Advokat Komilov

Description
Advokat Qobiljon Komilovning telegram kanali. Bu yerda huquq, shu jumladan iqtisodiy protsessual huquq sohasiga oid bo'lgan fikr-mulohazalar berib boriladi.
Murojaat uchun:
+998-97-070-92-00 (dush.-juma, 9:00 - 18:00)
@AdvokatKomilov_bot (24/7)
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

1 month, 2 weeks ago

Тортишув принципи ва адолатни ўрнатиш фақат биринчи инстанция судида мавжуд қоидалар эмас, уларга барча инстанцияларда амал қилинади.

Пост сўнгида берилган таклифларни қонунчилик ташаббусига алоқадор мутасаддилар кўриб чиқишига умид қилинган бўлса-да, мен ўзимнинг таклифлар бўйича субъектив фикрларимни билдирдим холос.

Қаердадир бир эшитганимдек, энг яхши суд ислоҳоти – ўрнатилган қоидаларни имкон борича узоқроқ муддат ўзгартирмасликдир.

Чунки, қисқа муддатда ислҳотнинг самараси ёки камчиликлари кўринмайди.

Тез-тез ўзгарадиган қоидалар эса судга мурожаат қилувчилар учун яхшигина бош оғриғи бўлади.

@iqtisodiyhuquq@AdvokatKomilov_bot

1 month, 2 weeks ago

Иқтисодий судларда ҳам сиртдан иш кўриш тизимини жорий қилиш керак(ми) (https://t.me/yuristkadr/13007).
Фуқаролик судларида ишни сиртдан кўриш деган амалиёт ҳақиқатдан иқтисодий судларда йўқ. Чунки, ИПК талабига кўра иқтисодий судлар ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриши мумкин бўлиб, бунда албатта жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил ишда мавжуд бўлиши керак.

Бу далил почта алоқа бўлимининг билдиришномаси (увидомление) бўлиб, у суд томонидан юборилган ажримнинг жавобгарнинг почта манзилига суд мажлисига қадар етказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Жавобгар иштирок этмаганлигининг ютқизиш эҳтимоли юқорилигига келсак, бу фикр жуда ҳам тўғри эмас.

Иқтисодий низоларда далилларнинг ўзига хослиги шундаки, аксарият бухгалтерия ҳужжатлари икки ёқлама ёзувни амалга ошириш усули билан шакллантирилади (шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, юк хатлари, бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар ва ҳ.к.). Демак, жавобгарда мавжуд бўлган муайян далил даъвогарда ҳам бўлади.

Бундан ташқари, даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилганда даъво аризасининг нусхаси жавобгарга юборилгани ёки топширилганини тасдиқловчи далилни тақдим қилиши шарт. Акс ҳолда даъво аризаси бу камчиликни бартараф этиш учун суд томонидан қайтарилади.

Ўзига нисбатан даъво қўзғатилган жавобгар киритилган даъвони асоссиз деб ҳисобласа, суд мажлисига қадар ИПКнинг 156-моддасига асосланган ҳолда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни судга юборишга ҳақли.

Сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилиш ҳақида ариза бериш билан ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқий оқибати бўйича бир маънодаги ҳаракат.
Чунки уларнинг иккаласида ҳам мақсад ҳал қилув қарори бекор қилинишига эришиш бўлади.

Фақат фарқи шундаки, ариза ишни сиртдан кўрган суднинг ўзига берилса, апелляция шикояти ишни кўрган суд орқали вилоят (шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси) судига берилади.

Яна бир фарқ, апеляция шикояти учун давлат божи тўланишидир.

Лекин шуни унутмаслик керакки, суд харажатлари судда ютқазган тараф зиммасида бўлади ва жавобгарнинг қилган харажатлари даъво асоссизлиги сабабли рад этилса, албатта даъвогардан ундириб берилади.

Шу ўринда яна битта муҳим ҳолатни таъкидлаш ўринлики, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида 15 кунлик муддатда ариза бериш мумкин бўлиб, ФПКда бу муддат ўтиб кетганидан кейин берилган ариза нима бўлиши, агар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин шу мазмунда ариза берилса, ижро ишининг тақдири қандай давом этиши тўғрисида қоидалар мавжуд эмас.

Суд ҳужжати устидан апелляция ёки кассация шикояти берилганда эса, қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома бериш мумкин ва судлар суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туради.

2024 йил 1 январдан ИПКга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳам ишни биринчи инстанция судида кўришга ўтган ҳолда ишни тўлиқ ҳажмда кўриб чиқади.

Давлат божининг миқдори эса ишни биринчи инстанция судида кўришда тўланиши лозим бўлган сумманинг ярмини ташкил қилади-ки, бу ҳам судга мурожаат қилган тараф учун енгиллик аслида.

Судларда жавобгарнинг келмаганлиги сабаби узрли-узрсизлиги кўпда ҳам аҳамият касб этавермайди. Судда иши кўрилаётган жавобгар бунга бефарқ бўлмаслиги керак аслида.

Суд амалиётида жавобгар қатнашмаса-да, даъвогар ўз даъво талабини далиллар билан исботлаб бера олмаганлигига кўра рад этилган ишлар талайгина.

Чунки, ИПК талаби бўйича даъвогар даъвосининг асосли эканлигини, жавобгар эса даъвога қарши ўз важлари тўғри эканлигини исботлаб бериши шарт. Яъни, умумий қоидага кўра исботлаш мажбурияти тарафлар зиммасида.

Бундан ташқари, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш мажбурияти аризачи бўлган давлат органлари зиммасига юклатилган. Ҳатто, суд бу тоифадаги ишлар бўйича жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилишни аризачи зиммасига юклашга ҳақли.

1 month, 3 weeks ago

Даъвонинг асоси ва даъвонинг предмети нима?

Суд жараёнида "даъвонинг асоси" ва "даъво предмети" муҳим тушунчалар бўлиб, улар иш мазмунини белгилашда муҳим ўрин тутади. Келинг, уларни алоҳида-алоҳида тушунтираман:

1. Даъво асоси – даъвогарнинг талабини қўллаб-қувватлайдиган ҳолатлар ва юридик фактлар мажмуаси. Яъни, даъво аризасини топширишга асос бўлган сабаблар ва далиллар даъво асосини ташкил қилади.

Масалан, агар даъвогар қарздордан пул қайтарилишини талаб қилаётган бўлса, қарз шартномаси ва қарз қайтарилмаганлиги ҳақидаги фактлар даъво асосини ташкил этади.

2. Даъво предмети – даъвогар суд орқали нимага эришмоқчи эканлигини, яъни даъвонинг мақсадини билдирувчи нарса. Бу даъвогар талаб қилаётган аниқ ҳуқуқий натижани ифода этади.

Масалан, даъвогар пул қарзини ундиришни ёки мулкка бўлган ҳуқуқини тан олишни талаб қилиши мумкин. Шу тарзда, даъво предмети даъвогар кўзлаган асосий ҳуқуқий мақсадни кўрсатади.

Яъни, даъвонинг асоси – даъво учун далил ва фактлар, даъво предмети эса даъвогарнинг суддан кутаётган аниқ ҳуқуқий натижасидир.

4 months, 2 weeks ago

**Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?

? JAVOB: Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun** dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:

31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;

1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;

2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);

3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.

? Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni.

? @xushnudbek ?

4 months, 2 weeks ago

2023 йилда корхонамизнинг шаънини қораловчи хатлар бизнинг мижозларимизга рақобатчи корхона томонидан юборилган. Бу масала юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан иш қўзгатилган ва рақобатчининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний деб топилиб, бир ойлик муддатда раддия жўнатиш юклатилган.

Рақобат қўмитаси қарори билан келишмаган рақобатчи корхона турли ташкилотларга, шу жумладан мамурий судга ҳам мурожаат қилган.

Биринчи инстанциядан тортиб тафтиш инстациясигача барча судлар рақобатчи корхонанинг аризасини рад қилиб, қўмита қарори қонуний деган хулосага келган.

Шундан сўнг, орадан 1 йил ўтиб рақобатчи корхона олдин хат юборган адресатларга раддия жўнатди ва бу ҳақда маълумот такдим қилди.

Савол: Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда бизнинг корхонамиз ишчанлик обрўсини бузганлик ёки маънавий зарарни ундириш тўғрисида иқтисодий судга мурожат қила оладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.

Ушбу модда иккинчи қисмининг 6-бандига кўра бошқа шахсга зарар етказиш натижасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келади.

ФК 100-моддасининг саккизинчи қисмига кўра ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир, тўққизинчи қисмига кўра ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади.

Демак, рақобатчи корхона томонидан юридик шахснинг ишчанлик обрўсига путур етказганлиги юзасидан кўрилган зарар (ҳақиқий зарар ва бой берилган фойда)ни ундириш ҳақида иқтисодий судга мурожаат қилиш мумкин.
Фақат даъво аризасини тайёрлашда малакали юрист хизматидан фойдаланган маъқул, чунки бу жараёнда эътиборга олиниши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд.

@iqtisodiyhuquq@AdvokatKomilov_bot

4 months, 2 weeks ago

Иш ҳолатларига кўра даъво муддатининг узилганлиги ҳамда уни ўтказиб юборилишининг узрли деб топилиши ҳолатлари мавжуд эмас.

Суд мажлисида иштирок этган жавобгар юқорида баён қилинган ҳолатларни ўз аризасида кўрсатган ҳолда даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этишни сўраган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгардан 400 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги талаби даъво муддати қўлланган ҳолда рад этилган ва қонуний тўхтамга келинган.
@iqtisodiyhuquq@AdvokatKomilov_bot

4 months, 3 weeks ago

Адвокатдан маълумотни қизғонманг!

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Б.Қаюмов раислигида адлия собиқ ходими Хусан Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши доирасида адвокатлик сўровимизга жавобан керакли ахборотни ўз вақтида тақдим этмаган мансабдорни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризамиз кўриб чиқилди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов Департаменти Ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Ҳ. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, маъмурий жазо тайинланди.

Судья суд мажлиси якунида қарор мазмунини тушунтириб, нима учун адвокатга сўраган ахборотни ўз вақтида тақдим этиш шарт бўлганини изоҳлаб берди.

Адвокат Абдумалик Абдуллаев

Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

Адвокатдан маълумотни қизғонманг! Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Б.Қаюмов раислигида адлия собиқ ходими Хусан Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши доирасида адвокатлик сўровимизга жавобан керакли ахборотни ўз вақтида тақдим этмаган…

4 months, 3 weeks ago

Олий суднинг "Адолат" тизими орқали иш билан танишиш ва ҳужжатлардан нусха бериш тўғрисидаги аризани электрон тарзда юборишда муаммолар бор эди. Шу муаммо бартараф этилди ва ариза турига 7-сонли код билан иш ҳужжатларидан нусха бериш тўғрисидаги ариза тури қўшилди. Буни бартараф қилишга бош-қош бўлган Жасур акага катта раҳмат. Судга мурожаат қилувчиларни ишини енгиллаштиришдан чарчаманг ака.

5 months ago

Шу саволга жавобнинг крилл алифбосидагиси:

Умуман олганда, тақсимланган меросни бекор қилиб қайта тақсимлаш мураккаб жараён ҳисобланади ва бу кўп омилларга боғлиқ. Бироқ, баъзи ҳолларда бу мумкин. Асосий нуқталар қуйидагича:

1. Мерос тақсимоти қонуний кучга кирган суд қарори асосида амалга оширилган бўлса, уни бекор қилиш жуда қийин ва кўпинча имконсиз ҳисобланади.

2. Агар мерос тақсимоти нотариал тартибда ёки ворислар ўртасидаги келишув асосида амалга оширилган бўлса, уни бекор қилиш имконияти кўпроқ бўлади.

3. Умуман олганда, даъво муддати ўтгандан сўнг мерос тақсимотини қайта кўриб чиқиш имконияти чекланган бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра, умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади.

4. Бироқ, қуйидаги ҳолларда даъво муддати ўтган бўлса ҳам, суд ишни кўриб чиқиши мумкин:
- Узрли сабаблар мавжуд бўлса (масалан, оғир касаллик, узоқ муддатли хизмат сафари ва бошқалар);
- Қонун бузилишлари жиддий бўлса;
- Янги муҳим ҳолатлар аниқланса.

5. Мерос тақсимотини қайта кўриб чиқиш учун қуйидаги асослар бўлиши мумкин:
- Қалбакилаштириш ёки фирибгарлик ҳолатлари аниқланса;
- Меросхўрлардан бири яширин қолган бўлса;
- Васиятнома топилса ёки унинг ҳақиқийлиги аниқланса;
- Мерос таркибига кирувчи янги мулк аниқланса.

6. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мерос тақсимотини қайта кўриб чиқиш учун судга мурожаат қилиш керак бўлади. Суд барча ҳолатларни ўрганиб, қарор қабул қилади.

Шуни таъкидлаш керакки, мерос масалалари мураккаб юридик жараён ҳисобланади. Шунинг учун, бундай ҳолатларда малакали юрист ёки адвокатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Улар сизнинг аниқ вазиятингизни ўрганиб, энг тўғри йўл-йўриқ кўрсатишлари мумкин.
“MY LAWYER” адвокатлик
фирмаси адвокати Маликахон ЗАКИРОВА

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid