🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
ГуруҳларИнсоннинг ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларга аъзо эканига қараб унинг қизиқишларини ҳам аниқлаш мумкин. Агар у турли гуруҳларга аъзо бўлса, бу унинг қизиқишлари турлича эканидан дарак беради. Бу эса яхши эмас.
Ёки инсон ҳеч қандай гуруҳларга аъзо эмас. Бу унинг ҳеч қандай қизиқишлари йўқлигини англатмайди. У ижтимоий тармоқдан янги танишувлар учун эмас, балки маълум алоқаларни сақлаб туриш учун фойдаланади.
Жарроҳ куёв қайнотасини операция қилишга тайёрланмоқда.
Қайнота:
- Ишга жуда жиддий қаранг, куёвбола! Шуни унутмангки, мен ўлсам, қайнанангиз шу куниёқ қизиникига кўчиб боради.
ТақдирАгар ўша қоп-қора булут
бизга ёмғир сочмаса эди,
билмасмидик ёмғирнинг таъмин.
Агар ўша ёмғир сепалаб
бошимизда ёғмаса узоқ
англамасдик бахтнинг исини.
Бахтимизни етаклаб келган
фақат ўша иккиси эмас:
мана, сенинг соябонинг йўқ,
менда бор…
Хуршид Абдурашидhttps://t.me/bekajon_gazeta_uz
ПарфюмерияларФранцияда 260та парфюмерия фирмалари фаолият юритади. Кунига ушбу фирманинг ҳари бири 172 минг флакон атир сотади.
ОНАҲаёт зарбаларидан чарчаган аёл Тақдирга ёлворди:
- Чарчадим. Болалигимга қайтишни хоҳлайман. Ота-онамнинг ёшлик даврлари, ака-ука, опа-сингилларим ёнимда, беғубор дамларим.
- Майли, - деди Тақдир, фақат болаларинг қайтмайди.
- Йўқ, ундай бўлса керакмас...
Эҳ, оналар! Болаларим деб ҳаётини янгидан ҳам бошлай олмайди...
БЕШ МАРВАРИД Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Беш нарсани эслаб қолинг. Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз.
Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бош¬қадан умид қилмасин;
Фақатгина гуноҳидан қўрқсин;
Билмаганини ўрганишдан уялмасин;
Олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса, «Билмайман», деб айтсин;
Огоҳ бўлингки, бешинчиси Сабрдир.
Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўл¬маса, унда иймон йўқ¬дир. Кимда бош бўл¬маса, унда жасад ҳам йўқдир.
Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳа¬лимликда хайр йўқдир.
Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир».
«Солиҳлар гулшани» китобиданhttps://t.me/bekajon_gazeta_uz
Номаълум нарсалардан қўрқманг, уларни ўрганинг.
Ҳаётда қўрқадиган ҳеч нарса йўқ, фақат тушуниш керак
Мария Склодовска-Кюри, кимёгар, физик, икки карра Нобель мукофоти совриндориhttps://t.me/bekajon_gazeta_uz
ТУРК МИФОЛОГИЯСИДА РАНГЛАР НИМАНИ АНГЛАТАДИ?Турк мифологиясида тўрт томон турли ранглар билан белгиланган:
Қора - шимол, сув, тун, қиш, ёмон руҳлар тимсоли.
Қизил – жануб, олов, ёз, кўтаринкилик тимсоли.
Кўк (мовий) - шарқ, осмон, баҳор, тонг, дарахт, байроқ тимсоли.
Оқ - ғарб, куз, отлар, ҳақиқат тимсоли.
Сариқ ранг оила, бойлик, олтин, аждодлар, ўчоқ тимсоли.
Неъмат шукрга, шукр эса ўсишга боғлиқ. Модомоки бандадан шукр тўхтамас экан, Аллоҳдан ҳам неъматнинг ўсиши тўхтаб қолмайди.
СИЗСиз мендан ҳеч нарса қилмайсиз талаб,
Мен сиздан ҳеч нарса сўрай олмайман.
Сиз кетма, демайсиз, мен эса… ё Раб,
Қолгим келса ҳамки…аммо, қолмайман.
Зотан, сиз севгига, ишққа ташнасиз,
Зотан, мен меҳрга муҳтожман, зорман.
Билмам: кимга дўстсиз, кимга ошнасиз,
Билмам: кимга ёрман, кимга даркорман.
Кунора кўраман, салом берасиз,
Ҳатто жилмаясиз - қиласиз карам.
Мен сизни соғина бошлаган кундан
Буён сизникиман, сизгаман қарам.
Бир шуъла кўраман кўзларингизда,
«Ким ёққан олов бу?» - хатарли сўроқ.
Бегона исм йўқ сўзларингизда,
Менинг исмимни ҳам айтмайсиз бироқ...
Воҳид Луқмонhttps://t.me/bekajon_gazeta_uz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago