг навоси..ёқимли,
Ҳар бир Тонг, ўзгача... буюкдир!**
@Ummuzaynabummuijodi

[​​](https://telegra.ph/file/cc94dece91255005f00cc.jpg)​​​[#Хайрли\_тонг](?q=%23%D0%A5%D0%B0%D0%B9%D1%80%D0%BB%D0%B8_%D1%82%D0%BE%D0%BD%D0%B3)
1 month, 2 weeks ago

#сериал_қисса

**ЧОЛИҚУШИ.

РАШОД НУРИ ГУНТЕКИН.

олтинчи қисм.

Орадан уч кун ўтди. Имтиҳон учун бир география харитасини бўяётган эдим. Менга бўёқчилик ҳеч тўғри келмади. Унча эпим бўлмагани учун ҳар гал рангларни бир-бирига аралаштириб юборар, қўлларимга, лабларимга ранг тегизиб олардим. Ўша куни ҳам шу аҳволда турганимда дарвозабоннинг қизи синфга кириб, бўлам мени кўрга- ни келганини, ҳозир қабулхонада кутиб турганини айтди. Нима қилишимни билмай, курсида ўтирган ўқитувчимизга аланглаб қарай бошладим. Бу ҳали-ҳали эсимда.

Давоми... 👇**#choliqushi
https://telegra.ph/CHoli%D2%9Bushi-11-25

Telegraph

​​🕊Чолиқуши

***📌*** Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси Олтинчи қисм  Fotima Mustafo Орадан уч кун ўтди. Имтиҳон учун бир география харитасини бўяётган эдим. Менга бўёқчи- лик ҳеч тўғри келмади. Унча эпим бўлмагани учун ҳар гал рангларни бир-бирига…

1 month, 2 weeks ago

#нимадир.

*Ўзидан бошқа билан иши бўлмай юрган одам ҳам бахтли яшайди. Агар билсангиз...

Мен яшаётган мавзеъ яқинида битта дўкон бор эди лаш-луш, темир-терсак сотадиган. Арқон қидириб кириб, арқон топиб чиқардингиз, йигирмали мих қидириб кириб, йигирмали мих топиб чиқардингиз...

Энг ёмони пули кўп бўлса ҳам магазинчи битта қуввати паст лампочкани ичкарига хирааа қилиб ёқиб қўярди. Кимдир телефонининг фонарини ёқиб душлакнинг ҳамма тешиги очиқми ё орасида биронта бутови борми, текшириб кўриб олар, банка танлаган ноилож уч литрли банканинг оғзини сийпалаб кўриб, кейин сотиб олишга мажбурдек сезарди ўзини.

Камига магазинчи кун тартибига қатъий риоя қиларди, дейлик сизга ҳозир гофра керак, уйингизда уста пойлаб турибди. Ана шу пайт магазинчи без бўлиб магазинининг зулфинига қулф иларди: "иш вақтим тугади! Бўлди, магазин ёпилди... "

Ноилож бошқа лаш-луш магазинини қидириб кетишга мажбур бўлардингиз.

Яқинда оламшумул воқеа бўлди. Дўконининг ери кимгадир керак бўлиб қолиб, унга яхшигина пул таклиф қилишди ва ўша ерни сотиб олиб дом қуришди. Магазинчи мўлжални йўқотмаслик учун дўконининг ёнгинасидан катта бир магазинни ижарага олди ва яна ҳудди ўша иш тартибида давом этди.

Кейин ўзини ижарага қўйган одам билан чиқишмай қолди шекилли, бошқа жойга кўчиб ўтди. Ораси икки юз метрча чиқади. Воқеанинг кульминацияси шундаки, у чиқиб кетганининг эртасига уни ижарага қўйган одам ҳудди ўшандай қилиб янги бир лаш-луш магазини очиб қўйди.

Уям хозтовар, буям хозтовар, уям тысячи мелочей, буям тысячи мелочей...

Энди ҳалиги дўкончининг кун тартибига ўзгартириш киритилишини кўринг: бу магазин азонда эшигини очади, унга қасдма-қасдга буям азонда эшигини очади. Бу магазин одамларни жалб этиш учун эшиги тепасига артелнинг шода-шода лампочкаларини ёқиб қўяди, қачонлардир хира лампочкада кўр каламуш бўлиб ўтирган бу дўкончи ҳам бу ишни жон деб амалга оширади. Энди унинг эшиги тепаси ҳам Лас Вегас.

Азонда теппа-тенг дўкон очишади. Қоронғуда теппа-тенг дўкон ёпишади. Уларга қараб туриб ўйлайман: одамзод ҳеч тинч юрмас экан-да!

Кимдир-кимдирга катализаторлик қилиши керак, кимдир кимдирнинг қонини юриштириб, ортидан қопиб чопиши шарт. Буям ундан қолиб кетмаслик учун ҳакиллашга мажбур. Рақобат дегани нималарни ўзгартириб, нималарни кун тартибимиздан чиқариб ташлашини билмаймиз.

Шунинг учун ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлиши керак. Севган ишингизни қилинг, янгиликлар яратинг, ҳеч ким билан баслашманг, ҳеч ким билан қасдлашманг ҳам... Аммо имкон сизники бўлганда қозониб қолинг...

Сиздан кейин теримга тушганлар илгарилаб кетса ҳам шошманг, ортингиздан ит қуваётгани йўқ. Ҳаёт сизники, мусобақаларнинг фақат илмдагисигина одамга ютуқ, қолган ҳаммаси қолиб кетадиган ишлар...

Айтишларича одамни ажалидан кўра тезроқ ризқи қуваркан. Ана шу ризқни ҳеч ким сиздан олиб қўймайди. Агар олиб қўйса, бўғзидан қайтиб тушиб, ёнингизга келади.

Сизга аталгани шу! Бу қонуниятни ўзгартириб қўядиган миришкор йўқ, бандаларининг ичида...

©️Азизахон Исмоилова*
@Ummuzaynabummuijodi

1 month, 2 weeks ago

#қисқа_сатрларда

*Қалбларнинг энг афзали: содиқ қалбдир.

Одамларнинг энг афзали: сени Аллоҳ розилиги йўлида яхши кўргани учун сени унутмайдиган кишидир.

Кунларнинг энг афзали: гуноҳсиз ўтказган кунингдир.

Ҳадяларнинг энг афзали: сени дуо қилиш учун кўтарилган қўллар бўлиб, сенинг бундан хабаринг* бўлмаса...

@Ummuzaynabummuijodi

1 month, 3 weeks ago

#сериал_қисса

**Жожо МОЙЕС

СЕНДАН КЕЙИН...

26-қисм.**
https://telegra.ph/Sendan-kejin-06-26

Telegraph

Сендан кейин...

Жожо МОЙЕС. 26-қисм. Донна карганганча машинани оркага олди, гаражни айланиб утди-ю, машинани тўгри Сэм келаётган майсазорга ҳайдади. Сэмнинг яшил курткаси ён кўзгудан яхши кўриниб турарди. -Сэм! - Мен ойнадан сукилиб чикдим. У мен томонга кўз ташлаб, яна…

[#сериал\_қисса](?q=%23%D1%81%D0%B5%D1%80%D0%B8%D0%B0%D0%BB_%D2%9B%D0%B8%D1%81%D1%81%D0%B0)
1 month, 3 weeks ago

#сериал_қисса

@Ummuzaynabummuijodi

**СЕНДАН КЕЙИН...

Жожо МОЙЕС.

25-қисм.**
https://telegra.ph/Sendan-kejin-06-25

Telegraph

Сендан кейин...

Жожо МОЙЕС. Романтик бестселлер 25-қисм. - Сен мактабимизга албатта келишинг керак. У ерда менинг зўр хонам бор. Кўшни фермернинг оти бор ва уни хоҳлаган пайтимда минишимга ижозат берарди. У ерда ҳам зўр кафе бор!- У оёк учида туриб поездлар қатнови жадвалига…

[#сериал\_қисса](?q=%23%D1%81%D0%B5%D1%80%D0%B8%D0%B0%D0%BB_%D2%9B%D0%B8%D1%81%D1%81%D0%B0)
1 month, 3 weeks ago

​​#хайрли_тонг.

**Тун зулматидан тонг сари қадам қўйган барча қадрдонларимизга

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ деймиз!

Муборак ойнинг ярми ортда қолиб юракка алланечук ҳузун оралай бошлади.

Куни кеча "Хуш келдинг Ё Рамазон деб тургандик, энди эса хайрлашишга яқин турибмиз.

Рамазони шарифнинг файзи бўлак, инсониятга берадиган яхшиликлари улуғ!

Аразлашганлар ярашиб яна оқибатини тиклади. Бурилган юзлар бир-бирига ўнг бўлди. Намозга букилмаган қадлар букилди, кимдир инсофга келди, кимдир эса йўқ...

Юртимиз тинчлигига, дастурхонларимиз тўкин-сочинлигига, барака ёғилиб турганига камина шукр қилдим.

Барчамизни бу файз йил давомида тарк этмасин, илоҳим!

Сизга, менга, яқинларга, бутун мусулмон умматига яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!**
@Ummuzaynabummuijodi

3 months, 3 weeks ago
[#жума\_муборак](?q=%23%D0%B6%D1%83%D0%BC%D0%B0_%D0%BC%D1%83%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%B0%D0%BA).

#жума_муборак.

**Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин!

Ушбу жума кунида қалбларимизга - сакийнат,
юзларимизга табассум, уйларимизга бахт ва саодат ато этиб, ЗИКРидан бизларни ажралмайдиган қилсин!

Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин!

Шифо изалаётганларимизга, шифо, рахмат истаётганларга рахм қилсин!

Аллоҳ таоло бу жума кунида биздан оғриқларни аритсин!

Зулуматларимизни ёритсин!

Бизни нажоти ила суғорсин!

Яхшиликлар билан ризқлантирсин!

Азизлар, айём муборак!**

@Ummuzaynabummuijodi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas