Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Description
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!

Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)

@Uzulanish_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

1 month ago

#нимадир_ва_яна_нималардир

*Юмшоқ супурги бўлиш ҳозир трендда эмас, кўпчилик ўйлайди, мультфильмда айтилганидек "Қўрқса, ҳурмат қилишади!", ҳаққингни сал таниганроқ, шарт-шуртроқ бўлсанг, ҳеч ким бошингга стадион қуриб олмайди, деб!

Ман турмушга чиққунимга қадар бошқа инсон бўлганман, турмушдан кейинги беш йилда ҳам...

Қандай?!

Яширмайман, поччамнинг қўлида, қарамоғида бўлганман ва улар ҳарбий инсон эдилар. Шу сабаб улар манга тартибни ўргатдилар, бўрилар ичида бўри бўлиб яшашдан сабоқ бердилар. Ўзи ўткир қиз эдим, у ерда янада ўткир ва кескир бўлиб чарҳландим.

Бироқ қайнонамнинг қўлларига келиб эса мен бўрилик қилолмадим.

Нега?!

Ҳаёт бизни ҳар кўйга солади. Кечаги сиз- бугунги сиз бўлишингизга асқотиши мумкин лекин ўзингиз кечаги сизлигингизча қололмайсиз!

Бўрон пайтида Худо сизга кучли қанотларни беради, кучли тумшуқларни...

Бўрондан сўнг эса ички ва ташқи ҳаловатдан ташқари сизга капалак қанотларини ва нафис феъл атворга мослашиш иқтидорини ҳам бериши мумкин.

Қайнонамнинг уйида ўткирлик қилдим, тилли жағли келин бўлдим. "Буни қўлидаям бор, тилидаям бор! Ишлагандан кейин гапиради-да!" дейишди.

Тарс-тарс гапирганимда эса қайнонам мулойимлик билан ёнига ўтқазиб олиб "Сиз менга ўхшанг, қанақа оловлар менга келганда тинган, ўзимниям қўшиб бу оловга ёқишим керак эди, ёқмадим. Сув бўлдим, ўчирдим! Одамлар қани нима дер экан деб жириллатгани гапиради, шунчаки кулиб қўйсангиз, шунчаки қўл силтаб қўйсангиз, шунчаки улар кўришни истаб турган томошани қўйиб бермасангиз, ютуқ сизники бўлади. Вақт ўтади, бўрон пайтида ўзини қандай тутишни билганни, кимнингдир ноғорасига дарров ўйнаб кетмаганни, кечиримли бўлганни, ҳаммасини олдидан олиб орқасига ташлаганни ҳурмати бўлади, кўрасиз!" деган эдилар...

Вақтлар ўтди. Мен ҳам ўзгардим. Қайнонамнинг гапларига бир-да амал қилдим, бир-да амал қилмадим. Аммо улар айтган ҳотима тўғри эканлигига барибир амин бўлдим.

Бисотимда қанақа хатойим бўлса, у кескирлигимдан, бўрон пайтида ўзимни қандай тутишни билмаганимдан, кимнингдир ноғорасига осон ўйнаб кетганимдан, кимлардир кўришни истаган томошани жириллаб кетиб қўйиб берганимдан ва олдимдан олиб орқамга отишни билмаганимдан бўлди!

Бисотимда қандай ютуғим бўлса, ҳаётда қаердадир ўзимни қайнонамдек тута олганимдан ютуғимни олдим.

Ростдан ҳам шундай!

Олдингизда бугун сизни тан олмасликлари мумкин. Лекин қаердадир сабр билан ўтган бўлсангиз, ана ўша сабр, сизнинг сабрли инсон эканингиз уларнинг сиз ҳақингиздаги охирги ҳулосалари бўлади.

Сабрнинг таги олтин деб балки шунга айтишар...

Ҳаётнинг эса яна бошқа ҳикмати бор: сабр бу аслида ёқилғи! Агарда атрофингдаги кишиларга бу ёқилғини ишлатмасанг, уларнинг феъл атворига тоқат қилмасанг, шунақа томошалар бўлади-ки ҳаётингда, бу ёқилғи барибир ишлаб кетади.

Ҳатто ўн ҳисса кўп ёқилғи (сабр) ишлатишинг керак бўлган ўринлар бор!

Ҳаёт барибир сабрга ўргатади.

©️Азизахон Исмоилованинг турмушга тайёрлаш курси материалларидан.*
@Ummuzaynabummuijodi

1 month ago
[​​](https://telegra.ph/file/4e44a6b263940298aa3b7.mp4)[#ибрат](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82).

​​#ибрат.

**ҚАЛАМ ВА ЎЧИРҒИЧ

Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман. Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман. Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.

Мен ўчирғич ва қаламнинг ўзаро суҳбатидан қаттиқ таъсирланиб, ўйга толдим. Ўйлаб қарасак, ота-она фарзандининг хатоларини тузатадиган ўчирғичга ўхшайди.
Уларнинг ҳам вақт ўтган сайин жуссалари ўз шаклини аста-секин йўқотиб, сочларига оқ қоралайди. Фарзандлар кун келиб ўзларига янги шерик, яъни турмуш ўртоқ топадилар. Ота-она эса бундан ўзини, шубҳасизки янада бахтиёр ҳис этади.
Жондан суюк фарзандининг афсус чекишларини ёхуд ғамгин ҳолда кўришни сира истамайди.
Яшар эканман, «қалам» бўлиб келдим. «Ўчирғич» ота-онамнинг кундан-кунга кичиклашиб, емирилиб боришлари мени буткул дилхум этади. Бир кун келиб, фалакнинг гардиши ила менда бор-йўғи ўчирғич қириндилари, хотиралари қолади, холос …!

"Ибратли ҳикоя" китобидан олинди.
Видео эса Кевин Лустгартендан.**

@Ummuzaynabummuijodi

1 month ago

​​#саломатлик.

**САЛОМАТЛИК РУКНИ

Мавсумга кўра, овқат борасида ҳам истак-хоҳишлар ўзгаради. Кишининг баъзан ширинлик егиси келса, баъзан кўнгли аччиққина зиравор тусаб қолади. Аслида бу истакларнинг ҳаммасини организмда содир бўлаётган ўзгаришлар хабарчиси, дейиш мумкин.

Ширинликхўрлар

«Ширинлик егим келаяпти» дейдиганлардан бўлсангиз, сўнгги пайтларда оғир жисмоний меҳнат туфайли асабларингизни чарчатиб қўйган кўринасиз. Организмдаги глюкоза стресс гормони — адреналин ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Шу сабаб асабийлашганда ва оғир ақлий меҳнат билан шуғулланганда организмдаги қанд моддаси тез сарфланиб кетади. Натижада ширинлик истеъмол қилиш истаги туғилади. Йўқотилган қанд миқдорини катта торт бўлаги билан эмас, ширин чой ёки шоколад билан тўлдириш мумкин.

«Шўртаккина бодринг егим келаяпти»

Одатда бундай десангиз, атрофдагилар «тинчликми?», дея маъноли қараш қилишади. Аммо танадаги эски шамоллашлар қўзғалганда ёки янги инфекция авж олаётганда ҳам кишининг кўнгли тузли егулик тўсаб қолади. Аксар ҳолларда бу пешоб йўллари билан боғлиқ цистит, простатит каби касалликларга чалинганда кузатилади.

Нордон егуликлар

Нордон егуликларни хоҳлаб қолсангиз, бу асосан, ошқозон шираси камайиб кетганидан далолат беради. Гастритнинг бир тури ошқозон шираси кам ишлаб чиқарилишига олиб келади. Буни аниқлаш учун эса гастрокопия текширувидан ўтиш лозим. Нордон таъмли маҳсулотлар совитувчи, буриштурувчи таъсирга эга бўлиб, шамоллаганда, иситма кўтарилганда беморнинг умумий ҳолатига яхши таъсир кўрсатиб, иштаҳани кучайтиради.

Нордон-шўр таъм

Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш истаги туғилса, бу касалликдан тўла тузалиб кетмаганлик ёки охиригача даволанмаганлик, танада заҳарланиш содир бўлгани ёки ҳазм қилиш тизимида хилтлар кўпайганидан дарак. Нордон-шўр нарса егингиз келиб қолса, танани соғломлаштириб, саломатликни тиклаш учун муолажалар қилиш даркор.

Гармдори

Шунча гармдори қўшсангиз ҳам овқатга маза кирмаётгандек туюлса, демак, ошқозонингиз ғирт ялқов бўлиб қолибди. У овқатни секин ҳазм қилади. Аччиқ зираворлар эса таомнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, бу танангизда модда алмашинуви бузилиб, «ёмон» холестерин миқдори ошиб кетганини ҳам билдиради. Аччиқ таом қонни суюлтириб, ёғларни чиқаришга ёрдам беради, томирларни «тозалайди». Аммо ошқозон шиллиқ пардасига яхши таъсир қилмайди. Шунинг учун аччиқ маҳсулотни оч қоринга ейишга шошилманг.

Чучук овқатлар

Гастрит ва ошқозон яраси қўзғалганда чучук егуликка эҳтиёж сезилади. Шунингдек, ич қотиши, ошқозон шираси кўпайиб кетиши, жигар ва ўт пуфаги муаммоларида ҳам бу ҳол кузатилади. Чучук овқатлар ошқозонни тинчлантириб, оғриқ камайишига ёрдам беради.

Музқаймоқхўрлик

Музқаймоқсиз ҳаётингизни тасаввур қила олмайсизми? Демак, сизга кальций етишмайди. Шунингдек, углеводлар алмашинуви бузилган, гипогликемия ёки қанд касаллиги билан оғриганлар ҳам музқаймоқни яхши кўришади. Руҳшунослар фикрича, болалигини соғинаётганларда ҳам музқаймоққа муҳаббатни кузатиш мумкин.

Бўёқ, штукатурка, кесак, бўр, тиш пастаси егиси келадиганлар…

Ҳомиладорлар, ўсмирлар ва кичик ёшдаги болалар гоҳо яширинча, гоҳ ошкора тарзда бу нарсаларни еб қўйишганига гувоҳ бўлиш мумкин. Болаларда фаол ўсиш даврида, ҳомиладор аёлда эса ҳомиланинг суяклари ҳосил бўлаётган пайтда кальций ва D витамини етишмагани сабабли бундай эҳтиёж юзага келади. Таомномангизга сут маҳсулотлари, тухум, сариёғ ва балиқ гўшти қўшинг.

Пиёз, саримсоқ, ўткир зираворлар

Нафас олиш йўли муаммолари бўлганларда ўткир зираворлар ейиш истаги туғилар экан. Кўнглингиз пиёз ва саримсоқ пиёз истаса, эҳтиёт бўлинг, яқин кунларда шамоллаб қолишингиз мумкин. Организм пиёз ва саримсоқ пиёздаги фитонцидлар ёрдамида ўзини турли инфекциялардан муҳофаза қилмоқчи.

«Писта чақаман!»

Писта витамин‑антиоксидантларга бой. Писта чаққингиз келаяптими, демак, организмингизга айнан мана шу витаминлар етишмаяпти.

Маълумот интернет материаллари асосида тайёрланди.

Яқинларга улашинг:**
@Ummuzaynabummuijodi

1 month, 1 week ago
[#тавбаи\_насуҳ](?q=%23%D1%82%D0%B0%D0%B2%D0%B1%D0%B0%D0%B8_%D0%BD%D0%B0%D1%81%D1%83%D2%B3)

#тавбаи_насуҳ

**ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

37-қисм.

Қаймоқранг дарвоза бир зарб билан кафт уришига қарсиллаганча очилиб кетди. Равон ёп-ёруғ. Онасининг хонаси ҳам. Иёз талмовсираганча зина бошига келди. Шу пайт ошхона тарафдан келаётган қадам товушларини эшитиб ўгирилди ва у ердан қўлида патнис билан чиқиб келаётган аёлни кўрди-ю турган жойида тошдек қотди. Сарвиноз ўзини худди яна фермадагидек тутди. Иёз ердан кўз узмаган кўйи ёнидан ўтиб кетаётган жувонга серрайганча қараб турарди:
"Менинг уйимда унга нима бор? Нима қиляпти у бу ерда?!"

Давоми... 👇**
https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-09-3

1 month, 1 week ago
[​​](https://telegra.ph/file/d9440a2d199ff1d617f9a.jpg)[#ибрат](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82)

​​#ибрат

**СОҒЛИК ХАЗИНАЛАРИ

ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ:

  1. Анор
  2. Қатиқ
  3. Саримсоқ
  4. Пиёз
  5. Кўк чой
  6. шууфан
  7. Қовоқ
  8. Брукилли

УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ

  1. Кўп ейишлик
  2. Кўп гапиришлик
  3. Кўп ухлашлик.

БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

  1. Қайғу-ғам
  2. Хафалик
  3. Очлик
  4. Уйқусизлик (бедорлик)

ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ

  1. Тақво
  2. Вафо
  3. Саховат
  4. Муруват

РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

  1. Кечаси ўқиладигон намоз
  2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
  3. Садақа беришга одатланиш
  4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

  1. Саҳар маҳал ухлашлик
  2. Кам намозлик
  3. Дангасалик
  4. Хиёнат

ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ!

  1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
  2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
  3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақллилар ақлларини юргизиш учун.
Телеграмда 300 та дўстингиз бор...

Телефонда 400 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.

Абдураҳим Аламов саҳифасидан олинди.**

@Ummuzaynabummuijodi

1 month, 1 week ago
[​​](https://telegra.ph/file/d31eb57525705309d86b6.jpg)[#олимлардан](?q=%23%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D0%BC%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B4%D0%B0%D0%BD)

​​#олимлардан

**ОЛТИНГА ТЕНГ
ЎГИТЛАР

“Охири кетиш бўлган дунё учун маҳзун бўлма!”

🍃

Бир аъробийга айтилди: “Битмайдиган жароҳат нима?” Аъробий деди: “Олийжаноб инсоннинг пасткаш кимсага ҳожати тушиши ва пасткашнинг унга рад жавобини беришидир”. Унга яна айтилди: “Хорлик нима?” У деди: “Шарафли инсоннинг пасткашнинг эшиги ёнида туриши ва унга киришга изн берилмаслигидир”.

🍃

Беш кишига яқинлашиш саодатга сабаб бўлади. Булар: ота-онасига яхшилик қилувчи ўғил, солиҳа жуфт, вафодор дўст, мўмин қўшни, фақиҳ олим.

🍃

Узоқ ва машаққатли иш кунидан кейин уйга иссиқ нон тўла халта билан қайтиш кишининг фахрланиши учун етарлидир.

🍃

Шундай шахслар борки, уларнинг кўнглини топишинг учун сени мингта ниқоб кийишга ундайди. Шундай шахслар борки, сендаги барча ниқобларни ечтириб, сени борингча севади.

🍃

Дўстлар сувга ўхшайди. Ҳамма сув ҳам ичишга яроқли эмас.

🍃

“Улуғлик васвасаси (паранойя)” билан оғриган одам атрофидаги ҳаммани хизматкор деб ўйлайди.

🍃

Ким тажриба қудуғидан сув ичмаган бўлса, жаҳолат денгизларида ташналикдан ўлиб кетади.

🍃

Агар инсон ризқидан қочиб шамолга минса, ризқи унга етиб олиш учун чақмоққа минади.

🍃

Сен ҳақингда айтилаётган гапларга эътибор берма! Кимлигингни, қанақалигингни ўзинг биласан. Аллоҳ сенинг аҳволингни, ниятингни билувчироқдир. Қилган ишларингни оқлашга уриниб, қийматингни туширма. Ҳаётда муваффақиятсизликнинг сири – ҳаммани рози қилишга уринишдир.

🍃

Биров сенга ишонган пайтда ҳеч қачон унга хиёнат қилма, уни алдама! Шер ўкириб, наъра тортгани учун ўрмон шоҳига айланмади. Балки у ғурурли. У ҳар қанча оч бўлса ҳам ҳеч қачон бировнинг ўлжасига ташланмайди.

🍃

Ҳамма нарса ўзгарганда ҳам ҳеч қачон ўзгармайдиган ҳақиқий, собит муҳаббат онанинг муҳаббатидир!

Эй Роббим! Ўтаётган ҳар бир дақиқада онам учун беркилмас ризқ ва рад этилмас дуо эшигини очгин!

🍃

Бошқалар сенинг фикрларингни тўла англай олмасликларига аниқ ишонганинг лаҳзаларда сукутдан афзалроқ нарса бўлмайди.

🍃

Киши то онаси вафот этгунича гўдаклигича қолади. Агар онаси вафот этса, ўша заҳоти кексага айланади.

🍃

Ютуққа эришган пайтда жим туришинг – ишонч.

Ғазаб пайтида жим туришинг – қувват.

Иш пайтида жим туришинг – ижод.

Сени масхара қилаётганларида жим туришинг – менсимаслик, эътибор бермаслик.

Насиҳат пайтида жим туришинг – одоб.

Маҳзунлик, мусибат пайтида жим туришинг – сабр.

🍃

Жим туриш доим ҳам розилик аломати бўлавермайди. Гоҳида айтмоқчи бўлган гапимизни тушунтиришга қийналган пайтимизда ҳам жим турамиз.

🍃

Энг кўп оғриқ берадиган нарса – кимдир сенга ошкора зулм қилиб, кейин сендан махфий равишда узр сўрашидир.

🍃

Аллоҳнинг энг катта неъматларидан бири тонгни офиятда кутиб олиб, кунни офиятда кеч қилишингдир. Бу шундай неъматки, уни фақат офиятини йўқотганларгина идрок қиладилар. Офият неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🍃

Уч нарса сенинг ҳаётга бўлган қарашингни ўзгартиради:

Беморлик.Мусофирлик.Яқин кишингни йўқотиш.

🍃

Учта нарсани: оилангни, қалбингни ва қадрингни ҳеч қачон қурбон қилма.

🍃

Аёл каби фазл бўлган неъматни кўрмадим. Гўдаклигида отасини жаннатга киришига сабаб бўлади. Балоғатга етиб, турмушга чиққанда эрининг динининг ярмини тўлдиради. Она бўлганда фарзандлари учун жаннат унинг оёқлари остида бўлади.

Тўпловчи ва таржимон: Нозимжон Ҳошимжон**
@Ummuzaynabummuijodi

4 months, 1 week ago

#нимадир
#туннома

**Руҳи руҳимизга таниш...

Иқлими иқлимимизга мос...

Сўзи, юзи, истараси, кулиши дилга ажиб қадрдонлик ҳиссини берган...

Аммо қадаримиз биздан олисда тутган...

Унинг борлиги, шу теварак дунёнинг қаеридадир яшаётгани, мавжудлиги, тирикчилик ташвишида ҳудди биздек куймаланиб тинмаётгани гоҳ-гоҳ ногоҳ хаёлимиздан ўтиб турадиган руҳдошлар сиймоси бор хотираларимиз қатида...

Масофалар олис...

Йиллар оппоқ қоғозни-да сарғайтирди, юзимиз, кўзимиз каби...

Аммо хотирамиздаги у ҳали ҳамон ёш...

Ҳали ҳамон унга ажинлар тўр ташламаган...

Ҳали ҳамон унинг қадди ўша биз кўрган пайтдагидек тик...

Чунки хотиралар бу сиймони йиллар эзиб-янчиши учун бермади...

Ўн саккиз ёшингизда елкаси елкангизга теккан курсдош дугонангизни, олтин даврнинг кумуш кечаларида, ёруғ кўчаларида, шарқироқ кулгуларида овози қолиб кетган сирдошингизни, йўлингизни кутган, қўлига тиканлар санчила-санчила сизга атиргуллар келтириб тутган илк кўнгил йўқловчисини лабда табассум билан ана ўша хотираларимизга муҳрланган навқирон ҳолатида эслаймиз...

Бари гўзал ёшликнинг бисоти...

Бари ўчмас хотиранинг мулки...

Сиз ёзганларимни ўқиб, кимнингдир нурли чеҳрасини эсладингиз...

Мен эса онамни эсладим...

Ўтмиш ҳамиша тотли, чунки унда қадрдонларимиз сиймоси бор...

©️Азизахон Исмоилова**
@Ummuzaynabummuijodi

4 months, 1 week ago

#нимадир

**"Эрим юриб кетди... Нима қилсам бўлади..."

Кўп келади бунақа сўровлар каминанинг камтарона бот манзилига...

Сокингина ўқийману бу саволни минг ўйлов билан менга ёзаётган аёлнинг ҳолатини тасаввур қиламан: афсуски у мен каби хотиржам эмас...

Оғзида чўғи бор...
Миясида эса минг битта савол: энг ашаддийси "нега бундай бўлди?!" дегани...

Сира ҳазм қилолмайди: ўзи билан бир кўрпада тафт олишган инсони нега бу ишни қилди, нега уни кимгадир осонгина алмаштирди?!

Ўн йил олдин гапни ғарча узиб гапиргандирман, балки беш йил олдин ҳам, аммо бугун ниманидир сокинлик билан англадим...

Ҳамма нарса, ҳатто ҳиёнатлар ҳам бизни ўзгартириш учун содир бўлади ҳаётимизда!

Кеча юмшоқ бўлган бўлсангиз, бугун тошсиз!

Кеча содда бўлган бўлсангиз, бугун пишиқ пухтасиз!

Кеча оддий нарсага кун узоғи йиғлаган бўлсангиз, бугун йиғи бефойдалигини биласиз...

Тежамингизда кўз ёшлар ҳам бор!

Барини оддий қабул қилинг: 23 ёшингизда, 27 да, 31да, 38 да, 40 да ҳудди шу воқеалар бошингизга келиши керак бўлган...

Бандасидан, банда бўлгандаям сиз билан бир ҳаводан нафас олаётган, бир сувдан ичаётган, бир ўйни ўйлашаётган ва сиз суянишим керак деб тушунган инсондан сизга синов келди...

Ва мана энди англадингизки, бандасига суянилмайди!

Кимдир ёрингиз учун беш дақиқа ўрнингизни босиб берганини ҳис қилганингизда ва жондан севган инсонингиз бахтли дақиқаларига осонгина шерик топганида- сиз Аллоҳ таоло ширкни нега ёмон кўрганини томир-томирингиз билан ҳис қиласиз...

Бу шунчаки бир сабоқ!

©️Азизахон Исмоилова**
@Ummuzaynabummuijodi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago